264
мавжуд бўлиб, улар қадимги юнон, сурѐний, паҳлавий, санскрит
тилидаги асарларни араб
тилига ўгириш билан машғул бўлганлар.
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий бу ерда ўзининг машҳур асарларини ѐзди. Улардан
алгебра фанига асос солган. ―Ал-жабр ва-л-муқобалани ҳисоблаш ҳайида қисқа китоб‖,
―Ҳинд ҳисоби ҳақида‖, ―Зиж‖ китоби, ―География‖асари, ―Тарих китоби‖дир. Улардан
ташқари яна математика, астрономия, хронология, вақт ўлчови ва азимутни аниқлаш бўйича
бир қанча рисолалар ѐзган. Ҳозирги замон ҳисоблаш фанида кенг тарқалган ―алгоритм‖
термини ал-Хоразмий исмининг лотинча талафузидан келиб чиққан.
VIII-XII асрларда Шарқда, айниқса, араб халифалиги ҳудудидаги илмий марказлар
ҳисобланган Бағдод, Басра, Кўфа, Бухоро, Самарқанд, Урганч, Шош, Насаф, Нишопур,
Исфахон, Марв, Қоҳира, Дамашқ, Ҳалаб, Кордова каби шаҳарларда ҳикмат уйлари-
академиялар, катта кутубхоналар ташкил этилган. Шундай академиялардан бирига 1010 йили
Хоразмнинг Урганч шаҳрида Хоразмшоҳ Маъмун II томонидан асос солинган. Унга
истеъдодли олим Абу Райхон Беруний раҳбар этиб тайинланган. Мазкур академия доирасида
Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Масиҳий, Абу-л-Хасан Хаммор, Мансур ибн Али ибн Ироқ ал-
Хоразмий каби машҳур олимлар фаолият кўрсатишган.
Абу Райхон Беруний замонасининг қомусий олимларидан эди. У ―Ҳиндистон‖,
―Геодезия‖, ―Минералогия‖, ―Қонун Масъудий‖, ―Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар‖,
―Фармокогнозия‖, ―Тафҳим‖, ―Беруний билан Ибн Синонинг савол-жавоблари‖ каби 150 дан
ортиқ асарлар ѐзган. Асарларининг маълум қисмини XX асрнинг 70-йилларида
Абу Райхон
Берунийнинг 1000 йиллик тўйи муносабати билан Ўзбекистон Ф.А.Шарқшунослик
институтининг бир гуруҳ етакчи илмий ходимлари-академик У.И.Каримов, П.Г.Булгаков,
ф.ф.докторлари – И.Абдуллаев, А.Ирисов, А.Ахмедов, кекса зиѐлилардан ф.ф.номзодлари –
А.Расулов, мулла Юнус Ҳакимжонов, Ғ.Жалоловлар араб тилидан ўзбек ва рус тилларига
таржима қилиб, нашрдан чиқариб, халқимизга тақдим этдилар.
X асрда яшаб ижод этган хоразмлик олимлардан яна бири-бу Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф ал-котиб ал-Хоразмийдир. У Сомонийларнинг учинчи
вакили Нуҳ ибн Мансур (975-997)нинг вазири Абу-л-Хасан Убайдуллоҳ ал-Утбий қўлида
саркотиб бўлиб ишлаган. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий вазир ал-Утбий илтимосига биноан
мусулмон дунѐсида дастлабки энциклопедиялардан бири бўлган асарини ѐзди.
Хоразмий
замонасининг барча илмларини пухта эгаллаган, диний илмлар билан бир қаторда дунѐвий
илмлардан ҳам яхши хабардор бўлган.
Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ўз асари муқаддимасида вазир Убайдуллоҳ ал-Утбийнинг
илм ва илм аҳлига бўлган муҳаббатини чуқур эҳтиром билан эслаб, ушбу асар ѐзишига
мазкур вазирнинг даъвати сабаб бўлганлигини баѐн қилади. У ўз асарига ―Мафотиҳ ал -
улум‖(―Илмларнинг калитлари‖) деб ном берган. Бу ҳақда асар муқаддимасида шундай ѐзади:
―Ушбу китобимни ―Мафотиҳ ал -улум‖ деб номладим, токи кўплаб илм оламига кириш учун
калит вазифасини ўтасин деб. Кимки мазкур асарни ўқиб, ундаги бор нарсаларни ѐд олса,
ҳикмат китобларидаги маъно денгизи сирларини тушуна оладиган бўлади. У киши илмда
фақат
камол топади, завол кўрмайди.‖
Бу қомусий мажмуа икки бўлимдан иборат бўлиб, 15 бобни ўз ичига олган. Биринчи
бўлим олти боб 52 бўлинмадан ташкил топган бўлиб, фикҳ, калом, грамматика, иш юритиш,
аруз, қофия, бадият илми ва тарихга оид истолоҳларнинг таърифи ва изоҳини баѐн қилади.
265
Энциклопедик мажмуанинг иккинчи бўлими ажамлар (яъни араб бўлмаган
халқлар)нинг илмларига оид бўлиб, 9 боб 41 бўлинмадан иборатдир. Уларда фалсафа,
мантиқ, табобот, ҳисоб, ҳандаса, фалакиѐт, мусиқа, механика, кимѐ фанларига тегишли
истилоҳлар шарҳлаб берилган.
Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг ―Мафатиҳ ал-улум‖ асари 1895
йили голланд
арабшуноси Ван Флотен томонидан Лугдуну-Ватаворумда нашрдан чиқарилди. Унга бешта –
3 та Британия музейида, 1-та Берлин ва 1 та Лейден шаҳридаги китоб хазиналарида
сақланаѐтган қўлѐзмаларни солиштириб, энг қадимийси 556ҳ/1160 м.йилда кўчирилган
Лейден қўлѐзмасини асос қилиб олган. Асар иккинчи маротаба 1968 йилда қайта нашр
эттирилди.
Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг ―Мафатиҳ ал-улум‖ номли қомусий истилоҳий
мажмуаси кўп чет эл шарқшунослари назарига тушган ва маълум қисмлари
таржима
қилинган.
Ўзбекистонда тарих, фалсафа, табобат, кимѐ, математика, мантиқ, мусиқа, аруз, қафия,
бадиятга оид қисмлари таржима қилиниб, илмий истифодага киритилган.
Xасрда хат ѐзишсанъатижударивожтопди. Давлатлараро, арбоблараро расмий
мактублар, хатто шахсий хатлар ҳам жимжимадор қилиб, бадиий санъатлар қўлланилиб
ѐзилар эди. Шундай рисолаларни ѐзувчилардан Абу Бакр ибн Аббос ал-Хоразмийни
кўрсатиш мумкин. У мантиқли шоир ва адиб бўлган. Хоразмий шеър ва луғат ѐдлашда
замонасининг яктоси бўлган. Унинг ―Девону ш-шеър‖, ―Расму-л-маъмур мина-л-билад‖
(―Обод диѐрнинг чизмаси‖) ―Мажмуату-л-расоил‖ (―Мактублар тўплами‖) каби асарлар ѐзган.
У яшаган даврда рисола деб аталган мактубларни ѐзиш санъат даражасига кўтарилган бўлиб,
уларда, албатта, сажь санъати қўлланилар эди. Рисолалар ѐзиладиган
девонларда махсус
котиблар фаолият кўрсатар эдилар. Улар араб тилининг нозик томонларини яхши биладиган,
шеъриятдан хабардор зотлар бўлишган. Уларнинг рисолалари тўплам қилиниб, кейинги
авлодларга етказилган.
Абу-л-фазл Муҳаммад ибн Абу-лҚосим ал-Хоразмий ал-Баққолий ал-Ханафий (ваф.
533/1129 й.). Унга ―Зайну-л-машойих‖ (―Машойихлар зийнати‖) деган сифат берилган. У
муфассир, адиб, наҳвшунос ва тилшунос олим бўлган. Араб тили ва эъроби бўйича сабоқни
Замахшарийдан олган. Ундан бошқалардан ҳадис тинглаган. Абу-л-Қосим ал-Хоразмий
қуйидаги асарларнинг муаллифидир.
1. ―Тафсиру-л-Қуръон‖ (―Қуръон тафсири‖);
2. ―Мифтаҳу-л-танзил‖ (―Танзил калити‖);
3. ―Ал-эъжобфи илми-л-эъроб‖ (―Эъроб илмига таъзим‖);
4. ―Ал-Бидоя фи-л-маъонил ва-л-байон‖(―Маъоний ва байон илмига кириш‖);
5. ―Тақвиму-л-лисан‖ (―Тилни ислоҳ қилиш‖);
6. ―Аскару-с-салат‖ (―Намознинг зикрлари‖) ва бошқалар.
Ал-Ҳасан ибн Ҳорис ал-Хоразмий ал Ҳубубий. У 551/1106 йилда ҳаѐт бўлган.
Ҳубубий замонасининг машҳур математик олими эди. Унинг ―Китобу-л-иҳтисоб, ал-истисҳо
фи-л-жабр ва-л-муқобала‖ (―Алгебра фани ҳақида чуқур тадқиқот ва ҳисоб-китоб китоби‖).
Асарда алгебра фани бўйича баъзи муаммоли масалалар ҳақида баѐн қилинади.
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси қошидаги китоб хазинасидан Ҳубубийнинг
математикага оид қўлѐзмаси топилган. Математика тарихи бўйича илмий изланишлар олиб
бораѐтган математика фанлари доктори Жаводулло Ибодов XX аср 80-йилларида
мазкур