350
Интернет ахборот технологиялари тузилмасининг бир қисми ва ёшлар орасида
ахборотнинг энг оммабоп манбаи ҳисобланади.
Ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган замонавий ахборот технологиялари,
шунга олиб келдики, фақатгина индивидларннг реал муҳитдаги хулқ-атвори эмас, балки
виртуал муҳитдаги хулқ-атвори социологларнинг қизиқишини уйғотмоқда.
Интернет таъсири
остида замонавий ёшларннг ҳаёти бир қатор ўзгаришларга учради: бўш вақтни ўтказиш
тузилмаси, ахборотни қабул қилишнинг анъанавий каналлари, шахслараро мулоқот қилишнинг
характери ўзгарди, қадриятлар тизими трансформацияга учради
1
.
Ёшлар ижтимоийлашув жараёнлари ҳам аввалги жойида қолмади. Ахборот
технологиялари таъсири остида янгича ижтимоийлашув тури – Интернет-ижтимоийлашув
шаклланмоқда ва у индивид хулқ-атворига ҳам оффлайн, ҳам онлайн муҳитида таъсир
қилмоқда.
2
Интернет-ижтимоийлашув деганда биз фойдаланувчи
томонидан Интернет-
коммуникациялари технологиясини, тармоқ навигациясини, умуман олганда Интернетдаги ва
айрим Интернет – ҳамжамиятлардаги хулқ-атвор қоидаларини ўрганиш,
Интернет
фойдаланувчиларга қўйиладиган меъёрлар, талаблар ва қадриятларни қабул қилишга
асосланган виртуал воқеликка кириш жараёнини тушунамиз. Ушбу ижтимоийлашув эҳтиёжли-
мотивацион соҳанинг, шунингдек шахснинг ўз-ўзини англаш тузилмасининнг ўзгаришига олиб
келади.
Ёшларнинг ажралмас ва мустақил қисми бўлган ижтимоий гуруҳини
ташкил этиб, бу
гуруҳ илмий билимларни, касбий кўникмаларни тўплаш ва ўзлаштириш билан шуғулланади
ҳамда тез ўзгарадиган ижтимоий контекстларга мослашишнинг катта ресурсига эга бўлади.
Бизнингча, ёшлар – бу жамият тараққиётининг стратегик ресурси ҳисобланади, чунки у
иннновацион жараёнларга нисбатан сензитивлик устуворлигига эга бўлади ва бу ҳолат уни
замонавий жамиятдаги барча янгиликларни, шу жумладан ижтимоийлашувнинг янги
шаклларини амалда синаш бўйича олдинги қаторларга туртиб чиқаради. Кибер муҳит
доирасида ёшларнинг ижтимоийлашуви тўғрисида
гапирар эканмиз, ҳам иккиламчи
ижтимоийлашув, ҳам қайта ижтимоийлашув – шахс томонидан жамиятдаги тармоқ муҳитидаги
бирорта ҳамжамият доирасида устувор бўлган меъёрлар ва қадриятларни ўзлаштириш
тўғрисида гапириш зарур бўлади. Модомики Интернет фойдаланувчилари биргина тармоқ
ҳамжамиятидан вақти-вақти билан иккинчисига ўтар экан, тармоқли фазоли-вақтли
континуумда Яъни тармоқли ижтимоий муҳитнинг меъёрлари ва қадриятларини ўзлаштириш
жараёнида Интернет фойдаланувчисига аввал индивид ижтимоийлашган тармоқ ҳамжамиятида
бўлиб турадиган эволюцион ўзгаришлар вақтида ўзининг тармоқдаги хулқ-атворини вақти-
вақти билан тўғрилаб туриши зарур бўлади
3
.
XX-XXI асрларда жамиятнинг глобал ахборот муҳитига келиб қўшилиши воқеликка
айланди. Ана шу муҳитда фаолият кўрсатадиган ва янги технологиялар ёрдамида яратилган
ахборотнинг барча турларини ўз ичига оладиган оммавий ахборот воситалари ёшларнинг
ижтимоийлашувининг муҳим агентига айланишди.
Ахборот
технологияларидан
фойдаланувчилар
ижтимоий-демографик
характеристикаларининг таҳлили шундан далолат берадики, ахборот технологияларида,
интернет тармоғида кўпроқ вақтини ўтказадиганларнинг аксарияти – бу ёшлардир. Интернет
тармоқлари таъсири остида ёшларнинг турмуши ўзгармоқда – бўш вақт тузилмаси, ахборотни
қабул қилишнинг оддий каналлари, шахслараро муносабатларнинг характери ўзгармоқда.
Ахборот олиш имконияти йўллари кўпаймоқда. Ижтимоий индивиднинг янги тури, виртуал
маданиятнинг яратувчиси, ташувчиси, фойдаланувчисига айланган инсон –
Homo virtualis
шаклланмоқда. Ҳар бир ёш инсон учун глобал тармоққа уланган ҳолда шахсий мулоқот қилиш
доимий эҳтиёжга айланиб бормоқда.
Натижада барча нарса мотивацияга боғлиқ бўлади. Объектив воқеликнинг инсон
эҳтиёжлари билан уйғунлашуви хулқ-атворнинг мотивацияси бўлгани ҳолда, субъект
1
Чеботарева Н.Д. Интернет-форум как виртуальный аналог психодинамической группы [электронный ресурс] /
Н.Д.Чеботарева // Портал "Познай себя и окружающих". - URL: http://www.follow.ru/ article/181
2
Убайдуллаева Р.Т. О социальной рациональности и ее типах. СоцИСС ISSN: 0132-1625 2013г С.27-31.
3
Бондаренко С.В. Социальная система киберпространства как новая социальная общность /С.В. Бондаренко //
Научная мысль Кавказа. Приложение. 2002. № 12 (38). 32-39 с.