Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ЗАРДУШТИЙЛИК ДИНИ ТАРИХИ, АНЪАНА ВА МАРОСИМЛАРИНИ ТАДҚИҚ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ЗАРДУШТИЙЛИК ДИНИ ТАРИХИ, АНЪАНА ВА МАРОСИМЛАРИНИ ТАДҚИҚ 
ҚИЛИШНИНГ АСОСЛАРИ 
 
Абдалов У.М., УрДУ Тарих кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Тарихий манбалар ва адабиѐтлардан маълумки, зардуштийлик дини асосий 
қонун-қоидалари, ахлоқий ғояси, фалсафаси, урф-одатлари ва анъаналари энг аввало ушбу 
диннинг муқаддас китоби – ―Авеста‖да баѐн этилган. 
Тўғри ―Авеста‖ китобида зардуштийлик урф-одат ва анъаналари генезиси ва ўзига 
хос хусусиятлари ҳақида тўғридан – тўғри маълумотлар келтирилмаган бўлсада, ундаги 
маълумотларни илмий таҳлил қилиш асосида мавзуни тадқиқ қилишнинг назарий-
методологик асосларини очиб бериш мумкин. ―Авеста‖ китобини ва зардуштийлик дини 
урф-одат ва анъаналарини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган тадқиқотларни ҳамда Хоразм 
воҳаси ўзбеклари орасида сақланиб қолган зардуштийлик анъаналари таҳлил қилинган 
тадқиқотларни қиѐсий ўрганиш, муаммонинг барча қирраларини янгича баҳолаш мезони 
асосида хулосалар чиқаришга ҳаракат қилинди. 
Зардуштийлик дини муқаддас китоби Авеста, кўпчилик тадқиқотчиларнинг 
фикрига кўра, кўп қатламли манба, тарихий жараѐннинг барча босқичлари унда ўз изини 
қолдирган. Шу билан бирга, Авеста шундай манбаки, у бир вақтнинг ўзида ҳам диний 
таълимот, ҳам Авестани талқини сифатидаги (―Зенд Авеста‖) фалсафий тизимдир. 
Авестада ривоят ва асотирларга асосланган мифологик дунѐқараш ҳамда рационаллашган 
диний онг ўз аксини топган.
Буюк қомусий олим Абу Райхон Берунийнинг ―Қадимги халқлардан қолган 
ѐдгорликлар‖ номли фундаментал асарида илк бора ―Авеста‖ китоби ва зардуштийлик 
дини билан боғлиқ урф – одат ва маросимларни назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат 
қилинганлигининг гувоҳи бўламиз.
Умуман олганда, машҳур олим, дунѐда авестошуносликка асос солган десак, хато 
бўлмайди [Беруний: 237]. Абу Райҳон Берунийнинг фикр ва мулоҳазалари, мушоҳада 
ҳамда хулосалари кейинчалик ўз тасдиғини топгани бунинг исботидир. 
Берунийнинг илмий услуби, холислиги, баѐнининг изчиллиги ва мўъжазлиги, 
диққатни ўзига жалб этиш маҳорати, тарихий воқеаларга жиддий ҳамда олимона 
ѐндашуви, ҳар хил ривоят ва эртаклар, чўпчакларга танқидий муносабати ибрат оладиган 
даражада бошқа муаллифлардан ажралиб туради. Бугунги кун тарихчиларимизга Беруний 
методологияси ва услубиятидан фойдаланишларини тавсия этса бўлади. Абу Райҳон 
Беруний ижод соҳасида, илмий асар яратиш техникаси ва услубиятида ҳам жаҳон 
олимлари орасида ҳали ҳам етакчилик қилиб келмоқда [Беруний: 237]. 
Кейинчалик А. Дюперрон XVIII – аср 80 – йилларида ―Авеста‖ни илмий таҳлил 
қилиш жараѐнини бошлаб берди. Натижада, XIX – XX асрларда турли давлатларда 
зардуштийлик дини ва хусусан ―Авеста‖ китобини ўрганиш борасида ниҳоятда катта 


114 
ишлар қилинди. Зардуштийлик дини ва ―Авеста‖ китобининг манбашунослик ва 
тарихшунослик нуқтаи-назаридан таҳлили (XX асрнинг 90-йилларигача бўлган ҳолати, бу 
мавзуни тадқиқ қилиш жараѐнлари ҳозиргача давом қилиб келмоқда) айниқса 
Л.А.Лелековнинг ―Замонавий фанда Авеста‖ номли монографиясида жуда мукаммал 
даражада келтириб ўтилган [Л.А.Лелеков: 196].
Зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби ―Авеста‖ мазмунини қамраб олган 
тарихий маълумотлар бўлган монография, тўплам ва мақолалар собиқ совет давлати 
даврида ҳам кўплаб нашр қилинган [С.П.Толстов: 1948]. Уларда зардуштийлик дини 
тарихи, анъана ва маросимларини археологик, этнографик ва фольклоршунослик нуқтаи-
назаридан тадқиқ қилиниб, назарий-методологик асослари очиб берилган. Аммо, уларнинг 
аксари қисми ўша давр мафкураси доирасидан чиқмаган ҳолда, қолаверса атеистик 
мафкуранинг кучли таъсири остида тадқиқ қилинганлигини таъкидлаш лозим. Қолаверса, 
совет хокимияти даврида тадқиқотчилар асарларида зардуштийлик дини ғояларининг 
маълум даражада ѐритилиш даражаси инкор қилинмайди, фақат улар назарий-қиѐсий 
таҳлил қилиниши лозим.
Зардуштийлик дини билан боғлиқ анъана ва маросимларини тадқиқ қилишнинг 
назарий-методологик асослари айниқса машҳур рус этнографи Г.П. Снесаревнинг 
тадқиқотларида тўла – тўкис очиб берилган. Шунинг учун бу ўринда биз мазкур 
масалаланинг этнографик жиҳатдан таҳлил қилинган тадқиқотлар ичида фақат мазкур 
тадқиқотчи асаригагина кенгроқ тўхталиб ўтамиз.
Шу нарсани ҳам таъкидлаш жоизки, ўша даврларда Хоразм воҳасининг энг 
қадимги обидаси ―Авеста‖ ҳақида ҳеч бир тадқиқотчи бирор маълумотга эга эмас эди. 
Г.П.Снесарев эса ўша обидани тўла ўрганиб, монографиясидаги муаммоларни ҳал 
қилишда унга таяниб иш кўрган. Ўз навбатида этнограф айрим муаммоларни археологик 
қазишмалар натижасида қўлга киритилган ашѐлар воситасида таҳлил қилишга эриша 
олган.
Авеста ва зардуштийлик дини ҳамда улар билан боғлиқ урф-одат ва анъаналар 
масаласининг тарихий-этнографик талқини Е.А. Дорошенконинг ―Зардуштийлар Эронда‖ 
номли монографиясида ўз аксини топган. Тадқиқотчи мазкур монографиясининг биринчи 
бўлимида зардуштийлик дини тарихини, анъана ва маросимларининг назарий-
методологик асосларини таҳлил қилган. Бу тадқиқотда айниқса зардуштийлик динининг 
тараққиѐти босқичма – босқич, хронологик жиҳатдан ҳамда қиѐсий жиҳатдан таҳлил ва 
тадқиқ қилинган [Е.А.Дорошенко: 132].
Инглиз олимаси М. Бойс асарида ҳам мазкур тадқиқот мавзусига оид фикрлар 
билдирилиб, зардуштийлик дини генезиси ва уни ўрганишнинг назарий-методологик 
асослари масаласи жуда яхши очиб берилган [М.Бойс: 274]. Зардуштийлик дини ва 
анъаналари генезиси масаласи Ю.А. Рапопорт ва И.В. Рак тадқиқотларида ҳам нисбатан 
батафсилроқ акс эттирилган. Айниқса, Ю.А. Рапопорт асарларида Хоразмнинг 
мусулмончиликкача бўлган динлар ва хусусан зардуштийлик дини асослари ва 
анъаналари ўз аксини топган [Ю.А.Рапопорт: 67]. У оссуарийларга дафн этилиш одатлари 
айнан дастлаб Хоразм ҳудудида шаклланганлигини таъкидлаб ўтади. И.В. Рак Эроннинг 
қадимги ва илк ўрта асрлар афсоналари негизида зардуштийлик дини анъаналари ѐтишини 
асослаб берган [И.В.Рак: 560].


115 
Россиялик тадқиқотчи М.Б. Мейтарчиян тадқиқотларида ҳам зардуштийлик 
динининг маросим ва анъаналари, айниқса, дафн маросимлари масаласи ўз аксини топган 
бўлиб, унинг тадқиқотларининг яна бир аҳамиятли хусусияти шундаки, тадқиқотчи ўз 
асарларига асос бўлган маълумотларни айнан Ўрта Осиѐ, хусусан, Хоразм ҳудудлари 
маълумотлари асосида ҳамда шу маълумотларни Эрон ҳудудларига оид маълумотлар 
билан қиѐсий таҳлил қилган ҳолда асослаган [М.Б.Мейтарчиян: 2001].
Юқорида кўрсатилган тадқиқотчиларнинг ишлари мазкур тадқиқот мавзусини 
назарий-методологик жиҳатдан очиб беришга хизмат қилади. 
Мусулмонликдан аввалги маросимларни таҳлил қилиш жараѐнида шунга амин 
бўлдикки, улар орасида зардуштийлик билан параллел келадиган ҳодисалар жуда катта 
салмоққа эга. Биз уларни маъбудлар образида, табиат ҳодисаларини (олов инончи, сув 
офатлари, ер инончи) муқаддаслаштиришда, дафн маросимларида (ерни пок сақлаш), 
зоолатрия (ҳайвонлар инончи) яққол кўрамиз. Ҳатто мусулмон муқаддас шахслари 
инончларида (Жўмард, Анбар она, Султон хубби) ҳам бу ўхшашликларга дуч келдик. 
Бироқ, мусулмонликдан аввалги маросимлардаги зардуштийлик билан параллел 
келадиган жиҳатлар фақат Хоразмдагина сақланиб қолган деган хулосага келмаслик 
лозим.
Нима бўлишидан қатъи назар, Хоразмдаги этнографик ва археологик тадқиқотлар 
зардуштийлик дини билан боғлиқ муаммоларни тўла ечишга камлик қилса-да, шуни 
ишонч билан айтиш мумкинки, Хоразм ушбу дин тарқалган асосий ҳудудлардан бири 
бўлгани учун ва қатор бошқа сабабларга кўра, бу ерда зардуштийликка мансуб 
маросимларнинг каттагина қисми бизнинг давримизгача ўз кучини йўқотмаган.
Хоразм аҳолисининг этник тарихидаги мусулмонликдан аввалги маросимларни 
тадқиқ қилиш учун йиғилган этнографик материаллар моддий маданиятни намоѐн қилиши 
билан катта қимматга эга. Улар шуни ишончли тарзда исбот қилишадики, Хоразмнинг 
жанубий қисмидаги ўзбеклар ўз уруғ- қабилачилик хусусиятларини унутган бўлиб, 
қадимги ўтроқ маданиятга дахлдор, генетик жиҳатдан қадимги хоразмийларга мансуб, 
воҳанинг асл ерли халқидир. Уларнинг қадимги маданиятга меросхўрлик табиати барча 
маросимлар мажмуида ѐрқин кўзга ташланади. Булар маҳаллий маъбудлар, шомончилик, 
дафн маросими, ҳосилдорлик инончлари, мифологияда намоѐн бўлиб, қадимги Эрон 
анъаналари доирасида кўзга ташланади, айрим муқаддас шахслар эса ўз қиѐфасида 
қадимги маъбудларни алмаштирган.
Ҳозирги даврга келиб, зардуштийлик билан боғлиқ кўплаб маросимлар туркуми
масалан, 
ишлаб 
чиқариш, 
қишлоқ 
хўжалиги 
билан 
алоқадор 
эътиқодлар, 
ҳунармандчиликдаги зардуштийлик билан боғлиқ қолдиқ удумларнинг баъзилари 
унутилган ѐки ўзгаришларга учраган.
Оилавий турмушда, тўйларда ҳам задуштийликдан қолган эътиқодлар аста-секин 
йўқолиб бормоқда. Аммо, шуниси диққатга сазоворки зардуштий қолдиқ маросим ва урф-
одатлар оилавий турмушда ҳали ҳам давом этаѐтир.
Умуман олганда зардуштийлик динида урф-одат ва анъаналарнинг вужудга келиш 
жараѐни муайян ҳудудларда яшовчи аҳоли ижтимоий-иқтисодий, гнесологик ва 
психологик илдизлари билан узвий боғланади.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish