Мавзу: эфиопия зоогеографик области режа Географик ўрни ва табиий шароити



Download 312,9 Kb.
bet4/5
Sana21.05.2022
Hajmi312,9 Kb.
#605522
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5312541217035127514

Ғарбий-Африкада асосан нам тропик (экваториал) ўрмонлар ёки гилеялар шаклланган. Гилеяда яшовчи ҳайвонлар жамоасини тупроқда, ўсимлик қолдиклари остида ва ер устидаги поғоналарда яшовчи турларга ажратиш мумкин. Гилеяда биоценоздаги функционал ролига кўра, бир нечта трофик гуруҳлар фарқланади. Улардан айримлари ўрмоннинг у ёки бу поғонасида ҳам яшашга мосланишлар ҳосил қилган. Бу ерда сапрофаглар турли-туман ва улар ўсимликларнинг ердаги қолдиклари билан озиқланишади. Ўрмоннинг ўрта ва юқори яруслари турли фитофаглар билан эгалланган бўлиб, улар ўсимликларнинг тирик массаси билан озиқланади. Фитофаг ва сапрофагларга қараганда, зоофаглар поғоналар бўйича бир мунча текис тарқалган ва улар йиртқичлар, ҳашаротхўр қушлар, йиртқич умуртқасизлар, эктопаразитлар, эндопаразитлар ва бошқалардан ташкил топади.
Африка гилеяларида яшовчи маймунлар фитофагларнинг катта гуруҳини ташкил этади. Улардан айниқса, колобуслар (қирол колобуси, қора-қизил колобус, яшил колобус) ва турли мартишкалар (диана мартишкаси, моно мартишкаси) характерли турлардир. Гилеяларда гориллалар, шимпанзе ва чала маймунлар (галаго, потто) ҳам учрайди.
Бу ерда туёқлилар кам ва уларга чўтка қулоқли чўчқа, йирик ўрмон чўчқаси, бонго антилопаси ва пакана сув айғирини ҳамда туёқлиларнинг жуда майда вакилларини мисол қилиш мумкин. Туёқлиларнинг майда вакилларини баландлиги атиги 40 см атрофида бўлиб, массаси 10-15 кг (африка буғучаси ва бир неча турдаги дукерлар)га етади ва улар озуқа сифатида нафақат ўсимликлардан балки, майда ҳайвонлардан ҳам фойдаланади. Шу каби озиқланиш айрим кемирувчилар учун ҳам хос (ботқоқ каламуши, дағал жунли сичқонлар ва бошқ.). Типик зоофагларга панголинлар ёки яшчурлар, қоплонлар, виверралар ва ер қазарларни киритиш мумкин.
Африка гилеяларида ўсимликлар билан озиқланувчи қушлар турли-туман бўлиб, уларга товуслар, турако ёки бананхўрлар, каркидон қушлар ва бошқалар мисол бўлади. Каптарлар, тўтилар (кул ранг жако), ҳаёти сув билан боғлиқ бўлмаган кўктарғоқлар, мартишка ва колобуслар билан озиқланувчи маймунхўр бургутлар, булбуллар, бўздоқлар, дронго ва личинкахўрлар ҳам бу ҳудуд учун хос турлар саналади. Бу ерда ҳашаротлар ва асалари уяларидаги мум билан озиқланувчи асал даракчилари ҳам учрайди.
Африка ўрмонларида буқаламунлар айниқса хилма-хил. Кўпчилик рептилиялар дарахтларда ов қилганлигидан мослашиш натижасида яшил рангга кирган. Буларга шундай мосланишларга эга бўлган хлорофис илонлари, яшил манба ва дарахт қора илонларини мисол қилиш мумкин.
Сув ҳавзаларида тўмтоқ тумшуқли тимсоҳ учрайди. Типик зоофагларга панголинлар ёки яшчурлар, леопардлар, виверралар ва ер қазарларни киритиш мумкин.
Гилеялардаги йиртқич ҳашаротларга доминант гуруҳ саналган чумолилар киради ва бу ерда уларнинг 600 дан ортиқ турлари учрайди. Тупроқ юзаси, яъни хазон остида йирик сколопендралар, қора чаёнлар ва турли ўргимчаклар яшайди. Гуруҳ ҳолида яшовчи сапрофагларга термитларни мисол қилиш мумкин. Нам тропик ўрмонлардаги 1 га майдонда уларнинг уяларисони 80 тадан 100 тагача етади, 1 м2 да учровчи термитлар сони эса 500 тадан 10мингтагача тебранади. Худди шунга ўхшаш сапрофаг озиқланиш бу жойда учровчи сувараклар, ширалар, қунғизлар, жуфт қанотлилар ва бошқа бўғим оёқлиларнинг личинкалари ҳамда вояга етган вакилларида кузатилади. Кўпчилик капалаклар Ғарбий Африканинг тропик ўрмонларида яшайди. Уларнинг 3/4 қисми эндемиклардир.

Download 312,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish