135
Изланиш натижаларига эришиш учун 2015-2019 йилларда Фарғона водийси турли
биоценозларидан терилган қуруқлик қориноёқли моллюскалар устидаги изланишларимиз асос
бўлди. Изланишни
олиб боришда зоологик, физиологик ва экологик услублар акс этган
И.М.Лихарев ва Е.М.Раммельмейер (1952), З.И.Иззатуллаев (2008) илмий ишларидан
фойдаланилди.
Фарғона водийси қуруқлик моллюскалари орасида инсоннинг билвосита таъсири остида
ареалини кенгайтирган турлардан:
Agriolimacidae
оиласининг
Deroceras
уруғига
мансуб
D.caucasicum
ва
D.sturanyi
яшайди. Уларнинг ўсимлик оламига салбий таъсирини полиз,
зиравор ва кўкат ўсимликларининг вегитация даврининг дастлабки вақтида уларнинг ёш барг
ва шохлари, мевалари билан озиқланиб, ҳосилнинг камайиши билан изоҳлаш мумкин.
Изланиш натижаларига кўра биз Фарғона водийсида антропоген омиллар таъсири
натижасида ўз ареалини ўзгартираётган айрим турлар ва уларнинг биоэкологияси ҳамда
хўжаликдаги аҳамиятларини таснифлаймиз.
Deroceras caucasicum
(Simroth, 1901). Андижон ҳамда Асака атрофи боғлари, Қўқон,
Наманган, Марғилон шаҳарчаси аҳоли турар жойлари томарқалари ва иссиқхоналаридан
терилган. Танаси аксарият ҳолда бўз-сариқ рангда, бошининг орқаси, бўйни ва мантияси қора.
Танасининг охирида ўтмас қирра мавжуд, пешонаси ёрқинроқ. Вояга етган шиллиққуртнинг
узунлиги 60 мм га етади. Гигробионт тур бўлиб, нам жойларда ўтлар орасида, кессаклар остида
яшайди. Фақат текисликларда, кўпинча иссиқхоналарда учрайди.
Унинг тухумлари, кичик
вояга етмаган шиллиққуртчалари қишлайди. Баҳорда (апрел, май) ва кузда (ноябрда) кўпая
бошлайди. Бир жуфт шиллиққуртлар 4-5 марта жуфтлашиш кузатилган. Биринчи
жуфтлашишдан сунг 9 -10 кунда улар ер туйнуклари тош ости,
барги-хазон, ўсимликлар
томири атрофида 8-10 марта тухум қўяди. Тухумлари 2 тадан то 50 тагача етади. Бир
мавусумда бир дона шиллиққурт 350-400 тагача тухум қўйиши кузатилган. Тухумлар юмолоқ
ёки элепис шаклда. Тухумдан 18-21 кунда жуда кичик (0,5 мм) шиллиққуртчалар чиқади. Ёзда
уларнинг активлиги пасаяди ёки бутунлай тўхтайди. Бир йилда 2-3 авлод беради. Ўрта Осиё ва
Қозоғистононинг жанубий-шарқига Кавказдан (бу унинг табиий яшаш ҳудуди) тасодифий
ўсимликлар билан иқлимлаштирилган. Ўзбекистонда: Тошкент, Самарқанд, Фарғона;
Тожикистонда: Душанбе, Хўжанд, Кўлоб, Явон; Қозоғистонда-Алма-Ата атрофида тарқалган.
Фарғона водийсининг текисликларидаги туманлар марказида учрайди ва ареалини
кенгайтирмоқда. Баҳорда – кўкатларга, шивит, бодринг, карам ниҳоллари, қулупнай меваси;
кузда – карам бошлари, помидор, сабзавот-полиз экинларига зарар келтиради.
Омборларда
сабзавотларга ҳам зарар келтиради. Бу эса ўз навбатида кутилгандек ҳосил бўлмаслигига
натижада иқтисодий самарадорликнинг паст бўлишига олиб келади.
Deroceras sturanyi
(Simroth, 1894) Фарғона шаҳри атрофи боғлари ва иссиқхоналар
бўлиб, 2015-2019 йилларда терилган. Танаси бир хил рангли, крем ёки бўз жигар рангли,
тептекис. Мантияси ва елка томони қорамтир. Пошна ва ёнбошлари ёрқин рангда. Пўсти юпқа
ва нозик, қисқарганда унинг тагидаги ички органлари кўринади.
Мантияси узун, унинг чети
танасининг орқа бўлагида жойлашган. Вояга етганларининг узунлиги 25-38 мм. Гигробионт.
Боғлар ва томрақаларда, ариқлар четидаги ўтлар ҳамда барги хазонлар орасида яшайди. Водий
майдонларида ҳамда тоғда, 2200-2300 м денгиз сатҳидан, баландликларда масалан,
Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудуди Хорог шаҳри атрофида тарқалган. Ўсимликлар билан
иқлимлаштирилган ва улар билан озиқланади. Август ойида урчийди, тухум қўйиб кўпаяди. У
10 мартага яқин тухум қўяди. Тухумлари 2 тадан то 50 тагача бўлади. Бир мавсумда бир дона
шиллиққурт 300-500 тагача тухум қўйиши кузатилган. Тухумлар юмалоқ ёки элепис шаклда.
Тухумдан 18-22 кунда жуда кичик (0,5 мм) шиллиққуртчалар чиқади. Ёзда уларнинг активлиги
пасаяди ёки бутунлай тўхтайди. Бир йилда 2-3 авлод беради.
Do'stlaringiz bilan baham: