Œзбекистон республикаси фанлар академияси


Фаол мотивловчи асос вазифасида воқеланувчи ва бир хил луғавий-грамматик категорияга хос ясалмалар ҳосил қилувчи арабча ўзлашмалар



Download 239,5 Kb.
bet7/23
Sana08.07.2022
Hajmi239,5 Kb.
#758656
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Фаол мотивловчи асос вазифасида воқеланувчи ва бир хил луғавий-грамматик категорияга хос ясалмалар ҳосил қилувчи арабча ўзлашмалар. Бу гуруҳга мансуб ўзлашмалар ҳосил бўлган ясалмаларнинг қайси лексик-грамматик категорияга (сўз туркумига) мансублигига кўра қуйидаги гуруҳларга ажралади.
Фақат от ясалмалар ҳосил қилувчи арабча ўзлашмалар. Арабча луғавий ўзлашмалар от ясаганда мотивловчи асос вазифасини бажарувчи луғавий бирлик иккитадан тўрттагача мотивловчи восита (ясовчи восита) билан синтагматик алоқага кириша олиши мумкин. Ана шу хусусият асосида фақат от ясашда иштирок этадиган (фақат от ясалмалар ҳосил қиладиган) арабча луғавий бирликларни қуйидаги ички гуруҳларга ажратамиз:
а) икки мотивловчи восита билан сўз ясаш алоқасида бўлувчи арабча луғавий ўзлашмалар;
б) уч мотивловчи восита билан сўз ясаш алоқасида бўлувчи арабча луғавий ўзлашмалар;
в) тўрт мотивловчи восита билан сўз ясаш алоқасида бўлувчи арабча луғавий ўзлашмалар;
г) ҳам аффиксал (синтетик), ҳам ноаффиксал (аналитик) усулларда сўз ясаш алоқасида бўлувчи арабча луғавий ўзлашмалар.
Икки мотивловчи восита билан алоқада бўлувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Икки мотивловчи восита билан сўз ясалиши турли хил сўз ясаш қолипларига эга. От ясалма ана шу қолиплардан бирида воқеланади. Уларда араб луғавий ўзлашмалари мотивловчи асос вазифасида бўлади.
1. лик аффикси ва - хона аффиксоиди дарс, жинни лексемаларига нисбатан мотивловчи восита мавқеида келади ва “Nsub(от) + -лик” = Nsub(от)қолипи (модели)нинг вазифавий (функционал) узви сифатида иштирок этади. Бу қолип (андаза) омонимик (кенг маънода) характер касб этади. Унинг “Nsubs + -лик = Nsub1 кўриниши ёрдамида ўзак маъносига асосланган конкрет от (Nsub) воқеланса (дарслик); “Nsubs + -лик = Nsub 2 кўриниши ёрдамида ўзак маъносига асосланган мавҳум от (хослик оти) реаллашади (жиннилик). Айни ана шу араб луғавий ўзлашмалари “Nsub + -хона = Nsub” сўз ясалиш қолипида ҳам қатнашиб “ўзак маъносидан англашилувчи ўрин - жой” маъносидаги от ясалишига ҳисса қўшади: дарсхона, жиннихона.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish