Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 


105 
КАРДАР МАДАНИЯТИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК 
 
Турганов Б. Қ., Нукус ДПИ доценти, 
Атаниязов Ш.К., Ижтимоий-гуманитар фанларни
ўқитиш методикаси магистранти 
 
Хоразм қадимдан турли этник гуруҳларнинг тўқнашуви ва симбиози юз берган 
қадимий маданиятга эга минтақадир. IV-VIII асрларда кўчманчи қабилаларнинг кириб 
келиши ва миграцион жараѐнларга боғлиқ турда минтақада этник жараѐнлар кучая 
бошланади. VII-VIII асрларда Хоразм жанубида Афригийлар, шимоли-шарқида Кардар 
давлати ташкил топган. Кардар маданиятининг хронологик даври VI – аср охиридан XII 
аср бошларигача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Кардар маданияти ѐдгорликлари С.П. Толстов, Е.Е. Неразик, Ю.А. Рапопорт, А.В. 
Гудкова, В.Н. Ягодин, М.М. Мамбетуллаев томонидан археологик тадқиқ қилинган. 
Уларнинг фикрича, Кардар маданияти қўйи Сирдарѐ бўйидаги аҳолининг миграцион 
силжиши натижасида юзага келган. Натижада бу даврда Кардар маданияти аҳолиси ўзига 
хос моддий ва маънавий маданиятни шакллантиради. Бу даврга оид Куюк-қалъа, Кардар, 
Тўк-қалъа, Қўрғонча каби ѐдгорликлардаги археологик материаллар Кардар маданияти 
аҳолисининг маълум қисми туркий қабилалардан иборат бўлганлигидан гувоҳлик беради.
Хоразмлик савдогар ва ҳунармандлар бу ерда манзилгоҳларини барпо этиб, 
зардуштийлик дини ва хоразм тилини ушбу худудда тарқатганлар. Кардар маданиятига 
оид Тўкқалъа қабристонидаги остодонлар ѐн томони ва қопқоқларига қадимги Хоразм 
тилида ѐзув ва расмлар тасвирланган остодонлар қайд қилинган. Тўк қала ѐдгорлигидаги 
остадонлар қабристони Хоразм колонистлари мозори деб тахмин қилинади [Ягодин: 139-
140].
Кардар аҳолиси Ўрта Осиѐнинг тарихий вилоятлари, кўчманчилар дунѐси ва 
Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларда бўлган. Мазкур 
маданият ѐдгорликларидан топилган тангалар ва ҳунармандчилик буюмлари бундан яққол 
гувоҳлик беради. Улардан Тўк қала, Куюкқала ѐдгорликларининг маданий қатламларидан 
Сўғд подшоҳлари Урк Варатармука, Турхун (VII-VIII аcрлар) ва Хоразм подшоҳлари 
Азканвар, Савшафан (VIII аср ўртаси) номлари қайд қилинган тангалар учрайди. Куйик 
қалъа (VII-VIII асрлар) ѐдгорлигидан топилган Византия императори Тиверия III 
Амсимара (698-705 йй.) номидан зарб этилган олтин индикацияли танга (солид) Европа 
давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларидан далолат беради [Мамбетуллаев,1999: 29-
31].
Кардар аҳолиси кўчманчилар ва Хоразм шаҳарлари билан яқин маданий-иқтисодий 
алоқаларда бўлсада ўзига хос маданиятга эга бўлган.
Араб форси муаллифларидан ал-Истаҳри (X аср), ал-Мақдисий (X аср), Ибн 
Хордадбек, ал-Йаъқутлар (XIII аср боши) Кардар вилоятининг географик жойлашуви, 
суғориш иншоотлари, тили ва ўзига хос маданияти тўғрисида қисқа маълумотлар беради 
[МИТТ.: 179-181]. XII асрда ѐзилган Йаъқутнинг ―Муъжам ал-булдон‖ (―Ўлкалар 
рўйхати‖) асарида келтирган маълумотга кўра, кардарликлар ―на хоразмий ва на туркий 
бўлган‖ ўз тилларида гаплашганлар.
Кардар маданиятига оид қалъалари тарҳи ҳам ўзига хос нотўғри бурчак тарзда 


106 
бўлиб, Қўрғонча, Куйик қалъа, Тўкқалъа, Кардар қалъаларининг махсус режа асосида 
эмас, балким кўчманчи аҳолининг ўтроқлашуви туфайли қурила бошлаганлигини 
кўрсатади. Кардар ҳукмдорларининг икки ўркачли туя тасвирли тангалар зарб 
қилдиргани, Жанубий Орол бўйида кўчманчи қабилаларнинг ўтроқлашуви оқибатида 
ушбу маданиятнинг юзага келганлигидан гувоҳлик беради.
Тадқиқотлар жараѐнида яшаш ва хўжалик хоналари, мозор қабрлари очилди ва кўплаб 
сопол, металл, шиша, тош, суякдан ясалган буюмлар топилган. Мазкур топилмалар 
таҳлили VII-XI асрларда Кардар аҳолисининг чорвачилик, деҳкончилик, балиқчиликдан 
ташқари кулолчилик, металлсозлик, шишасозлик, суяк, тош ва ѐғочга ишлов бериш каби 
ҳунармандчилик соҳалари билан ҳам шуғулланганлигини кўрсатади. Кардар аҳолиси 
ҳунармандчилик маҳсулотларида ўзига хослик яққол кузатилади. 
Кардар вилоятида металлсозлик тараққий қилган ҳунармандчилик соҳаларидан 
бири бўлган [Турганов: 81]. Куюк қалъа, Ҳайвон қалъа, Тўк қалъа ѐдгорликларнинг VII-
VIII асрларга оид қатламларидан топилган металлсозлик устахоналари ва кўплаб металл 
топилмалар буни тасдиқлайди. Куюк-қалъа ѐдгорлигидан ҳажми 8х4,2 метрга тенг темир 
эритиш устахонаси аниқланган Ҳайвон қалъанинг VIII асрга оид қатламларидан ҳам 
кўплаб темир дашқол, шлак бўлакчаларининг топилиши, худудда темир эритиш ишлари 
ва тайѐр темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигини кўрсатади. 
Тўқ қалъа (VII-VIII асрлар) ѐдгорлиги «Шарқ чорбоғи» жанубидаги металл эритишга 
алоқадор иккита ўчоқ, чуқурчалар, сочилиб ѐтган шлак қолдиқлари бу жойда мис эритиш 
ишларининг амалга оширилганлигидан далолат беради [Турганов: 82].
Айниқса, заргарлик маҳсулотлари Хоразм заргарлик буюмларидан кескин ажралиб 
туради. Куюк-қалъа ѐдгорлиги ва қабристонидан бронзадан тайѐрланган туя, чўчқа, от 
кўринишидаги шокилалар ва айланасимон халқа ичига от қиѐфаси туширилган тумор, тоғ 
эчкиси тарзли туморлар қайд қилинган ясалган [Мамбетуллаев, 2008: 146-148]. 
Шунингдек, суяклардан тайѐрланган туморлар: бурғулаб тешилган тишлар, қозиқ тишлар, 
панжа суяклари аѐллар қабрларида учрайди.
Куюк-қалъа шаҳар қабристонидаги VII-VIII асрларга оид қанотли от тарзда ясалган 
шокила бронзадан қуйма ясалган [Мамбетуллаев, 2008: 167-168]. Унинг узунлиги 5,5 см, 
баландлиги 6 см, қалинлиги 0,3-0,6см. Шокилада отнинг боши, бўйни ва олдинги икки 
оѐғи қиѐфасида ишланган ва унинг устки юзасига рельфли нақшларда безатилган.
Маълумки, ўрта аср заргарлик буюмлари магик хусусиятга эга бўлган. Кардар 
маданияти заргарлик буюмлари ѐдгорликларидаги аҳолининг маълум қисми дунѐқараши 
ва диний эътиқодларида тангричилик элементларининг устивор бўлганлигини кўрсатади. 
Шунингдек, Куюкқалъа ëдгорлигидан кўплаб бронза камарлар тўплами топилган 
[Мамбетуллаев, 2008: 156-166]. Бундай кўчманчи туркий қавмларга хос бўлган камарлар 
тўплами VII-VIII асрларда синкретизм жараëни натижасида Ўрта Осиëда, жумладан Сўғд 
ва Хоразмда кенг тарқалган.
Кардар маданияти аҳолиси томонидан кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кенг 
кўламда йўлга қўйилган. Ёдгорликлардаги VII-VIII асрлардаги кулолчилик буюмларини 
ишлаб чиқаришда қўлда ишланган сопол буюмлар кўпроқ кузатилса, IX асрдан 
кулолчилик чархида ишланган буюмлар сони ортиб боради. IX асрдан ѐдгорликлардаги 
кулолчилик буюмларининг сифати яхши ва қоида бўйича бир текис пиширилган.


107 
Қирантаў тепалиги IX асрдан Кардар маданиятининг кулолчилик марказларидан 
бири бўлган [Хожаниязов: 92]. Ушбу кулолчилик маркази ярим ўтроқ Кардар аҳолисини 
кулолчилик маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятига эга бўлган. Ёдгорликда икки 
ярусли ўчоқларнинг тарқалганлиги тахмин қилинади. Кулолчилик ишлари мавсумий 
характерга эга бўлган. 
IX асрдан Кардар маданияти ѐдгорликларида сирланган сопол идишлар тарқала 
бошлайди. Уларда ҳайвонотларнинг бадиий тасвирини акс эттириш кенг тарқалган. 
Кардар қалъасининг IX -X асрлардаги қатламларидан компоцизиялик жиҳатдан 
умумлашган бургут, илон ва балиқнинг тасвири акс эттирилган сирли сопол коса топилган 
[Мамбетуллаев ва бошқа: 105]. Коса таги диаметри-13 см, сақланган юқори қисми 
диаметри 22-24 см га тенг. Косанинг ички қисмида иккала оѐқларидаги тирноқлари билан 
ўз танасига чирмашаѐтган илонни маҳкам тутиб турган бургут ва учта жойига гул 
япроқлари туширилган илон тасвирланган. Бургутнинг иккала қаноти ташқи ѐн томонида 
балиқ тасвири туширилган. Ўша даврга оид Кардар ѐдгорлигидаги бошқа бир сирли сопол 
идишда қирғовул ва кабутар тасвири ифодаланган [Мамбетуллаев ва бошқа:106].
Демак, археологик тадқиқотларда қайд этилган кўплаб ҳунармандчилик 
топилмалари Кардар маданияти аҳолиси томонидан меҳнат қуроллари, уй-рўзғор 
буюмлари, ҳарбий қурол-аслаҳалар, от-улов анжомлари каби хилма-хил темирчилик, 
мисгарлик, 
заргарлик 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқарилганлигини 
кўрсатади. 
Ҳунармандчилик маҳсулотлари Кардар аҳолисининг иқтисодий ва маданий тараққиѐтини 
таъминловчи омиллардан бири бўлган. X -XI асрларда Кардар ѐдгорликларидаги 
ҳунармандчилик буюмлари ясалиш техникаси ва безатилишида Хоразм маданиятининг 
таъсири кучая бошланганлиги кузатилди. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish