МИРЗО АБДУЛҚОДИР БЕДИЛ (1644–1721) – Ҳиндистонда яшаб ижод этгган машҳур шоир ва мутафаккир. Б. ўзининг "Ирфон", "Чор унсур", "Рубоийлар" номли, асарларида қадимги Юнонистон мутафаккирлари Пифагор, Платон, Аристотель, Гиппократ, Демокрит, Эпикур меросига мурожаат қилиб келди, Жомий, Саъдий Шерозий, Навоий ва б. мутафаккирларнинг ўчмас анъаналарини давом эттирди. М.Б.нинг фалсафий идеалида Аристотельнинг фалсафий ва табиий–илмий қарашлари ва Ал–Киндий, Форобий, Ар–Розий, Ибн Сино каби бошқа мутафаккирларнинг анъаналарини тасаввуф таълимоти билан яқинлаштириш мақсад қилиб қўй.ган. Унинг қарашларида шу қирралар ўз ифодасини топган. Руҳий борлиқ ва моддий олам, вужуди вожиб ва вужуди мумкинни бир–биридан ажратиб бўлмайди, чунки, ягона илдиз икки хил лола бермаганидек, "ҳақиқат ҳам ҳар хил қисмларга бўлинмайди».
Май қувватидан дилни хушнуд этиш, бу – Оллоҳни дилда ёд тутиш, ғафлат ва ғофилликдан огоҳ бўлиш, унинг висолини кўриш мақсадида ранж чекиш. Б. Оллоҳга бўлган ишқни барча нарсадан юқори қўяди. Оламда содир бўлаётган барча ҳодисалар табиий жараёндир. Табиат – ижодкор. Ўзгариш, бу – мутлақ йўқ бўлиш эмас. Бирон нарсанинг интиҳоси бошқа нарсаларнинг ибтидосидир. Улар, пайдо бўлгунга қадар, яширин ҳолда, руҳлар ҳақиқатида макон топади. Буни кўзанинг тупроқда, яширин имконият тарзида мавжудлигига қиёсласа бўлади. Нарсаларда, улар пайдо бўлганидан кейин, фикр ўзига хос тарзда намоён бўлади.
Инсоннинг билиш имкониятлари чексиз, чунки, унга буюк неъматлар – сезги аъзолари, ақл ва уларнинг фаоллиги инъом этилган. Ақл ўз вазифасини, ҳид билиш ("шома"), кўриш ("бинои"), таъм сезиш ("зоика), эшитиш ("шунидани") ва тана орқали, сезиш ("ломиса") ҳамда фикр ("хаёл") кўмагида, амалга оширади. Ақл олам сир–а.оридан инсонни воқиф қилади. Имоннинг нури ақл туфайли. Инсон, илм орқали, маънавий камолотга эриша олиши мумкин бўлганидек, ахлоқий фазилатлар қанотида илм–ирфонни эгаллайди.
Ахлоқ – инсон жавҳари. Ҳирс эса шу жавҳарнинг заволидир. Фазлу камол завқи кам топиладиган фазилатдир. Дўстлик – инсон камолотини безаб турадиган фазилат. Шундай экан, агар душманингни дўст қила олмасанг, дўстингни душманингга айлантирмаслигинг лозим. Таъби илиқ, дили беғубор кишида ҳасратга ўрин йўқ. Лекин, совуқ таъб кишига яхшилик исташнинг нафи йўқ, чунки, музлаган чечакнинг ҳиди бефайздир ва ёқимсиздир.
М.Б.жамият, давлат ва уларнинг моҳиятига алоҳида эътибор қаратди. Ижтимоий равнақда иқтисодий омил устувордир. Деҳқоннинг меҳнати туфайли, аҳолининг сони тез суръатда ўсиб боради, ҳунарлар, илм–фан, савдо–сотиқ, тижорат юзага келади ва ривож топади. Қўл хизматини тил орқали, тил хизматини эса қўл воситасида амалга ошириб бўлмайди.
М.Б.нинг ижтимоий–фалсафий, айниқса, жамият тўғрисидаги ғоялари, адабий анъаналари Зебунисо, Анбар Отин, Дилшод, Муқимий, Фурқат, Аҳмад Дониш, С.Айнийнинг ижодиёти, дунёқарашининг шаклланишига самарали таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |