Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet144/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИЛЛАТЧИЛИК - миллий маҳдудлик ва мақтанчоқликни тарғиб ва ташвиқ қилишга асосланган, ўз миллати куч-қудрати ва салоҳиятига чуқур ишонч ва ўзга миллатларга ишончсизлик руҳи билан йўғрилган назария ва амалиёт.
М. ижтимоий воқелик ва унда кечаётган жараёнлар миллат тарихий тараққиётнинг бош субъекти, миллий муносабатлар эса ижтимоий муносабатларнинг асосий тури деган нуқтаи назардан келиб чиқиб баҳолана бошлаган жойда ва вақтда шаклланади.
М. тушунчасига юқоридаги каби мазмун бериш кенг тарқалган бўлса-да, унинг қамров доирасини турлича талқин қилиш ҳоллари мавжуд. Мас., собиқ иттифоқ даврида ушбу тушунчанинг мазмун доираси атайлаб кенгайтириб юборилган, ҳар қандай миллийликнинг кўриниши миллатчилик сифатида баҳоланган эди. Ҳозирги даврда эса айрим тадқиқотларда “миллатпарастлик”, “миллатпарварлик” ва “миллатчилик” тушунчаларининг мазмунини фарқлаш тўғрисидаги фикрлар билдирилмоқда. Хусусан, миллатпарастлик “миллатларнинг тенглигини инкор этиш, ўз миллатини бошқа миллатлардан устун қўйиш, унга имтиёзлар яратишга интилиш, ўз миллатига сажда қилиш, унга холисона баҳо беролмаслик, камчиликлари ва нуқсонларини сезмаслик”, миллатпарварлик эса “миллатларнинг тенглигини тан олиш, барчасига баробар ҳурматда бўлиш, ўз миллатига, унинг тили, маданиятига бефарқ бўлмаслик” сифатида талқин қилинади. Бундай ёндашувда м. “капитализм даврида мустамлакалар ва метрополиялар, қолоқ ўлкалар ва илғор давлатлар, озод халқлар ва мустабидлик исканжасидаги халқларга бўлиниб кетиш шароитида юзага келган зиддиятларни бошқа миллатлар манфаатларидан ўз миллатининг манфаатларини юқори қўйиб ҳал этишга интилувчи сиёсий оқим” дея таърифланади.
У ёки бу тушунчага таъриф бераётганда унинг кундалик ҳаётда ва муомалада қандай маънода қўлланишига эътибор бериш ва ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, м. тушунчаси ўзбек тилида кўпроқ салбий мазмун касб этишини, жонли тилда, илмий муомалада ҳам “миллатпарастлик” тушунчаси деярли ишлатилмаслигини эътиборга олиш лозим.
Аммо масалани бошқа жиҳати ҳам бор. Ғарб ижтимоий фикрида “миллатчилик” тушунчасига позитив мазмун бериш кенг тарқалган. Хусусан, м.ни миллий давлатларнинг шаклланиши, пайдо бўлиши, империяларнинг барбод бўлиши жараёнида шаклланган сиёсий принцип сифатида талқин қилиш бунга мисол бўла олади. Бугунги кунда айрим этносларнинг иқтисодий, сиёсий ва б. кўринишлардаги салбий ташқи таъсирларга жавоби сифатида чиқадиган ҳаракатларни ҳам, шу жумладан, кўпгина халқларнинг чуқурлашиб бораётган интеграция ва глобаллашув жараёнига қаршилик кўрсатиш йўлидаги уринишлари ҳам аксарият ҳолларда миллатчилик деб баҳоланади.
Бундай талқин бизнинг фалсафий адабиётларимизда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бу жараённи шўро даврида ҳаддан ташқари кенг ва салбий талқин қилинган “миллатчилик” тушунчасини “оқлаш”га уриниш деб баҳолаш мумкин. Аммо жиддий таҳлил қилинса, бундай ёндашувда-озодликка интилаётган, ўзлигини сақлаб қолиш учун курашаётган миллатларнинг ҳаракати миллатчилик сифатида баҳоланаётганини кўрамиз. Аслида эса, бундай ҳаракатлар, кураш жараёнида рўй берадиган айрим оғишларни инобатга олмаганда, моҳиятан истибдодни тугатишга, ўз миллатининг озодлигини, ўзига хослигини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилгандир. Демак, Ғарб илмий адабиётларида “миллатчилик” позитив мазмунда талқин қилинган ўринларда ўзбек тилидаги “миллатпарварлик” тушунчасининг мазмунига монанд келади. Демак, шаклланган анъанадан келиб чиққан ҳолда, “миллатчилик”ни салбий мазмунга эга бўлган тушунча сифатида талқин қилавериш ўринлидир.
М. хилма-хил мазмун ва шаклда чиқиши мумкин. Хусусан, катта ёки кичик миллатларнинг, бошқа миллатларни ассимиляция қилишга қаратилган ёки миллий маҳдудликка йўналтирилган миллатчиликни фарқлаш лозим. Миллий келишмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлувчи тажовузкор м. билан бир қаторда ундан ҳам хавфлироқ бўлган яширин, нозиклашган миллатчилик ҳам мавжуд.
Орий бўлмаган халқларни жисмонан йўқ қилиб ташлашдек мақсадни кўзлаган национал-социализм (фашизм)да ўзининг энг мудҳиш қиёфасини намоён этган ҳолда м. ирқчилик билан қўшилиб кетганини кўрамиз. Ташқи жиҳатдан илмийлик ниқобига ўралган, ўзининг миллатини бошқалардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятлар, бой маданият ва маънавиятга эгалиги, ўзга миллатлар характери, маданиятининг ибтидоийлиги ҳақидаги қарашларда эса нозик шаклдаги м. намоён бўлади. Бундай кўринишда миллатчилик миллий манфаатларнинг ифодачиси, миллий ўз-ўзини англашнинг намоён бўлиш шакли сифатида тақдим этилади.
М.нинг турли ижтимоий қатламлар тортилиши мумкин бўлган ва нисбатан кенг тарқалган кўриниши маиший м.дир. Этноижтимоий бирлик бўлган миллат ва улар ўртасидаги муносабатлар мавжуд бўлар экан, маиший миллатчилик у ёки бу даражада сақланиб қолаверади, дейиш мумкин. Тарихий тажриба ҳал этилмаган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кўпайиб кетиши, ижтимоий адолатсизликнинг илдиз отиши шароитида унинг жиддий ўсишидан далолат беради.
Қандай шаклда чиқмасин м. ортида моҳият эътибори билан ўзга халқлар ва маданиятларни камситиш, уларга менсимаслик билан муносабатда бўлиш ётади. Бундай қарашлар аксарият ҳолларда миллатнинг тарихий ривожланиши давомида рўй берган (баъзан рўй бермаган) адолатсизликларда ҳам муайян халқларни айбдор қилишга уринишлар билан омухта ҳолда чиқади.
Умуман олганда, м. бошқа миллатлар билан турли соҳалардаги айирбошлаш жараёнидан маҳрум қилиб, миллатнинг маънавий қашшоқлашувига ҳамда ўзаро душманлик, келишмовчиликлар учун замин яратади. М. туйғулари бутун миллатни қамраб олган ва давлат тузилмалари томонидан бундай кайфиятлар қўллаб қувватланган пайтда эса у миллатлараро муносабатларнинг жиддийлашувига, ўзаро ишончсизлик туйғуларининг илдиз отишига, мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг чўзилиб кетишига ва доимий беқарорлик ҳолатининг сақланиб қолишига сабаб бўлади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish