АНТИК ДАВР ХОРАЗМ КУЛОЛЧИЛИГИНИ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИДАН
Якубов А.Р., Хоразм Маъмун академияси кичик илмий ходими
Сопол идишлар ишлаб чиқарадиган кулолчилик соҳаси тарихини ўрганиш археология
фанининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки кулолчилик намуналари
илмий тадқиқот жараѐнида энг кўп учрайдиган топилмалардан ҳамда меьморий ѐдгорликни
тарихий даврини аниқлашда муҳим манбалардан ҳисобланади. Қадимги Хоразм кулолчилик
действительность// O‘zbekiston tarixi. –Тошкент, 2004. 4-сон. – С. 47-57; Никитенко Г. Духовная культура
Узбекистана, отраженная в культовом искусстве// Общественное мнение – Права человека. – Ташкент, 2013.
№ 2. – С. 115-122; Абдалов У., Давлетов Х. Хоразм воҳаси чорвачилигида зардуштийлик эътиқодининг
тасвирланиши//Илм сарчашмалари. – Урганч, 2003. – Б. 74-77.
126
Машарипова Г.К. Хоразмлик алломаларнинг математика ва астрономия соҳасидаги илмий изланишлари.
– Тошкент: Фан, 2004. – Б. 7-16.
127
Воҳидова Т. Фахр этсин Наврўз билан//Мозийдан садо. –Тошкент, 2000. № 1-2-сон. – Б. 4-6; Тожихўжаев
Б. Табиат, маданият ва анъаналар// Мозийдан садо. – Тошкент, 2000. № 1-2. – Б. 8-11; Ртвеладзе Э. Навруз
праздник счастья и благоденствия//Мозийдан садо. – Тошкент, 2003. № 1. – С. 14-17; Мирзаев Т., Жўраев М.
Наврўз – боқий қадрият// Мозийдан садо. –Тошкент, 2009. № 1. – Б. 4-5.
128
Helms S.W., Yagodin V.N. Excavations at Kazakliyatkan in Tashkirman Oasis of Ancient Chorasmia: A
preliminary Report//Iran, 1997. Vol, 35-Р, 43-65; Kidd F., Megus Cleary, M. Yagodin V.N., Betts A., Baker Brite
E. Ancient Chorasmian Mural Art// Bulletin of the Asia Institute 2004. New Series. Vol. 18-P. 69-95; Betts A.,
Yagodin V.N. The K‘irman – Tepe cult complex: an hyporthesis for the establishment of Fire temples in Ancient
Chorasmia//Silk Road studies . Art, Architecture and Religion Along Silk Roads. – Tarnhout, 2008. Vol. XII. – P. 3-
19.
129
Kdirniyazov M. – Sh., Kdirniyazov O. – Sh. Antik da‘wir Xorezm tsivilizatsiyasi tarixi. – No‘kis, 2014. – 79 в.;
Кдырниязов О. – Ш. Хоразм воҳаси урбанистик цивилизация тарихи. – Нукус, 2015. – 104 б.
130
А.Аширов. Древние религиозные верования в традиционном быту узбекского народа (по материалам
Ферганской долины): Автореферат дисс…. доктор. истор. наук. – Тошкент: Институт истории АН РУз, 2008.
– С. 10-21.
131
Зунунова Г.Ш. Материальная культура узбеков Ташкента: трансформация традиций (ХХ – начало ХХI
в.). – Ташкент: Extremum Press, 2013. – С. 7-57.
130
техникаси ва лойдан ясалган идишлар турларини ўрганишнинг ягона манбаи бу археологик
ѐдгорликларни ўрганиш пайтида тўпланган сопол буюмлардир [ Воробьева: 64].
Маьлумки, антик давр деганда милоддан аввалги IVасрдан – милодий IV асргача
бўлган давр тушунилади ва ушбу даврда Хоразмда кулолчилик ниҳоятда юксалган. Бу давр
кулолчилиги ҳақида ѐзма манбаларда маълумотлар учрамаса-да, лекин Хоразм ҳудудидан
топилган бой археологик топилмалар айнан шу даврда кулолчилик ривожланганидан далолат
беради.
Масалан, Қўйқирилган-кальа, Қалали-қир-1, Қалали-қир-2, Жонбосқальа, Бозор-қала,
Хумбузтепа ѐдгорликларидан жуда кўп антик давр сополлар мажмуаси топилган бўлиб, улар
қадимги Хоразм кулолчилиги ҳақида муҳим маълумотлар беради.
Айнан ушбу давр Хоразм кулолчилигини ҳамда сополларининг умумий таснифини
ўрганишда М.Г.Воробьева "Керамика Хорезма античного периода", С.П.Толстов ва
Б.И.Вайнбергларнинг ―Кой-Крылган-Кала-памятник культуры древнего Хорезма IV в. до
н.э.- IV в.н.э.‖, Б.И.Вайнберг КАЛАЛЫ-ГЫР 2 Культовый центр в Древнем Хорезме IV-II вв.
до н.э., М.Мамбетуллаев Хумбузтепе-керамический центр южного Хорезма (Археология
Приаралья-1982), Н.Ю.Вишневская "Ремесленные изделия Джигербента" ва бошқа шу каби
манбалардан фойдаланиш мумкин. Албатта буларнинг кўпчилиги Хоразм археология ва
этнография экспедициясининг кўп йиллик машаққатли меҳнати натижасида қўлга
киритилган кулолчилик манбаларини таҳлил қилиш орқали яратилган. Айниқса,
М.Г.Воробьеванинг "Керамика Хорезма античного периода" асарида антик давр сополлари
жуда яхши таснифланган. Ушбу асар 1939, 1940, 1946 1954- йилларда ва қисман 1955- йилда
Хоразм экспедицияси томонидан тўпланган оммовий сопол материалларини ўрганиш
натижасида тасдиқланган [Воробьева: 65]. М.Г.Воробева бу асарида сополларни қуйидагича:
архаик давр сополлари (м.а. VI-V асрлар), канғуй даври сополлари (м.а. IV асрдан-милодий I
асргача) ва кушон даври сополлари ( II асрдан – IV аср бошларигача) шаклида алоҳида-
алоҳида таснифлаган. Лекин биз сўз юритаѐтган антик давр бу асарда кангуй ва кушон даври
тарзида берилган. Яна шуни алоҳида айтиш керакки, қанғуй даврига келиб Хоразмда илгари
ишлаб чиқилган сополлар ишлаб чиқаришининг асосий усуллари сақланиб қолган, аммо
ишлаб чиқариш техникаси энг яхши ривожланиш даражасига эришган [Воробьева: 181].
Буни биз антик давр сополлари ва ундан олдинги давр сополларини ранги, таркиби, оғиз
тузилиши ҳамда сополлардаги безакларни солиштириб кўриш орқали билишимиз мумкин.
С.П.Толстов ва Б.И.Вайнбергларнинг ―Кой-Крылган-Кала-памятник культуры
древнего Хорезма IV в. до н.э.- IV в.н.э.‖ номли монографиясида ҳам Қўйқирилганқалада
олиб борилган тадқиқотлар натижасида топилган сополлар мажмуаси ҳар бир қатлам
мисолида изоҳланган ва бу сополлар антик давр кулолчилиги ҳақида етарлича таассурот
беради. Бу тадқиқотда антик даврнинг катта сопол идишлари хумлардан тортиб майда
косасимон идишларгача ранги, таркиби, оғиз тузилиши, сополлардаги безаклар, бўртма
тасвирлар, сополдан ясалган ҳайкалчаларгача жуда яхши тасвирланган. 1952-1955-йилларда
Қўйқирилган-қальани қазиш натижасида олинган материаллар асосида қанғуй даврига оид
сополларни икки гурухга бўлиш мумкин, яьни, илк ва сўнгги қанғуй даври [Воробьева: 86].
Илк канғуй даврига мил.авв. IV-II асрлар кирса, сўнгги қанғуй даврига мил.авв. II асрдан
милодий I асргача бўлган даврни киритиш мумкун. Бундай тарзда даврлаштиришга сабаб эса
ушбу даврларда ҳам айрим сополлар формаси ѐки безак услублари билан бир-биридан
ажралиб туради. Масалан, С.П.Толстов ва Б.И.Вайнберглар Қўйқирилган қальадан топилган
131
катта идишлар хумлар ва хумчаларни икки хил турга ажратади; яъни туваксимон шаклдаги
хумлар, бундай типдаги хумлар фақат илк қанғуй даври учун хос [ Толстов, Вайнберг:104] ва
ноксимон шаклдаги хумлар.
Бундан
ташқари
Вишневскаянинг
"Ремесленные
изделия
Джигербента"
монографиясида ҳам хумлар ва хумчалар ҳудди шу тарзда таснифланган. Жигарбант қалъаси
Туркманистон ҳудудида жойлашган бўлиб, 1974-1976 йилларда О.А.Вишневская
бошчилигидаги Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси томонидан қазиб очилган
[Вишневская: 4]. Ёдгорликдан топилган сополлар ҳақида О.А. Вишневская "Ремесленные
изделия Джигербента" монографиясида Хоразмнинг жанубидаги Жигарбант шаҳрининг
милоддан аввалги IV асрдан бери милодий XIII аср бошларигача бўлган ҳунармандчилик
мажмуасини илмий даврага киритади [Вишневская:10]. Жигарбант ѐдгорлигининг энг қуйи
қатламларидан топилган сополлар эса илк канғуй даврига оиддир.
Б.И.Вайнбергнинг ―КАЛАЛЫ-ГЫР 2 Культовый центр в Древнем Хорезме IV-II вв.
до н.э.‖ асарида милоддан аввалги IV-II асрлардаги қадимий Хоразм ибодатхонаси бўлган
ноѐб ѐдгорлиги Қалали-қир-2 ўрганиш якунлари келтирилган. Б.И.Вайнбергнинг фикрича,
ибодатхонанинг хронологик даври милоддан аввалги IV асрнинг ўрталари ѐки охирларидан
милоддан аввалги II асрнинг бошлари ѐки ўрталарига мос келади. Шу сабабдан ҳам Қалали-
қир- 2 нинг барча сопол буюмлари синхроник жихатдан Қадимги Хоразм тарихининг бир
даврига тегишли деб қабул қилинган [Вайнберг: 93]. Яьни ѐдгорликдан топилган сополлар
бизга милоддан аввалги IV-II асрлардаги Хоразм кулолчилик соҳаси ҳақида катта
таасуротлар беради.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманига қарашли Хумбузтепа ѐдгорлиги қадимги
кулолчилик маркази бўлиб, бу ерда бир қанча олимлар тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Айниқса, сўнгги йилларда бу ердаги тадқиқотларни чуқурроқ ўрганишда С.Р.Баратов
бошчилигида Хоразм Маъмун академияси археологларининг хизматлари катта.
Тадқиқотчилар ѐдгорликда ҳаѐтнинг бошланиши мил. авв. VIII-VII аср чегараларига тўғри
келади [Баратов: 37] ва то милодий IV асргача давом этган деган фикрларни
билдирмоқдалар. Ёдгорликнинг қуйи қатламларидан топилган сополлар архаик даврга оид
бўлса, юқори қатламларидагилари эса антик даврга тегишлидир. Бу бизга анашу иккала давр
кулолчилик маҳсулотларини солиштириб кўриш имкониятини беради. Ёдгорликдан
топилган антик давр сополлари ишланиш техникаси, тузилиши, таркиби ва безаклари
жихатдан архаик давр сополларидан анча сифатли ва маданийлашган дейиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, кулолчилик давлат ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтида муҳим роль
ўйнайдиган соҳа ҳисобланади. Қадимги Хоразм давлати мил. авв. IV асрдан бошлаб
Аҳамонийлар давлатидан мустақил бўлиб ажралиб чиққан. Македониялик Александр
босқини даврида ҳам, Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия давлати даврида ҳам мустақилликини
сақлаб қолган. Бу эса мустақил давлатнинг кулолчилик соҳасида ўзига хос маданият
шаклланганини билдиради. Тўғри юқорида биз тилга олган ѐдгорликлардан топилган
сополлар олимлар томонидан ўрганилган, уларнинг даври, тузилиши, таркиби, безаклари
яхши изоҳланган, лекин бу даврда Хоразмда кулолчилик соҳаси давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳамда савдо муносабатларидаги ўрни илмий жиҳатдан етарлича ѐритилмаган.
Ваҳолангки, сопол тарихий жой ѐки воқеа-ҳодисани вақтини ва ўрнини аниқлашда
нумизматик материаллар каби асосий далилий ашѐ ҳисобланади.
132
Do'stlaringiz bilan baham: |