Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Толстов С.П. Древнехорезмийские памятники в Каракалпакии // ВДИ. – М., 1939. № 3. 
– С. 174-175. 
2. Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Тошкент: Фан, 1959. –Б. 55-56. 
3. Толстов С.П. Итоги работ Хорезмской археолого-этнографической экспедиции в 
1953 г. // ВДИ. – М., 1955. № 3. – С. 192. 
4. Итина М.А. Новые стоянки Тазабагъябской культуры (работы 1956 г.) // МХЭ. – М., 
1959. Вып. 1 . – С. 52-150. 
5. Толстов С.П., Итина М.А. Проблема суярганской культуры // СА. – М., 1960. №; 1. – 
С. 14-35. 
6. Итина М.А. Поселение Якке-Парсан 2 (раскопки 1958-1959 гг.) // МХЭ. – М., 1963. 
Вып. 6. – С. 107-129. 
7. Андрианов Б.В. Древние оросительные системы Приаралья. – М.: Наука, 1969. – С. 
106-109; Итина М.А. Древнехорезмийские земледельцы // История, археология и 
этнография Средней Азии. – М.: Наука, 1968. –С. 75-86. 
8. Асқаров А. Қадимги Хоразм тарихига оид баъзи бир масалалар // Ўзбекистон 
этнологияси: янгича қарашлар ва ѐндошувлар. – Тошкент, 2004. – Б. 76-84. 
9. Баратов С. Некоторые проблемы археологических исследований древних культур 
Хорезма // O‘zbekiston tarixi – Тошкент, 2007. 4-сон. – С. 24-25. 
 
 
ХОРАЗМ ВОҲАСИ НЕОЛИТ ДАВРИ АРХЕОЛОГИЯСИ АСОСИДА ИЖТИМОИЙ– 
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМИНИНГ ТАРИХИЙ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ.
 
Маткаримов Х.О., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси 
 
Хоразм воҳасида неолит даврининг хўжаликлари, аҳоли турмуш-тарзи ва 
ижтимоий тизимини тиклаш жараѐни, шу давр одамларининг машғулотлари ва ишлаб 
чиқариш қуроллари, маконлари ва турар жойлари, уй-рўзғор буюмлари, таомлари ҳамда 
урф-одатлари ва эътиқодларининг ўрганилиши, Калтаминор маданияти маконларининг 
кашф этилишидан бошланган ва тарихий реконструкция масалалари дастлаб С.П. 
Толстовнинг асарларида ѐритилган[Толстов: 16,17]. 
Калтаминорликлар балиқчилик ва овчилик билан шуғулланиб, ўз қуролларини тош 
ва суякдан ясаганлар. Жонбос 4 маконида кўпдан-кўп балиқ суяклари топилган, асосан 
сазан, чўртан ва лаққабалиқ истеъмол қилинган[Никольский: 14]. Ов ҳам муҳим аҳамиятга 
эга бўлган, неолит даври ѐдгорликларидан тўнғиз, буғу ва сузувчи қушларнинг суяклари 
топилган. 


71 
С.П. Толстов шундай ѐзган: ―Андаман оролида (Бенгал кўрфази) яшаган 
одамларнинг жамоа турар жойлари этнографик жиҳатдан ҳамда тараққиѐт даражаси ва 
хўжалигининг типи жиҳатдан (ўтроқ балиқчилар ва неолит техникасига эга овчилар, таги 
юмалоқ сопол идишлар, ўқ ва ѐй) калтаминорликларникига жуда ҳам ўҳшаб кетади‖ 
[Толстов: 15]. Шу тариқа калтаминорликларнинг уй – жойлари (Жонбос 4, Кават 7 
маконлари) режаси тухумсимон ѐки чўзиқ гардиш шаклидаги томи камиш билан ѐпилган, 
синчли катта кулбалар сифатида қайта тикланган. Калтаминор маданияти турар 
жойларини бундай шаклда қайта тиклашга Жанубий Осиѐ, Океания ва Африкада 
ибтидоий турмуш тарзи анъаналарини сақлаб келган қабилалар жамоаларида томи 
конуссимон ўзига хос кўринишга эга кулбаларнинг мавжудлиги таъсир қилган[Толстов: 
15]. Бу ҳолатдаги тарихий реконструкция жараѐнида этнографик қиѐслаш усулидан 
фойдаланилган. 
Жонбос 4 турар жойини қамиш билан ѐпилган томи, ѐғоч устунларга таяниб турган 
синчли кулба сифатида қайта тикланиши айрим тадқиқотчилар орасида шубҳа уйғотиб, 
М.П. Грязнов унинг кўринишини ертўла сифатида тасвирлаган[Грязнов:6]. В.М. Массон 
мазкур янги реконструкцияни қувватлаб, шундай ѐзган: ―Шуни такидлаш жоизки, бу 
реконструкция нафақат археологик қазишмалардаги кузатувларга тўлиқ мос келади, 
шунингдек, у енгил баланд кулбага нисбатан Хоразмнинг континентал иқлими, унинг 
совуқ қишига кўпроқ лойиқроқ‖ [ Массон: 12]. 
Аммо неолит даврига оид катта ертўла турар жойлари ҳақидаги М. П. Грязновнинг 
хулосаси ўз исботини топмади. Аксинча, 1961 йилда Бухоро воҳасида неолит даври 
Дарвозақир маконида ѐғоч устун ва синчлардан иборат бўлган ер устидаги енгил 
кулбанинг қолдиқлари топилди [Исломов:8]. Унинг майдони 81 квадрат метрга тенг 
бўлган (қиѐслаш учун, Жонбос 4 маконидаги кулбасининг катта-кичиклиги 290 м
2
). 
Тадқиқотчиларнинг ѐзишича, Дарвозақир уй-жойида 25-30 киши истиқомат қилган 
[Гулямов: 7]. Жонбос 4 турар жойида, С. П. Толстовнинг ҳисобларига кўра 100–120 
кишидан иборат жамоа истиқомат қилган. 
Шуни махсус таъкидлаш жоизки, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва уруғ 
жамоаси таркибини ўрганишда археологик манбалар катта аҳамиятга эга. С.П. Толстов 
Жонбос 4 маконида қўлга киритилган археология материалларига асосланиб, Калтаминор 
маданиятининг ижтимоий тизимини она уруғи даври – матриархат тузуми сифатида 
ѐритган, яъни маконда катта она томонидан яқин қариндошларнинг бир неча жуфт 
оилалари вакилларининг бирлашиб яшаганлиги фараз қилинган[Толстов: 16]. 
С.П. Толстовнинг ѐзишича, Жонбос 4 кулбасининг марказида, доираси бир метрга 
келадиган доимо ѐниб турувчи бош ўчоғи мавжуд бўлган, унинг орқасида овқат 
пишириладиган бир қатор ўчоқлар жойлашиб, уй-рўзғорга оид буюмларнинг асосий 
қисми шу ўчоқлар атрофидан топилган. Майда ўчоқлар алоҳида жуфт оилаларга тегишли 
бўлсалар керак, катта ўчоқдан жамоа урф-одати ва маросимлари амалга оширилган 
пайтларда фойдаланилган. 
Неолит даврдан бошлаб, уруғ жамоаларига тегишли якка жойлашган кулбалар кенг 
ҳудудларда Қуйи Амударѐ, Қизилқум чўлларида вужудга келган. Бундай уй – жойлар 
Қават 7, ―Толстов макони‖, Лавлакон 26 ва Дарвозақир 1 маконларида топиб 
текширилган. Кулбаларнинг турар жой майдонлари ўртача 81-120-160-360 квадрат метрни 
ташкил этади [Гулямов: 7, Виноградов: 3]. Бу кўрсаткичлар кулбаларда яшовчиларнинг 


72 
сони турлича бўлганидан дарак беради. Тадқиқотчиларнинг таҳминларига кўра неолит 
даври оила таркиби 5-6 ѐки 4 кишидан иборат бўлган [Массон: 13]. Агарда мазкур 
кўрсаткични ўртача 4-5 киши деб қабул қилинганда, Жонбос 4 кулбасида 25 та оила 
аъзолари, яъни тахминан иккита уруғ вакиллари истиқомат қилиши мумкин эди. 
Калтаминор маданияти қабилалари ѐйилган ҳудудларда ривож топган етакчи 
хўжаликлар хусусида турли фикрлар мавжуд. Уларга кўра, Ўрта Осиѐнинг дашт 
текисликларида неолит даврида ўзлаштирувчи хўжаликлар устунлик қилиб, фақат мил. 
авв. III минг йилликнинг охирларида ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг дастлабки 
шакллари вужудга келган [Виноградов: 4]. Аксинча бошқа нуқтаи назар 
калтаминорликлар илк босқичларидан чорвачилик ва неолитнинг охирларидан 
деҳқончилик билан шуғулланганлар деган хулоса билан боғланган [Коропкова: 10]. 
Айрим ѐдгорликларда тошдан ишланган ѐрғучоқлар ва ўроқ қадамаларнинг топилиши 
натижасида, Қуйи Зарафшон воҳасида неолит даврида деҳқончилик пайдо бўлганлиги 
ҳақидаги хулосани илгари суришга хизмат қилган. 
Сўнгги 
йилларда 
Калтаминор 
маданиятида 
ѐввойи 
ҳайвонарни 
хонакилаштирилиши борасидаги масала яна илгари сурилди. А.Э. Бердимуродовнинг 
ѐзишича, янги археологик маълумотлар, Қизилқум сарҳадларида истиқомат қилган неолит 
жамоалари, нафақат овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганликларини, балки 
чорвадор ҳам бўлганликларини кўрсатади. Шу билан бирга, Калтаминор маданиятини 3 
минг йилга қадимийлаштирувчи маълумотлар ҳам қўлга киритилди [Бердимуродов: 2], 
яъни мазкур маданиятни мил. авв. VII минг йилликка қадар қадимийлаштириш ҳақида сўз 
юритилди. 
Н.У. Холматовнинг таъкидлашича мил. авв. VII-IV минг йилликларга оид Сазоғон, 
Жангал, Очилғор маконларидаги топилмалар (хонаки хайвонлар - қўй, эчки суяклари, 
ихтисослашган қадама қуроллар, микролитлар ва ѐрғучоқлар), Ўрта Зарафшон воҳаси 
Қоратепа тоғ тизмаси шимолий ѐн бағри йирик сойларининг ѐн қайирларида (қуѐш кўп 
тушадиган, созлов тупроқли қатламга эга) чорвачилик ва деҳқончилик хўжалигининг 
шакллана борганлиги тўғрисида маълумот берди [Холматов: 18]. 
Д.А. Мақсудов мезолит – неолит даврига оид Зараутсой қоятош расмларида буқа ва 
эчкиларни овлаш билан боғлиқ манзаралар билан бирга, ўткир таѐқчалар ва ҳайвон 
шохлари ѐрдамида ўсимликларнинг илдиз-меваларини ковлаб олиш ҳамда ѐғоч ва суяк 
дасталарга ўткир тиғли парракчалар ўрнатилган ўроқлар билан ғалла ўсимликларнинг 
бошоқларини ўриб олиниши тасвирларининг мавжудлигини қайд этиб ўтди. 
Тадқиқотчининг айтишича, тоғ олдиларида яшовчи термачиларнинг, кейинчалик 
воҳаларда ѐйилиши натижасида бу тажрибадан илк деҳқончиликнинг ривожида 
фойдаланилди [Максудов: 11]. 
Калтаминор маданияти ѐдгорликлари кенг ҳудудларда - шимолий Корақумдаги 
Амударѐнинг Узбой ўзани қирғоқлари, Устюрт чинки, Жанубий Оролбўйи, Марказий ва 
Жанубий Қизилқумда тарқалган [Виноградов: 5]. 
С.П. Толстов, неолит даврининг сўнги босқичларида Калтаминор маданияти 
жамоалари чорвачиликка ўтиши тўғрисида ѐзган, Г.Ф. Коробкова ҳам шу фикрга келган 
экан [Коробкова: 9]. Бироқ Жанубий Оролбўйида неолит даври жой-маконларнинг кўл ва 
дарѐ қирғоқларидан узоқлашмаган ҳолда жойлашиши, атрофдаги ерларни тўқайзор ва 
буталар зич ўраб олганлиги сабабли, чорвачилик билан шуғулланиш имкониятлар 


73 
чекланиб, қулай бўлмаган. Калтаминор маданияти қуроллари ичида ов қуроллари (тош 
найза ва ўқ учлари, терига ишлов бериш билан боғлиқ бўлган тош қирғичлар) катта ўрин 
тутган. 
Археология ва этнография маълумотларига таянган ҳолда ўзлаштирувчи 
хўжаликларга асосланган Хоразм воҳасида Калтаминор маданиятининг ибтидоий 
(уруғчилик) жамияти белгилари қуйидагича тасвирланади: 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish