Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet150/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МИФОЛОГИЯ (юнон. Miphos – достон, қисса, афсона ва logos– таълимот), ижтимоий тараққиётнинг дастлабки босқичидаги табиий ва ижтимоий ҳодисаларни ўрганувчи фан. Ибтидоий жамият тараққиётида афсоналар бирламчи бўлиб, улар нафақат инсон ва табиатнинг уйғунлигига қаратилган, балки, мифологик дунёқарашнинг алоҳида тури бўлиб, табиат ҳодисалари ва жамоа ҳаётини образли тасаввур қилишдир, яъни илмий далилларга асосланмаган, ҳис–туйғуларга, ижтимоий хомҳаёлликка, кўпчилик томонидан, ижтимоий жараёнларни ва ушбу жараёнларда ўзларининг тутган ўринларини ноадекват акс эттиришга таянгандир. Ер юзида яшовчи барча халқларнинг мифологиялари, афсоналари мавжуд. Улар халқларнинг тарихий хотирасининг ифодаланишида, уларни ижтимоий ташкиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Инсоннинг ҳозирги замон онгида, маданиятида мифологик қарашлар ҳам мавжуд.
Инсон маданиятининг бошланғич шакли сифатида, м., вазиятни баҳолашда, ахлоқий эстетик ва эмоционал билимларга таянади. Билим сўзи м. тафаккурида бевосита билим олиш эмас, балки, дунёни ҳис қилиш билан белгиланади.
М.нинг ҳиссиёт қобиғидан чиқа олмагани туфайли, мифологияда, инсон ўзини табиатдан ажрата олмайди. Бунинг оқибатида, у табиат ва ижтимоий маданий объектларни изоҳлашда, метафорик қиёслашга таяниб, бундан табиат ва ҳаттоки, Коинот ҳам жонли, деган фикр келиб чиқади.
Афсоналарнинг икки жиҳати мавжуд: диахранит, яъни ўтмиш ҳақидаги ҳикоялар; смих, яъни ҳозирги даврни ва келажакни тушунтириш. Ибтидоий онгда асотирий тафаккур мазмунини мутлақ реаллик ташкил қилган, чунки, унинг асосини авлодларнинг умумий тажрибаларига танқидий эмас, балки, уларга ишонч руҳида қараш ташкил қилган. Афсоналар маълум жамиятнинг қадриятлар системаини, ахлоқий мезонларини қўллаб–қувватлайди ва ўзида акс эттиради.
Асотирий тафаккур нафақат достонларда, балки, шахслараро муносабатлар, хатти–ҳаракатларда ҳам ўз ифодасини топган (анъаналар, рақслар, урф–одатлар).
Тараққиётнинг дастлабки босқичларидаёқ, афсона, диний–мистик урф–одатлар билан боғлиқ ҳолда камол топган ва диний эътиқоднинг бир қисми сифатида шаклланган. Афсона ўзида нафақат диний, балки, фал-ий., сиёсий назариялар, шунингдек, санъатнинг турли шаклларини синтетик бирликда намоён қилади. Шунинг учун афсона ўзининг пайдо бўлишига кўра, унга яқин жанрлар: эртаклар, тарихий достонлар, қаҳрамонлик достонларини, бир–биридан фарқли равишда, бирмунча мураккаблашади.
Ижтимоий онгнинг шакллари мифологиядан тўла ажралиб чиққанидан кейин ҳам афсонавий рамзларни янгича талқин қилиб, афсона тилидан унумли фойдаланилган.
Мифологик жанрнинг алоҳида хусусиятларидан бири – афсонавий сюжетларни эркин ифода қилишдир. У антик санъатдаёқ шаклланган бўлиб, Уйғониш даврида ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилган. Мас., йирик рассом – Рембрант мифологик образларга ғайритабиий мазмун бериб, уларни ҳаётий мазмун билан бойитган. Асотирий тафаккур, айниқса, классицизм ҳукмронлиги даврида кенг ривож топган.
Асотирий тафаккурнинг баъзи хусусиятлари, фал-ий., илмий билим унсурлари билан бир қаторда, умумий онгда сақланиб қолган. Баъзи ҳолларда, умумий онг «ижтимоий» ёки «сиёсий» афсонанинг тарқалишига асос бўлиб хизмат қилади. Умуман, хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, асотирий тафаккур ижтимоий онгнинг бир босқичи сифатида, тарихан, ўз–ўзидан йўқолиб боради. Цивилизация ривож топган жамиятда асотирий тафакккур ижтимоий онгнинг бир кўриниши сифатида баъзи босқичларда сақланиб қолиши мумкин.


МИҚДОР – моддий системалардаги ўзгаришларнинг мажмуаси бўлиб, бу ўзгаришлар айнан унинг моҳиятини ўзгаришига тенг эмас. Билиш назарияси ва кундалик тажрибамизда ҳам ўзгаришнинг икки хил кўринишини кузатиш мумкин.

  1. Нарсанинг моҳиятига таъсир этмайдиган ўзгаришлар;

  2. Мавжуд нарсанинг тубдан ўзгаришига олиб келадиган ўзгаришлар.

Биринчи ўзгариш миқдорий, иккинчиси эса сифат ўзгаришдир. Мас.: сувнинг суюқлик ҳолати, иссиқлик таъсирида, 0–100гача, миқдор ўзгариши ва сувнинг, совуқда, музга айланиши сифат ўзгаришига мисол бўлади.
Сифат муайян мавжуд бўлиб, у борлиқ билан айнандир. Миқдор ҳам борлиқнинг муайянлигидир. Лекин у борлиқ билан бевосита айнан бўлмай, борлиққа бефарқдир. «Нимадир» нималигини, ўз сифати орқали ифодалайди. Ушбу сифатини йўқотганда эса, у ўз «мавжудлигини» ҳам йўқотади.


МОДДА – материянинг жисмий кўриниш шакли. Ҳозирги замон табиий – илмий фанларининг хулосаларига биноан, материянинг кўриниш шакллари бир қанча турга бўлинади.
Материя м.симон, номодда ёки бошқа кўринишларда учрайди.
М.симон материя эса модда ва антимодда кўринишларида намоён бўлади. М. жисмлардан, жисм эса молекулалардан, молекулалар атомлардан, атомлар элементар, яъни оддий (электрон, протон, нейтрон) ва б., ўта майда заррачалардан ташкил топган бўлади. Антимодда эса антижисмлардан, антижисмлар антимолекула, антиатом, антизарралардан (позитрон, антипротон, антинейтрон, антинейтрин) ва ўта кичик антизаррачалардан иборатдир. Материянинг номодда кўринишларига майдон ва нурланишлар киради. Материя билан моддани, модда билан майдонни, модда билан антимоддани алмаштириб юбормаслик лозим, акс ҳолда, воқеликни бирёқлама акс эттириб, хато хулоса чиқаришга олиб келади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish