Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ИНСОН ФАОЛИЯТИНИНГ ТРАНСМИЛЛИЙ ШАКЛЛАРИНИ ЯРАТИШДА



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
ИНСОН ФАОЛИЯТИНИНГ ТРАНСМИЛЛИЙ ШАКЛЛАРИНИ ЯРАТИШДА 
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ 
Ф.Т.Халдибекова 
Тошкент кимё-технологияси институти «Ижтимоий-гуманитар фанлар»
кафедраси ассистенти.
ХХ асрнинг охиридан бошлаб, биз ягона ўзаро боғланган, яхлит оламнинг улкан 
эпопеяси яратилишининг гувоҳи ва иштирокчиларига айландик. Башариятнинг катта ва кичик 
жамоалари янада асослироқ таъсирини ўтказмоқда. Жаҳонда яшовчилар тақдири билан тобора 
жипслашиб, узлуксиз равишда боғланиб бормоқда. Инсоният тарихи давомида ижтимоий 
ўзгаришларнинг кечиши нисбатан юз берган, кўпчилик одамлар ота-оналари қандай турмуш 
кечирган?! Ҳозир бунинг акси, муттасил радикал ўзгаришларга дуч келаётган дунёда 
яшамоқдамиз. Бу ҳодиса глобаллашув тушунчасида ўз ифодасини яққол топмоқда. 
Глобаллашув инсоният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида 
интеграциялашиши натижасида содир бўлаётган жараёнлар туфайли оламшумул аҳамият касб 
этишидир.
Унинг ҳозирги даврда уч манбаи мавжуд:

коммуникация воситаларидаги туб ўзгаришлар;

инвестициялардаги янги жараён;

дунёга янгича қарашнинг вужудга келишини таъминлашдир. 
Глобаллашувга тўғри ёндошув тараққиётни тезлаштиради, тинч-тотувликни 
таъминлайди, давр зарбаларидан омон қолиб яшаш даражасини юксалтиради, ижтимоий 
барқарорликни, сиёсий мавқега эгаликни таъминлайди ҳамда қўшни давлатлар билан мулоқот 
имкониятларини кенгайтиради. 
Кўп ҳолларда глобаллашувнинг бугунги босқичи ўзига хос ўзаро алоқаларнинг 
тўлдирилишига олиб келади, бу эса хўжалик, ахборот ва бошқа фаолият кўринишларида 
кучайишини кўрсатади. Шунингдек, глобаллашиб бораётган дунёдаги жамоа турмуш 
тарзининг янги фазилатларига А.Володин ва Г.Широковлар урғу беради. Улар глобаллашув 
тушунчасини мажмуали равишда геоиқтисодий, геосиёсий ва геогуманитар кўринишларда 
таҳлил қиладилар, бундан эса ҳар томонлама ҳаётий фаолиятга эга бўлган кучли 
намойишкорона эффект(фойда) мамлакатдаги мавжуд жараёнларни ўзига жалб этиши 
кўринади. В.Михеев улардан ҳам олдинга қадам ташлайди. Унинг талқинида глобаллашув – 
мамлакат ва минтақалардаги иқтисодий ва сиёсий ўзаро боғлиқлик ривожланиши шу даражада 
бўладики, бу ҳолатда ягона дунёнинг ҳуқуқий ҳудуди ва дунёдаги иқтисодий ва сиёсий 
бошқармаларнинг яратилиши ҳақидаги маъқул ва зарурий саҳна юзага чиқади.
Глобаллашув моҳиятининг тадқиқ этувчилари олдида жиддий муаммо туради: у 
ўзининг тарихий издошлари – байналмилалчиликка қандай муносабатда бўлади? А.Володин ва 
Г.Широковларнинг фикрича, бу тушунчаларни «байналмилалчилик»ни сармоя ва маҳсулотлар, 
одамлар ва ғоялар ҳаракатининг бошланғич даври сифатида аниқлаб, улар дунёвий макон 
бутунлигига асос эканлигини таъкидлаб, ўз навбатида буларнинг ҳаммаси «глобаллашув» 
жараёнлари сифатида шаклланиб боради, деб талқин қилишади. Яъни, глобаллашувнинг бу 
интерпретациясига нисбатан бир жинсли дунёвий маконларнинг шаклланиши бўлиб, улар 
инсон фаолияти учун катта кенгликлар очади, деб таъкидлашади Н.Жўраев ва Ш.Азизовлар. 
Ватанимиз 
тадқиқотчиларига 
чет 
эллик 
муаллифлар 
ҳам 
қўшилмоқдалар. 
Байналмилалчиликдан глобаллашувга ўтиш даврини таърифлар экан Дьюк университети 
социологи, профессор Г.Жеффери, «халқаро масштабдаги фаолиятнинг турли кўринишларида 
функционал интеграция ва координациялар»нинг муҳим фарқланишларини кўради. 
Глобаллашув давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий чегараларидаги емирилишнинг 
муҳим нуқтаси, дея тавсифлашади К.Роули (Лондон шаҳар университети) ва Г.Бенсон 
(Мальбурн университети). 
Глобаллашув жараёнлари ҳақида эса икки америкалик муаллифлар – П.Нанди ва 
Ш.Шахидулланинг фикрлари бошқача. Улар жараённи субъектив, ижодий характерга эга деб 
талқин қиладилар. У одамлар фаолиятига башарият миқёсида ўзгаришлар олиб кириши 


352 
мумкин. Улар учун глобаллашув — юксалиш ва такомиллашишнинг асосли янги жараёни. 
Уларнинг таъкидлашича, индивидлар, ҳамжамиятлар, миллатлар, цивилизация учун 
глобаллашув мазмунини турлича аниқлайдилар. Муаллифларнинг фикрича, глобаллашув 
мақсадга кўра, одамларга ҳеч қандай муаммо туғдирмасдан, барчасини ўзи ҳал этиш ва амалга 
ошириш имкониятларини яратади. 
Инсон фаолиятининг миллий қолиплардан чиқиши, трансмиллий шаклларни шу ҳолда 
яратиш индивидлар, ижтимоий гуруҳ ва жамоалар, халқлар ва давлатларнинг турмуш тарзида 
туб ўзгаришлар ясайди. Бу ерда аниқ ҳолда глобал ҳамжамият яратиш ҳақида сўз кетмоқда. Бу 
қолипдаги мавжуд миллий давлат тузилмалари кўп ёки камроқ мавқеда мустақил тузилма 
бирликлари сифатида иштирок этадилар. Биз уни мега жамият деб атаймиз. 
Дунёнинг янги тартиб-тузилмаси ўз ўтмишдошларидан фақат туғилиш шарт-
шароитлари билан фарқланмайди, аксинча, қатор мавжуд нуқталарга эгадир. Буни бутунлай 
қамраб олишга даъват қилмасдан туриб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтмоқчимиз: 

миллий куч-қувват тушунчасини кенгайтириш ва теранлаштириш; 

ҳуқуқий негизларнинг иккига бўлиниши; 

алоҳида, ҳоли қолишнинг истиқболсизлиги; 

пул, миқдор ўйинларидан мунтазам равишда узоқлашиш; 

давлатлар (гуруҳлар)нинг ўз мавқеи, аҳамиятли доираси ва ўзаро муносабатларининг 
аниқ таркиби бўйича мустаҳкамроқ сафланиши; 

турли суръатдаги интеграция жараёнларининг рағбатлантирилиши; 

ташқи ва ички сиёсатдаги «хитой девори»га барҳам бериш.
Глобаллашувнинг такомиллашиб бориши, биринчи навбатда, ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларни тезлаштиради. Айниқса, савдо, молия ва ишлаб чиқаришнинг глобаллашуви 
давлатлар, корпорация ва шахслараро алоқаларни кенгайтиради, натижада халқаро фуқаролик 
жамияти шаклланади. 
Илмий адабиётларда ҳозиргача глобаллашувнинг иқтисодий омилларига кўпроқ 
эътибор қаратилмоқда. Ҳақиқатда, иқтисодий омил асосий аҳамиятга эга, аммо бу омил ягона
эмас. У давлат ижтимоий ҳаётнинг ва барча моддий ва маънавий соҳаларини қамраб олади. 
Глобаллашувнинг асосий омили халқаро меҳнат тақсимотини кучайтиради, натижада 
транспорт ва алоқаларнинг нархи мунтазам пасайиб боради. Натижада ахборот воситалари 
соҳасидаги инқилобни вужудга келтиради. 
Глобаллашувнинг ҳозирги пайтда катта аҳамият қозонишининг бир қанча сабаблари 
мавжуд: технологиянинг тез ривожланиши натижасида коммуникация ва ахборот 
алмашувининг осонлашиши, коммунизмнинг йўқ бўлиши каби сиёсий жараёнлар, 
транспортнинг тараққий этиши оқибатида мамлакатлараро юк ташиш ҳажмининг ортиши ва 
туризмнинг ривожланиши кабиларни айтиш мумкин. Бу ўз навбатида компанияларга 
ривожланиш имкониятини яратади, глобал савдо тармоқлари очилишига олиб келади, маданият 
ва кадриятлар интеграцияси натижасида истеъмол турлари кенгаяди, халқаро бозорда 
рақобатни кучайтиради, янги хомашё манбалари очилади. Инвестиция жараёнларини 
кенгайтиради. Оқибатда глобаллашув жараёни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир 
қилиб, алоҳида мамлакатларни жаҳон ҳамжамиятига боғлайди. Натижада янги бозорлар 
(капитал, валюта бозори, суғурта бозори ва ҳоказо), янги воситалар пайдо бўлади (турли 
ахборот тизимлари, интернет, уяли алоқа). Булар эса ўз навбатида, янги назорат воситаларини 
талаб этади. Бугунги кунда иқтисодий ҳамкорлик, интеллектуал мулк, интернетдан 
фойдаланиш соҳаларида янги халқаро меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, мамлакатларнинг 
ички қонунлари ҳам уларга мослаштириб борилмоқда. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида ҳеч ким, ҳатто қонуний ҳукумат ҳам бузиши мумкин 
бўлмаган универсал инсоний ҳуқуқлар аста-секинлик билан жамоатчилик онгига сингиб 
бормоқда, халқаро келишувларда ҳам ўз аксини топмоқда ва сезиларли равишда амалдаги 
сиёсатга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳукуматлар ҳам ҳар қандай иложсиз ҳолатларда 
чегарадан чиқиб кетмасликка, ташқи мавжуд санкциялар объектига айланмасликка ҳаракат 
қиладилар. Инсон ҳақ-ҳуқуқларига ҳурмат ҳукуматлар фаолиятига меъёр, жамоа 
хавфсизлигининг ҳимоясига айланиб бормоқда. 
Жаҳон саҳнасида ўзини тутишнинг янги мезонлари трансмиллий корпорациялар 
фаолиятида ҳам ўз муҳрини қолдирмоқда. Сўз фақат катта компанияларнинг обрўи ҳақида 


353 
эмас, уларнинг мамлакатдан ташқаридаги фаолияти ўз мамлакатида қимматга тушувчи даъво 
ва жиноий иш муҳокамаларига айланиб кетмоқда. 
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг босими остида аста-секин фуқаролик олами 
шаклланиб бормоқда. Бу орқали дунё эркин фуқаросининг рад этиб бўлмас ҳуқуқларининг тан 
олинишига замин тайёрланмоқда. Бу йўналишда ҳуқуқ тизимининг ривожланиши бошқа глобал 
жараёнларни ҳам рағбатлантирмоқда, оқибатда жаҳон хўжалигининг шаклланиши, 
телекоммуникациянинг гуриллаб ўсиши, халқаро оммавий ахборот воситаларининг тарқалиши, 
аҳоли миграция (кўчиши)си ва туризм авж олмоқда. 
Глобаллашувнинг қуйидаги асосий белгилари мавжуд: халқаро савдонинг кенгайиши ва 
эркинлашиши, халқаро капитал айланмаси ва унинг йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этилиши, 
электрон коммуникация инқилоби натижасида молиявий муносабатларда содир бўлган чуқур 
ўзгаришлар, трансмиллий корпорациялар фаолиятининг кенгайиши, халқаро молиявий ва 
иқтисодий институтларнинг ташкил топиши кабиларни айтиш мумкин.
1.
Жаҳон миқёсидаги бундай умумий тараққиёт: 
2.
кишилар 
дунёқарашининг 
ўзгариши, 
коммуникациялар 
юксалиши, 
халқаро 
муносабатларнинг ривожланиши ва унинг одамзод ҳаётига таъсирини кучайтиради; 
3.
давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтиради, айни вақтда 
миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил 
сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини келтириб чиқаради. 
Турли давлатлараро ва ҳукуматга даҳли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг мавқеи 
ошиб, дунё янги тизимга ўтиши даврида уларнинг фаолиятини қайта қуриш ва ислоҳ этиш 
эҳтиёжини туғдиради. Дастлаб халқаро ташкилотларнинг фаолияти асосан давлатларнинг ўзаро 
муросасини таъминлашга қаратилган эди, холос?! Бугунги аҳвол халқаро ташкилотлардан энг 
йирик муаммоларга аҳамият беришни, жараёнлар ичига кириб боришни, таъсир доирасини 
кенгайтиришни талаб этмоқда. Бироқ чуқурроқ фикр юритилганда, «глобаллашув» жаҳон 
тараққиётига кўрсатадиган ижобий таъсир билан бир қаторда чуқур тафовутларни ҳам ўз ичига 
оладики, бу тафовутларни эътиборга олмаса, улар жаҳон ва инсон тараққиётига салбий таъсир 
кўрсатиши ҳам мумкин. 
Биринчидан, бу — баъзи мамлакатларнинг технологик ютуқлар соҳасида мутлақ 
илгариликни қўлга киритганлиги асносида сайёрамиз захиралари ҳам, иқтисодий фаолият ҳам 
жаҳон миқёсида трансмиллий корпорациялар томонидан бошқарилиши тизими шаклланаётгани 
ва тобора мустаҳкамланиб бораётганлигидадир. 
Иккинчидан, ҳозирги даврда глобаллашув дунёда ижтимоий тенгликка эришишни 
енгиллаштирмайди, аксинча, буни қийинлаштиради, деган қарашлар ҳам мавжуд. Уларнинг 
фикрларича, бадавлат мамлакатлар аҳолиси даромадларининг паст ва ўрта даража даромадли 
мамлакатлар аҳолисиникига нисбатан тезкорлик билан ўсишига барқарор мойиллик сақланиб 
келмоқда. Агар XX аср бошида (1913 йил) дунё аҳолисининг энг бой мамлакатларда истиқомат 
қиладиган бешдан бир қисмига тегишли бойлик билан энг қашшоқ мамлакатларда яшовчи 
бешдан бир қисмига тегишли бойлик орасидаги нисбати 11:1ни ташкил қилган бўлса, 1960 
йилда ушбу фарқ 30:1 нисбатгача, 1990 йилга келиб эса 60:1 нисбатгача ўсди ва ҳамон жадал 
ортиб бормоқда. 1997 йилда у 74:1 нисбатни ташкил қилди. Бу ҳодисаларнинг асосий сабаби 
иқтисодий ва технологик жиҳатдан ривожланган мамлакатларда саноат базасининг йўқлиги 
бўлса, бу давлатларнинг кўпчилигида сўнгги бир аср мобайнида аҳолининг ҳаддан ташқари 
кўпайиб 
кетиши 
кузатилмоқда. 
Бу 
ўсиш 
барқарор 
иқтисодий 
тараққиётни 
мураккаблаштирмоқда, чунки ишлаб чиқариш ҳажми ўсса ҳам, қўшимча аҳоли уни йўққа 
чиқармоқда. 
Учинчидан, глобал иқтисодий жараёнларнинг тазйиқига бардош бера олмай, узоқ вақт 
мобайнида жаҳон силсиласининг «қуйи қаватлари»дан чиқиб кета олмаётган мамлакатлар 
жиддий ижтимоий ва фуқаро низоларининг хавфи остида қолмоқдалар. Баъзи Африка 
мамлакатларида доимий равишда кечаётган маҳаллий, фуқаро урушлари, давлат тўнтаришлари, 
бир қатор Осиё ва Лотин Америкаси давлатларида ҳукм сурган беқарорлик бунинг ёрқин 
мисолидир.
Тўртинчидан, жаҳондаги иқтисодий ва ижтимоий нотекислик энг қашшоқ 
мамлакатлардан бадавлат мамлакатларга томон тобора ортиб бораётган аҳоли кўчиши 
(миграция) оқимини туғдирмоқда. Бунда «ақлнинг оқиб кетиши» туфайли малакали кадрларни 
тайёрлаш бўйича харажатлар ривожланаётган мамлакатлар зиммасига тушади, фойдани эса 
ривожланган мамлакатлар олади. 


354 
Бешинчидан, замонавий мулоқот воситалари ёрдамида улкан молиявий бозорга 
айланган жаҳон молия бозори алоҳида аҳамият касб этмоқда. 
Олтинчидан, жиноий муомалага ҳар қандай, мисли кўрилмаган даромад келтирувчи 
«мол»ни қурол-яроқ ва гиёҳванд моддалардан тортиб, инсон тана органларигача жалб 
қилаётган трансмиллий жиноий, шу жумладан, мафия (коррупция) тузилмаларининг пайдо 
бўлиши билан боғлиқ глобал жараёнлар рўй бермоқда. 
Буларнинг барчаси нафақат ривожланаётган, балки бошқа давлатлардаги кўпгина 
одамлар глобаллашувни эҳтиёткорлик билан қабул қилаётганининг сабабини изоҳлайди. 
Глобаллашувни четлаб ўтиш мумкин эмас, у жамият тараққиётидаги тарихий жараёндир. 
Лекин глобаллашувнинг жамиятдаги муайян унсурлар ва тузилмаларга салбий таъсир 
кўрсатишига йўл қўймаслик XXI аср халқлари ва давлатлари олдида турган муҳим вазифа 
бўлиб ҳисобланади. 
Ҳаёт барча ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-экологик соҳаларининг глобаллашуви турли 
глобал муаммоларни ҳам вужудга келтиради. Уларни 4 гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин: 
1.
халқаро сиёсий муносабатларда вужудга келган глобал муаммолар
2.
халқаро иқтисодий муносабатларда пайдо бўлган глобал муаммолар; 
3.
ижтимоий соҳада вужудга келган глобал муаммолар; 
4.
инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг бузилиши натижасида вужудга келган 
глобал муаммолар. 
Бу муаммоларни тезлик билан бартараф этмаслик антиглобалистик ҳаракатларни 
кучайтиришга олиб келмоқда!?
Таъкидлаш жоизки, ҳар қандай глобаллашув замирида оила муаммосини қайд қилган 
ҳолда, унинг халқаро майдонда ҳал қилиниши айни муддаодир. Глобаллашув қанчалик 
инсонпарварлик нуқтаи назаридан амалга оширила борса, унинг негизида оила ётади. Бу эса 
глобаллашувнинг оилага таъсири ва ижобий ҳал бўла боришидан далолат беради. 
Шундай қилиб, бугунги аҳвол халқаро ташкилотлардан энг йирик муаммоларга 
эътиборни қаратишни, жараёнлар ичига кириб боришни, таъсир доирасини кенгайтиришни 
талаб этмоқда. Бироқ, чуқурроқ фикр юритилганда, «глобаллашув» жаҳон тараққиётига 
кўрсатадиган ижобий таъсири билан бир қаторда чуқур зиддиятларни ҳам ўз ичига оладики, 
уларни эътиборга олмаслик эса жаҳон, инсон тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Бу жараёнларни фалсафий тадқиқ этишда давом этамиз. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish