Мавзу: эфиопия зоогеографик области режа Географик ўрни ва табиий шароити



Download 312,9 Kb.
bet1/5
Sana21.05.2022
Hajmi312,9 Kb.
#605522
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5312541217035127514


МАВЗУ: ЭФИОПИЯ ЗООГЕОГРАФИК ОБЛАСТИ
Режа
1. Географик ўрни ва табиий шароити
2. Фаунасига умумий тавсиф
3. Эфиопия фаунасининг антропоген омиллар таъсирида ўзгариши ва уни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари.


Географик ўрни ва табиий шароити. Эфиопия области таркибига Африка материгининг катта қисми (шимоли-ғарбий қисмидан ташқари) ва Арабистоннинг жанубий қисми киради. Скотра, Вознесения ва Шимолий Елена ороллари ҳам мазкур областга тегишли. Област чегаралари шимолда тропик минтақадан ташқарига чиқмайди, жанубда эса субтропик минтақага анча кириб боради. Африка материги маълум даражада йирик шимолий материкка яқин жойлашган бўлиб, бир пайтлар унинг ҳаётий компонентлари мазкур материк билан яқин алоқада бўлган (8-расм).








8-расм. Эфиопия зоогеографик области (Дарлингтон, 1966)


Баъзи қарашларга кўра, Африка бир пайтлар Европанинг Ўрта Ер денгизига томон силжиган ва ҳозирги ҳолатни эгаллагандан сўнг силжишдан тўхтаган. Бундай қарашлар, Африка ва Евро-Осиё фаунасининг маълум даража ўхшашлиги, ўзига хос хусусиятларининг ҳозирда ҳам мавжудлиги билан ўз исботини топади. Учламчи даврда эса бундай ўхшашликлар бу иккала материк орасида яна ҳам кўпроқ бўлган. Палеонтологлар учламчи даврда Африка фаунасининг Европага томон бир неча бор миграция қилганлигини аниқлашган. Худди шундай тескари миграция ҳам содир бўлиб турган. Ҳозирда Африкада учрайдиган қатор туёқлилар учламчи даврда Европада ва Ҳиндистонда яшаган. Юқорида келтирилган маълумотлар, Африка, Евро-Осиё ва ҳатто Шимолий Америка фауналарининг тақдири оз бўлсада ўзаро боғлиқлигидан далолат беради. Эфиопия фаунаси қатор белгилари билан Индо-Малай области фаунасига ҳам ўхшаб кетади.
Юқорида қайд этилган материаллар фауналар қадимда умумий хусусиятларга эга бўлган, улар ўзаро ўхшаш ва шаклланиш тарихининг айрим жабҳаларидаги ўхшашликлар мазкур материклар фауналари бир хилдаги шаклланишга эга деган хулосаларни келтириб чиқармайди. Чунки ушбу материклардаги фауналарнинг ҳозирги ҳолати ва йиғилган барча маълумотлар уларнинг алоҳида фаунистик областлар эканлигини тасдиқлайди.
Африка материги ўзининг географик ихчамлиги билан характерланади. Африканинг табиий шароити унинг релефи ва географик жойлашуви билан белгиланади. Релефида денгиз сатҳидан анча баланд бўлган улкан ясси тоғликлар шаклланган. Эфиопиянинг табиий шароитини белгилашда унинг шарқида жойлашган Эфиопия тоғлари ва Марказий Африканинг занжирдай тизилган вулканик тоғлари, жанубий чеккасидаги Дракон тоғлари, ғарбидаги Камерун ва Гвинея тепаликлари муҳим ўрин тутади. Материк чегараларидаги мазкур тоғлар нам денгиз шамоллари учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади ва натижада материк марказида қуруқ тропик иқлим ҳумкронлик қилади. Материкнинг чекка жанубий қисми мўътадил илиқ иқлими (Ўрта Ер денгизига хос иқлим типи) билан ажралиб туради.
Эфиопиянинг катта қисмини турли типдаги саванналар (кам ўрмонли, баланд ўтчил, қуруқ) эгаллаган. Қуруқ мавсумда ёғин миқдорига нисбатан буғланадиган намлик миқдори анча юқори бўлиб, ёғингарчилик кўп бўлган йиллари эса аксинча ҳолат кузатилади. Дарахтлар иссиққа жуда чидамли бўлишига қарамасдан, қуруқ мавсумларда баргини тўкади. Ўрмонсиз саванналар асосан бошоқли ўсимликлар билан қопланган (фил ўтлари). Дарахтлардан баобаб, соябонсимон акация, мойли палма ва сутли дарахтсимонлар кенг тарқалган. Нам экваториал ёки ёмғирли жойларда тарқалган ўрмонлар массиви Африканинг ғарби ҳамда марказий қисмини эгаллайди ва улар асосан Конго дарёси бўйлари ҳамда Гвинея кўрфазининг жанубига тўғри келади. Тоғлик ҳудудларда асосан намгарчиликни (ёғин миқдори камида 2000 мм) ёқтирадиган ва иссиқ шароитда ўсадиган нам ўрмонлар, дарё ва водийларда эса галерей ўрмонлари шаклланган. Экваториал ўрмонларнинг ўсимликлар дунёси жуда хима-хил ва 1 га майдонда ўртача 50 турдаги дарахтларни учратиш мумкин. Бу жойда тахминан 600 турдаги дарахтларнинг учраши қайд этилади. Африканинг нам ўрмонларида гулли ўсимликларнинг 11000 тури учрайди.
Эфиопияни шимолдан ажратиб турувчи кенг чўл минтақаси ҳамда кўпгина ички сув ҳавзалари унинг фаунасини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Эфиопияда типик тропик ўрмонлар, ўрмон дашт, дашт (бута ва дарахт ўсимликлари билан), жанубий-ғарбида эса (Калахара) чўллар шаклланган.
Мазкур област ўзига хос экологик хусусиятлари билан бошқа областлардан ажралиб туради ва катта майдонни эгаллаган чўлларнинг мавжудлиги ҳайвонот оламида тубдан фарқ қилувчи мосланишларнинг шаклланишига олиб келган. Айрим ҳайвон турларининг экстремал шароитларда яшашини ўрганиш (жазирама иссиқ, намликнинг етишмаслиги) уларнинг муҳит шароитларига мослашиш қонуниятларини ойдинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Гарчи, тур таркиби бўйича Эфиопия фаунаси Ўзбекистон фаунасидан фарқ қилсада, улар ўзаро морфологик, физиологик ва экологик хусусиятлари билан қатор ўхшашликларга эга. Геологик тарихи бўйича кўпчилик фауналар у ёки бу даражада орол характерига эга бўлса, Эфиопия фаунаси ҳақиқий қадимги материк фаунага тегишлидир.

Download 312,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish