Мавзу: эфиопия зоогеографик области режа Географик ўрни ва табиий шароити



Download 312,9 Kb.
bet5/5
Sana21.05.2022
Hajmi312,9 Kb.
#605522
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5312541217035127514

Жанубий-Африка. Ушбу ҳудуд Африка материгининг жанубий қисмини эгаллайди ва ўз таркибига турли ландшафтларни қамраб олади. Ландшафтлар орасида чўл ва ярим чўл ландшафтлари устунлик қилади. Чўллар сувсиз Калахарида нисбатан кўп. Чўл минтақалари учун хос бўлган намликнинг етишмаслиги, ҳароратнинг кучли тебранишга эгалиги, ёруғлик даражасининг юқорилиги, субстратнинг ўзига хослиги ва бошқа экологик омиллар ҳудуд ҳайвонот дунёсининг таркиби ва зичлигида ўз аксини топган.
Бу ерда сутэмизувчиларнинг айрим авлод ва турлари кенг тарқалган. Олтин ранг кротлар ва узун оёқлилар оилаларининг бир қанча турлари учрайди. Туёқлилар эса бу ерга яқинда кириб келган субэндемик турлардан иборат бўлиб, уларга топи, бонтбок, оқдумли гну, кап орикси ва спрингбок каби антилопаларни мисол қилиш мумкин. Эндемик авлодлар виверралар ва кемирувчилар орасида ҳам учрайди. Эндемик турларга тоғ зебраси, бурчеллов зебраси, қўнғир гиена ва бошқа турларни киритиш мумкин.
Қуруқлик тошбақалари орасида фақат мазкур ҳудудда тарқалган, узунлиги 12 см. гача бўлган бир қанча майда турлари учрайди. Илонларнинг ер юзасида ва уя қазиб яшашга мослашган турли-туман турлари қайд этилади. Xenoрus бақалари, тукли бақа ва тор оғизли бақалардан уя қазиб яшашга мослашган чўчқа бақа тарқалган.
Умуртқасизлар фаунаси турли-туман бўлиб, уларга эндемик солпуглар, қанотсиз чигирткалар, буғу қўнғизлар (Chiastognаthidae) ва бирламчи трахеялилар (Protracheata)ни мисол қилиш мумкин.

Эфиопия фаунасининг антропоген омиллар таъсирида ўзгариши ва уни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари. Эфиопия фаунаси кейинги 100 йилликда инсоннинг турли-туман таъсирларидан кучли зиён кўрди. Айниқса, йирик туёкли ҳайвонларнинг сони сезиларли даражада камайди ва айрим ҳудудларда улар бутунлай йуқолиб кетди. Эндиликда Эфиопия фаунасининг типик вакиллари йирик миллий боғларда муҳофаза қилинмоқда.


Сиртлонлар оиласига мансуб бўлган ер бўриси ва қўнғир сиртлон каби жуда камайиб кетган турлар халқаро муҳофазага олинган.
Жанубий-Америка ва Австралиянинг кўпгина районларидаги каби Африкада ҳам инсон ва ҳайвонот дунёси ёнма-ён яшаб келмоқда. Бундай муносабатни кўпчилик ҳолларда мазкур районларда аҳоли зичлигининг сийраклиги ва ов самарасининг пастлиги билан изоҳлашга ҳаракат қилишади, ҳақиқатда эса бу ерлик қабилалар ҳаддан зиёд ов қилишдан ўзларини чеклаб туришади ва бунга қатъий амал қилишади. Бундай ов хулқи ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда энг самарали усуллардан биридир.
Африка фаунасининг антропоген омиллар таъсирида ўзгариш сабабларидан бири, бу ерга замонавий овнинг кириб келишидир. Келгинди овчиларнинг ноқонуний ов фаолиятидан Африка материгидаги жуда кўп ҳайвон турлари қирилиб кетган. Уларҳар йили чет мамлакатларга 10 минглаб жирафа, зебра, буйвол ва шерларнинг териларини юбориб туришган. Фил суяклари учун ов қилиш эса одатий тусга айланган.
Ўрмонларнинг кесилиши ва айниқса, Африканинг қурғоқчил саванналарида чорвачиликнинг ривожланиши ҳам фауна таркибида турларнинг камайишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан биридир. 1930 йилларда уйқу касаллигини бартараф этиш мақсадида, Африканинг жанубий қисмида юз минглаб (ҳар йили 20-30 минг) йирик ҳайвонлар қириб юборилган. Аммо касалликни тарқатувчи це-це пашшасининг бошқа майда ҳайвонлар (қушлар ва майда сутэмизувчилар) қони билан ҳам озиқланиши илмий асосланмаган ва оқибатда кўпчилик ҳайвонларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган ушбу тадбирнинг барбод бўлишига олиб келган.
Фаунанинг ёппасига қирилиб кетиши бу ерда қишлоқ хўжалик экинлари плантацияларини ташкил этиш билан ҳам боғлиқ. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг плантацияларни ташкил этиш мақсадида олиб борилган тозалаш ишлари оқибатида минглаб жирафалар, буйволлар, каркидонлар ва антилопалар қириб ташланган. Замонавий ов қуроллари билан ҳайвонларни қириш, ҳайвонот боғлари ва уйида ҳайвон сақловчилар учун ҳайвонларни овлаш фаунага жиддий талофат етказган.
Маълумки, Жанубий Африкага қадимги Европа колонизацияси анча олдин кириб келган ва шу сабабли бу ердаги фауна таркибининг ўзгариши ҳам узоқ тарихга эга. Йирик туёқлилардан кавагги ва айрим антилопалар бутунлай қириб ташланган, филлар ва каркидонлар каби бошқа туёлилар эса шимолга сиқиб чиқарилган. Шерлар ва страуслар ҳам инсон таъсирида ўз ареалларидан сиқиб чиқарилган. Бу ерда яшовчи коффр хонаки итлари европа хонаки итлари билан чатишиш оқибатида йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бундай муносабатлар оқибати умуртқасизлар фаунасида ҳам кўринади.
Африка фаунасига нафақат ҳозирги одам тури (Homo sapiens) балки, унинг аждоди саналган австролопитеклар ҳам у ёки бу даражада ўзининг таъсирини ўтказган. Шарқий ва Жанубий Африкада кўплаб топилган австролопитекларнинг яшаш жойларида ўтказилган тадқиқотлар бундан далолат беради. Жанубий австролопитекларни биринчи бўлиб топган Раймонд а. Дарт марказий Трансваледа австролопитеклар қолдиқлари билан биргаликда павиан, ўртача катталикдаги ва йирик антилопаларнинг скелет қолдиқларини топишга муваффақ бўлган. Бу ердан мазкур ҳайвонларни ов қилишда фойдаланилган бир неча турдаги қуроллар ҳам топилган. Австролопитеклар сони нисбатан кам бўлган ва шу сабабли уларнинг фаолиятлари экосистемадаги мувозанатни бузишга қодир бўлмаган.
Африкада йирик майдонларни эгаллаган миллий боғлар кўп. Баъзан миллий боғлардаги айрим турлар сонини ҳам бошқаришга, яъни сони кўпайиб кетган ҳайвонларни овлашга тўғри келади. Африкадаги кўпгина миллий боғларда филлар ва йирик ўтхўр ҳайвонлар сонининг ошиши ўсимликларнинг пайхон бўлишига ва натижада бошқа турдаги ҳайвонлар ҳаётининг оғирлашувига сабаб бўлган. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва етказилган зарар ўрнини қоплаш мақсадида маҳаллий давлат мазкур турлар сонини қисқартириш ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиққан. Шундай чоралардан бири миллий боғларда сайёҳлар ва бошқа қизиқувчиларга махсус ов қилиш учун тегишли рухсатномалар бериш ҳамда ҳайвонот боғлари учун ҳайвонлар етиштириб бериш асосида маблағ йиғишдан иборат. Айни пайтда бундай тадбирларсиз миллий боғларни муҳофаза қилишнинг имкони йўқ. Михаэл ва Бернгард Гржимекларнинг тадқиқотларида аниқланишича, Серенгети даштларидаги миллий боғларнинг чегараларини белгилашда миллий боғдаги ҳайвонларнинг миграция йўналишларини ва миграция қилиш жойларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Акс ҳолда, муҳофаза қилинаётган ҳудуддан ташқарига миграция қилувчи ҳайвонларнинг йирик подалари турли сабаблар оқибатида кўплаб талофат кўриши мумкин.


Download 312,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish