НАЖМИДДИН КУБРО ҚАРАШЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ
ТАҲЛИЛИ
PhD Аннаева Н.Р., УрДУ
катта ўқитувчиси, annayeva_n@mail.ru
Бизга маълумки, азал-азалдан халқимиз ислом оламида Аллоҳ таоло ва унинг
расули пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в)дан ташқари унинг издошлари ҳисобланган бир
қатор авлиѐ ва донишмандларнинг қарашларига ҳам юксак эътиқод ва эҳтиром билан
ѐндашганлар.
Албатта, бу каби аллома ва авлиѐларимизнинг ҳаѐти ва қарашларини ўрганиш
инсонга ўзлигини англаш ва Аллоҳни танишга янада кўпроқ имкон яратади.
Бу қарашлар бугунги кунга келиб ҳам ўз қимматини йўқотган эмас, агар шундай
бўлганда яъни инсонлар оламга соғлом назар билан кўз ташлаганларида бугун инсонлар
ер юзида тинч осуда ҳаѐт кечираѐтган бўлар эдилар. Афсуски, инсоннинг инсонга
муносабати, инсоннинг ташқи муҳитга бўлган муносабатидаги бирлик ва боғлиқлик, яъни
синергетик занжирнинг узилиши ҳолатлари кўплаб кузатилади. Синергетик жараѐнлар
жамият ҳаѐтида инсон ва замонга боғлиқ геополитик ўзига хосликни ҳисобга олишни
талаб қилади [Абдуллаева: 285.]
Шу ўринда айтиш жоизки, инсон оламни тўлиқ англаб етиши учун, аввало унинг
қалб кўзи очиқ бўлмоғи даркор. Жумладан машҳур алломаларимиздан Нажмиддин Кубро
шундай мисраларни битганлар:
Дар роҳи талаб расидае мебояд,
Доман зи жаҳон кишидае мебояд,
Биноийи хешро даво кун, зеро-к
Олам ҳама Ўст дидае мабояд.
Яъни, инсоннинг етуклик даражаси унинг ―қалб кўзи‖ билан боғлиқлигини айтиб
ўтади. Муаллиф инсон оламни тўлақонли ҳис қилиши, ундан баҳраманд бўлиши учун,
оламга соғлом назар билан боқиши кераклигини айтиб ўтади [Комилов:187].
Нажмиддин Куброунинг тахаллуси бўлиб диннинг улуғ юлдузи деган маънони
англатади [Абдуллаева:162]. Асл исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал Хивақий ал
Хоразмий бўлган. Шу билан бирга унга ―Абулжанноб‖ сўзи куния сифатида берилган,
267
яъни ―дунѐдан парҳез қилган тақводорнинг отаси‖ деган маънони англатган
[Комилов:157].
Нажмиддин Кубро ўз умрининг йигирма беш йилдан ортиғини илм таҳлилига
бағишлаган. У кишиларни илмга, эзгуликка, саҳоват ва мардликка даъват этди. Кубровия
тариқатининг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам қарама қарши жараѐнларни
умумлаштириб, ўзига хос бир йуналиш яратганлигида ҳисобланади. Бунинг яққол мисоли
сифатида биз унинг шогирдлари орасида суннийлар билан бирга шиалар ҳам
бўлганлигида кўришимиз мумкин. Лекин шунга қарамай бу икки йўналиш ўртасида
жанжал ва хусумат келиб чиқишига йўл қўймаган. Аслида тасаввуф буларнинг
барчасидан устунлигини кўрсатишга ҳаракат қилган ва унда биринчи масала илм олиш
эканлигини кўрсатиб берган.
Шу билан бирга у билиш жараѐнида ақлий ва ҳиссий интуитив билишни
бирлаштирган. Тасаввуфда ҳушѐрлик(саҳв) маслагини танлаб, беҳуд, девоналикни инкор
этган[Абдуллаева:162].
Нажмиддин Кубро тариқатининг ўзига хос жиҳати шундаки, у кишиларни
руҳиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. У инсонни ―олами суғро‖, яъни ―кичик
олам‖ унда ―олами кубро‖, яъни катта оламнинг барча хусусиятлари мавжуд деган
хулосага келади [Комилов:174]. Лекин бу борада Нажмиддин Кубро қуйидагиларни баѐн
қилади, яъни инсонни тараққий этиб боришида унинг устозлари, ҳаммаслаклари, у
яшаѐтган жамиятдаги муҳит ҳам муҳим аҳамият касб этади [Комилов:175].
Ҳақиқатда ҳам ҳеч бир инсон онадан туғма жиноятчи, қотил бўлиб туғилмайди.
Улар носоғлом муҳитда яъни атрофидаги инсонларни оламга нисбатан қараш ва ғоялари
нотўғри бўлганлиги учун ҳам шундай тарбия топадилар. Демак, муаллифнинг
қарашларида инсон ҳаѐтда тўғри йўлни танлаши учун албатта унинг устозларини ўрни
беқиѐс эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Нажмиддин Кубро ҳар доим инсонларни эзгу ишларни қилишга ундаган ва ўзи ҳам
пешқадамлардан бўлиб, ҳатто бу йўлда ўз жонини фидо қилган. Бу хусусда Абулғозий
Баҳодирхоннинг ―Шажараи турк‖ асарида қуйидаги жумлалар келтирилган: ―Манқул
турурким Хазрати Шайх Нажмиддин Кубронинг овозаси оламға машҳур бўлуб эрди. Ул
сабабдин шаҳзодалар ҳазрати шайхга киши юбордилар. Шайх оѐқ остида қолмасунлар,
ўғлон ва ушоқлари бирлан қалъадин чиқиб келсунлар теб. Ҳазрат шай айтиб
юбордиларким, мен якка эрмасман... ким яхшиликда мен бу халқнинг тамоми бирлан
ошно ва дўст ѐр эрдим. Эмди ѐмон кунда нечук буларни ташлаб борайин, мен
борабилмасин теди...Тақи шаҳид бўлдилар‖ [Абулғозий Баҳодирхон: 70]. Нажмиддин
Кубро бутун умрини халқ манфаати йўлида сарфлаган, ватан мустақиллиги учун хатто
жонини фидо қилган алломаларимиздан бири ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз жоизки, бугунги кунда ўтмиш
мутафаккирларимизнинг бизга қолдирган бой меросини ўрганиш, ундан тўғри ва оқилона
хулоса чиқариш бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.
Адабиѐтлар:
1. Комилов Н. Тасаввуф. Иккинчи китоб. Тавҳид асрори. – Т., 1999. – 208 б.
2. Абулғозий. Шажарайи турк. – Т.: Чўлпон, 1990.-192б.
3. Фалсафа энциклопедик луғат. – Т., 2010. – 344б.
4. Фалсафа қисқача изоҳли луғат. – Т., 2004. – 384б.
268
Do'stlaringiz bilan baham: |