Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

Адабиётлар: 
1.
М.Қўшжонов. Ҳаёт ва маҳорат. -Тошкент: ЎзССР давлат бадиий адабиёт нашриёти. 1962. 
2.
М.Қўшжонов. Алам. -Тошкент: “Ёзувчи” нашриёти, 1996. 
3.
Матёқуб Қўшжонов замондошлари хотирасида. -Тошкент: “Мuharrir” нашриёти, 2012. 
ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК РАНГТАСВИРИДА МИЛЛИЙЛИК ТАЛҚИНЛАРИ 
С.М.Эгамбердиев 
ЎзР ФА Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти. 
egamberdiyevsamandar@yandex.com 
Миллийлик тасвирий санъатда долзарб муаммолардан ҳисобланиб, ўзбек 
рангтасвирида миллийликнинг ўзига хос талқини ўтган асрнинг 60-70-йилларда муаттар 
шарқнинг лирик эстетикасини ўз асарларида акс эттирган Чингиз Ахмаровнинг ижодий 
ғояларидан илҳомланган ҳолда бир гуруҳ рассомлар: Алишер Мирзаев, Шуҳрат Абдурашидов 
ва Раҳмон Шодиев каби истедодли рассомлар билан боғлиқдир. Ушбу рассомлар 
миллийликнинг ўзига хос услубини халқ маданиятининг этник хусусиятларидан ва анъанавий 
санъатнинг ёрқин палитрасидан излайдилар. 
Ўтган асрнинг 80-йилларнинг бошларидан рассом Сергей Алибеков ижодида 
миллийликнинг янги бир талқини, яни унинг картиналарида ўзбек халқининг анъанавий 
атрибутлари: дуппи, бешик, арава, ва майда кулолчилик буюмлари янгича маъно касб этган 
картиналар ярата бошлади. Мисол учун унинг “Қирғоқнинг бошланиши” 1982-йил. “Сирдарё” 
1985-йил. “Қизил қоялар ёнидаги суҳбат”, “Дўппили автопортрет” 1987-йил. “Қизил чизиқлар” 
1992-йил. Ва бошқа асарларида С.Алибековнинг миллийликни бадиий аллигория ва фалсафий 
рамзлар воситасида жонлантиради. Умуман олганда С.Алибековнинг асарларида миллийлик 
пессимистик кайфият орқали ифода этилсада, шу билан биргаликда ўткинчи дунёда анъанавий 
қадриятлар ва миллий ўзига хосликни сақлаб қолиш истаги сезилиб туради. 
1980-йилларнинг охири “Қайта қуриш” сиёсатининг тугалланиш палласи ва Собиқ 
совет иттифоқидан республикалар ажралиб, ўз мустақилликларини эришгандан сўнг барча 
республикаларда, шу билан бир қаторда юртимиз Ўзбекистонда ҳам минг йиллик қадриятлар ва 
миллий ўзига хосликни қайта тиклаш жараёнлари санъатнинг барча турларида: Адабиёт, Театр, 
мусиқа, ва шу билан бир қаторда тасвирий санъатда ҳам акс эта бошлади. Шундай 
рассомлардан бири Мухтархон Исанов ўзининг дастлабки асари “Саҳро” (1989) картинаси, ва 
икки йилдан сўнг “Оқшомги капалаклар” картинаси рассомнинг бадиий дунёқараши 
миллийлик билан уйғунлашган ҳолда тантанавийлик ва космагоник олам билан бирлашиб 
кетади, “Оқшомги капалаклар” асарида эса анъанавий шарқ маданияти акс эттирган 
Архитеплар (машҳур руҳиятшунос олим К.Юнг фалсафа фанига киритган) учрайди, Арава 
ғилдираги ва унда учаётган учта қизнинг ҳолати рассом томонидан композитсион бадиий ечим 
мукаммал тасвирланган, унинг кийинги асарлари “Олтин нонлар”, “Тандир” асарларида эса 
рассом ноннинг туғилиши афсонага асосланиб, бу жараёнлар ўзбек халқи анъанавий 
маданиятининг ажралмас қисми сифатида тасвирлайди. Ижодкорнинг “Бувимнинг сандиғи” 
(1998), “Анорли сок” (1991), “Пирамида”(1993), “Тилаклар сандиғи” (2000) ва бошқа 
асарларида анъанавий шарқ маданияти архитеплари: бешик, тандир, кўп маъноли анорлар, ва 
бошқалар учраши билан биргаликда, Рассом ҳар бир асаридаги образни мажозлаштиради ва 
асосий ғояси ҳар бир мажознинг ташқи кўринишидан тортиб, унинг лирик-поэтик оҳанги ва 
жамиятдаги тарбиявий аҳамиятини таъкидлаб ўтади. Аммо М.Исановнинг умумий ижодий 
йўлига йўқоридан назар ташласак, рассом асарлари орқали анъанавий шарқ маданиятини 
мажозлаштирган ҳолда акс эттирган, лекин умумий ижодий ишларида эстетизм эстетикисига 
берилиб кетганлиги унинг салбий жиҳатларидан биридир.
Миллийликни анъанавий атрибутлар билан ифода этувчи яна бир рассомлардан бири 
академик Жавлон Умарбековдир, рассомнинг дастлабки асарлари 1992-йилда Тошкентда 
“Караван” рассомлар гуруҳи билан биргаликда намойиш қилган кўргазмада рассом анъанавий 
атрибутлар: тумор, кўза, қумғон, арава, пичоқлар ва бошқа, илк маротаба намойиш қилган эди. 


349 
Лекин миллийликни ифода этувчи асарлари йўқорида келтирилган номлар С.Алибеков ва 
М.Исановдан фарқ қилган ҳолда полесемантик ва мажозий маъноларни акс эттирмайди, 
аксинча рассом ҳар бир буюмга ўзнинг ранглар гаммаси ва пластик ечими билан тасвирлайди, 
унинг бу мавзуда яратган дастлабки триптихи “Учаётган арава. Хива, Бухоро, Самарқанд” 
(1994) асарида кубизм услубида ишланган, шундан сўнг “Бухоро. Қовун бозори”(1997),
“Анор”(1993), “Чойхона” (1994), “Лаган билан рақс”(2001) ва бошқа асарларида анъанавий 
ўзбек маданиятини ифодаловчи буюмларга рангтасвир услубларидан фойдаланиб ҳар бирига 
ўзига хос бўлган образларни тавсирлайди, Тасвирий санъатнинг Кубизм услубида ўз ижодини 
олиб борадиган рассомлардан бири Хуршид Зиёхонов ижодида миллийик талқини бошқа 
рассомлардан фарқ қилади, унинг “Кўза ушлаган қиз” (2007), “Чиғир”(2005) ва бошқа
картиналарида асосан образларнинг шаклига эътибор берилади, буюмларнинг семантик ва 
метофараси асосий ўрин тутмайди. 
Замонавий рангтасвирда ўзининг ўрнига эга бўлган рассом Бобур Исмоилов. Унинг 
картиналарида тарихий архитеплар картинада декоративлик касб этиб, асар композитсиясининг 
бир қисми сифатида ифода этилади. Унинг “Дўппилар” (2008), “Анор ушлаган қиз” (2003) 
асарларида миллийлик руҳий ёлғизлик орқали ифода этилади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз керакки, тасвирий санъатда миллийликка бўлган 
муносабат узоқ тарихий-ижтимоий даврлар давомида ривожланади, ижтимоий жамият ҳаётига 
ижобий тасир ўтқазиши ҳам мумкин, лекин бу мавзуга берилиб кетиш асл санъат эстетикасига 
салбий тасир этиши ҳам мумкин, шундан келиб чиқиб санъатда миллийликни талқин этишда 
ижодкорлардан юқори бадиий дид ва кенг қамровли дунёқараш талаб этади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish