Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet158/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МУҚОБИЛЛИК (лот. alteras – бир–бирига қарама–қарши бўлган) –– икки нарса ёки ҳодисадан бирини танлаш имконияти. Ўзбек тилида "муқобил" сўзи, икки ёки бир неча нарсадан бирини танлаш имконияти, деган маънони беради. М. тамойили даставвал, формал мантиқда икки ҳукмдан бирини танлаш ёки улардан битта хулоса чиқаришда ишлатилган. М. фалсафий тамойил бўлганлиги боис, у тараққиёт тамойили билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий соҳада м. рақобат, зиддият ҳолатини юзага келтириш, кишиларда икки ёки бир неча имкониятдан бирини танлаш имкониятини яратишда қўлланилади. Мас., муқобил сайловлар жамиятни демократик қиёфага кириши, унда фуқаролик жамиятини вужудга келтириш учун муҳим аҳамият касб этади. Демократик асосда шаклланаётган фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат муқобиллик, ижобий мухолифатчилик тамойилларига таяниш натижасидагина, пайдо бўлиши мумкин. Иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий соҳада альтернатива, яъни муқобиллик, бўлмаса, жамият давлат монополиясига, сиёсий яккахокимликка, мустабидчилик ва диктатура томон юз тутади. М. жамиятни илмий билиш учун методологик асос вазифасини ўтайди.


МЎМИНОВ ИБРОҲИМ МЎМИНОВИЧ (1908-1974)йирик файласуф-олим, жамоат ва давлат арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор (1950), Ўзбекистон ФАнинг ҳақиқий аъзоси (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1959), Абу Райҳон Беруний номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати (1967). И.Мўминов бир неча марта Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати, бир неча марта ҳукуматнинг орден ва медаллари билан мукофотланган, мустақиллик даврида «Буюк хизматлари учун» орденига мушарраф бўлган азиз инсондир.
И.Мўминов 1908 йилнинг 7 ноябрда ҳозирги Бухоро вилояти Шофиркон тумани Тезгузар қишлоғида деҳқон оиласида туғилган, 1922-27 йилларда дастлаб бошланғич мактабда, кейинчалик Бухоро билим юрти (Инпрос)да таълим олди, 1928 йили Самарқанддаги Олий педагогика институтида (1929 йилда Педакамедияга айлантирилган) ўқиди. Унинг ижтимоий-иқтисодий факультетини тугатиб (1931), шу ерда филология, кейинчалик тарих факультети декани, 1955–56 йилларда Ўзбекистон ФА Тарих ва археология институти директори. 1956-1974 йилларда Ўзбекистон ФАнинг вице-президенти. Айни вақтда Фалсафа ва хуқуқ институти директори, (1958-59), Ўзбекистон «Билим» жамияти бошқаруви раиси (1958 йилда), Ўзбек Энциклопедиясининг биринчи Бош муҳарррири (1968 йилдан) лавозимларида ишлаб келдилар. И.Мўминов Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солди.
М.И. 1941 йили «Гегел диалектикасининг рационал мағзи» деган мавзуда номзодлик, 1950 йили «ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиёти тарихидан» мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
«Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихидаги роли ва ўрни» рисоласини чоп этиб, буюк Соҳибқироннинг тарихда тутган ўрни ва маданият ривожидаги хизматларини ҳаққоний кўрсатиб берганлиги учун танқид ва таъқибларга учради. И.Мўминов фалсафа, этика Ўзбекистон тарихига оид ва бир неча монграфик асарларнинг масъул муҳаррири ва муаллифларидан. У умуман 200 дан зиёд илмий иш яратди. И.Мўминов раҳбарлигида 20 фан доктори ва 80 дан ортиқ фан номзоди етишиб чиқди. И.Мўминов республика маданияти ва фани равнақининг тарғиботчиси сифатида Венгрия, Чехословакия, Покистон, Италия, Греция, Болгария ва бошқа мамлакатларда бўлиб Ўзбекистон ҳақида маърузалар ўқиди.
Иброҳим Мўминовнинг республикада фалсафа, тарих ва умуман ижтимоий, гуманитар фанларни нафақат фанлар академиясида, балки олий таълим тизимида ҳам энг зарур, юқори малакали олимлар, педагоглар билан таъминлаш устида олиб борган доимий ғамхўрлиги бу соҳаларнинг тездан ривожланишига замин яратди. Қисқа муддатда унинг шахсан раҳбарлиги ва доно маслаҳатлари билан ўнлаб диссертациялар ёқланди, илмий асарлар нашр этилди, талантли файласуф олимлар етишиб чиқиб, улар республикамизнинг сиёсий ва ғоявий ҳаётида фаол қатнаша бошладилар. Ўзбекистон ФАнинг ўзида Иброҳим Мўминович ташаббуси билан Археология институти, Фалсафа ва ҳуқуқ институти очилди, тарих, тил ва адабиёт институтлари ривожланди, бир қатор олий ўқув юртларининг асосий педагогик ва илмий кадрлар таркиби мустаҳкамланди.
И.Мўминов «Мирзо Бедилнинг фалсафий қарашлари»да Мирза Абдулқодир Бедилнинг фалсафий ва социал-ижтимоий қарашларини таҳлил қилган. Бедилнинг пантеизм ва билиш назарияси, руҳ, материя ва шакл тўғрисидаги ғоялари, гуманизм ва ватанпарварлик, эрксеварлик ва маърифатпарварлик мотивлари кўрсатиб берилган.
Иброҳим Мўминов Ўзбекистон фанлар академиясининг вице-президенти (18 йил давомида) сифатида фан истиқболи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган кўпгина йирик ташаббусларни таклиф қилди ва уларни амалга оширишда изчиллик, ғайрат ва маҳорат кўрсатди. Шундай ташаббуслардан бири академияда аспирантурани кенгайтириш, фан ва маданиятнинг барча соҳалари бўйича ёш кадрларни тайёрлашдан иборат эди.
Академик Мўминовнинг яна бир йирик хизмати табиий фанларнинг фалсафий масалаларини чуқур ўрганиш, табиатшунослар ва файласуфларни бирлаштириш, улар билан бирга мулоқотлар ва илмий тадқиқотлар олиб боришга бағишланди. Маълумки, ҳар бир олим ўз соҳасининг билимдони бўлиб етишар экан, у ўз фикрини кўплаб далиллар, фикрлар, мулоҳазалар билан бойитади. Лекин илм билан шуғулланадиган шахс тўплаган далиллар, фикрларни умумлаштириб улардан хулоса чиқаришга эришгач, у олимлик даражасига кўтарилади, аксинча у шунчаки илмий ходим, далиллар “архивариуси” бўлиб қолаверади. Иброҳим Мўминович ёшларни олинган далиллар устида чуқур мулоҳазалар қилишга, улардан тегишли хулосалар чиқаришга ўргатарди. Шунинг учун ҳам Иброҳим Мўминовичнинг табиатшунослик соҳасида иш олиб бораётган ёш олимларга ҳам таъсири кучли бўлган. Унинг ҳозирги замон табиатшунослигининг фалсафа масалаларини чуқур ўрганишга чақиришлари турли соҳалардаги кўп йирик олимлар ва талантли ёшларни ўзига жалб этди.
60-йилларда Ўзбек қомусини яратиш устида иш бошланди. У йиллар ниҳоятда мураккаб, зиддиятли йиллар эди. Марказнинг миллий республикаларга, унинг миллий кадрлари, олиб бораётган сиёсатига нисбатан муносабати ўтакетган мустамлакачилик руҳида эди.
Қомусни яратиш тўғрисида Москванинг ижозати олинганидан сўнг И.М.Мўминов раҳбарлигида сўзлик тузиш, уларнинг ҳажмини аниқлаш, қандай тарихий ҳамда тирик шахсларга қомусдан ўрин бериш-бермаслик масаласи кун тартибига қўйилди.
И.М.Мўминовнинг ўз миллатига, тарихига бўлган меҳр-муҳаббати унинг Ўзбек қомусига бош муҳаррир бўлганида ҳам яққол кўринди. У қомусда миллатимиз, халқимиз тарихини адолатли ва ҳаққоний тарзда ёритишга катта эътибор берди. Ўша давр шароити бунга йўл бермаса ҳам, И.М.Мўминов Ўзбекистон тарихига оид кўп мақолаларни тайёрлашдан ва одил ёритишдан чўчимади.
Баъзи мақолаларни, масалан, Беҳбудий, жадидчилик ва шунга ўхшаш мақолалар бир неча маротаба қайтадан ёзилган эди. Ана шу мақолаларни объектив ва илмга асосланиб тайёрлашда, уларни юқори ташкилотларда ҳимоя қилишда И.М.Мўминов забардаст қалқон эди. Ўзбек қомусини яратишдаги хизматлари билан И.М.Мўминов ўзбек халқи тарихида, ўзбек халқининг ўз-ўзини англашида, тарихий хотирасини тикланишида ўзларига абадий тарихий ёдгорлик қўйиб кетдилар.
Ўрта Осиё халқларининг фалсафий меросини ҳар томонлама ўрганиш, унинг машҳур намоёндаларини фанга, халқлар маданиятига қўшган ҳиссалари, ғояларининг умумий цивилизациядаги ўрнини белгилаш, унинг тараққиётига таъсирини холисона ёритиш - Иброҳим Мўминов фаолиятининг яна бир муҳим хусусиятидир. Бу соҳада ўз шогирдлари билан бирга Марказий Осиёнинг буюк файласуфлари ва олимлари, шифокорлари ва шоирлари Беруний, Ибн Сино, ал-Хоразмий, Фаробий, Улуғбек, Навоий, Бобур асарларининг илмий ва бадиий қимматини халққа етказиш билангина кифояланмай, айни вақтда уларнинг улуғ фалсафий моҳиятини кенг оммага танитди, бу улуғ алломалар ўзбек миллати мафкураси ва маданиятининг яратилишида буюк жонбозлик кўрсатганликларини рўй-рост очиб берди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Иброҳим Мўминовнинг буюк саркарда Амир Темурга бағишланган асари ёзилган вақтда (1968), ҳали Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлиши хаёлда ҳам йўқ эди. Китобча қаттиқ ҳужумга учраб, олим ўзининг ватанпарварлик фаолияти учун айрим раҳбарлар олдида жавоб беришга мажбур бўлди. Бу курашда Иброҳим Мўминов ўзининг жасоратини, юксак инсоний фазилатларини тасдиқлади.
Ўз ҳаётини фанга бағишлаган ёшларда фалсафага қизиқиш уйғотишда Иброҳим Мўминовичнинг шахсий ҳаёти, ижодий фаолияти ёрқин намуна бўлиб, уларда ишонч ва катта ихлос туғдириб келган. Турли фан соҳаларидан бўлган аспирантлар, илмий ходимларга табиатшунослик фанининг фалсафий муаммоларини кўрсатиб бериш уларни фалсафага қизиқтириш учун асос ва олим бўлиб етишишлари учун зарур омил эди.
Академик И.Мўминовнинг фалсафанинг фан муаммоларини ва воқеаларини таҳлил қилишдаги ролини тушуниш, бугунги кунда фалсафага жамоатчилик томонидан бўлаётган муносабатларни англаш учун ҳам жуда фойдалидир. Баъзан фалсафадан узоқ шахслар унинг муаммолари устида бемалол ҳукм чиқаришга ўзларини ҳақли ҳисоблаб, фалсафани университетларда, аспирантларни тайёрлашда ўқитиш дастурини кескин қисқартиришни, унинг мазмуни ва мундарижасини ўзгартиришни таклиф қилмоқдалар. Бу, албатта, ачинарли ва хавфли ҳаракат. Маълумки, биз истаймизми-йўқми жамиятнинг ўз замонасига мувофиқ доимо ўз ғоялари, фалсафаси бўлган. Буни фалсафа тарихи шубҳасиз тасдиқлаб келмоқда. Шундай экан, жамиятдаги дунёқарашлар, ҳаракатлар, ғоялар ўрганилиши, таҳлил қилиниши, улардан хулоса чиқарилиши керак, фалсафасиз жамият ўз маданиятига ҳам баҳо бера олмайди.
М.И. халқимизнинг ижтимоий-фалсафий мероси Ўзбекистонда ижтимоий фанларни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллашини алоҳида ҳисобга олиб, шу меросимизни ўрганишга катта аҳамият берган. Бу борадаги ҳаракатлар, изланишлар жуда катта самара берганлиги, айниқса ҳозир яққол кўринмоқда. Лекин бу натижаларнинг ҳаммасига ҳам осонликча эришилмаган. Халқимизга унинг қадриятларини, буюк аждодлари меросини қайтариб бериш ўша даврда жуда қийинчилик билан, жиддий тўсиқларни енгибгина эришиларди. Бу йўлда И.М.Мўминов олиб борган фаолият унинг қўрқмас ва мард, чинакам халқпарварлигидан, миллатпарварлигидан далолат беради. У киши маданий меросимизни тиклашда доимо жонбозлик қиларди. Унинг ташаббускорлиги, кучли ташкилотчилик қобилияти А.Навоий, Беруний ва бошқа мутафаккирларга бағишланган анжуманларда яққол намоён бўлди. Айниқса, Абу Райҳон Берунийнинг 1000 йиллигини нишонлашдек халқимиз маънавий ва маданий ҳаётидаги муҳим воқеага бағишланган тантаналарни ўтказишда И.М.Мўминов ҳам етук олим-тадқиқотчи, ҳам моҳир ташкилотчи сифатида ҳамма ишларга бош-қош бўлиб турди. Алломанинг шу юбилейда қилган “Хоразмлик буюк қомусчи” номли маърузаси жаҳоннинг турли мамлакатларидан келган меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотган.
ЎзР ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институтига, Бухоро шаҳридаги ўрта мактабга, Шофиркон туманидаги жамоа хўжалигига Мўминов номи берилган. Асосий асарлари: Танланган асарлар, уч томлик. Т., 1969-1972; Танланган асарлар, 4 томлик. Т., 1976-1977; Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикр тарихидан. Т., 1954; Выдающиеся мыслители Средней Азии. М., 1963; Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихидаги роли ва ўрни. Т., 1968; Али Қушчининг бир астрономик трактати ҳақида. Т., 1969; Темурийлар даври Ўрта Осиё санъатининг пайдо бўлиши ва тараққий этишининг тарихий илдизлари ҳақида. Самарқанд -Тошкент, 1969; Мирзо Бедил дунёқараши. Т., 1971.
Олим ҳақида: Содиқов О. И.Мўминов. Библиография. Т., 1968; Худойберганов Н. Жасорат Шарқ юлдузи. 1970, № 12; Шермухамедов С. Выдающийся ученый - философ. – Т., 1978; Академик И.М.Мўминовнинг 85 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман маърузаларининг тезислари. Самарқанд, 1993. 100 йиллигига бағишланган илмий анжуманлар ўтказилди (Самарқанд, Ургенч, Тошкент - 2008).



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish