Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


-ШЎЪБА. ХОРАЗМ ТАРИХИНИНГ АРХЕОЛОГИЯ, ЭТНОЛОГИЯ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

2-ШЎЪБА. ХОРАЗМ ТАРИХИНИНГ АРХЕОЛОГИЯ, ЭТНОЛОГИЯ 
ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА ЁРИТИЛИШИ 
 
Модераторлар: т.ф.н., доц. Қ.Ю.Машарипов, 
т.ф.н., доц. Ш.Қ.Нуруллаева 
 
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАРГА 
ЭЪТИБОР , УЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА САҚЛАНИШ ДАРАЖАСИ 
т.ф.д. Абдуллаев У. И., 
УрДУ Тарих кафедраси мудири 
 
Хоразм вилояти ҳудудида воҳанинг қадимий тарихини эслатиб турувчи жуда 
кўплаб маданий мерос объектлари мавжуд. Шу сабабли йиллар давомида Хоразм 
воҳасида туризмни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 
Республикамиз президенти томонидан ҳам маданий мерос объектларини сақлаш ва 
улардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, маданий мерос 
объектлари архитектура иншоатлари, музейлар, қабристон-зиѐратгоҳ ва археологик 
ѐдгорликлардан иборат. Улар орасида муҳофазага энг эҳтиѐжли бўлгани археологик 
ѐдгорликлардир. Ҳозирги кунда вилоятимиз ҳудудида 17 та археологик ѐдгорлик мавжуд. 
Шулардан бириси. ―Қалъанинг ғарбий қисми ўртасидаги ғиштдан қурилган девор‖ 
археологик ѐдгорлигидир. У Хива шаҳри Ичон қалъа ҳудудида жойлашган. Ёдгорлик 
Хоразм вилояти хокимлигининг 2007 йил 2 апрель, №41 Қарори билан давлат 
муҳофазасига олинган. Туризм соҳасида маблағ келтирувчи саѐҳатбоп маданий мерос 
объектидир. Сақланиш даражаси қониқарли холатда. Ичон-қалъанинг ғарбий қисми 
ўртасидаги девор қолдиқлари 1984-1985 йилларда ЎзР ФА Қорақалпоғистон филиали 
археология бўлими ходимлари М.Мамбетуллаев [1. Қаранг: М.Мамбетуллаев], В.Ягодин 
ва Хивалик археолог Ш.Матрасуловлар томонидан Кўҳна-Аркнинг шимолий-ғарбий 
бурчагида Оқ Шайх бобо тепалиги ѐнида олиб борилган археологик тадқиқотлар 
давомида аниқланган ва ўрганилган. 
Хивага кўрк ва салобат бағишлаб турган асосий манзаралардан бири Ичан қаъла 
деворлари бўлиб, тарих давомида унинг асосий вазифаси шаҳарни ташқи душмандан 
муҳофаза қилиш учун барпо этилган. Қаъла деворлари пахса(лой)дан қурилган бўлиб, 
ўзига хос меъморчилик услубида барпо қилинган. 
Ичон қалъа девори Хива шаҳар марказида жойлашган бўлиб, илк бор эрамиздан 
аввалги V1-V асрларда барпо этилган ва даврлар ўтиши билан бир неча бор 
таъмирланган.ЎЗФА археология институти Қорақалпоғистон бўлими ходимлари 
М.Мамбетуллаев, Н.Юсуповлар ҳамда Хивалик археолог Ш.Матрасулов томонидан 1984-
95 йиллар давомида ўтказилган тадқиқотларда Ичан-қаъла деворининг ҳозирги ҳолатдаги 
кўриниши ХIII-ХIV асрларда бунѐд қилинган мудофаа девори асосида шакллангани ва 
бир неча бор таъмирлангани аниқланган. Девор археологик ѐдгорликлар сирасига 
киритилган. У Хоразм вилояти хокимлигининг 2007 йил 2 апрель, №41 Қарори билан 
давлат муҳофазасига олинган. Албатта , Туризм соҳасида маблағ келтирувчи энг асосий 
саѐҳатбоп маданий мерос объектидир. Сақланиш даражаси эса қониқарли холатда. 


93 
―Ичон қалъа‖нинг Кўҳна Арк ҳудуди ичида, унинг ғарбий деворига туташган 
қисмида жойлашган. Ривоятларга кўра, XIV асрда яшаб ўтган Шайх Мухтор Валининг 
қадамжоси бўлган. 
1984-1985 
йилларда 
қорақалпоғистонлик 
археологлар 
М.Мамбетуллаев, 
В.Ягодинлар бошчилигида Оқ Шайх Бобо тепалиги ѐнида олиб борилган археологик 
қазишмалар натижасида олинган маълумотларга кўра тепалик VI-VIII асрларда барпо 
этилган. Бу иншоотни барпо этишда квадрат шаклдаги (35-39х35-39х8-9 см) хом 
ғиштлардан фойдаланилган бўлиб, бундай ҳажмдаги ғиштлар Хоразмдаги илк ўрта аср 
иншоотларининг қурилишида кенг фойдаланилган. Мазкур иншоотни ўрганиш жараѐнида 
маданий қатламлардан топилган сопол буюмлар ҳам Хоразмнинг илк ўрта асрлар 
ѐдгорликларида кенг тарқалганлиги билан характерланади. Тадқиқотчилар хулосасига 
кўра бу тепалик қалъа ичида барпо этилган илк ўрта асрларга хос бўлган мустаҳкамланган 
феодал кўрғони сифатида таърифланади. Шунга ўхшаш қўрғон квадрат шаклда (11,5х11,5 
м) Ичон қалъанинг жанубий-шарқий бурчагида ҳам аниқланган. Қалъа ичида бундай 
мустаҳкамланган қўрғонларнинг миқдори қанча бўлганлиги ѐки улар илк ўрта асрлар 
шаҳрининг ажралмас қисми бўлганми, ҳозирча номаълум. 
Бу ѐдгорлик XVII аср бошларида қайтадан таъмирланган. Тепаликда сақланиб 
қолган икки қаватли уйинг харобалари сўнгги даврга оид қасрнинг кузатув минораси 
бўлиб хизмат қилган. Тепаликнинг ички хоналарида XIX асрда тўп қуйиш устахонаси ва 
порох сақланадиган омбор жойлаштирилган. Бино 1991 йилда қайта таъмирланган, 
ҳозирда сайѐҳлар баланд айвон орқали шаҳарни тепадан томоша қилиш имкониятидан 
баҳраманд бўлмоқдалар. 
Бу ѐдгорлик Хоразм вилояти маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва 
улардан фойдаланиш давлат инспекцияси балансида бўлиб, !969 йилда (3) давлат 
томонидан музей сифатида фойдаланишга рухсат берилган 2007 йилда эса давлат 
муҳофазасига олинган (4). У маданий-маърифий музей бўлиб сақланиш даражаси 
қониқарлидир. 
―Ичон қалъа‖нинг шимолий-ғарбий қисмида, ҳозирги А.Болтаев кўчаси 41 уйдаги 
манзилда жойлашган Хива қудуғи монументал санъат ѐдгорлиги бўлиб ,маданий-мерос 
объектларининг энг қадимийсидир. 
Ривоятларга қараганда, Хива шаҳрининг кўҳна қисми ўрнида (ҳозирги Ичан-қаъла 
ҳудудида) саҳро бўлган. Марвдан Журжония (Кўҳна Урганч) томон ўтадиган ―Ипак 
йўли‖нинг шимолий шахобчаси бўйлаб карвонлар юрган.Ана шу карвон йўлида ичимлик 
суви тоза ҳолатда сақланадиган ―Хивақ қудуғи‖ бўлган. Бўлғуси шаҳарнинг номи ҳам ана 
шундан келиб чиққан(5). 
1985 йилда Қорақалпоғистонлик археологлар М.Мамбетуллаев, В.Ягодин, 
Н.Юсуповлар қудуқ ѐнида амалга оширилган археологик бурғулаш асосида олинган 
маълумотларга таяниб, қудуқ XVII-XVIII асрларга тааллуқли бўлиши мумкинлиги қайд 
этилган.Тарихшунослардан 
Л.Ю.Маньковская, 
В.А.Булатоваларнинг 
―Памятники 
зодчества Хорезма‖ номли монографиясида бу қудуқ X асрда барпо этилганлиги 
таъкидланади. 
Халқ орасида тарқалган афсоналарда ва Худойберди ибн Қўшмуҳаммаднинг ―Дили 
ғаройиб‖ асарида эса Хива қудуғи Нуҳ пайғамбарнинг ўғли Сом томонидан қурилганлиги 


94 
ҳақида таъкидланади. Шунга асосланиб тарихчи ва ўлкашунослар орасида мазкур қудуқ 
шаҳар пайдо бўлган даврдаѐқ мавжуд бўлган деган фикрлар юради.
Халқ ўртасида ―Xей-вoҳ‖дея афсонавийлашган қудуқ тoш териб ясалган. Тoш уч 
қават қилиб терилган. Энг oстки қисми цилиндр шаклида, сўнгра тўртбурчак шаклида ва 
юқoри қисми саккизбурчак шаклида териб чиқилган. Илгари усти гумбаз билан 
қoпланган. Унинг сув сатҳигача бўлган чуқурлиги – 6,65 м, тепа қисмининг диаметри – 
0,65 м. 
Қудуқ қуришда дастлаб ер сув чиққунча ковланади, сўнгра қазилган жoйни пастига 
таглик – ―сoз‖ ўрнатилган, кейин устидан тoш ѐки пишиқ ғишт териб чиққанлар. Қудуқ 
қазиш анча машаққатли бўлиб, ишлар асoсан қўлда кетмoн ва белкурак ѐрдамида 
бажарилган. Қишлoқларда қудуқ атрoфига гужум экилган. Бу иқлим xусусияти билан 
бoғлиқ бўлиб, гужумнинг қалин сoяси жазирама иссиқда қудуқ сувининг муздек 
бўлишини таъминлаган. 
Бу ѐдгорлик ҳам Хоразм вилояти маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва 
улардан фойдаланиш давлат инспекцияси балансида бўлиб, !969 йилда (6) давлат 
томонидан музей сифатида фойдаланишга рухсат берилган 2007 йилда эса давлат 
муҳофазасига олинган (7.) У маданий-маърифий музей бўлиб сақланиш даражаси 
қониқарлидир. 
Хоразм вилоятида бундан ташқари Хазараспқалъа, Хумбузтепа, Чингизтепа, 
Тупроққалъа, Сартарош карвонсаройи, Воянган бобо, Олмаотишган, Қиѐтқалъа, 
Остонабобо, Қалажиқ қалъа, Тупроққалъа каби бир қанча археологик ѐдгорликлар мавжуд 
бўлиб сақланиш ҳолати эътибор талаб бўлиб қолган. 
Адабиѐтлар: 
1. ММамбетуллаев, Р. Абдиримов. основные этапы развития города Хивы.Ўзбекистонда 
ижтимоий фанлар. 7-8-сон.1997. 3-9 бетлар Н., Бижанов Е., Мамбетуллаев М., 
Ходжайов Т.К. Раскопки некрополя Древнего Дарсана в 1968 г. // ВКФ,1969, №3, с.58-65. 
МамбетуллаевМ. 1977: Рельефное изображение всадника на керамической фляге из Хум- 
буз-Тепе. СА 3, 278–281. 
2.Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2007 йил 2 апрель, №41 
3. ЎзССР Министрлар Советининг 1969 йил 21 июль №343 Қарори 
4. Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2007 йил 2 апрель, №41 
5. Хоразм тарихи .1997 й. Урганч.1-том.20-бет 
6.ЎзССР Министрлар Советининг 1969 йил 21 июль №343 Қарори 
7. Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2007 йил 2 апрель, №41. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish