Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. 
ЎзР ФХУ идоравий архиви, ЎзР ФХУнинг 2009 йилдаги ҳужжатлари йиғма жилди 
2. 
Тожибоева Д. Фермер хўжаликлари самарадорлигининг илмий назарий асослари. 
―Иқтисод ва молия‖. №12, 2017 . – Б. 16. 
3. 
 ЎзР ҚСХВ идоравий архиви ҚСХВ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 
2009 йилнинг I–ярим йили давомида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар якуни 
ҳақида 
4. 
ЎзР ФХУ идоравий архиви, ЎзР ФХУнинг 2009 йилдаги ҳужжатлари йиғма жилди 
5. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг ўсиш суратлари . www.stat.uz 
6. 
Қадр–қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!. – Тошкент: 
Маънавият. 2013. – Б .59. 


241 
7. 
ЎзР ҚСХВ идоравий архиви ҚСХВ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 
2012 йил давомида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар якуни ҳақида. 
8. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ―Фермер хўжалигининг ер 
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида‖ги 2013 йил 31 
январдаги 22–сонли Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлар тўплами 2013 йил., 
5–сон, 56–модда.
9. 
―Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби 
тўғрисида‖ги Низоми Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлар тўплами 2013 
йил., 5–сон, 56–модда. – Б. 22–23. 
 
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ХОРАЗМДА ИҚТИСОДИЙ ВА 
МАДАНИЙ ЖАРАЁНЛАР 
 
Юсупов Ш.Х., Урганч Давлат университети,
Тарих кафедраси ўқитувчиси, shokir_75@mail.ru 
 
Хоразм воҳасининг XIV – XV асрлар, яъни Амир Темур ва темурийлар даври 
иқтисодий ва маданий жараѐнлар тарихи кам ўрганилган ва зиддиятли саҳифаларидан 
бири ҳисобланади. Бу даврлар ѐзма манбалари ҳам бир – бирига қарама – қарши 
маълумотлар беради. 
XIV асрнинг 70 – йилларидан то XV аср охиригача Хоразм Амир Темур ва 
темурийларнинг марказлашган давлати таркибида бўлди. Лекин бу ижобий ишни Амир 
Темур Олтин Ўрда таркибида бўлган воҳанинг шимоли-ғарбий ҳудудида Жўжи Улуси 
ноиблари ва маҳаллий Қўнғирот Сўфилари билан 15 йилга чўзилган (1372-1388 йй.) оғир 
курашлардан сўнг амалга оширди. Табиийки, Амир Темурнинг мажбурий ҳарбий 
юришларида жанг майдонида талофотлар ва ишғол этиш вақтида моддий 
вайронагарчиликлар содир бўлди. Шунинг учун ҳам ўша даврдаги ўрта асрлар шароитида 
ички сиѐсий аҳволни таърифлашда айрим муаллифлар орасида ноаниқ фикрлар ҳам 
мавжуд. 
Бизгача етиб келган ѐзма манбаларда Хоразм ҳақидаги маълумотларни, энг аввало, 
Амир Темур ва темурийларнинг Хоразмга қилган ҳарбий юришларини тавсифлашга 
ҳаракат қилинган.
Амир Темур даврига оид илк манбалардан бири сарой тарихчиси Низомиддин 
Шомийнинг ―Зафарнома‖ ѐки ―Темур Зафарномаси‖ асари ҳисобланади. Бу асардан 
қисмлар рус ва чех тилларига таржима қилинган. Ушбу асарда воқеалар баѐни 1404 йил 
охиригача бўлган даврни қамраб олган. Муаллиф асарни тузишда Темур тарихига оид 
манбалар, ҳарбий юришлар вақтида тузилган кундаликлар, ҳаттоки оғзаки 
маълумотлардан ҳам фойдаланган. Бу асарда Амир Темурнинг Гурганжни қайтадан 
тиклаш тўғрисидаги буйруғи ҳақида маълумотлар мавжуд[5. 511-522]. 
Асарда Хоразм шаҳарлари Кат, Гурганжнинг мудофаа тизими ва бошқариш 
услублари ѐзилган. Бу манбада XIV-XV асрда Хоразм билан Мовароуннаҳр савдо йўли 
(Сепоя - Уч ўчоқ) тўғрисида маълумотлар берилган [5.534]. Ушбу маълумот яна 
Хоразмнинг асосий савдо йўналишларини ҳам аниқлашга маълум даражада хизмат 


242 
қилиши билан бирга, баъзи замонавий тадқиқотларда таъкидланган Хоразм иқтисодининг 
бутунлай инқирозга юз тутганлиги ҳақидаги фикрлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини 
кўрсатади. Зеро, савдо алоқалари мавжуд бўлар экан, бутунлай инқироз ҳолати ҳақида сўз 
бўлиши ҳам мумкин эмас. 
Амир Темурнинг Хоразмга ҳарбий юришларини бир қанча батафсил ѐритиб берган 
муаллифлардан бири Шарафуддин Али Йаздий ҳисобланади (вафоти 1454 й.). Унинг 
ҳижрий 828 йили (1424-1425 йй.) якунланган ―Зафарнома‖ асарининг алоҳида 
бўлимларида Хоразмга юришлари ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, улар тарихий 
солномачилик нуқтаи назаридан таҳлил килинган [9.72-119]. 
Шарафуддин Али Йаздийнинг ѐзишича, Амир Темур сўнгги вазиятларда ҳам 
хоразмликларга азият бермоқни лозим кўрмаган. Лекин Хоразмнинг амир ва бошқа 
ҳукмдорлари Амир Темур истакларини назар писанд қилмайди. Бу аҳвол Амир Темурнинг 
Хоразмга беш марта юришига мажбур қилган. 
Шу ерда таъкидлаш лозимки, Амир Темур буюк давлат арбоби, сиѐсатчи ва 
саркардалик қобилияти билан бир қаторда ислоҳотчи сифатида ҳам шаҳарларни 
ободонлаштириш ишларига ҳомийлик килган. Бу фазилати ҳақида ―Зафарнома‖да шундай 
ѐзилади: ―… соҳибқироним, баъзи вилоятларни олиб бузар эрди ва баъзини тузиб, иморат 
қилур эрди, ул подшоҳлик маслаҳати учун эрдиким, подшоҳ сиѐсат қилмагунча вилоят 
тузалмас. Уч йил Хоразмнинг бузулғонидан кечти, яна хазратнинг иноят ва марҳамати 
лутфи ул аҳволига тушуб, Дашти Қипчоқ урушидан қайтганда (1391 йил) Мусиҳаким 
Қавчуннинг ўғли эрди, Хоразмга йибордиким, бориб иморат қилгай. Ул бориб калъани 
йасади ва ҳозир ушул иморат турарким, соҳибқирон давлатидин бўлғон турор‖ [9.46]. 
1391 йилда Амир Темур фармони билан қайта тикланган Гурганж шу даврнинг 
ўзидаѐқ савдо ва ҳунармандчилик марказларидан бири бўлган. Темурийлар давридаги 
Европа манбаларида воҳа маркази Гурганж бир неча марта католик черкови ва 
савдогарлар эсдаликларида кўрсатиб ўтилади. Бу тўғрида шерозлик савдогар Шамсуддин 
Муҳаммад Хўжа ҳам ѐзади (1438 йилда Урганчга келган). С.П.Толстов раҳбарлигидаги 
Хоразм археология - этнография экспедициясининг тадқиқотларида бу шаҳарнинг Темур 
ва темурийлар даврида халқаро транзит савдо маркази бўлганлигини кўрсатилади [3.28-
36; 8.505-528]. 
Амир Темур ҳақидаги маълумотларни ўрганиш ва унинг замондошларига баҳо 
беришда тарихчи ва шарқшунос олимлар фойдаланадиган йирик манбалардан яна бири 
Ибн Арабшоҳнинг (1392-1450) ―Ажойиб ал мақдур фи тарихи Таймур‖ (―Темур тарихида 
такдир ажойиботлари‖) ҳисобланади[4]. Ибн Арабшоҳнинг узоқ давр Самарқандда асир 
сифатида бўлиши натижасида, у Темур ҳукмронлигининг сўнгги даврларининг бевосита 
гувоҳи бўлган. У 1401-1411 йилларда Ўрта Осиѐ ва Олтин Ўрдада бўлган. 
Ибн Арабшоҳ асарининг бизнинг тадқиқотимиз учун аҳамияти шундаки, унда 
Хоразмнинг XIV-XV асрлардаги иқтисодий аҳволи ҳақидаги қимматли маълумотлар 
мавжуд. Жумладан, у: ―Хоразмдан карвонлар чиқиб, уч ой давомида ҳавф-хатарсиз, ҳеч 
қандай қўрқувсиз, ҳотиржам ва тинч юриб Қримгача борганлар‖,- деб ѐзади[6. 102; 7. 95]. 
Амир Темур ва темурийлар даврига оид манбалар қаторида Камолиддин 
Абдураззоқ бин Жамолиддин Исҳоқ ас-Самарқандийнинг (1413-1434 йиллар) форс-тожик 
тилида ѐзилган ―Матла-ъ ус- саъдайн ва мажаъ ул-баҳрайн‖ (―Икки бахтли юлдузнинг 


243 
балқиши ва икки денгизнинг бирлашиши‖) асарида Темурнинг Хоразмдаги сиѐсатига 
алоқадор маълумотларни учратамиз. 
―Матлаъ-ус-саъдайн‖ асаридан Хоразмнинг темурийлар давридаги иқтисодий 
ҳолатидан ҳам воқиф бўламиз. Масалан, манбада Хоразмнинг жанубий ва шимолий 
қисмидаги Гурганж, Вазир ва Адоқ каби шаҳарлари тилга олинадики, булардан воҳанинг 
бутунлай инқирозга учраган ҳудуд бўлган деган хулосага келинмайди [1. 535]. 
Темурийлар давридаги Хоразм маданиятига, иқтисодий турмушига алоқадор 
бўлган бир қанча маълумотлар бошқа ҳудудлар манбаларида ҳам мавжуд. Жумладан, 
Гурганжда ўз епископлик кафедрасини очган францискан ва доминикан орденлари 
вакилларидан бири, ушбу шаҳарда 1393 йил иш бошлаган епископ Вильям, бавариялик 
ҳарбий Иоганн Шильтбергер, Венеция савдогарлари Андреоло Дандоноло, Антонио 
Дазиназ ва бошқаларнинг хабарларида XV асрда ҳам Хоразмнинг Қримгача бўлган 
ҳудудлар савдо муносабатларида Италия республикаси, Олтин Ўрда, Астрахань 
хонликлари ҳамда Сибирда вужудга келган давлатлар билан маданий ва савдо 
алоқаларини олиб борганлигини таъкидлайдилар[2.24-27]. 
Умуман олганда юқорида кўрсатилган манбалар маълумотлари, аввалги 
адабиѐтлардаги Соҳибқирон юришлари натижасида «Хоразм маданияти ер билан яксон 
қилинди», деган фикрларнинг унча тўғри эмаслигини кўрсатади[10.112]. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish