103
Дон маҳсулотларидан тайѐрланадиган таом номлари.
Бундай таом номларига
гуруч, буғдой, маккажўхори, оқжўхори, мош, ловиялардан тайѐрланадиган таомлар
киради. Гуручдан тайѐрланадиган айрим суюқ таом номларини ўрганилаѐтган ҳудудда аш
деб аташади. Масалан, бурунч аш, сут аши, унаши, қатиқ аши, йавған ош (ѐғсиз, гўштсиз
суюқ овқат) ни киритиш мумкин.
Аш – пиширилган иссиқ овқат. ―Ўзбек тилининг изоҳли луғати‖да ош сўзи форс-
тожикча сўз деб келтирилган[3]. Демак, бу сўз қадимдан форс-тожик тилидан ўзлашиб
туркий халқларнинг ўз сўзига айланиб кетган. Ош сўзи Маҳмуд Қошғарий луғатида -
овқат, таом, ош деб берилган[4]. Хоразм шевасида аш (шўрвалардан ташқари) суюқ
овқатларга нисбатан қўлланади.
Ёзма ѐдгорликларда дон маҳсулотларидан тайѐрланадиган гўжа, шавла, йарма каби
таом номлари учрайди.
Гўжа – ўғир (кели)да туйиб оқланган оқжўхоридан тайѐрланадиган суюқ таом тури.
Бу таом номи ―Аттуҳфатуз закияту филлуғатит туркия‖да коча[5] тарзида берилган.
Шавла – бу таом номи Муҳаммад Ёқуб Чингийнинг ―Келурнома‖ асарида шолэ[6]
шаклида қўлланилиб, ундан олдинги даврлардаги ѐзма ѐдгорликларда учрамади.
Йарма – буғдой, жўхори, гуруч ѐрмасидан тайѐрланадиган таом. Маҳмуд Қошғарий
луғатида жарма[7] – узунасига ѐрилган дон маҳсулоти маъносини англатган, лекин бундай
таом номи луғатда учрамади. Бироқ, ―Аттуҳфатуз закияту филлуғатит туркия‖ асарида
таом номи сифатида келтирилган[8].
Қавурмач – қовурилган дон. Мазкур таом номи Маҳмуд Қошғарий луғатида
қағурмач[9], ―Келурнома‖да қавурмач[10] шаклида қўлланган. Бу таом олдин буғдой,
маккажўхори, оқжўхоридан тайѐрланиб, ҳозирги кунда эса ўрганилаѐтган ҳудудда фақат
буғдойдан тайѐрланади.
Хамирдан тайѐрланадиган таом номлари. Ўзбек таомлари ичида қадимий
даврлардан хамирли таомлар алохида ўринни эгаллайди. Хамирдан ҳар
хил таомлар
тайѐрланади. Чунки хамир учун ишлатиладиган буғдой, арпа, маккажўхори, оқжўхори
унлари аҳоли таомларининг асосини ташкил қилади. Кўп асрлик тажриба хамирдан
кўпгина маҳсулотлар турларини кашф этишга олиб келган,
шулардан бири нон
ҳисобланади. Нон – хамирдан тайѐрланиб, тандир, ўчоқ, това ва шу кабиларда
тайѐрланадиган егулик. Хоразм шевасида нон ўрнида кўп ҳолларда чўрак номи
қўлланилади.
Чўрак – нон номи бўлиб, юпқа нонни билдиради. Бу нон номи ѐзма ѐдгорликларда
учрасада, ўзбек адабий тилида учратмаймиз.
Патир – арабча ал-фатир сўзидан олинган бўлиб, оширилмаган, кўптирилмаган
деган маънони билдиради[11]. Бу нон маҳсулоти номи Алишер Навоий асарлари луғатида
фатир[12] тарзида берилган.
Бўғирсоқ – қадимдан то ҳозиргача тайѐрланиб ва шу номда қўлланилиб келаѐтган
нон маҳсулотларидан биридир. Бу таом номи ўзбек адабий тилида ҳам бўғирсоқ тарзида
қўлланилади.
Қатлама – бу таом номи қадимий сўз бўлиб, эски ўзбек тилида ―қават‖, ―тахлам‖
маъносини англатувчи нон туридир.
104
Барак – форсча сўз бўлиб, хамир ичига гўшт ѐки картошка ѐки тухум ѐки кўкатлар
тугиладиган тансиқ таомдир. Ўзбек адабий тилида бу
таом номи чучвара тарзида
ишлатилади. Қорақалпоқ ва туркман тилларида бо|рек шаклида қўлланилади.
Сут маҳсулотларидан тайѐрланадиган таом номлари. Бундай таом номларига
қуйидагилар киради:
Айран – сузма (қатиқ) нинг кувида ѐғи ажратиб олингандан кейин қолган суюқ
қисми. Бу таом номи қадимги туркий тилда айыр сўзидан олинган.
Қатиқ – сут маҳсулоти номи бўлиб, қадимги туркий тилда ―аралаштир‖, ―қўш‖
маъносини англатади. Ҳақиқатдан ҳам қадимги туркий тилда қатиқ сўзи ―овқатга қўшиб
истеъмол қилинадиган масаллиқ‖ маъносини англатган[13].
Қаймақ – сут пишгандан кейин юзасига йиғиладиган ѐғ. Бу таом номи ѐзма
ѐдгорликларда ҳам қўлланилган. Масалан, Маҳмуд Қошғарий луғатида қаjақ [14], Алишер
Навоий асарлари луғатида қаймоғ тарзида берилган[15].
Ширинлик номлари. Ёзма ѐдгорликларда қандолат маҳсулотлари, ширинлик
номлари учрайди. Уларда Хоразм воҳасида тайѐрланадиган ширинлик ва қандолат
маҳсулотларидан
баъзиларини учратиш мумкин, хусусан ҳолва, талқон шулар
жумласидандир[16].
Юқорида кўриб ўтганимиздек, таом номлари тарихан ҳар хил ўзгаришларга учраб,
ҳозирги ҳолатига ѐки биз материаллар тўплаган даражасига келиб қолган.
Адабиѐтлар:
[1] Маҳмуд Қошғарийнинг бу асари С.Муталлибов томонидан таржима қилиниб, 1-
жилди 1960 йил, 2-жилди 1961 йил, 3-жилди 1968 йил Тошкентда нашр қилинган.
[2] Икрамова Н. Узбекская кулинарная лексика: Автореф. Дис. ... канд. Филол. Наук. – Т.:
УзССР Институт языка и литературы имени А.С.Пушкина, 1983. – С. 7.
[3] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т: Ўзбек миллий энциклопедияси. III жилд, 2007. – Б.
168.
[4] Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 3 томлик. – Т., 1960. Т.I. – Б. 109.
[5] Аттуҳфатуз закияту филлуғатит туркия. – Т.: Фан, 1968. – Б. 222.
[6] Чингий М.Ё. Келурнома. – Т.: Фан, 1982. – Б. 111.
[7] Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 3 томлик. – Т., 1960. Т.III. – Б. 47.
[8] Аттуҳфатуз закияту филлуғатит туркия. – Т.: Фан, 1968. – Б. 99.
[9] Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 3 томлик. – Т., 1960. Т.I. – Б. 454.
[10] Чингий М.Ё. Келурнома. – Т.: Фан, 1982. – Б. 90.
[11] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т.: Ўзбек миллий энциклопедияси. III жилд., 2007. –
Б. 237.
[12] Навоий асарлари луғати. – Т.: Ғофур Ғулом, 1972. – Б. 115.
[13] Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати. – Т.: Университет, 2000. – Б.
24.
[14] Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 3 томлик. – Т., 1960. Т.I. – Б. 181.
[15] Алишер Навоий. Танланган асарлар. – Т.: Ўзбекистон, 1948. Т. III. – Б. 22.
[16] Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. 3 томлик. – Т., 1960. Т.I. – Б. 412.
Do'stlaringiz bilan baham: