Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Тизимли фикрлаш имкониятлари



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Тизимли фикрлаш имкониятлари: 
• олам қандай тузилганлигини билиш ва камроқ хатоликларга йўл қўйиш 
• хохлаган тизимни тадқиқ этиш 
• Турли хил ўқув тушунчаларини, ҳодисаларини тизим сифатида тавсифлаш 
• фанлар ютуқларини ўзаро бирлаштириш 
• Илмий дунѐ қарашни амалиѐтда қўллаш 
Генрих Саулович Альтшуллер (1926 - 1998) қизиқарли ва самарали икки 
назарияни - Ихтирочилик Вазифаларни Ечиш Назарияси (ИВЕН) ва Ижодкор Шахс 
Ривожланиши Назариясини (ИШРН) ни яратди. 
Г.С. Альтшуллер Тошкентда туғилиб, узоқ муддат Бакуда яшади, ҳарбий таълим 
олди. У ихтирочи инсонларни ўрганадиган психологлардан фарқли ўлароқ, 
ихтироларнинг ўзини, инсон томонидан яратилган техник тизимларни ўрганади. Кучли 
ихтироларни заиф ихтиролардан ажратишда зиддиятни асосий мезон қилиб олади. 1956 
йили ИВЕН асослари баѐн қилинган биринчи мақола чиқди. 
Г.С. Альтшуллер " Ихтиро қилишни қандай ўрганиш мумкин" (1961), 
"Ихтирочилик асослари" (1964), "Ихтиролар алгоритми" (1969,1973), "Ижодиѐт аниқ фан 
сифатида" (1979), "Шу ерда ихтирочи пайдо бўлди" (1984), "Ғояни топиш" (1986, 1991, 
2003) каби бир қанча илмий ишларида ИВЕН фикрлашда кучли ечимлар зонасига чиқиш 
имконини берувчи ижодий жараѐн технологиясини ишлаб чиқади.
Альтшуллер шахс фикрлашида ижодий ечим босиб ўтадиган учта асосий 
босқични ифодалади: 
1. Вазифани белгилаш ва уни анъанавий йўл билан ечишга тўсиқлик қилаѐтган 
зиддиятни аниқлаш. 
2. Янгиликка, юқори даражадаги самарага эришиш мақсадида зиддият сабабларини 
бартараф этиш. 
3. Тизимнинг бошқа элементларини ўзгаришларга мос келтириш.
Г.С. Альтшуллер назарияси дастлаб техник тизимларни яратишда, сўнгра барча 
тизимлар, шу жумладан таълим тизимига янгичасига қарашга мажбур этди. Натижада 
мустақил йўналиш сифатида ИВЕН асосий ғояларини ўз ичига олган ИВЕН-педагогикаси 
тушунчаси вужудга келди.
Мактаб таълимининг асосий - тарбияловчи, билим олувчи ва ривожлантирувчи 
мақсадларидан ИВЕН-педагогика ривожлантирувчисини юқори даражада амалга 
оширади. Педагогиканинг энг муҳим бўлган тарбиявий мақсадига келсак, ижодиѐт катта 
аҳлоқий салоҳиятни ўзига қамраб олган, чунки фикрлаш маданияти инсонда умумий 
маданиятни тарбиялайди. 
ИВЕН ҳақиқатдан нима беради? 
• Муаммонинг умумий таърифидан аниқ вазифалар ва зиддиятларга ўтиш. 
• Вазифа бўйича зиддиятни ва идеал якуний натижани ифодалаш. 
• Вазифани ечишга керакли ресурсларни аниқлаш. 
• Вазифани ечими бўйича таниш услуб ва тамойилларни қўллаш. 


261 
• Идеаллик нуқтаи назаридан ечимни тахлил қилиш: мураккаб, қиммат, барча 
ресурлардан фойдаланилдими, салбий оқибатлар келиб чиқдими? Бундай тахлил 
муваффақиятсизликларни кўра билиш ва олдини олишга имкон беради. 
Демак, ИВЕН умумий назария билан бирлаштирилган усуллар мажмуасидан 
иборатдир. ИВЕН фикрлаш жараѐнини ташкил этишда ѐрдамлашади, ушбу изланишни 
мақсад ва самарага кўпроқ йўналтиради, ихтирочиликнинг юқорироқ даражаларида 
ғояларни топишда кўмаклашади. 
Атрофимизни ўраб турган олам кўплаб мураккаб тизимлардан иборат улкан 
тизимни ташкил этади. Шу сабабли биз болаларимизни тизимли фикрлашга ўргатишимиз 
лозим. Аввалам бор, мактаб фанларининг мазмунидан фойдаланган ҳолда болаларни 
ҳодиса ва объектларни тизим сифатида ифодалашга – иккинчи даражали жиҳатларини 
олиб ташлаб, асосий томонларини ажратишга ўргатиш лозим. 
Бунинг учун бизга тизимли тахлил қилишнинг асосий тамойиллари ҳақида билим 
керак бўлади. Тизимлар тахлили ўрганилаѐтган объектлар (биологик тизимлар учун 
эволюция қонунлари, лингвистик тизимлар учун тилнинг ривожланиш қонуниятлари, 
тарихий тизимлар учун жамиятнинг ривожланиш қонунлари ва бошқалар) 
ривожланишининг умумий қоидалари, тамойиллари, қонуниятларини аниқлашга 
имконият яратади. 
Кўплаб турли: моддий, абстракт (тушунчалар, гипотезалар, назариялар), ижтимоий, 
техник, биологик, педагогик ва ҳ.к. тизимлар мавжуд. Барча тизимлар, бир- биридан 
фарқланишига қарамай, қисмлардан иборат бутунликни ташкил этади. 
Тизим маълум бир ҳусусиятларга эга ва аниқ вазифаларни бажаради. 
Тизимлар вақт мобайнида ўзгаради ва улар тизимусти тузилмаларнинг қисмидир. 
Тизимларнинг ўзгариши ва ривожланишининг ижобий ҳамда салбий томонлари 
бўлиши мумкин. 
Шу сабабли ҳар қандай тизимларда кўплаб умумийлик бор. Ушбу умумийликни 
билиш ўрганилаѐтган тушунчалар, жараѐнлар, ҳодисаларни чуқурроқ англаб етишга 
имкон яратади.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish