Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОРАЗМ ВОҲАСИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДА ЎЗИГА ХОС УСЛУБ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
ХОРАЗМ ВОҲАСИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДА ЎЗИГА ХОС УСЛУБ 
ПАХСА ДЕВОР АРХИТЕКТУРАСИ 
 
Салаев И.Б., УрДУ таянч докторанти 
 
Хоразм воҳасининг турар жойларининг қурилиш услуби кўп минг йиллик маданий 
ривожланиш маҳсули ҳисобланади. Воҳада уй-жой қурилишининг илдизлари жуда 
қадимий бўлиб, ўзининг ҳайротомуз маҳобати, нафосати, ҳашамати ва кўркамлиги каби 


85 
ўзига ҳос жиҳатлари билан бошқа ҳудудлардан фарқ қилади. Воҳанинг табиий иқлими ва 
минг йиллар давомида шаклланган ва авлоддан-авлодга ўтиб сақланиб келаѐтган урф-одат 
ва анъаналари ушбу жиҳатларнинг асосини ташкил этади. Ушбу мақоламиз орқали 
минтақанинг уй-жой қурилишида минг йиллар оша қўлланилиб келинаѐтган лой пахса 
девордан уй-жой қуриш тажрибаси тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз. 
Археолог олимлар ва тарихчилар томонидан Хоразмнинг узоқ тарихига оид 
маконлар, қўрғонлар ва қалъаларда олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида бу воҳада 
пахса деворлардан қалъалар ва турар жой бинолари қуриш анча қадим замонларга бориб 
тақалиши аниқланган.Хоразмнинг қадимий қалъаларидан бўлган, милоддан аввалги IV-I 
асрларга оид Жонбозқалъа харобалари деворлари икки қаватли бўлиб, остки қисми 1 м, 30 
см қалинликда пахсадан ва юқорилари ингичкароқ этиб, 40х40х10 см ли хом ғиштдан 
бунѐд этилган, лой орасига сомон қипиғи қўшилган. [Аҳмедов: 18] 
Бу даврнинг яна бир буюк шаҳарсозлик намунаси қадимги Қўйқирилганқалъа 
ҳисобланади. Унинг ташқи деворлари ҳам хом ғишт ва пахсадан қилиниб, қалинлиги 1 
метрдан ошиқроқ ва баландлиги 7 метрга яқин бўлган. 
Минг йиллардан бери қору-ѐмғирлар, қуѐш нурию шамоллар таъсирида нураб 
емирилса-да, баланд деворларнинг ҳозиргача мағрур қад кўтариб турганининг асосий 
сири нимада? Бу жавобни аввало, қурилишнинг асосий хомашѐси бўлган лойнинг 
танланиши ва тайѐрланишидан излаш лозим. Ушбу қалъаларнинг қурилиши учун лой 
тупроғини ернинг 2-3 метр пастки қисмидан олишган. Бу тупроқ жуда тоза ва соф тупроқ 
бўлиб, ўзининг ѐпишқоқлиги, зичлашуви ва софлиги жиҳатидан ернинг устки қисмидаги 
тупроқдан жуда катта фарқ қилади. Қурувчилар аввало ана шундай тупроқ бор жойни 
аниқлаб, шу ерни лой хандақ қилиб танлашган. Лойни хандақда тайѐрлашдан то пахсага 
қўйгунча жараѐнда қуйидаги тартибга қатъий амал қилинган. Бу жараѐн гўѐ жуда оддий 
кўринсада, унинг ўзига хос хоразмча услублари, масъулиятли ва аҳамиятли томонлари 
бор. Аввало, лой хандақ қилиб танланган майдон ҳатто бир йиллаб суғорилиб, тупроқ 
қондирилган, яъни шўри яхшилаб ювилган. Кейин ернинг 2-3 метр устки қисми олиб 
ташланган ва шундан пастда бўладиган қизғиш рангли соз тупроқ (хоразмликлар уни 
тондир лой дейишади) чуқур қилиб ағдарилган. Ҳандақнинг ўзида тупроқ лой бўлиб 
меъѐрига етгунча қайта-қайта ағдарилиб ишланган. Тайѐр бўлган лойни араваларда ѐки 
юзлаб киши қатор туриб, қўлма-қўл девор қуриладиган жойга ташилган. Бу ерда лойга 
хом тупроқ аралашмаслиги учун қамиш пўстидан ишланган чипта устига лойни ѐйиб, бир 
қанча киши унинг устига чиқиб то лой қип-қизил бўлиб ялтиллагунча қайта-қайта 
тепкилашган, яъни лойни меъѐрига етгунча пиширишган
106
. [Исмоилов: 43] Натижада лой 
девор тиклаш учун тайѐр ҳолига келган ва ундан тикланган пахса жуда мустаҳкам бўлган. 
Қўшқўпирлик уста Нурметов Хусанбой билан суҳбатлашиб, лой пахсадан уй-жой 
қурилиши бўйича қуйидаги маълумотларни олдик. ―Айтилишича, усталарнинг пири 
бўлган Иброҳим ҳалилиллоҳ уй қуришни бошлаганларида ҳамма жойини (уйнинг полидан 
шифтигача)бир кўтарганда, қурмоқчи бўлганлар. Шунда Иброҳим ҳалилиллоҳнинг олдига 
чалғитиш мақсадида шайтон келиб:
- Иброҳим уйни пахса деворини бўлиб-бўлиб қуравер!‖ дебди. 
- Шунда Иброҳим ҳалилиллоҳ: 
106
Исмоилов С. Қадимги Хоразмда қурилиш ва меъморчилик тараққиѐти. Тамаддун нури журнали.2/2015.- Б 
43. 


86 
- ―Бор ишингни қил, чалғитма!‖ деб шайтонни қувиб юборганлар ва бир бошидан уйни 
қура бошлаганлар. Деворларни пахсадан кўтарганлар ва тугатиб, қарасалар уй 4 пахса 
бўлиб чиққан экан.Шунинг учун ҳам уйни 4 пахса қилиб кўтариш урф бўлган дейишади. 
Ота-боболаримиз лой (пахса)дан қурилган уйларни биринчи пахсасини энли (70-80 
см) қилиб бошлашган ва юқорига қараб қисқартириб, 3-4 пахсаларда 40-50 см қилиб 
тугатганлар. Бу уйнинг мустаҳкам бўлиб, зилзилага бардошли бўлишини таъминлаган. 
Пахса уйлар ―тирноқ‖ (фундамент), 4-5 пахса ва ―пардевор‖дан иборат бўлади. 
Шу ўринда пахса девор учун лойнинг тайѐрланиши ва деворнинг кўтарилишидаги 
жараѐнларга ҳам қисқача тўхталиб ўтсам. Аввало, оддий тупроқ атрофи чегараланиб 3 
марта (қуриб қолгунча) суғорилади.Ушбу тупроқ қурилаѐтган уйдан 1-2 км узоқ 
масофадан олинган. Суғорилган тупроқ трактор (ундан ҳам олдин от арава)га отилган. 
Кейин ундантуширилган. Уйга олиб келинган тупроқ ѐзиб, пиширилган. Шундан кейин 
ҳам яна бир марта суғорилиб, тайѐр бўлгандан кейин девор учун юқорига отилган. Шу 
жараѐнларнинг ҳар бирида лой ишлов олиб, пишиб мустаҳкам бўлиб борган. Шунинг 
учун ҳам 5-6 ишловдан ўтган лой бир-бирига яхши ѐпишган (узилиб кетмаган). Тайѐр 
бўлган лой махсус белкурак – ―кафча‖ ѐрдамида девор ўрувчи уста ―пешмон‖га ирғитиб 
отилади. Девор лойи қотгач, тарошловчи уста яъни йўнтарош―тарошкапча‖ билан лой кам 
қолган жойларини тўлдириб тўғирлайди. Кейин ―қаттиқираркафча‖ билан деворлар текис 
ва тўғри қилиб пардозланиб силлиқланади.Агарда шу босқичда шошиб ишланадиган 
бўлса, пахса тўлқин-тўлқин из қолдириб, пахса девор текис чиқмаган‖. [Нурметов: Дала 
ѐзувлари] 
Мавзу доирасида олиб борган изланишларимиз натижасида яна бир ахборотчи 
Хива шаҳар бош архитектори Комилжон Матчанов билан суҳбатимиз давомида қуйидаги 
маълумотларни берди. Жумладан, ―Олдинлари бизда бир урф-одат бор эди. Маҳаллага 
ҳудди тўйга айтилгандек, ―Бугун фалончиникига 2-пахсага кўмак (ҳашар)га‖ деб айтиб 
чиқиларди. Ҳамма бориши шарт эди. Борилмасдан қолинмасди. Агарда жуда боролмай 
қолган тақдирда ўрнига одам юбориши шарт бўлган. Ҳашар бўлаѐтган уйга эрталабдан 
бориб ѐрдам бериларди. Лой тепишиларди, қориларди, отишга ѐрдам бериларди ва ҳаказо. 
Лекин у ерда уйни қурадиган бош уста бўларди. Мен Боғот туманида архитектор бўлиб 
фаолият юритган вақтимда шундай кўмакка бориб гувоҳ бўлганман. Ёшлари катта бобо, 
яъни бош уста уйнинг 4-пахсасига чиқиб лой олиб, девор уриб туриб, ―гултарош‖
107
қилди. Шу пайт нима учун бош устадан ―гултарош‖ қилинишини сўрадим, уста 
қуйидагича жавоб берди: ―Деворга қуѐш икки ѐн тарафдан тушган вақтда чуқурчани 
ярмидан кўп қисми сояда қолади. Қуѐш чуқурни 25-30 фоизига тушади. Натижада 70 фоиз 
чуқур ичидаги соя деворни салқин ушлаб туради. Бу ўз-ўзидан уйни салқин бўлишига 
ѐрдам беради. Мисол учун уйнинг ени 20 метр деб оладиган бўлсак, 12-14 метр жойи 
сояда тургандек бўлади. Қуѐш чиққан вақтда девор қизиб кетмайди. Агар девор салқин 
бўлса, уйни ичи ҳам салқин бўлади. Шунинг учун ҳам олдин уйнинг сиртқи деворига 
албатта ―гултарош‖ урилган‖. [Матчанов: Дала ѐзувлари] Пахсадан уй-жой ва иморатлар 
қуриш Хоразм воҳасига хос анъанавий усул бўлиб, аҳоли учун арзон ва қулайдир.
Хулоса сифатида айтганда, изланишларимиз натижаси шуни кўрсатмоқдаки, бу 
анъаналарнинг ичида бевосита иқлим шароитига мослашиш ва халқ урф-одатларини 
ҳисобга олиш туфайли юзага келган ўнлаб меъморий қонуниятлар юзага келган бўлиб, 
107
―Гултарош‖ деб – пахса деворни ярим ой шаклида чуқур қилиб ўйиб олиб, гул беришга айтилади. 


87 
улар асоссиз унитилиб юборилмоқда. Аммо қурилиш ишларини олиб боришда, айниқса 
истиқомат биноларини барпо этишда маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиш муҳим 
эканлигини ҳаѐт талаблари тақазо этади. Шу нуқтаи-назардан қараганда уй-жой 
қурилишида маҳаллий шарт-шароитни ва миллий анъаналарни ҳисобга олиш, тўлиқ 
шаклланган ҳамда ўзининг афзаллик ҳусусиятларини исботлаган қурилиш усулларидан 
фойдаланиш доимо мақсадга мувофиқдир. 
 
Адабиѐтлар: 
1. Аҳмедов М.Қ. Ўрта Осиѐ меъморчилиги тарихи. Тошкент: Ўзбекистон, 1995. 
2. Исмоилов С. Қадимги Хоразмда қурилиш ва меъморчилик тараққиѐти. Тамаддун нури 
журнали. 2/2015. 
3. Дала ѐзувлари. Қўшкўпирлик ахборотчи Х.Нурметов маълумотлари (аудиоѐзувлари). 
4. Дала ѐзувлари. Хива шаҳар бош архитектори К.Матчанов маълумотлари 
(аудиоѐзувлари). 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish