249
4-ШЎЪБА. ХОРАЗМ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ
ҚАРАШЛАРИДА ГУМАНИСТИК ҒОЯЛАРНИ АКС ЭТИШИ
Модераторлар: ф.ф.д., проф. М.С.Ҳажиева
т.ф.н., доц. С.Наврузов
ХОРАЗМ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИДА
ГУМАНИСТИК ҒОЯЛАРНИ АКС ЭТИШИ
фал.ф.д., проф. Ҳожиева М.С.,
УрДУ кафедра мудири
Шарқ мутафаккирларининг бой маънавий мероси бутун инсониятни маънавий-
ахлоқий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантиришда,
уларнинг маданиятини ривожлантиришда, маънавиятини бойитишда муҳим омиллардан
ҳисобланади. Халқимизнинг маънавий-ахлоқий меросин ўрганиш кўрсатадики,
―инсонпарварлик, одамийлик, бағрикенглик, меҳр ва мурувват ўзбек халқи
менталитетининг таркибий қисми бўлиб келган,қадимдан одамларимизнинг қон-қонига
сингиб кетган‖
248
. Хоразм мутафаккирларининг маънавий-ахлоқий қарашларини
ўрганганда ушбу қарашларни ўз даврининг маҳсули эканини эсдан чиқармаслик, улар
тавсологик сўз ўйинлари бўлмасдан реал ҳаѐтий заминга эга эканини доим ѐдда тутиш
лозим.
Мутафаккирларнинг бой ахлоқий мероси, ўтмишдан сақланиб келаѐтган хулқ-одоб
қоидалари, ўгитларю панд-насиҳатлари ҳақида ўзининг тарбиявий аҳамиятини
йўқотмаган. Буюк алломаларнинг касб-ҳунар ва илм-фанни эгаллаш ҳақидаги кимматли
фикрлари, донолик, адолат, шижоат, иффат, мўътадиллик, тўғрилик, сахийлик,
меҳнатсеварлик, ишқ-мухаббат каби инсоний фазилатлар хусусида нурмаъно сўзлари
ҳозирги кунда ҳам ҳаммани яхшиликка ва хайрли ишлар қилишга ундаб, кишиларни
ѐвузликка, адолатсизликка, нодонликка қарши курашга чорлаб келади‖
249
.
Хоразм мутафаккирлари ахлоқ масалаларига бағишланган махсус асарлар
ѐзмаганлар, ахлоқ илмининг назарий-фалсафий жиҳатлари билан ҳам шуғулланмаганлар.
Улар ижтимоий-ахлоқий қарашларини гуманистик ғояларини бадиий йўл билан, яъни
ғазал, қасида, рубойилар ҳамда бадиий-тарихий асарларида баѐн қилганлар. Шунинг учун
уларнинг гуманистик ғоялари ижтимоий-сиѐсий қарашлари, мавжуд тузумга бўлган
танқидий муносабатлари, билан қоришиб кетади. Бундай ѐндашув мутафаккирлар
гуманистик меросининг ўзига хослиги ва муҳим хусусиятларини билдиради. Зеро,
мутафаккирлар асарларида ҳалоллик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик
сингари ахлоқий фазилатлар гуманистик ғоялар сифатида келади, улар инсонда олижаноб
хислатларни шакллантиришга қаратилган.
248
Алиқулов Ҳ. Фалсафий мерос ва маънавий-ахлоқий фикр ривожи. - Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ инст. Нашр.,
2009. – 19 б.
249
Ўша асар.-146 б.
250
Мунис Хоразмий ижтимоий ҳаѐтни яхшилаш, тараққиѐт йўлига олиб чиқиш учун
инсонни илму маърифатли қилиш, ҳунар эгаллашига, ѐрдам бериш, юксалтириш зарур деб
таъкидлайди. У ўз салафлари сингари илм-маърифатга ахлоқий тус берган, илм-фанни
жамиятни юксалтирувчи, тараққиѐт сари етакловчи куч деб билган. Шунинг учун ҳам у
―Гаҳ ақл ўлдинг, гаҳи жунунлиғ қилдинг‖
1
- деган эди. Шоирнинг фикрича, жамиятда
илдиз отган жаҳолат, адолатсизлик, зулм, тенгсизлик, маърифатсизлик, ва саводсизлик
оқибатидир. Илму маърифатли бўлишда шоҳу гадо тенг, илм ҳақиқий инсоний
хислатларни вужудга келтиради, жамиятга тараққиѐтга фойда келтиради.
Аҳли дониш бирла ҳар дам айлангиз базми китоб,
Жамъи нодонлар била изҳори улфат қилмангиз
2
.
Мутафаккир назарида ҳар бир киши жамият манфаатлари, мамлакат ривожи учун
тинмай меҳнат қилиши, элнинг корига яраб, эзгу ишлар билан машғул бўлиши лозим.
Зеро, инсон бошқа тирик жонзотдан ақли, онги, тафаккури билан ажралиб туради.
Инсонга бир марта бахш этилган умр эса ўткинчи, дунѐ эса бевафо. Ҳаѐт фалсафасини
чуқур англаган шоир умрни беҳуда ўтказмаслик, давлат ва шуҳратга берилмай, хайрли
ишлар ва эзгу амаллар билан ўзидан яхши ном қолдириш зарурлигини уқтиради;
очкўзлик, таъмагирлик, бойликка ҳирс қўйиш, манманлик каби иллатлар қоралайди.
Ғурур этма аслингға, қил касби фазл,
Эрур мўътабарроқ насабдин ҳасаб
250
.
Яъни: шоир фурсатни ғанимат билиш, сахийлик қилиб бева-бечораларга
меҳрибонлик кўрсатиш, илмга амал қилиб, халқ манфаати йўлида хизмат қилишга даъват
қилади.
Мутафаккир ўзи яшаган даврдаги зиддиятларни шахс ахлоқидаги салбий
нуқсонларининг натижаси деб билди ва инсон камолотига халал берадиган иллатларни
бартараф этиш ҳақидаги ахлоқий- фалсафий ғояларни илгари сурди. Унинг асарларида
комил инсонга хос ҳиммат, шижоат, адолат, сахийлик, қаноат, қатъият, садоқат, ҳаѐ,
камтарлик каби фазилатлар бадиий-фалсафий тарзда ифода этилган, ўғрилик, алдамчилик,
фисқу фасод, нафрат, рашк, адоват, бўҳтон, иродасизлик, такаббурлик, нодонлик каби
иллатлар қораланган. Бизнинг назаримизда, Мунис Хоразмийнинг бундай руҳдаги
фикрлари ўз мазмун-моҳияти билан тасаввуф таълимотидаги комил инсон ғояларига
бориб тақалади. Хусусан, шоир кишиларни ўткинчи дунѐнинг ҳою ҳавасларига
берилмасликка, дунѐ ишларида фаоллик кўрсатиб пок ва ҳалол яшашга ундайди, меҳр-
шафқатли, иймон-эътиқодли, диѐнатли бўлишга даъват қилади. У таъмагирлик, жабр,
зулм, порахўрлик, разолатни қоралар экан, ўзи яшаган даврдан норозилигини баѐн қилади:
Ҳокими шаръсен ўлмоқ недурур мойили ришват,
Қайси мазҳабдадур ул ҳукми шариат била жоиз
251
.
Яъни: порахўрлик, очкўзлик, мол-дунѐга ҳирс қўйиш авж олиб, инсоннинг қадри,
касб-кори, ҳунари, илми, ахлоқи билан эмас, молу давлати, сийму зари билан ўлчанадиган
замонда яшаган шоир кажрафтор фалак туфайли илм, ҳунар, меҳнат аҳлининг хор-
1
Мунис Хоразмий Сайланма/Нашрга тайѐрловчи Ю.Юсупов. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат
нашриѐти, 1980. – 326 б.
2
Ўша асар.-130 б.
250
Ўша асар: - 68.б.
251
Мунис Хоразмий. Сайланма/Нашрга тайѐрловчи Ю.Юсупов. – Т.:Ғ.Ғулом номидаги. Адабиѐт ва санъат
нашриѐти, 1980. - 7б б.
251
зорлиги, жоҳил-нодон кишиларнинг роҳат-фароғатда эканлигидан норози бўлади.
Шоир моддий тўқликдан «ҳайвон каби» семириб, яшашнинг мазмун- моҳияти
фақат мол дунѐ йиғиш, деб ўйловчи баднафс жоҳил ва нодонларга қарата бугунми, эртами
қуртларга ем бўлишини ички бир жирканиш билан ифода қилар экан, бундай нафсга,
ҳирсу ҳавасга берилишни тубанлик, ҳайвоний ва шайтоний қувват аломати деб билган.
252
Мунис Хоразмий ўзининг ғазалларида оламни, борлиқни мавжудлигини акс
эттиради. Мунис Хорамзнинг ана шундай кайфиятдаги ғазалида нақшбандия тариқатига
ҳайрихоҳлиги ифода этилган.
Солики роҳи кўрмас сафар рангиниким
Нақшбандий манзили мақсадлар аввал ком анго
253
Яъни: мутафаккир бу ғазали билан инсон қалби энг олий хазина бўлиб, унда Аллоҳ
маскан тутади.Дилида Аллоҳ бўлган киши ботиний гўзал бўлиб, мутлақ руҳнинг жилваси
билан камолот сари интилади. Маърифатга ошно бўлиб, покланиш эвазига комиллик
даражасига етади демоқчи бўлади.
Дарҳақиқат, шоир ижодида бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Мутлақ эзгулик эгаси Аллоҳ ўзининг илоҳий китобиҚуръони каримда
таъкидлаганидек инсонни эзгу ишлар қилиш, эзгуликка эзгулик билан жавоб бериш учун
яратган. Зеро, Аллоҳ инсонни яратиб, эзгулик намунасини кўрсатган экан, унинг бандаси
бўлган одамзод ҳам эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши даркор.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Хоразм мутафаккирларининг
асарларидаги гуманистик ғоялар ХIХ асрдан буѐн ўз аҳамиятини йўқотмай, инсонларни
соғлом фикрлашга ва ахлоқий камолотга даъват этиб келмоқда. Тасаввуфшунос олим
Н.Комилов таъбири билан айтганда: ―Маънавий мадад излаѐтган инсоният учун Хоразм
мутафаккирларини асарлари билан ―мана маънавият‖ деб жавоб бериб, қалбларга қувват
ва қудрат бағишлаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |