Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
53
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 133. 


51 
П.П.ИВАНОВ “ХИВА ДАВЛАТ ҲУЖЖАТЛАРИ” ТАДҚИҚОТЧИСИ 
 
т.ф.н. Наврўзов С. – УрДУ
Тарих кафедраси доценти 
XIX аср охирида Хива ва у етаклаган бутун Хоразм ва унинг илмий 
тадқиқотчилигида ўтмиш тарихий даврларга нисбатан ҳам кўпроқ шарқшунос 
мутахассисларни ўзига жалб қила олган. 
Ўтган асрнинг 20-йилларида профессор П.П.Иванов Хива хонлиги тарихи билан 
шуғулланаѐтган даврдаѐқ бу муаммо билан боғлиқ баъзи илмий тугунлар ечимидаги 
тўсикларга дуч келганди. Шу боисдан ҳам ―Хиванинг ўтмиши билан боғлиқ 
билимларимиз даражаси, унинг Ўрта Осиѐ халқлари тарихидаги тутган ўрни ва муҳим 
ролига нисбатан анча паст‖
54
- дея таъкидлаши бежиз эмасди. Олимнинг Ўрта Осиѐ 
ҳакидаги тарихий манбаларни ўрганиши, Шарқ тарихига қизиқиши унинг туғилиб ўсган 
оила муҳити билан боғлик эди. 
Асли сибирлик Ишим дарѐси бўйидаги кичкина рус қишлоғида туғилиб, болалиги 
деярли шу ерда ўтганди. Павелнинг отаси Пѐтр Иванов ўз ҳарбий хизматини Тошкентда 
ўтаб қайтгач, оила ташвишларида моддий қийинчиликларга дуч келган кезлари, ўзи якка 
қолган пайтларда хизмат чоғларини эслаб «иссик ўлка»ни ич-ичидан кўмсарди.
55
Айнан 
шу йилларда Ивановнинг оиласи ҳам Туркистонга кўчиб келди. Пѐтр Иванов Тошкентда 
Темир йўл устахонасида ишлади. Павел эса, Тошкентдаги ҳунар мактабида ўкиди, сўнгра 
Тошкент ўқитувчилар семинариясига ўқишга кириб уни ҳам тугатди. Илмга қизиқиши, 
истеъдоди Павелни Шарқ тиллари институтига ўқишга кириб араб, форс ва махаллий 
тилларни пухта ўрганишга шароит яратди. Тадқиқотчилик фаолиятига киришган Петр 
Иванов дастлаб, ―Сайрам‖, ―Иссиқкўл хавзасидаги моддий ѐдгорликлар тарихи‖ ҳамда 
―Ўрта Осиѐда тоғ-кончиликнинг ривожланиш тарихи‖га доир илмий ишларни яратди. Ёш 
тадқиқодчининг ишларида академик В.В.Бартольд, профессор А.Ю.Якубовскийларнинг 
илмий маслахатлари ҳамда ўзаро мулоқотлар ўз таъсирини кўрсатган эди. Шу боис 
А.Ю.Якубовский ―Назаримда П.Ивановнинг факат Ўрта Осиѐ археологияси билан машғул 
бўлиб қолиши унинг эндиликда тор тадқиқотчилик доирасида эмаслиги, балки Ўрта Осиѐ 
тарихининг бошқа жиддийроқ муаммоларини тадқиқ қилишга ҳам ундаган эди.
56
Демак эндиликда олимнинг ижодий фаолиятининг иккинчи боскичи бошланган 
эди. П.П.Ивановни Ўрта Осиѐ тарихининг XVI-XIX асрларга оид ижтимоий-иқтисодий 
муаммолари қизиқтириб қўйганди. Бу даврга келиб фанда асосан академик В.В.Бартольд, 
профессорлар В.А.Вяткин ва А.А.Семѐновларнинг қатор тадқиқотларида
57
Ўрта Осиѐ 
тарихининг баъзи жиҳатлари ѐритилган эди. Ёш олим П.П.Иванов қорақалпоқлар тарихи 
ҳакида ҳам асарлар яратди
58
. Унда П.П.Иванов илк бор феодал уруғчилик каби социал-
ижтимоий мазмундаги тушунчаларни илгари сурди. Асарда уруғ муносабатларининг 
54
П.П. Иванов Архив Хивинских ханов. Записки института востоковедения Академия наук СССР. VII том. – 
М., 1939; – Л. – С. 6 
55
Якубовский А.Ю.. П.П.Иванов как историк Средней Азии. Советское востоковедение V том. Москва 1948 
Ленинград. – с 313-314. 
56
Якубовский А.Ю. юкорида кўрсатилган асар. 
57
Бартольд В.В. История культурной жизни Туркестана. – Л., 1927. с. 119. 
58
Иванов П.П. Очерк истории каракалпаков Труды института Востоковедения. – Л., 1995 с.70. 


52 
мураккаб тарихий шароитдаги шаклланиш жараѐнини кузатганди. Таъкидлаш жоизки, 
ушбу асар мутахассислар томонидан илиқ кутиб олинди. Ҳатто Туркияда бу асарнинг 
турк тилида нашр килиниши Ўрта Осиѐ халқлари тарихига доир манбааларга қизиқиш ва 
унинг аҳамиятини ифодаларди. Етук шаркшунос олим сифатида П.П.Иванов илмий 
тадқиқот ишларини давом эттирар экан, ўз фаолиятини хонлик тарихига доир архив 
манбаларини излашда ҳамда уларни илмий муҳитга киритган. Унинг навбатдаги 
тадқиқотлари: 
―Ўрта Осиѐ хўжалик атамашунослиги соҳасида‖ ва ―Хива хони Сайид 
Муҳаммадхоннинг чек ерлари‖
59
(1856-1865) номли мақолаларидир. Бу ҳар иккала мақола 
ҳам гўѐ муаллиф томонидан дастурлаштирилган лойихадек тайѐрлаб битказилганди. 
Лекин иккинчи мақола юзасидан фикр юритар экан, тадқиқотчи XVI-XIX асрларга оид 
Ўрта Осиѐ хонликлари тарихини ўрганишда асосан сиѐсий тарихни йўл-йўлакай умумий 
тахлилдан кўра, социал-иқтисодий ҳаѐтнинг асосий ҳолларига ўтиш
60
зарурлигини 
кўрсатди. Олим энди факатгина Ўрта Осиѐнинг аграр масалаларини ўрганиш зарур деб 
топди. 
Шундай килиб тадқиқотчи назарида ―ўша замонанинг тарихини ѐритишда 
кўрсатилган масалани тадқиқ килмасдан туриб тарихни ѐзиб бўлолмасди‖. Профессор 
П.П.Иванов назарида ―Тарихий тадқиқотчиликда терминологияга тўғри изоҳ берилсагина 
тарихий манбалардан тўғри фойдалана оиш мумкин‖ деган хулосага келди. 
Дарҳақиқат, П.Иванов эндиликда дастлабки тарихий манбаларни чуқур ўрганиш ва 
тадқиқ қилишга киришган эди. Шундай килиб, П.Иванов ―Ўрта Осиѐнинг хўжалик 
сохасидаги атамалари туркумидан‖ муаммосини ўрганишга киришаркан, терминнинг 
(атама) келиб чиққан аник муҳитни ўрганиш зарурлигини англаган ҳолда профессор 
назарида унинг вақти, даври ва ўрнини ҳам аниклаш муҳимдир. Шу боис Иванов бир 
муҳитнинг иккита даврини кўрсатган. Жумладан Ўрта Осиѐ қишлоқ маданиятининг илк 
даври ва Ўрта Осиѐ қишлоқ маданиятининг сўнгги даври тарзида баѐн қилган. Қуйидаги 
атамалар ―чорикор‖, ―коранда‖, ―яримчи‖ ва шу кабиларни илмий тадқиқ килиш орқали 
ушбу атамалар хукм сурган давр муҳитини илмий изоҳлашда далиллар билан жавоб 
қайтарар экан бу атамаларнинг XVI-XIX асрларга тегишли эканлигига ҳам аниқлик 
киритди. Профессорнинг ―Сайид Мухаммадхоннинг чек ерлари‖ мақоласи фактик 
малумотларга бойлиги сабабли хам илмий қимматга эга. Ушбу ишнинг биринчи 
қисмидаѐк XVI-XIX асрларда Хива хонлигига кириб келган кўчманчи ўзбекларнинг 
ўтроқлашув жараѐни қандай ижтиомий-иқтисодий шаклда ўтганлигини кўрсата олди. Шу 
жумладан, улар деҳқончилик маданиятини ўзлаштиргачгина бутунлай ўтроқлашганлар. 
П.П.Иванов Хива тарихига доир хужжатларни тадқиқот килар экан, уни аввало 
долзарб масала сифатида таъкидлаб, ―Ўрта Осиѐ халклари тарихчиси учун алоҳида 
кизикишга эга бўлган объект, ахолининг хўжалик ва маиший турмушидаги 
хусусиятларини ва кўчманчилар мухитига таъсирини алоҳида таъкидлаш зарур‖ - деб 
ѐзган эди. Жумладан, биринчи навбатда Хива ва хонлик туркманларининг сиѐсий ва 
ижтимоий-иктисодий тарихига бекиѐс таъсир ўтказган бўлса, маълум даражада қозоклар 
ва қорақалпок халкларига ҳам таъсир ўтказа олган эди. 
59
Якубовский А.Ю. Записки института востоковедения том V 1948. – с.316. 
60
Якубовский А.Ю. Юқорида кўрсатилган асар. 316 бет. 


53 
Айниқса, қорақалпоклар XVIII асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мунтазам тарзда 
Хиванинг сиѐсий , иктисодий карамлигига туша бошлаганлар. XIX аср бошларида кўплаб 
қорақалпок уруғ кабилалари хонлик таркибига киритилганди.
61
Тадқиқотчи таъкидлашича, 
Хива феодалларининг мунтазам тарзда Бухоро ерларига уюштирган истилолари 
оқибатида унинг сиѐсий, иктисодий ва ҳарбий-сиѐсий қудратининг сусайтиришга олиб 
келган бўлса, аксинча XIX асрда Қўқон хонлигининг кучайишига сабаб бўлган.
62
Профессор П.Иванов шу ўринда яна бир масалани кўрсатди: Хонлик ўз таркибида 
ажойиб туркман отлиқларига эга бўлгани ҳолда Бухородан Россияга, Эронга олиб 
борадиган муҳим савдо йўлларини ҳам назорат қилиб, Бухоронинг ташқи савдосини 
маълум даражада Хивага қарам қилиб қўйган‖ - деб ѐзган эди. 
63
Хиванинг кейинги даврига оид маълумотларни ўзида тўплаган профессор 
Н.И.Веселовскийнинг китоби Европалик сайѐхлар суҳбат ва ҳикояларидан тузилган 
асардир.
64
Хива хонлиги тарихи бўйича асосий ва ягона манба Мунис ва Огаҳийларнинг 
XVIII-XIX асрлар Хива хонлиги ҳақидаги китоби бўлиб, у ҳам ҳалигача фойдаланилмаган 
эди. Лекин бу асарга бахо берган В.В.Бартольд Бухоро ва Қўқон хонликлари тарихи 
масаласида фактик маълумотлар кўплиги ва баѐн қилинишида Мунис ва Огахий асарлари 
бошқа асарларни ўзидан анча орқада колдиради,
65
- деб ѐзган эди. 
Хива тарихчилари асарлари юзасидан фикр билдирар экан профессор П.Иванов ―бу 
асарларда айнан хатто элементар даражада бўлса ҳам объектив ѐндашмаслик ҳусусияти 
характерлидир. Айниқса у ѐки бу ҳодисаларни ѐритишда фактларни изоҳлашда, жумладан 
Хива хони ҳазратларига тааллукли ѐки унга яқин қариндошлари, ѐрдамчилари билан 
боғлаш ҳоллари кузатилади. Бундай фикр кўп холларда Хива ва қорақалпоқ 
муносабатлари билан боғлиқ ҳолларда кузатилади.
66
Айникса туркманлар билан бўлган 
муносабатларда бундай ҳолатлар кенгроқ ифодаланган. Жумладан туркманлар хақида 
фикр кетганда хивалик муаллифлар асосан салбий ҳолатларни кўпроқ ифодалаши, хон 
хазратлари ѐки унинг яқинлари билан муносабатларда томонларнинг фикрлари ўзаро 
тўғри келмаслиги намоѐн бўлади. Хивалик муаллифлар айникса хонликда истиқомат 
қилаѐтган баъзи халқлар тўғрисида қатор нотўғри фикр ифодалашлари ѐки бошқа 
объектив мисоллар келтирмасдан нотўғри хулосалар қилишлари учраб турадиган одатий 
хол эди. Хивалик тарихчилар хроникалари хонлик тарихининг сиѐсий ѐки ижтимоий ҳаѐти 
юзасидан бир томонлама ѐки юзаки тарздаги қарашлар билан чегараланганлиги намоѐн 
бўлади. 
Манбаларда хонликнинг одатдаги хўжалик турмуш ҳаѐтига доир маълумотлар 
деярли учрамайди. Профессор Иванов эслашича, ―Айнан шу масалада яқинда 
Ленинградда мен топган Хива хонлари архиви турли ҳужжатлар мавжудлиги билан 
қизиқиш уйғотади. Бу ҳужжатлар Хива истило қилинганида генерал Кауфман маъмурияти 
томонидан тортиб олиниб 1873 йил Салтыков Щедрин кутубхонаси омборларига 
юборилган. 
61
Иванов П.П. Очерк истории каракалпаков Труды института Востоковедения Академия наук. – Т VII – Л., 
1955 стр. 70. 
62
Иванов П.П Восстания китай-кипчаков в Бухарском ханстве. – Л., 1937 стр. 25. 
63
Рязанов А.Ф. Сорок лет борьба за национальную независимость казахского народа Кызыл-Орда 1926 с 93 
64
Веселовский Н.И. Очерк истории – СПб., 1877. 
65
В.В.Бартольд История культурной жизни Туркестана. – Л. 1927. – с. 23. 
66
Иванов П.П Очерк истории каракалпаков. – с. 49-45. 


54 
Бу ҳужжатларни Хивада шарқшунос А.Л.Кун чала юзаки кўздан ўтирган холос. Бу 
хақда ўзи маълумот берган эди.
67
Хива давлат хужжатларининг топилиши ҳақида Пѐтр 
Иванов қуйидагиларни маълум қилган эди. Ленинградда 1936 йили Салтиков Шчедрин 
номли кутубхонада қўлѐзмалар устида ишлаѐтиб бўлим бошлиғи И.А.Бегловга Ўрта Осиѐ, 
қисман Шарқ қўлѐзмалари ҳақида сўраб қолдим. Ўшанда менга катта боғламдаги кип 
қоғозларни кўрсатди. Иккита полкани эгаллаб турган бу қоғозлар букламларда 
сақланаѐтган тўлиқ ишланмаган шарқ тилларидаги ѐзувлар битилган дафтарлар эди. Мен 
қисқа бир вақтда баъзиларини кўздан ўтиргач кўзларимга ишонмасдим ҳақиқатда бу 120 
га яқин дафтар бўлиб Хива давлат архиви эди.
68
Ёзувлар битилган дафтарларни ўқиб 
чиққач аниқландики, ҳужжатларнинг давр и 1237 ҳижрий йилдан (1822) то 1289 гача 
(1872 ) бўлиб умумий даври 50 йиллик ҳужжатлар эди. Дафтарларнинг кўпчилиги Хива-
ўзбек тилида бўлиб, XIX аср 20-йилларига тегишли 8 ѐзувдан иборат, 30-йилларга доир 2, 
40-йилларга доир – 15 , 50-йилларга доир - 28, 60-йилларга доир – 12, 1870-1872 йилларга 
тегишли 15 хужжат мавжуд эди. Шундай қилиб ушбу ҳужжатларнинг Мухаммад 
Рахимхон даврига – 4 ѐзув, Оллоқулихон даврига (1825-1842) – 5, Раҳимқулихон (1842-
1845) – 2, Муҳаммад Аминхон (1845-1855) – 18, Сайид Муҳаммадхон (1856-1865) – 31, ва 
Сайид Муҳаммад Раҳимхон даврига оид 18 ҳужжат сақланган. ―Архивни кўриб чиқиб 
унга характеристика бериш ва туркумлаштиришдан олдин таъкидлаш жоизки, бу 
хужжатларни етарлича тасниф қилиш мумкин ва қандай шароитда килинади ва бундай 
саволларга биратўла жавоб бериш мушкул. Чунки бизга Хива хонлигида бундай давлат 
ҳужжатлар билан иш юритиш тизими номаълум ҳамда ундаги махсус терминологияни 
ўрганиб чиқиш лозим. 
Яна шуни таъкидлаш зарур, биз қўлимиздаги Ўрта Осиѐ хонликларидаги 
ҳужжатлар билан ишлашда иш юритиш тартиблари молиявий ҳисобот юритиш, расмий 
ѐзувларни кандай шаклда олиб бориш билан хозиргача деярли ҳеч ким шуғулланмаган. 
Хонлар архиви тадқиқотчилар учун қўл етмас даражадаги мураккаб ва мавҳум ҳолат‖ - 
деб ѐзган эди тадқиқотчи П.Иванов. Демак биз фикр юритган ушбу мақолада шарқшунос 
олим П.П.Иванов нафақат Хива давлат ҳужжатларини излаб топган, балки унга илмий ва 
умрбоқий ҳаѐт бағишлаган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish