245
Қавмларнинг аксарияти ўнга яқин хонадонлардан иборат бўлган. Қавмлар бир жамоага
уюшган ҳолда ер, сувдан биргаликда фойдаланишган ва жамоа томонидан сайланган
йиғилиш-кенгаш орқали бошқарилган[Абдурасулов А.: 19-20].
А.Абдурасуловнинг олиб борган тадқиқотлари натижаси ХХ аср бошларида
шаҳарда мавжуд бўлган жаъми (шу жараѐнда шахсан
иштирок этган Бобожон
Сафаровнинг шахсий архивидан олинган) 79 та масжид-қавмдан фақат 65 тасида аҳоли
қолганини аниқлади. М. Неъматуллаев томонидан 1922 йилда чизилган шаҳар режасида
ҳам 79 та масжид-қавм номини қайд этилган ва уларнинг 65 тасида аҳоли, хонадон сони
кўрсатилган. Масжид-қавм номлари эса берилмаган[Абдурасулов А.: 41,50-52].
Шу даврда Хива шаҳрида 64та масжид-қавм мавжуд бўлган. Ўша даврда шаҳар
масжид-қавмлари хонадонлар сони билан бир-биридан кескин фарқ қилган. Масалан:
Ичан қалъадаги энг кичик Ғассоллар маҳалласидаги 23 та хонадонда 78 киши (ўртача ҳар
хонада 3-4 киши) яшаган. Дишан қалъадаги энг катта Саид Ниѐз Шоликор маҳалласида
эса 184 та хонадонда 833 нафар киши (ўртача ҳар хонадонда 4-5 киши) яшаган. Масжид-
қавм номлари эса табиий равишда шу ерлик аҳолининг шуғулланадиган касб- ҳунаридан
ѐки
масжид-қавм
масжидини
қурдирган
киши
номидан
келиб
чиқиб
аталаверилган[Абдурасулов А.: 41].
П.П.Иванов ―Хива хонлиги архиви‖ материалларида Хива атрофидаги 147 та
қишлоқлар (турар жой пунктларини) рўйхатини келтирган. Уларнинг энг каттасида 10 та
масжид-қавм бўлиб, ―Наухас‖ номи билан аталган, энг кичиги эса ―Рофаниқ‖ номи билан
аталиб, атиги бир одам яшаши таъкидланган. Бу қишлоқлар бизнинг фаразимиз бўйича
баѐн этилган мавзе-элотларни ташкил этган. [Иванов П.П.: 34-49]
Энди XIX аср охири-ХХ аср бошларида Хоразм шаҳарларининг йирик бўлинмаси
бўлган мавзе-элотлар тўғрисида алоҳида тўхталамиз. Бу йирик бўлинмалар ҳозирги
кунгача манбаларнинг айрим жойларида "элот", бошқа жойларида "мавзе" деб аталиб
келинган. Бунга аниқлик киритиш учун бу мазкур йирик бўлинмаларни «мавзе-элот» деб
атадик. Тарихчи олим А.Абдурасулов Хивада 9 та мавзе-элот («мавзе») бўлганлигини
таъкидлайди. Булар: Қумѐсқа, Каптархона, Ўр, Кўҳна бозор, Калта минор,
Амин чорсу,
Мойвастон, Қора аълам ва Янги қалъа мавзе-элотлари. Агар шаҳарда 80 та масжид-қавм
бўлган бўлса, бу мавзе-элотларнинг ҳар бири ўрта ҳисобда 9 та масжид-қавмни ўз ичига
олган. Булар ҳам ҳудуди жиҳатдан ҳозирги маҳаллаларга тўғри келади.[Абдурасулов А.:
63]
Ҳозирги кунда Хива шаҳри 13 та йирик бўлинмаларга бўлиниб маҳалла номи билан
юритилади. Ичан қалъанинг ўзи бир маҳалла ҳисобланади. Ташқарида Оқѐб, Паҳлавон
Маҳмуд, Шоҳимардон, Каптархона, Газчи, Қумясқа, Янги турмуш, Дўстлик, Янги Хаѐт,
Тоза боғ, Гиламчи, Сангар маҳаллалари бор.
Ичан қалъа олдин (ХХ аср 30 йилларида) тўртта маҳалла, ХХ аср ўрталарига келиб
бир маҳалла икки элот деб ҳисобланган. Умуман олганда шаҳарсозлик бўлинмаларини
ифодаловчи ҳозирги иборалар аввалги иборалардан фарқланган[Рейимбаев Ш.С.: 69].
Хонлик даврида шаҳар Хива хонлигига қарашлилигини назарда тутиб, Кўҳна
Урганч шаҳри уйлари Хивада бўлгани каби элотларга, масжид-қавмларга бўлинган, деб
тахмин қилиш мумкин.
Янги Урганчнинг XIX аср охири-ХХ аср бошларидаги маҳаллалари тўғрисида аниқ
маълумотлар йўқ. Урганч шаҳрида ҳозирги кунда шаҳарсозликнинг йирик бўлинмаси
246
бўлган 32 та маҳалла бўлиб, Шовот ариғи уни икки қисмга бўлиб туради.
Бизнингча бу
маҳаллалар қадимда ҳам айнан шу ҳолатда жойлашмаган бўлсада, Янги Урганч шаҳри
маҳаллаларининг XIX аср охири XX аср бошларидаги ҳолати ҳақида хулоса чиқариш
мумкин.
Тахмин қилиш мумкинки, ХХ аср бошларида Урганчнинг эски шаҳар ҳудудида 25
га яқин мавзе-элот бўлган. Агар ҳар мавзе-элотда ўртача 9 тадан масжид-қавм бўлса, улар
шаҳарда жаъми 225 та масжид-қавм бўлган[Рейимбаев Ш.С.: 71].
Беруний шаҳрида 1995 йилгача 25 та маҳалла мавжуд бўлиб, 1995 йилда
маҳаллалар йириклаштириб 16 тага қисқартирилган. XIX аср охири-ХХ аср бошларида
Шоббозда 20 га яқин мавзе-элот, 150 та атрофида масжид-қавм бўлган, деб тахмин қилиш
мумкин[Рейимбаев Ш.С.: 73].
Хива хонлиги архивларини ўрганиш асосида Ҳазорасп шаҳрида ҳам тахминан 20 дан
ортиқ маҳаллалар бўлган деган хулосага келиш мумкин[Рейимбаев Ш.С.: 73].
Хонқа шаҳрида XIX аср охири-ХХ аср бошларида 10 та мавзе-элот, 80 атрофида
масжид-қавм мавжуд бўлган, деб хулоса чиқарса бўлади[Рейимбаев Ш.С.: 74].
Этнограф олимлар олиб борган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, маҳалла
институти бошқарув тизимида ҳам, ижтимоий-маиший турмуш жабҳаларида ҳам жуда
қадимдан ҳозиргача ўзига хос ўрин эгаллаб келган. Шунинг учун ҳам диѐримизда амалга
оширилаѐтган ибратли тадбирлар озод ва обод юртимизнинг жаҳонга ўрнак қилиб
кўрсатишга арзигулик маҳалла
институти нуфузини оширишга, шу шу аснода
мамлакатимизда рўѐбга чиқарилаѐтган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
орқали фуқаролик жамияти равнақини таъминлашга хизмат қилади.
Адабиѐтлар:
1. Абдурасулов А. Хива. (Тарихий-этнографик очерклар).-Т.: 1997. 19-20,41,50-52
2. Буниядов З.М. Об одном чагатайском сочинении по истории Хорезма. // Azərbaycan
şərqşünasliği. – Баку: Елм, 2012, №2(8). – С. 84 - 87.
3. Жувайний Алоуддин Атомалик. Тарихи Жаҳонкушо.(Жаҳон фотиҳи тарихи)./ Масъул
муҳаррирлар: Ҳ.Болтабоев, М. Маҳмудов. – Тошкент: MUMTOZ SO‘Z, 2015. – 504 б.
4. Ибн ал-Асир. Ал-Камил фи-т-таʼрих. Полный свод истории / Перевод с арабского
языка, примечания и комментарии П.Г. Булгакова. Дополнения к переводу,
примечаниям и комментариям, введение и указатели Ш.С. Камолиддина. Отв. ред.
М.Исхаков. – Ташкент: Узбекистан, 2006. – 560 с. + вкл. 32 c.
5. Иванов П.П. Архив Хивинских ханов XIX в.- Л.: 1940. 34-49
6. Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. с персидского О. И. Смирновой,редакция
проф. А. А. Семенова. — М., Л.: Издательство Академии Наук СССР, 1952. — Т. 1, кн.
2.-317 с.
7. Рейимбаев Ш.С. Хоразм шаҳарларининг XIX аср охири - XX аср бошларидаги
архитектуравий-тарҳий тизими.// Архитектура номзоди илмий даражасини олиш
учун ѐзилган диссертация. – Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – 113 б.
Do'stlaringiz bilan baham: