Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
 


247 
ТАРИХИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА МАССАГЕТЛАР ХАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР 
 
Матякубов Т.С., УрДУ Тарих факультети талабаси 
 
Тарихий манбаларда ѐзилишича, милоддан аввалги даврлардаги аждодларимизнинг 
турмуш тарзи ҳар хил кечган. Маьлум бир ҳудуддаги кабилалар таркибида яшаган 
уруглар бошка ерлардаги кабилалар бирлашмаларида ҳам мавжуд бўлган. 
Сариқамишбўйи, Юқори Узбой ҳудудларида кўчманчи чорвадор қабилалар 
истиқомат қилган. Улар ѐзма манбаларда массагетлар ва саклар деб аталган. 
«Массагетлар» этноними маъноси аниқланмаган. Адабиѐтларда келтирилган бу сўзнинг 
таржималари – «балиқхўрлар», «улуғ саклар», «улуғ гетлар» ишончли далилларга 
асосланмаган.[Фрай Р. 1971. С. 71.]. 
Милоддан аввалги Ерон аҳамонийлар сулоласи даврида (VII-VI асрларда) 
массагетларнинг кўп сонли кўчманчи туркий ва бошка тилли уруг-қабилаларидан 
тузилган қудратли подшолиги бўлган. 
Геродотнинг асарида массагетлар Ўрта Осиѐнинг бошқа қадимий қабилалари ва 
элатларига нисбатан кенг таърифланган.[Геродот. 1972. III.201–216; VII, 18; IV, 11,12.]. 
Массагетларга оид ѐзма маълумотлар И.В.Пьянков томонидан махсус таҳлил 
қилинган.[Пьянков И.В. 1964. № 3; 1975. № 2. С. 46–70.]. 
Геродотнинг «Тарих» китобида массагетлар тарихи билан боғлиқ қуйидаги 
жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга: 
- массагетларнинг умумий тавсифи; 
- Аракс дарѐси, унинг ороллари ва уларда яшайдиган одамларнинг таърифи;
- Аракс дарѐси, унинг тармоқлари ва балчиқлари атрофларида истиқомат қилган 
аҳолисининг тавсифи; 
- Каспий денгизнинг тасвири; 
- массагетлар яшайдиган текислик, уларнинг турмуш-тарзи, кийим-кечаклари ва 
қуролларининг таърифи; 
- массагетларнинг машғулотлари ва озиқ-овқатлари ҳақидаги хабарлар; 

массагетларнинг 
дафн 
урф-одатлари 
ва 
эътиқодлари 
тўғрисида 
маълумотлар.[Пьянков И.В. С. 47–49.]. 
Бундан кўриниб турибдики, Геродот массагетларнинг моддий маданияти, турмуш 
тарзи ва урф-одатларини кенг ѐритишга ҳаракат қилган. Юнон географи ва тарихчиси 
Страбон (мил. авв. 64 – милодий 24 йиллар) Геродотнинг маълумотларидан фойдаланиб, 
уларни қўшимча далиллар билан бойитган.[Страбон. 1964. Х, 8,6,7.]. 
Геродот ўз ҳикояларини шундай бошлаб беради: «Айтишларича, бу массагетлар 
жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шарқда, қуѐш чиқиш йўналишида, Аракс дарѐсининг 
нариги ѐғидаги исседонларга рўпара бўлиб жойлашганлар. Баъзилар уларни скиф 
қабиласи деб ҳисоблаганлар».[Геродот. 1972. I, 201, 202.]. 
Страбоннинг ҳикоялари бирмунча фарқ қилади: «Экин ерларга эга бўлмаган 
оролларда яшовчилар, илдизлар билан овқатланади, ѐввойи меваларни истеъмол 
қиладилар, мевалардан сиқиб чиқарилган шарбатни ичадилар».[Страбон. XI, 8, 7.]. 
Геродотнинг айтишича, массагетлар Каспий денгиздан шарқда қуѐш чиқиш 
йўналишида бепоѐн текисликда яшаганлар. Страбон массагетларнинг ҳудудий 


248 
жойлашувини қуйидагича тасвирлайди: «Каспий денгизнинг нариги ѐғида яшовчиларнинг 
баъзиларини саклар, бошқаларни массагетлар деб айтиб кўрсатадилар».[Страбон. XI, 6, 
2.]. Массагетлар тарихига тегишли Геродотнинг асосий маълумотлари Кир II нинг 
массагетларга қарши юриши, Кир II ва Тўмарис ўртасидаги сиѐсий муносабатлар, 
Тўмарис бошчилигидаги кўчманчилар ва қадимги форслар жанги таърифига 
бағишланган.[Геродот. I. 205–214.]. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қадимги аждодларимиздан бири саналган 
массагетлар ўтмиши ва яшаш тарзи ўзига хос тарихга эга бўлган. 
Адабиѐтлар: 
1. Геродот. История. В девяти книгах / Перевод и примеч. Г.А.Стратановского – Л.: 
Наука, 1972. – Кн. I, 131.III.201–216; VII, 18; IV, 11,12. 
2. Пьянков И.В. К вопросу о маршруте похода Кира II на массагетов // ВДИ. – М., 1964. № 
3.
3. Пьянков И.В. Массагеты Геродота // ВДИ. – М., 1975. № 2. – С. 46–70. 
4. Страбон. География. В 17 книгах / Пер. Г.А.Стратановского. – М. – Л.: Наука, 1964. – 
Х, 8,6,7. 
5. Фрай Р. Наследие Ирана / Пер. с англ. В.А.Ливишца и Е.В.Зеймаль. – М.: Наука, 1971 – 
С. 71. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish