1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet1/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1



фанидан

МУАММОЛИ МАъРУЗАЛАР МАТНИ

1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари




Режа:

  1. Архивлар хакидаги умумий тушунча

  2. Архивларнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига бир назар

  3. Архившунослик фани, унинг предмети ва вазифалари




Муаммоли савол: Архивлар ыачон ва нима сабабдан пайдо бўлди?


Архивлар хакида умумий тушунча

Инсоният тараккиётининг муайян боскичида хўжалик ва ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ибтидоий жамоа тузумининг емирилишига хамда давлатчиликнинг вужудга келишига олиб келди. Деярли бир вақтда ижтимоий зарурат туфайли ёзув ҳам пайдо бўлди. Қадимий давлатлар ўзларининг ижтимоий функцияларини бажариш жараёнида турли ҳужжатлар (конунлар, фармонлар, мулк ва солик хисоботлари ва х.) яратиш хамда уларни саклашга эхтиёж сездилар. Шу тарика ҳужжатларни саклайдиган муассасалар – архивлар пайдо бўлди.


“Архив” атамаси лотинча “архивум” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида “махкама”, “муассаса” деган маънони билдиради. Лекин бу сўз хозирги кунда бошкача маънода қўлланилади. Архив деганда биз одатда фақат ҳужжатлар сақланадиган муассасани тушунамиз.
Архивларда турли идоралар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар фаолияти жараёнида яратилган ва тўпланган ҳужжатлар ва материаллар сақланади.
Архивларнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига бир назарАрхеологик тадкикотларнинг гувохлик беришича, архивлар кадимги замонларда, ёзув пайдо бўлиши билан бир вақтда вужудга келган. Месопотамия, Миср ва Кичик Осиёда ибодатхоналар ва кулдорлар саройларида дастлабки архивлар мавжуд бўлганлиги аникланди. Бу архивларда ўша даврдаги конунлар матни, суд ҳужжатлари, подшоларнинг фармойишлари ва бошка ҳужжатлар сакланар эди. Мазкур ҳужжатлар сопол лавхларга, рандаланган тахтачаларга, папирус ва ошланган чарм (пергамент) га битилган.
Кадимги Юнонистоннинг Кносс шахри харобаларида (Крит ороли) йирик архивнинг колдиклари топилди. Антик даврда Афина шахридаги архивлар, айникса, Метроон ибодатхонаси кошидаги архив донг таратган эди.
Кадимги Римда архивлар дастлаб кохинлар тасарруфида бўлган. Римдаги энг кадимий архив Сенат архиви бўлиб, бу ҳужжатгох Сатурн ибодатхонасида жойлашган эди. Мазкур архивда сенат ва республика махкамаларининг ҳужжатлари, цензорларнинг ахолини рўйхатга олиши билан боГлик материаллар ва бошка мухим ҳужжатлар сакланарди. Рим салтанати даврида эса ёзма ҳужжатлар сақланадиган архив императорлар саройида жойлаштирилди. Гарбий Рим салтанитининг халокатидан сўнг Рим императорлари архивининг давомчиси Византия архиви бўлди.
Илк ўрта асрларда Гарбий Европада кироллар, йирик феодаллар ва монастирларнинг архивлари вужудга келди. Уларнинг орасида энг йириги V асарда ташкил этилган Ватикан архиви хисобланади. Ватикан архиви хозирги кунда хам мавжуд бўлиб, бу ерда Европанинг ўрта асрлар тарихини ўрганиш учун зарур бўлган нодир ва кимматли ҳужжатлар мажмуаси сакланмокда.
Европада марказлашган давлатларнинг ташкил топиши ва ривожланиши натижасида майда архивларнинг йириклашиш жараёни кузатилади. Кироллар архивлари бўйсундирилган феодалларнинг архивлари хисобига кенгайиб борди. Кироллар архивлари Гоят махфий тарзда сакланар эди. Европада киролик хокимиятининг кучайиши ва умумдавлат бошкарув муассасаларининг шаклланиб бориши натижасида муассаса архивлари пайдо бўлди. Муассаса архивларининг фаолияти ўзаро боГланмаганлиги окибатида ҳужжатлар нихоятда таркок холда сакланар эди.
XVIII-XIX асрлардаги буржуа инкилоблари архив ишларида туб ўзгаришларга олиб келди. Буржуазия катор мамлакатларда архив ишларини марказлаштирди. Архивларни бошкариш учун махсус муассасалар таoсис этилди. Масалан, 1794 йилда Францияда Конвент махсус декрет кабул килиб, марказий давлат архивини ташкил этди. Мазкур архивга умумдавлат бошкарув органларининг ҳужжатларини топшириш шарт этиб куйилди. Жойлардаги давлат органлари ҳужжатлари департаментлар архивларига топширилиши шарт эди. Францияда архив иши сохасидаги бу ислохот катор бошка давлатлар учун намуна бўлди. Улар хам Франция сингари давлат архив тизимини яратдилар. Лекин Англия ва АКШ сингари мамлакатларда ўша вақтда хам, хозир хам ягона давлат архив тизими барпо килинмади. Бу ердаги марказий, вилоят ва шахар архивларининг хар бири мустакил равишда фаолият кўрсатиб келмокда.
XIX асрда катор Европа мамлакатлари ва АКШда архивларининг эшиклари тадкикотлар учун очилди. Натижада архив ҳужжатларидан илмий максадларда фойдаланиш ва уларни нашр этиш имконияти пайдо бўлди. Кўп мамлакатларда махсус архившунос кадрларни тайёрлаш йулга куйилди. 1821 йилда Францияда илк архив институти – Хартиялар мактаби очилди.
Хозирги кунда жахонннинг барча мамлакатларида минглаб архивлар фаолият кўрсатмокда. Уларнинг орасида хар бир давлатнинг марказий (ёки миллий) архивлари ўзларининг ноёб ҳужжатларга бойлиги билан ажралиб туради. Лондондаги Давлат архиви, Париждаги Миллий архив, Римдаги Марказий давлат архиви, Кобленц шахридаги Федерал Архив (ГФР), Вашингтондаги Миллий архив, Москвадаги Россия Марказий давлат архиви, Дехлидаги Миллий архив, Кохирадаги Марказий давлат архиви жахондаги энг йирик архивлар каторига киради.
Ўзбекистон архивлари жахондаги энг йирик архивлар билан якиндан алока ўрнатганлар. Масалан, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бош Архив бошкармаси АКШнинг Холокаст ёдгорлиги кенгаши ва унинг Вашингтондаги музейи ўртасида архив сохаси бўйича битим имзоланди.
Хозирги кунда архивлар бутун жахон микёсида ўз фаолиятларини мувофиклаштириб, хамкорлик килмокдалар. 1948 йилда ЮНЕСКО кошида Халкаро Архив Кенгаши ташкил этилди. Ўзбекистон архив муассасалари хам мазкур халкаро ташкилотнинг аoзосидир. Халкаро Архив Кенгаши турли давлатлар архивлари ўртасида алокаларни йўлга куйиш, ҳужжатларни саклаш ва уларни химоя килиш борасида катта ишларни амалга оширмокда. Бу халкаро ташкилот 1981 йилдан бошлаб “Archivum” номли журнал нашр этмокда. Парижда архившуносларнинг халкаро курси фаолият кўрсатмокда.




Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish