Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1.Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент, Янги аср 
авлоди, 2012. 
2
.
 Воҳидов Ш. Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви тарихидан. – Тошкент, 
Янги аср авлоди, 2006. 
3. Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. – Тошкент, Шарқ, 2012. 
4.XIX аср Хива давлат ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. 5.Муҳаммад 
Юсуф Баѐний. Шажараи Хоразмшоҳий. – Тошкент., 1994.. 
6.Саид Хомид Тўра Комѐб. Таворих ул-хавонин. – Тошкент, Академия, 2002 
7.Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. Тошкент, 1959. 
 
 
93
Воҳидов Ш. Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви тарихидан.Тошкент, Янги аср авлоди, 
2006. –Б.58. 
94
Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142. Муфассал қаранг: XIX аср Хива давлат 
ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. Б.125. 


63 
1-ШЎЪБА. ХОРАЗМ ВОҲАСИДА ИЛК ДАВЛАТЧИЛИК ВА ШАҲАРСОЗЛИК 
МАДАНИЯТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ: ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР ВА ИЛМИЙ 
ҚАРАШЛАР 
 
 
Модераторлар: т.ф.д. У.И.Абдуллаев, 
PhD М.С.Абдуллаев 
 
 
ҚАДИМГИ ХОРАЗМ ЖАМИЯТИДА КЕЧГАН ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАРГА 
ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК ШАРОИТНИНГ ТАЪСИРИ САҲИФАСИДАН 
(40-12-II МИНГ ЙИЛЛИКЛАР) 
 
Абдуллаев У.И., т.ф.д., УрДУ Тарих кафедраси мудири, 
Собиров Қ. т.ф.н., УрДУ Тарих кафедраси доценти 
 
Геологик тадқиқотлар натижаларини асос қилиб олган илмий адабиѐтлар 
мазмунини қамраб олган тарихий маълумотларга кўра, бундан 4-3 минг йиллар 
Сариқамишбўйи - Орол ботиғигача кенг текислик бўлган [1. Виноградов А.В 290-291]. Ер 
геологиясининг плейстоцен юқори босқичида Турон пасттекислигининг асосий қисми 
музлик ѐтқизиқларидан иборат бўлса, Султон Увайс тоғи этакларининг палеогеографик 
ҳолати музликдан ҳоли бўлганлиги боис нам иқлим шароит ва географик муҳит қулайлиги 
одамзотнинг ўрнашиб, этномаданий жараѐнларни олиб боришига имконият ҳосил қилган 
[2. Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. – Б.21-24]. 
Дарҳақиқат, Султон Увайс тоғи этаклари атрофларида табиий иқлим ва географик 
шароит мезолит даврида давом этганлиги тўғрисида фикр-мулоҳазани қайд қилиш жоиз. 
Негаки мазкур тоғ этакларида мезолит даврида кечган жараѐнлар тарихини ѐритадиган 
манбалар тарихий адабиѐтларда кўзга ташланмайди. Ҳарҳолда, Амударѐ фаолияти 
натижасида Сариқамиш, Оқчадарѐ ва Оролбўйи ҳавзалари пасттекислиги вужудга келиш 
арафасигача Султон Увайс тоғи этаклари ибтидоий овчиларининг ўзлаштирувчи 
хўжаликни олиб бориши учун табиий шароит ва географик мухити давом этган [КесьА.С. 
Антропогенное воздействие на формирование аллювиально-дельтовых равнин Амударьи 
/Культура и искусство древнего Хорезма. С.73]. 
Тарихий адабиѐтларда қайд қилинган маълумотларга кўра, Кайназой эрасининг 
тўртламчи давр бошларида Амударѐ Ғарбий томон сувини олиб бориши жараѐнида 
Қорақум жанубий ва жануби-ғарбий пасттекислиги ботиғида майдонча орқали Каспий 
денгизи билан боғланган [3. Низовья Амударьи. Сарыкамыш, Узбой /История 
формирования и заселения человеком /Материалы Хорезмской экспедиции.МХЭ . 288] 
Назаримизча, Голоцен даврида (10-8 минг йилликларда) Узбой атрофлари юзасининг 
ҳолатини қумтепалик ва ботиқлар изоҳлаган. Узбойда сув фаолиятининг узлуксиз давом 
этиши натижасида табиий ва географик жараѐнлар давом этганлиги тўғрисида хулосани 
қайд қилиш жоиз. Холбуки, Узбой атрофлари табиий-географик шароити қулай бўлган 
бўлса ҳам, унинг манзарасини этник жараѐнлар изоҳламайди. 


64 
Геологик даврнинг тўртламчи даври ўрталаридан бошлаб Амударѐ Қорақум орқали 
Питнакдан Тахиатошгача бўлган кенг пасттекисликнинг табиий шароити ва географик 
муҳитини ҳосил қилган. Мазкур пасттекислик икки қисмга, яъни ўнг ва сўл қисмга 
ажралган бўлиб, уларнинг табиий шароити ва географик муҳити бир-биридан фарқланиши 
кузатилади. Ўнг соҳил пасттекислигининг табиий ва географик ҳолатини Султон Увайс 
тоғи ва унинг тизмаси Қоратоғ ҳамда баландлик, ботиқлар тасвир қилади. Шу билан 
бирга, Амударѐ сув таъминоти кўпайиши муносабати билан соҳилидан ошиб кетиши 
натижасида қумтепаликлар оралиғидаги майдон ва майдончалар сувга тўлиб, ѐйилма 
шаклда вужудга келган сув ҳавзалар мазкур текислик табиий-географик шароитини 
намоѐн қилган. 
Тўртламчи давр охирига келиб, Амударѐ Нукус яқинидан бир неча ирмоқларга 
ажралган ҳолда Орол денгизига сувини олиб борган бўлса, унинг Оқчадарѐ ирмоғи 
Султон Увайс тоғи яқинидан ўтгандан кейин Қизилқум ва Бектов тоғи оралиғидаги 
йўлакни сувга тўлдириб, бир қанча шахобчалар орқали Орол денгизи Жанубий қисмини 
олиб бориши жараѐнида ботқоқликларни ҳосил қилиб, табиий ва географик шароитни 
ҳосил қилган [4. Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А. B.162]. Демак, мил.авв. Х-VIII-
VII-VI мингйилликларда Узбой,Сариқамиш ва Қуйи Амударѐ ҳавзалари палеогеографик 
ҳолати бир-бирида фарқ қилганлиги боис тарихий жараѐнларга таъсири бир тарихий 
даврда юз бермаган. Илмий адабиѐтларда қайд қилинган маълумотлардан маълумки, 
мил.авв. V минг йил охири IV минг йиллик биринчи ярмида Оқчадарѐ ҳавзасининг ўрта 
қисми, яъни Ёнбошқалъа атамасидаги баландликнинг шимоли-шарқий ва шимоли-ғарбий 
ҳудудининг табиий шароити ва географик шароити одамзоднинг келиб жойлашиб, 
этномаданий жараѐнларни олиб бориши учун қулайликни ҳосил қилган [5. Толстов С.П 
,61]. 
Дарҳақиқат, Қизилқумнинг географик ҳолатини намоѐн қилган Ёнбошқалъа 
баландлиги атрофлари илк бор этномаданий муносабатлар объекти бўлган. 
Илмий тадқиқотлар маълумотлардан келиб чиқиб, IV минг йиллик иккинчи ярми - 
III минг йиллик ўрталари Амударѐ фаолиятининг доимий давом этиши муносабати билан 
табиий шароит ва географик муҳитга эга бўлган ҳудудларнинг географияси кенгайган. 
Юқорида қайд қилинган тарихий даврда Оқчадарѐ ирмоғининг сувга тўйиниш даражаси 
юқори бўлганлиги боис Ёнбошқалъа баландлиги Жанубий, Жануби-ғарбий ва Шарқий 
томонларининг табиий-географик шароитини ҳосил қилган қумтепалик барханлари ва 
улар оралиғидаги бир-бирига уланиб кетган йўлаклар сув ҳавзаларига айланган, деган 
хулосани қайд қилиш жоиз [6. Итина М.А
. – С.527]. 
Шу билан бирга, энеолит даврида Сариқамиш бўйи Жанубий қисми, Довдон 
ирмоғи қуйи ҳавзаси ҳамда Узбой соҳили атрофлари иқлим шароит ва географик муҳит 
Оқчадарѐ ҳавзасидаги уруғ жамоаларининг келиши этномаданий муносабатларни олиб 
борганлар. XX аср 70 йилларида Туямўйин сув омбори қурилиши муносабати билан 
воҳанинг шимоли-ғарбида Амударѐ сув сатҳининг кўтарилиши муносабати билан мавжуд 
бўлган майдонлар сув ҳавзаларига айланиб, улар соҳили этаклари табиий-географик 
шароит таъсирида этномаданий муносабатларни олиб борган она уруғи жамоалари 
маконларида бўлган [7. Итина М.А
. С.105-113]. 
Бронза даврида табиий-географик муҳит таъсирида этномаданий жараѐнларни 
қамраб олган ҳудудлар географияси камайганлиги кузатилади. Археологик изланишлар 


65 
натижаларига кўра,Узбой, Сариқамишбўйи ҳавзаси Жанубий қисмидаги сув ҳавзалари 
тақирга айланади, унинг атрофлари эса қуруқ ҳолатга келиб қолган. 
М.И.Итинанинг бронза даври охирги босқичида Амударѐ суви Сариқамиш кўлига 
доимий тарзда олиб келмаганлиги сабаб Узбой фаолияти якун топган хулосасига 
эътиборни қаратган Б.И.Вайнберг фикрича, Довдон ва Дарѐлиқ ирмоқлари бронза даври 
охирида сув таъминоти гоҳ-гоҳида бўлганлиги боис Сариқамиш кўли кескин камайиб 
кетади, Узбой фаолияти мил.авв. VII асргача барҳам топган [8. Итина М.А
.32]. 
Дарҳақиқат, бронза даврида кечган жараѐнларга оид тарихий маълумотларнинг 
илмий-назарий таҳлилидан келиб чиқиб, Узбой, Сариқамишбўйи сарҳадларидаги табиий-
географик муҳит сув таъминотининг доимий бўлмаганлиги муносабати билан 
этномаданий муносабатлар барҳам топганлиги тўғрисидаги тадқиқотчилар хулосасига [9. 
Вайнберг Б.И
.22] қўшилиш мумкин. 
Тарихий маълумотларга кўра, мил.авв. II минг йилликда Оқчадарѐ ҳавзасида ҳамда 
Туямўйин ҳудудида табиий-географик Шарқий таъсирида этномаданий жараѐнлар давом 
этган [10. Толстов С.П. 68-66]. 
Таҳлил қилинган масалалар юзасидан табиий-географик таъсирида этномаданий 
муносабатлар ва унинг ривожланиш тарихини қуйидаги хулоса билан якунлаш мумкин: 
- Султон Увайс тоғи этакларида вужудга келган этномаданий жараѐнлар табиий-
географик шароит билан боғлиқ бўлган; 
- X-VII мингйилликларда Амударѐ сув таркибидаги лойқа қатламларининг ѐтқизилиши 
натижасида вужудга келган Узбой йўлаги атрофлари табиий-географик шароити 
инсониятнинг келиб жойлашиши учун тайѐр ҳолатда бўлган; 
- Мил.авв. VI-V мингйилликларда Питнакдан Орол ботиғигача бўлган пасттекислик 
Амударѐ фаолияти муносабати билан табиий-географик шароит вужудга келган; 
- IV мингйиллик биринчи ярмига келганда ўнг соҳил Ёнбошқалъа баландлиги 
атрофлари шимолий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий ҳудудлари оралиғидаги сув 
ҳавзалари табиий-географик муҳитни ҳосил қилиши ўз навбатида этномаданий 
муносабатларнинг илк маркази бўлган; 
- IV мингйиллик ўрталари – III мингйиллик охиригача Ёнбошқалъа Жанубий ҳудудида 
этномаданий жараѐн давом этган бўлса, Довдон ирмоғи қуйи ҳавзаси, Узбой 
ҳудудларида Оқчадарѐ ҳавзаси уруғ жамоаларининг янги авлодлари томонидан 
этномаданий муносабатлар марказига айланган
- II мингйилликларга келганда Узбой, Сариқамиш кўли атрофлари, Тунидарѐ ҳавзалари 
сув таъминоти узилиши муносабати билан табиий-географик шароит барҳам топган. 
Мазкур бепоѐн текислик юзаси қум уюмлари, сув ҳавзалари тақир ҳудудга айланиб 
қолган; 
- II мингйилликларда Оқчадарѐ ҳавзаси, Туямўйин ҳудудларида фаолият олиб 
бораѐтган сув ҳавзалари сув таъминотининг юқори даражада бўлганлиги боис, 
этномаданий муносабатларнинг давом этишига омил бўлган; 
Жанубий Оролбўйи кўпсонли кўллар ва ботқоқликлар табиий-географик шароитни 
ҳосил қилган бўлса ҳам, бронза даври аҳолисининг этномаданий муносабатларни олиб 
боришига имконият мавжуд бўлмаган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish