1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари


-маъруза: Совет даврида Ўзбекистонда архив иши



Download 0,72 Mb.
bet9/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

4-маъруза: Совет даврида Ўзбекистонда архив иши




Режа:

  1. Туркистон АССРда архив иши (1918-1924 йиллар)

  2. Ўзбекистон ССР да архив ишининг ташкил килиниши (1925-1940 йиллар)

  3. Иккинчи жахон уруши йиллари Ўзбекистон архивларининг ахволи

  4. 1946-1991 йилларда Ўзбекистонда архив иши

Туркистон АССРда архив иши1917 йил октябр тўнтаришидан сўнг архивлар фаолияти сохасида туб ўзгаришлар амалга оширилди.



Муаммоли савол: Совет даврида архив ишида ыандай ижобий ўзгаришлар рўй берди? Архивлар ишида ыандай салбий ъолатлар мавжуд эди?

РСФСР хукумати 1918 йил 1 июнда “Архив ишини кайта куриш ва марказлаштириш тўғрисида” декрет кабул килди. Бу декрет асосида барча таркок архивлар марказлаштирилди.


Туркистондаги собик архивлар тугатилди. Архив ҳужжатлари Туркистон АССРнинг ягона Давлат Архив Фонди (ДАФ) ни ташкил этади, деб эoлон килинди. ДАФни бошкариш учун Туркистон Республикаси Архив ишлари бош бошкармаси ташкил килинди. Давлат идоралари бу бошкарманинг рухсатисиз ўз ҳужжатларини йук килиш хукукига эга эмас, деб кўрсатилди. Нафақат 1917 йилга кадар яратилган ҳужжатлар, балки совет идораларида ташкил бўлган ҳужжатлар хам ДАФнинг таркибий кисми деб эoлон килинди. Бу ҳужжатларни назорат килиб туриш Архив ишлари бош бошкармасига топширилди. Бошкарма Маориф халк комиссарлиги хузурида фаолият кўрсатар эди.
1919 йил 15 ноябрда Туркистон АССР Маориф халк комиссарлигининг карори билан Архив ишлари марказий бошкармаси тузилди. ДАФ таркибига 1917 йилга кадар яратилган ҳужжатлар билан бирга совет ташкилотлари ҳужжатлари хам йиғила бошланди. Ташкилотларда ҳужжатлар 5 йил сакланиши, кейин давлат архивларига топширилиши белгиланди. Бу коида 1921 йил 30 сентябрда кучга кирди.
Жойларда вилоят архив фондлари ташкил этилди. Масалан, 1922 йил мартда Фарғонада, июнда - Самаркандда, ноябрда – Еттисувда, 1921 йил мартда Каспийорти вилоятларида шундай фондлар ташкил килинди.
Марказий ва махаллий архив ташкилотларининг мухим вазифаси архив ҳужжатларини кидириб топиш ва йиғиш эди. 1920-1921 йилларда 500дан ортик фондлар хисобга олинди. 1921 йил охиригача давлат архивларига 305 мингдан ортик, 1922 йилда эса яна 200 мингга якин ҳужжат топширилди.
ДАФ ҳужжатлари экспертиза килиниб, доимий саклаш учун ажратиб олинган ҳужжатлар тартибга солинди ва рўйхатлаштирилди. 1924 йилга келиб барча сакланаётган архив материалларининг учдан бир кисми тартибга солиб бўлинган эди.
Архив ҳужжатларини тартибга солиш, улардан илмий ва амалий максадларда фойдаланиш имконини берди. Архив ташкилотлари ҳужжатлар кўргазмаларини ташкил этдилар, идораларга маoлумотномалар бердилар, кироатхоналар оркали ҳужжатлардан фойдаланишни йулга куйдилар.
Ўзбекистон ССРда архив ишининг ташкил килиниши (1925-1940 йй)1924-1925 йилларда Ўрта Осиёда миллий-давлат чегараланиши ўтказилди. Натижада Ўзбекистон ССР ва бошка иттифокдош хамда мухтор республика ва вилоятлар ташкил килинди. Туркистон АССР нинг ягона архив фонди янги тузилган республикалар ўртасида куйидаги тартибда тузилди. Ўрта Осиё ва иттифокдош ахамиятга эга бўлган архив фондлари Ўрта Осиё Марказий архивида – Тошкентда сақланадиган бўлди. Хар бир республикага оид архив фондлари шу республикаларга берилди. Лекин Ўрта Осиё Марказий Архиви тузилмаганлиги боис Ўрта Осиё ахамиятига эга архив фондлари хам Ўзбекистн архив бошкармасига берилди. Шундай килиб, Ўзбекистон архив фондида нафақат республика тарихига балки Ўрта Осиё тарихига доир материаллар сақланадиган бўлди.
Ўзбекистон ССР МИК ва ХСКнинг 1925 йил 22 июлГ карори билан “ЎзССР архив ишлари Марказий бошкармаси тўғрисида”ги низом тасдикланди. Бу низомга кўра республикада ягона ДАФ ташкил килинди. Бу фондга хукумат, савдо, саноат, кооператив, касаба уюшмалари ташкилотлари архивлари, шунингдек диний ва шахсий архивлар киритилади, деб кўрсатилди.
Вилоятларда архив бюролари ташкил этилди. 1925 йилда ФарГона, Самарканд, Тошкент, Зарафшон вилоят архив бюролари, 1926 йилда эса Хоразм, Кашкадарё ва Сурхондарё вилоятлари архив бюролари очилди.
1930 йил 9 апрелда ЎзССР МИК Президиуми карори билан ЎзССР архив ишлари бошкармаси “Ўзбекистон ССР Марказий архив бошкармаси” деб ўзгартирилди. ЎзССР Марказий архив бошкармаси (МАБ) хузурида ЎзССР Октябрp инкилоби Марказий давлат архиви ва ЎзССР Марказий Тарих архиви ташкил килинди. ФарГона ва Самарканд шахарларида уларнинг бўлимлари ташкил этилди.
Юкорида кўрсатиб ўтилган карорда идоралар давлат архивига фақат доимий сақланадиган ҳужжатларнигина топширишлари уктирилди. Вақтинча (3-10 йил) сақланадиган ҳужжатларни идораларнинг ўзлари махсус комиссия тузиб йук килиши таoкидланди. Бу коида давлат архивлари ишини анча енгиллаштирди.
1931 йил 20 майдаги хукумат карорига асосан маoмурий жихатдан марказий Архив бошкармаси ЎзССР МИКга бўйсундирилди. Мазкур карорга биноан касаба уюшмалари архивлари МДА таркибига киритилган эди. 1933 йилда ЎзССР Касаба уюшмаси харакати марказий архиви ташкил килинди. Бу архив 1942 йилгача фаолият кўрсатди ва яна УзР МДАга кушиб юборилди.
1934 йил июлда ССР МИК карори билан Ўзбекистон харбий архиви ташкил килинди. 1945 йил охирида бу архив тугатилди ва унинг фондлари Москвадаги СССР Кизил Армия Марказий Архивига олиб кетилди.
Бу даврда шахар ва район архивларини ташкил этишга ката эoтибор берилди. 1936 йилга келиб Андижон, Наманган, Кукон шахар архивлари ва 31 та район архиви фаолият кўрсатмокда эди.
Марказий ва махаллий давлат муассасаларида архив ишларини йўлга куйишга кўп эoтибор берилди. Ўзбекистон архивлари мунтазам равишда ҳужжатлар билан тўлдириб борилди. 1941 йилга келиб фондлар сони 4116 тага етди, ҳужжатлар эса 1580450 саклов бирлигини ташкил этди.
Архив ҳужжатларидан амалда фойдаланиш ишида хам маoлум ижобий ўзгаришлар рўй берди. Матбуотда археографик йўналишдаги маколалар чика бошлади, 5 та ҳужжатлар тўплами нашрга тайёрланди, архив материаллари кўргазмалари уюштирилди. Архив ҳужжатларидан халк хўжалигини ривожлантириш максадларида хам фойдаланиларди. Масалан, фойдали казилмалар, сув хўжалигига доир маoлумотларни аниклаш борасида ишлар олиб борилди. Бу ишларнинг натижалари саноатни ривожлантириш, янги ирригация иншоотларини барпо килиш, суГориш ишларини йўлга куйишда қўлланилди.
Архив ҳужжатларидан илмий-тарихий тадкикотларда хам кенг фойдаланиш йўлга куйилди. 1929-1939 йилларда ЎзССР Марказий Архив бошкармасининг укув залида 444 тарихчи иш олиб борди. Улар 28768 та ҳужжат билан танишиб, улардаги маoлумотлардан ўз илмий ишларида фойдаландилар.
Архивлар ташкилотлар ва фукароларнинг талабларига биноан турли маoлумотномалар берар эдилар. 1934-1938 йилларда 2100 та ана шундай маoлумотномалар берилди.
30-йилларнинг охирида анoанавий катаГонларнинг кучайиши архивлар фаолиятига салбий таoсир кўрсатди. Архивлар 1938 йилда Ички ишлар халк комиссарлиги (НКВД) тасарруфига ўтказилди. Натижада архивларнинг фаолияти мазкур жазоловчи органнинг манфаатларига мослаштирилди. Архивларнинг ижтимоий ахамиятга молик вазифалари эса иккинчи ўринга суриб куйилди.
Шундай килиб, 20-30-йилларда Ўзбекистонда органларининг кенг тармок архив шохобчалари вужудга келтирилди. Архив муассасаларининг фаолияти такомиллашиб борди. Лекин, тоталитар тузум шароитида архивлар фаолиятида талай камчилик ва муаммолар мавжуд эди.


Иккинчи жахон уруши йилларида Ўзбекистон архивларининг ахволиУруш даврининг кийинчиликларига карамай 1941-1945 йилларда республика хукумати архив ишини яхшилаш сохасида анча ишларни амалга оширди. 1943 йилда Узбекистон кинофотофоноҳужжатлар марказий архиви ташкил килинди. 108та район давлат архивлари очилиб, уларнинг мудирларини ойлик маоши деярли 3 бараварга оширилди. Архивлар янги кадрлар билан мустахкамланди. Уруш йилларида архивларда мехнат килаётган ходимларнинг сони 113 кишидан 306 кишига етди. Архив ходимлари ҳужжатларни эхтиёт килиш максадида идоравий архивлар ишини тартибга солиш ва бу ердаги ҳужжатларни давлат архивларига кабул килишга алохида эoтибор бердилар. 1941-1942 йилларда республика давлат архивларига 0,5 миллион саклов бирлиги кабул килинди. 1944-1945 йилларда эса бу кўрсаткич 48 минг саклов бирилигини ташкил этди. Кабул килинган ҳужжатлар сонининг камайиши жойлар етишмаслиги хамда ташкилотларда иш юритиш ҳужжатларининг камайиши билан боГлик эди. Шуни хам таoкидлаб ўтиш керакки, уруш даврида Ўзбекистонга собик Иттифокнинг марказий районларидан 30 та иттифок муассасалари ва корхоналари архивлари эвакуация килинди. Улар асосан мавжуд архивлар биноларида жойлаштирилди. Бу эса архивларда жойлар етишмаслигига олиб келди.
Давлат архивларининг асосий вазифаларидан бири тартибга солинмаган архив фондларини тартибга солиш эди. Республика давлат архивларида 1941 йилда 100 минг, 1944-1945 йилларда 136 минг саклов бирлигидаги ҳужжатлар тартибга солинди.
Архив ҳужжатларидан фойдаланиш сохасида хам бир катор ишлар килинди. Халк хўжалигида фойдаланиш максадида кўп ҳужжатлар топилиб, тегишли ташкилотларга юборилди. Бу ҳужжатлардан фойдаланиш ташкилотларга анча иктисодий самара келтирди. Архив ходимлари томонидан 1944-1945 йилларда 21 та макола эoлон килинди, 9та радиоэшиттириш, 4 та кўргазма ташкил этилди, кўплаб маърузалар ўкилди. Архивлар кироатхонасида юзлаб тадкикотчилар илмий ишлари учун архив ҳужжатларидан фойдаландилар.
Шундай килиб, Ўзбекистон архивчилари уруш йилларида фидокорлик билан мехнат килдилар. Улар архив ҳужжатларини эхтиёт килиб саклаш, янги ҳужжатларни кабул килиш ва тартибга солиш, улардан фойдаланишни ташкил этиш борасида самарали иш олиб бордилар.
1946-1991 йилларда Ўзбекистонда архив ишиУрушдан кейинги йилларда Ўзбекистон архивлари архив материалларини тартибга келтириш ва туркумлаш борасидаги ишларни давом эттирдилар ва 50-йилларнинг бошларида уни якунига етказдилар. Шундан сўнг архив ходимлари бошка мухим вазифа – фондларнинг илмий-маoлумотнома аппаратини тузиш ва каталоглаштириш ишига киришдилар.
Ўзбекистонда архив ишларини ривожлантиришнинг янги боскичи 50-йилларнинг охирларида бошланди. Бу жараён С. Хрушчов даврида мамлакатнин сиёсий хаётида бошланган “иликлик” билан боГликдир. 1958 йилда архивлар республика Министрлар Советининг тасарруфига ўтказилди. Бир йилдан сўнг Тошкентдаги Октябрp инкилоби марказий архиви ва Тарих марказий архиви ягона Ўзбекистон ССР Марказий Давлат архивига бирлаштирилди. Худди шу вақтда ЎзР МДА таркибига республика Марказий фотофонокиноҳужжатлар архиви хам кирди. Кейинги йилларда шунга ўхшаш ўзгаришлар куйи архив муассасаларида хам амалга оширилди. Жумладан, 118 та шахар ва район архивлари кайта тузилиб, 28та шахар ва районлараро архивлар ташкил этилди. Шу даврда тиббиёт фани тажрибасидан хар томонлама фойдаланиш максадида Ўзбекистон марказий медицина архиви тузилди. Бир неча бошка архивлар хам ташкил этилди. Натижада, 70-йилларнинг бошларида Ўзбекистонда 66 та архив муассасаси фаолият кўрсатамокда эди.
Кадрлар масаласини хал этишга катта эoтибор берилди. Махаллий миллат вакилларини архив ишларига жалб килиш кучайди. 60-йилларнинг охирида Ўзбекистон архивларида 597 ходим мехнат киларди. Уларнинг 112 таси олий маoлумотли мутахассислар эдилар.
70-80-йилларда архивлар учун алохида ихтисослаштирилган биноларнинг курилиши, ташкилот ва муассасаларда иш юртиш холатининг яхшиланиши, ҳужжатларни кайта ишлаш бўйича махсус хўжалик хисобидаги гурухларнинг ташкил этилиши архив ишларини тубдан яхшилашга кўмаклашди.
Республика архив ходимлари ҳужжатлар тўпламларини тайёрлаш борасидаги ишларни давом эттирдилар. Вазирликлар ва муассасалар учун маoлумотномалар тайёрланар эди. Ташкилотлар ва фукароларнинг талабларига биноан тегишли маoлумотномалар берилар эди. Ходимлар архивдаги ҳужжатларни тарГиб килиш борасида хам кенг кўламда иш олиб бордилар. Фақатгина 1981-1985 йиллар давомида улар 843та макола эoлон килдилар, 583та радиоэшиттириш ва 29та телекўрсатувда фаол иштирок этдилар. 243та ҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилди. Архивларнинг укув залларида 3906 тадкикотчи ишлади. Илмий-тарихий тадкикотлар савиясига архивлардаги махфийлик режимининг сусайиши хам ижобий таoсир килди. 1987-1990 йилларда илгари махфий сакланган 99,9 минг йиғмажилдни илмий ходимлар фойдаланиши учун рухсат берилди.
Шундай килиб, совет даврида Ўзбекистонда давлат архив хизмати шаклланди ва ривожланди. Бу даврда архив тизимида катор камчилик ва нуксонлар мавжуд эди. Лекин, улардан катoи назар Ўзбекистон архивлари илмий ва амалий максадлар ва талабларни кондира оладиган йирик масканларга айланди.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish