Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ҲОЗИРГИ ЗАМОН РАДИОЭЛЕКТРОНИКАСИДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
ҲОЗИРГИ ЗАМОН РАДИОЭЛЕКТРОНИКАСИДА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА 
МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЎРНИ 
Г.М.Қипчақова – ассистент, И.И Зокиров, Ж.Х.Йўлдашев, Э.И.Тўхтасинов – талабалар, 
Фарғона политехника институти. 
 
Электротехника материаллар конструкцион (ёғоч, пўлат) ва ёрдамчи материаллар 
(қалай, елим)дан фарқли равишда электроаппаратлар ва электрон қурилмааларда 
электромагнит майдонлар таъсирида ишлаб, фақат ўзига хос функцияларни бажариши 
керак. Баъзи электротехника материаллар, масалан, диэлектриклар бир вақтда ҳам 
ўзгарувчан, ҳам ўзгармас токларнинг юқори электр кучланиши остида туриши мумкин. Бу 
эса материалнинг махсус зўриққан ҳолатда туришига сабаб бўлади. Агар диэлектрикка 
қўйилган электр кучланиш унинг электр мустаҳкамлик чегарасидан ортиб кетса, 
диэлектрик бузилади (тешилади). Баъзан диэлектриклардан бирининт ишдан чиқиши 
радиокомпонент (конденсатор, трансформатор) нинг ва ҳатто, бутун электроаппаратнинг 
ишдан чиқишига сабаб бўлади. 
Маълумки, юқори частота таъсирида кўп материалларда энергия исрофининг 
ортиши юзага келади. Бу энергия материалдан иссиқлик тарзида ажралиб чиқиб, унинг 
қизишига сабаб бўлади. Материал нотўғри танланган бўлса, юқори частотали токлар 
туфайли рўй берадиган қизиш жараёни шунчалик жадал бўладики, натижада 
радиоэлектрон аппаратуранинг электр характеристикалари кескин пасайиб кетиши ёки 
ҳатто унинг айрим узеллари ишдан чиқиши мумкин. Электрониканинг ҳамма 
соҳаларидаги ривожланиш яратилаётган электротехника материаллар технологиясини 
яхшилаш ва янгиларини ишлаб чиқиш билан боғлиқдир. Мисол сифатида бир жуфт 
ўтказгич орқали радио алоқа сигналларини узатиш мумкин бўлган шарт-шароитларни 
кўриб чиқамиз. Бу ҳолда узатувчи каналнинг ўтказувчанлиги юқори бўлиши лозим. 
Бундан ташқари, мазкур канал ўтказгичлари бир-биридан ва кабелнинг ерга уланувчи 
қобиғидан яхши изоляцияланган бўлиши керак. Ниҳоят, узатувчи қурилмаа бераётган 
сигналлар модуляциясининг шакли сақланиши керак. Бу деган сўз, узатувчи канал 
изоляциясининг электр хоссалари бутун узунлик бўйича кенг частоталар диапазонида 
барқарор бўлиши, температура ва намлик ўзгариши билан ўзгармаслиги лозим. Бундай 
мураккаб талабларга юқори частотали диэлектрикларгина жавоб бериши мумкин. Илгари 
ишлатилган металл магнит материаллар (пўлат, пермаллой) юқори частоталарда ўз магнит 


35 
хоссаларини йўқотар эди. Бундан ташқари, бу материалларда энергия исрофиортиб кетади 
ва у нормал иш режимидан чиқишга олиб келади. юқори частотали магнит майдонда 
ишлайдиган ўзаклар (юқори частотали дросселлар, импулғсли трансформаторлар) учун 
частоталарнинг кенг диапазонида магнит хоссаларини сақлай оладиган ва энергияни кам 
исроф қиладиган тамоман янги магнит материаллар яратиш зарурати туғилди. Бундай 
материаллар ферритлар (куйдирилган металл оксидлари) эканлиги аниқланди. 
Буни замонавий электротехника материаллар, ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар ва 
магнетиклар ёрдамидагина амалга ошириш мумкин. Масалан, микроминиатюралашни 
амалга ошириш, яъни юпқа пардали интеграл микросхемаларни тайёрлаш учун 14 -тозалик 
синфи билан силлиқланган микрокристалл структурали изоляцияловчи асос (таглик) талаб 
қилинади. Фақат шундагина асос сиртида микросхема, яъни 1мкм дан қалин бўлмаган 
ўтказгичли, ярим ўтказгичли ва диэлектрикли қатламлар ҳосил қилиш мумкин бўлади. 
Муайян бир мақсад учун материалнинг электр, механиқ, иссиқлик ва физик -кимёвий 
хоссалари тўпламини аниқ мос келтириб танлаш мураккаб масаладир. Бу хоссалар 
материалнинг характеристикалари ёки параметрлари деб аталувчи катталиклар орқали 
ифодаланади. 
Масалан, 
электротехника 
материалларнинг 
механиқ 
хоссалари 
мустаҳкамлик характеристикалари (эгилишдаги бузувчи кучланиш ва бошқалар) орқали 
аниқланади. Уларнинг сон қийматлари муайян радиоматериалнинг механиқ хоссаларини 
баҳолаш ва берилган радиодеталғ ёки РЭА узелини ишлаб чиқариш учун керакли 
радиоматериални тўғри танлашга имкон беради. Материалларнинг электр хоссалари 
уларнинг электр характеристикалари орқали аниқланади. Электр ва магнит 
характеристикалари бўйича аниқланадиган асосий хоссаларига кўра электротехника 
материалларни тўрт асосий гуруҳга ажратиш мумкин: ўтказгичлар, ярим ўтказгичлар, 
диэлектриклар, магнит материаллар. 
Ўтказгичлар — таркибида эркин электронлар сони жуда кўп бўлиши сабабли 
электр ўтказувчанлиги катта бўлган металл материаллар. 
Ярим ўтказгичлар – ўтказгичларга нисбатан эркин электронлари анча камлиги 
сабабли электр ўтказувчанлиги кичикроқ материаллар. Ярим ўтказгичларнинг электр 
ўтказувчанлиги иситилганда, ёритилганда, электр майдон кучланганлиги ортганда ва 
бошқа ҳолларда кескин ортади. Диэлектриклар – эркин зарядли заррачалари (электронлар 
ва ионлар) жуда камлиги учун электр ўтказувчанлиги ниҳоятда кичик материаллар. 
Диэлектриклардаги зарядли зарралар сони уларга юқори кучланиш (оширилган кучланиш) 
қўйилгандагина ортади. Диэлектриклар газ ҳолдаги, суюқ (мойлар) ва қаттиқ 
диэлектрикларга фарқланади. Диэлектриклар аксарият ҳолларда РЭА да ўтказгич 
элементлари орасида, шунингдек, ярим ўтказгич элементлари ва ерга уланадиган металл 
қисмлар орасида изоляция сифатида ишлатилади. Диэлектрикларнинг бу гуруҳи пассив 
диэлектриклар деб аталади. Яна актив диэлектриклар гуруҳи ҳам мавжудки, уларнинг 
хоссалари ўзига қўйилган электр кучланиш, температура, босим ва бошқаларга кучли 
боғлиқ бўлади.
Магнит материаллар ташқи магнит майдон таъсирида магнитланиш хусусиятига, 
яъни тузилиши жиҳатидан магнит хоссаларга эга бўлувчи материаллардир. Магнит 
материаллар магнит энергияни тўплай олади. Магнит материалларга баъзи металлар, 
уларнинг қотишмалари, шунингдек, металл материал ҳисобланмайдиган ферритлар 
киради. 
Ҳар бир радиоматериал ўзининг электр хоссаларига эга. Чунончи, барча 
электротехника материаллар электр ўтказувчанликка эга, яъни электр токини ўтказади. 
Электротехника материалларнинг электр хоссаларини баҳолаш учун уларнинг электр 
характеристикаларидан фойдаланилади. 
Солиштирма электр қаршилик (ρ) радиоматериалнинг электр ўтказувчанлигини 
баҳолаш учун қўлланадиган электр характеристикадир. Бу катталик метрга Ом лар 
(Ом·м)да ифодаланади. Радиоэлектроникада ундан кичикроқ бирлик (Ом·см) дан ҳам 
фойдаланилади. Металл ўтказгич материаллар (мис, алюминий ва б.)нинг электр 
ўтказувчанлигини баҳолаш учун солиштирма электр қаршиликнинг янада кичикроқ 
бирлиги – метрга микроом (мОм·м) қўлланади. Бу бирликлар орасидаги муносабат: 
Ом·см= 10000 мкОм·м = 0,01 Ом·м дир. Исталган радиоматериалнинг солиштирма электр 
қаршилиги температурага чамбарчас боғлиқдир (1-расм). Шунинг учун температура 
кўтарилса, ўтказгичларнинг солиштирма электр қаршилиги ҳам ортади. Бунга 


36 
I
S
I
U
I
S




Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish