Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet152/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МОТУРИДИЙ, Абу Мансур ас–Самарқандий (IX – тахм. 944 ёки 945) – ислом дунёсида "ҳидоят йўли имоми", "мутакаллимлар имоми" мартабасига муяссар бўлган, калом илмининг Самарқанд мактабини яратган машҳур дин алломаси. У ўз устозлари – Абу Бакр Аҳмад ал–Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ал–Иёдий, Наср ибн Яхо ал–Балхий ва Муҳаммад ибн ал–Фадл каби, зукко алломалардан ислом илоҳиёти сир–асрорини ўрганди, мустақил ижод йўлига кириб борди. "Самария" асарининг муаллифи – Абу ар–Тоҳирхожа (вафоти 1874)нинг таъбирича, "Ҳидоят этувчилар билимдони" Али ар–Рустуфаний, Исҳо ибн Муҳаммад ас–Самарқандий, Абд ал–Карим ибн Мусо ал–Паздавий каби, иқтидорли шогирдларни вояга етказди.
М. салмоқли маънавий мерос қолдирган. У, "Китоб ат–тавҳид", "Китоб баён ва умм ал–жадал", "Китоб таъвилот ал–Қуръон", "Китоб ал–маомат", "Китоб ал–жадал лил Каъаби ал–усул" каби, жиддий асарларнинг мауллифидир. Кўпгина асарларида М. асосий мақсад қилиб, исломдаги ҳанафия мазҳаби тамойилларини муҳофаза этиш ва "аҳл ас–сунна ва–л–жамоа" таълимотига зид қараш­ларни рад этишни кўзда тутади.
М. асарларида Оллоҳ, инсон, имон ва илм масалалари етакчи мақомга эга. М. илоҳиёт соҳасини шарҳлашда, табиат мижози кенг, гина–қудратлардан йироқ, кек сақламайдиган, диний бетоқатликка ўрин қолдирмайдиган, шу билан бирга, ўта эҳтиёткор мутафаккирдир. У ўз мулоҳазаларида ўзгалар ғоялари, нуқтаи назарларини холисона текшириб кўришга эринмайдиган ва ўзига мақбул келадиган диний ҳамда дунёвий қарашларни қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб биладиган инсон эди. У илоҳиёт масалаларининг ечимини излашда тенг, текис йўналишга амал қилишни тўғри эканлигига эътибор қаратар эди. Илоҳиётга тааллуқли масалаларни ақл ва кузатиш воситасида ҳал этиш зарурлигини унутмас эди. Доимо ҳар хил даъволар, мас., илоҳий–ваҳий ва ақл, Оллоҳ ва инсон, Оллоҳ ва олам ўзаро муносабатлари масалаларида ҳам тафаккурга асосланган фикр–муло­ҳаза юритиш талаб–тамойилини қўллаб–қувватлаб келди. Илоҳиёт анъаналари билан ақл уйғунлигига таянган тафаккур намунаси М. қарашларига ҳамоҳангдир (Ульрих Рудольф).
М.га кўра, барча меъёр, эътиқодни Оллоҳ яратади. Инсоннинг масъулияти уларни танлаш ва ихтиёр этишда ўз аксини топади. Бордию, кишилар яхшилик, эзгулик йўлини ўзларига раво кўрсалар, тавфи неъматига мушарраф бўладилар. Агар улар ҳидоят йўлини тарк этсалар ва уни дилларидан йироқлаштирсалар, "қилмиш–қидирмиш" – "хизлан"га учрайдилар. Бундай кишилар ўзларининг барча қилмишлари учун масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.
М. илмнинг ибодатдан устун эканлигини яхши билади. Шу нуқтаи назардан қараганда, билим икки хил кўринишда намоён бўлади. Биринчиси, бу – Оллоҳнинг билими ("ал–илм биллоҳ"). Унинг илми мутлақ ҳақиқатдир. Билимнинг иккинчи кўриниши эса бизнинг Оллоҳ тўғрисидаги билимимизга тааллуқли бўлиб, у "илми Оллоҳ", деб аталади. Оллоҳ, олам ва инсонни билиш бир–бирига туташ нуқталарга эга. Улар ақл, ҳиссий мушоҳада ва хабарлар орқали билинади. Хабарлар оддий, биринчи шахслардан бевосита етиб келган ("мутаввотир хабар") ва пайғамбар томонидан етказилган хабарлар кўринишларига эгадир. Бунда, илоҳий–ваҳий, пайғамбардан етиб келган хабарнинг мавқеи юксак бўлади.
Хабар билан биргаликда, жонли мушоҳаданинг аҳамияти муҳимдир, чунки, Оллоҳ бу дунёни беҳудага яратмаган. У Яратганни билиш ва англашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу оламнинг яратишга қодир Оллоҳ инсон зотига сезги аъзоларини, фаросатни, мушоҳада қилиш қувватини ҳам ато этган. Улар орқали, инсон, Яратганни танийди. Лекин, ҳеч нарса, М.га кўра, неъматининг ўрнини боса олмайди. Айниқса, назарий билим ("илми–н–назар")нинг мақоми қудратлидир.
Ақлнинг сезгилар билан ўзаро муносабати тасодифий эмас. Бешта сезги аъзолари ва ички туйғунинг, ақл учун, гўёки, хизматкор, оддий тушунча (идрок) бўла оладиган даражада яратилганлиги, М.учун кучли далилдир. Ақл ҳам ўз навбатида, улар устидан назоратчи–кузатувчидир, у жонли мушоҳада ва хабарнинг муайян вазиятда, тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлашда, юқори мартабали ҳакам вазифасини бажаради. У буюк неъмат, унга ҳеч қандай нарса тенг кела олмайди. Унинг ҳукмига барча нарсалар бўйсунади, унинг олдида ўтмиш, ҳозирги замон ва келажак баравардир. Ақл вақтда чегараланмаган. Инсон, унинг кўмагида, "ўн саккиз минг олам" сир–асроридан хабардор бўла олади, махлуқот устидан ҳукмдор – курраи–заминни идора қилади, Оллоҳнинг Ердаги ноиби вазифасини адо этади.
Аммо, ақл туфайли, олам ва Оллоҳни таниш нақадар муҳим бўлмасин, у ўзига хос камчиликка ҳам эгадир. М.нинг таъкидлашича, унинг биз кутмаган тирқишидан, имон–эътиқод учун нохуш ҳисобланган, шубҳа кириб келишга уринади. Шундай вазиятда, инсон ихтиёрида, ягона бир йўл қолади. Бу йўл Оллоҳнинг илми бўлиб, у инсон учун беҳад аҳамиятли ҳолга келади ва уни сон–саноқсиз шубҳалардан асраб қолади, дейди М.
М.га нисбатан, баъзан, ишлатилаётган, рационализм ва сенсуализм каби, ибораларни қўллаш ўринсиздир, чунки, аллома билимнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида ақл ва сезгиларнинг бир–бири билан узвий алоқада бўлишини, билишнинг муҳим тамойили сифатида қабул қилади.
Хуллас, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, машҳур илоҳиётчи аллома – Абу Мансур ал–Мотуридий ас–Самарқандий бу соҳага янги усул ва ғояларни олиб кирди, диний бетоқатлик, мутаассиблик анъаналарига диний донишмандликни қарама–қарши қўйди, инсон ва оламни Оллоҳга яқинлаштирди, диний жазава, аҳли мўминларни бир–биридан узоқлаштиради, фисқу фасодларга жавобан, ақлий етукликни таклиф қилади. Диний такобирлик, барча муаммоларни ҳал этишга ягона даъвогарлик, имон–эътиқодга ҳакамлик, ундан муайян сиёсий мақсадларни кўзлаш М. диний ва дунёвий қарашларига тубдан зиддир. Алломанинг бундай йўсинда фикрлаш услуби уни бутун жаҳонга танитди.


МОҲИЯТ – нарсаларнинг ички мазмунини ташкил этувчи жиҳат. Моҳият ташқи алоқадорликдан яширинган ҳодисадир. У ҳодисанинг ички мазмунини, алоқадорликларини, ички сабабларини, қонуниятларини ифода этади. Ҳар қандай нарсанинг ички мазмунини аниқлаганда, унинг м.и ҳодисага айланади. Бу ҳодиса ҳам, ўз навбатида, ўзининг ички мазмунига эга бўлади. Бу эса м.нинг моҳиятидир. Фаннинг вазифаси м.ни аниқлашдан иборат. Фан тобора жисмларнинг сирти м.ларидан ички м.ига кириб бораверади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish