Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet156/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

МУТЛАҚЛИК (лот. absolutus – умумий)– ҳар қандай муносабат ва шартлар билан боғлиқ бўлмаслик, ўз–ўзича мавжуд, яратилмайдиган, абадий, умумий ҳодиса. Нисбийликнинг акси. М. тушунчаси дастлаб, зоҳирий, ўткинчи ҳодисалар оламининг яхлитлиги ва қарама – қаршилиги ҳамда унинг ботиний асосининг ифодаси сифатида талқин этилган. М. қадимги юнон фалсафасида комиллик, тугаллик, мавжудликнинг бир томони сифатида таърифланган ва "табиатан", "соф ҳолда", "ўз–ўзидан" тушунчалари билан ифодаланган. Арасту нисбийликни бошқа нарсага ёки ҳодисага боғлиқ ёки тааллуқли нарса ёки ҳодиса тарзида ифодалайди. Ўрта асрлар фалсафасида, М.нинг "илоҳий" талқини тариқасида, нисбийликка, гўёки ердаги, дунёдаги нарса ва ҳодисаларга, қарама – қарши турувчи, воқелик тарзидаги, диний талқини ҳукмрон эди. Янги давр фалсафасида айниқса, немис классик идеализмида М. ва н.нинг, "ўзида", "бошқа учун", "ўзи учун", "ўз–ўзидан" каби, категория–туркумлар системаида очиб бериладиган, турли жиҳатлари ажратиб кўрсатилади.
Умуман олганда, метафизикада М.ни нисбийликдан бутунлай ажратиш хосдир. Релятивизм нисбийликни, М. хусусиятини истисно этувчи, релятивлик сифатидагина, тушунишдан келиб чиқади. Идеа.нинг турли шаклларига, М.ни, унинг қарама–қарши томони бўлган, релятивликдан бутунлай ажратган ҳолда, талқин этиш хос бўлиб, унда м., ўзича мавжуд бўлган, моҳият, м. сифатида, тушунилади.
Диалектика нуқтаи назаридан м. ва н.нинг қарама–қаршилиги уларнинг бирлигини инкор этмасдан, аксинча, тақозо этади.
М., бир томондан, н. хусусиятини қамраб олади, ҳамда нисбийлик орқали, юзага чиқади. Ушбу юзаланишнинг шакли сифатида, м., яъни битмас–туганмас беҳадлигининг ифодаси тарзида, чексизлик майдонга чиқади. М.нинг диалектик таҳлили унинг таркибидаги нисбий жиҳатларни очиб беради, м.ни, нисбий жиҳатлар тўла–тўкислиги ва тугаллиги тарзида, кашф этади ҳамда шу билан, мазкур м.ни, нисбий м. сифатида, таърифлайди. Мас., модданинг м.лиги, аслида, унинг ўткинчи, нисбий мавжудлик шакллари орқали, зоҳир бўлади. Бошқа томондан, нисбийлик, м.нинг жиҳати ва м.ка ўтиш хусусияти сифатида, м. мавжуд.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish