78
И.Итина тадқиқотларида қайд қилинган маълумотларга кўра бронза даврида
аҳолиси томонидан қурилган мавсумий ярим ертўлалар устунлиги давом этган. Уларнинг
жойлашиш хажми: 105х129, 132х140, 72х80 м, 20х34х62м
98
.
Хоразм воҳасида маълум ҳажми макон Амударѐ ва унинг ўзанлари фаолият билан
боғлиқ бўлиб, қадимлари бархан топиб, янгилари вужудга келган.
Бронза даврида Копетдоғ этаклари, Мурғоб дарѐси хавзаси атрофларида йирик
хажмли қалаларни барпо қилиш зироатчи қабилалар кундалик хаѐтларига олиб
кирганлар
99
. Тарихий маълумотлардан маълумки,Жанубий
Туркманистоннинг жануби-
шарқий худудларида аҳоли митти-митти манзилларни барпо қилишни афзал кўрмаганлар.
Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, мил.авв-ги II минг йиллик иккинчи
ярим ўрталаридан бошлаб Бактриянинг Шимолий худудида ахоли томонидан бинокорлик
билими асосида Сополлитепа турар-жойи қурилган бўлиб,у квадрат шаклда махаллаларга
ажралган, унинг мудофаа девори унинг қишлоқ типига хослигини белгилаб берган
100
.
Мил.авв. II минг йиллик сўнгги босқичига келганда Фарғона водийсида хам қишлоқ
типидаги аҳоли томонидан турар-жойлар қурилиши билими аҳоли томонидан амалга
оширилган. Фарғона водийсининг бронза даврида қурилган қишлоқ типидаги ахоли
турар-жойи Чуст манзилида ўз маъносини топган
101
.
Археологик изланишлар натижаларига кўра, Амударѐ ўрта қисми сўл соҳили
этагига уланган баландлик атрофини қамраб олган маданий-хўжалик
маркази вужудга
келган. Мазкур ҳудуднинг маданий-хўжалик ва этник маркази Одойтепа бўлган. Қишлоқ
типида қурилган манзил мил.авв-ги IX-VIII асрларга оидлиги тўғрисида хулосага
келинган
102
.
В.Н.Пилипко Одойтепа шимолий қисмида аҳоли томонидан бино қилинган
Қушкалада археологик изланишларни олиб бориб,илк темир даврига мансуб. Моддий
ашѐларни илмий муомалага олиб кириб,ѐдгорликни мил.авв-ги VI аср биринчи ярмига оид
дейди
103
.
Сариқамишбуйи хавзаси Жануби-ғарбий худудидаги Қанғқакалъа баландлиги
атрофларини қамраб олган маданий-хўжалик маркази бўлган мазкур баландлик атамасида
турар-жой қурилган. Турар-жой илмий нашрларда Қанғқакалъа топономикаси билан ўрин
олган
104
.
Тарихий адабиѐтларда қайд қилинган маълумотларга кўра, Хоразм воҳасининг
шимоли-ғарбий томонида аҳоли томонидан қишлоқ типида қад кўтарилган Бутентов
98
Итина М.А. История степных племен Южного Приаралья /Тр ХАЭЭ. М, «Наука». Т.Х. 1922 с 199. ТаблV,
с 205, табл-VI.
99
Собиров Қ. Хоразмнинг қишлоқ ва шахарлари мудофаа иншоотлари. Тошкент, ―Фан‖, 2009.
100
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Ташкент «Фан», 1977. Ўша
муаллиф. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. Ташкент ―Университет‖ 2007.
101
Заднепровский Ю.А.Древнеземледельческая культура Ферганы. М «Наука», МИА-118 1962. Ўша
муаллиф. Чустская культура Ферганы и памятники раннего железного века Средней Азии. М.1979.
102
Пилипко В.Н. Раскопки в Дейнауским районе Чарджоуской области /АО 1974. М.»Наука», 1975 с 527-528.
103
Пилипко В.Н. Кўр.асарлар. Ўша муаллиф. Древнее городище
Одойдепе на среднем течении
Амударьи/Каракумские древности. Ашхабат. ―Ылим‖, ВыпVIII. 1979 с 51-52.
104
Дурдиев Д. Археологические исследования на территории Ташаузской области //Каракумские древности.
Ашхабад, Вып № V, 1977 с 137-138.
79
мажмуасида археологик қазишма ишлари олиб борилиши муносабати моддий манбалар
олинган
105
.
Шу тариқа, юқорида келтирилган тарихий маълумотлар қуйидаги якуний хулосага
келиш имконини яратди:
-Тарихий
маълумотлардан маълум бўлдики, Ўрта Осиѐнинг субтропик
худудларида аҳолининг ўтроқлашиш жараѐни кечган.
Қишлоқ типида аҳоли марказларининг қурилиши мил.авв-ги IV минг йиллик
иккинчи ярмига бориб тақалади. Илк қишлоқ типини намоѐн қилган аҳоли марказлари
Тажан ва Мурғоб дарѐлари Қуйи хавзаси атрофларида вужудга келган. Ўрта Осиѐнинг
марказий ва шимолий худудларида ахолининг ўтроқлашиш жараѐни
содир
бўлмасдан,чорвачилик хўжалиги устунлик қилган.
-Мил.авв-ги II минг йилликлар, айниқса унинг иккинчи ярмидан кейин ахолининг
митти-митти қишлоқларни бунѐд қилиш Шимолий Бактрия ҳисобига кенгайган.
Мил.авв-ги I минг йиллик бошлари ва ўрталаригача бўлган тарихий даврда ахоли
томонидан қишлоқ типидаги манзилларнинг қурилиши Шимолий Бактрия, Фарғона
водийси ва Хоразм воҳасини қамраб олган географик худудлар шаклланган.
IV минг йиллик мил.авв-ги VI аср биринчи ярми аҳоли турар-жойларининг
жойлашиши.
1. Мил.авв. IV- III минг йилликлар: Жанубий Туркманистон. Тажан дарѐси ҳавзаси:
Геоксўр воҳаси. Воҳа атамасидаги турар-жойлар.
2. Мил.авв. II минг йилликлар иккинчи ярми: Шимолий Бактрия.
Сополлитепа II минг
йиллик сўнгги босқичи: Чуст
3. Мил.авв. IX- VI аср биринчи ярми. Хоразм воҳаси, Сариқамиш хавзаси: Одойтепа,
Қушкалъа, Қанғқакалъа, Бутентоу.
Илк темир даврида аҳоли томонидан кейин ҳажмли турар-жойларнинг қурилиши
қадимги Ўзбекистоннинг Сурхон Хоразм воҳалари ҳамда Фарғона водийларини қамраб
олиши географиясини кенгайтирган. Дарҳақиқат, Зарафшон ва Тошкент водийларда
истиқомат қилган қабилалар ота-боболари касбини давом эттирганлар. Бундай хўжалик
йўналиши Жанубий Тожикистон,Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистон худудларида
истиқомат қилган қабилаларда давом этган.
Do'stlaringiz bilan baham: