Œзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 239,5 Kb.
bet1/23
Sana08.07.2022
Hajmi239,5 Kb.
#758656
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида


УДК: 811. 512. 133

ҲАСАНОВА ДИЛФУЗА ОДИЛОВНА




АРАБЧА ЛУҒАВИЙ ЎЗЛАШМАЛАРНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИ НОМИНАТИВ ВА ДЕРИВАТИВ ТИЗИМИДАГИ ЎРНИ

10.02.01 – Ўзбек тили


Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун


ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2011


Тадқиқот Қўқон давлат педагогика институти ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар – филология фанлари доктори, профессор
БЕГМАТОВ Эрнст Азимович

Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор


ТОЖИЕВ Ёрмат
филология фанлари номзоди, доцент
ЮНУСОВ Рихсибой


Етакчи ташкилот – Андижон давлат университети

Диссертация ҳимояси 2011 йил _______ ойининг____ куни соат ___да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгашнинг мажлисида ўтказилади.


Манзил: 700170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Асосий кутубхонасида танишиш мумкин. (Манзил: 700170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй).


Автореферат 2011 йил ____________да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш илмий


котиби, филология фанлари
номзоди Д.ХУДАЙБЕРГАНОВА


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Тилнинг луғавий таркиби бойиб, ривожланиб боришида икки асосий манба муҳим роль ўйнайди. Булар тилнинг ўз ички қонуниятлари, имкониятлари асосида янги сўзлар ясаш ҳамда ўзга тиллардан сўз ўзлаштиришдир. Ҳар иккала ҳолат маълум эҳтиёж, зарурият туфайли амалга ошади ва у мураккаб жараён бўлиб, унда турли хил лисоний ва нолисоний (экстралингвистик) омиллар амал қилади. Шу сабабли янги сўз ҳосил қилишнинг ҳар бир жабҳаси тил тизимининг мураккаб хусусиятларидан биридир.
Ўзбек тилшунослигида сўз ясалиши усулларини илмий ўрганиш ўтган асрнинг 30-йилларидан бошланган, 40-йилларга келиб бу мавзу ўзбек тилшунослигининг алоҳида илмий муаммоси сифатида жиддий тадқиқ қилина бошлади. Ушбу муаммони тадқиқ қилиш ва илмий асослашда проф. У.Турсунов ва А.Ғуломовнинг тадқиқотлари асосий ўрин тутди. Кейинчалик ушбу масала комплекс тарзда Ё.Тожиев, А.Бердиалиев, Н.Жўрабоева ишларида кенг таҳлил қилинди. Таъкидлаш лозимки, сўз ясалишининг назарий муаммоларини белгилаш, ясалиш усулларини аниқлашда академик Азим Ҳожиев олиб борган тадқиқотлар етакчи ўрин тутади.
Шундай ютуқларга қарамай, ўзбек тили сўз ясалиши хусусиятлари тугал ечимини топган эмас. Унинг тадқиқотга муҳтож томонлари ҳамон мавжуд. Шулардан бири сўз ясалишининг маҳсули саналувчи луғавий бирликлардаги мотивловчи асоснинг янги сўз ҳосил қилишдаги мавқеини тадқиқ қилишдир. К.Ю.Охунжонова1 ва Э.Бегматовнинг2 ишларини ҳисобга олмаганда, мавжуд тадқиқотларда сўз ясалиши мана шу нуқтаи назардан тадқиқ қилинмаган. Зеро, янги сўз ҳосил қилишда ўз қатлам луғавий бирликлари билан бир қаторда ўзлашган қатлам луғавий бирликларининг ҳам лисоний манба сифатида ҳиссаси кам эмас. Ўзлашмаларнинг ўзбек тилига ўзлашиши уларнинг тилни бойитишдаги биринчи ҳиссаси ҳисобланса, сўз ясалиши жараёнида иштирок этиб янги луғавий ясалмаларни ҳосил қилишда иштирок этиши унинг бу борадаги иккинчи ҳиссаси ҳисобланади.Ўз қатлам ва ўзлашма қатламга мансуб сўзларнинг янги сўз ҳосил қилишдаги ўрни, асос сўз билан ҳосила сўз орасидаги семантик муносабатлар ўзбек тили материали асосида монографик тарзда деярли ўрганилмаган. Бизнинг тадқиқотимиз ушбу кемтикни тўлдиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
Маълумки, ўзбек тили лексикасининг ривожида бошқа тилларга оид ўзлашмалар билан бир қаторда, араб ўзлашмаларининг ҳам салмоғи катта. Мазкур тадқиқотда арабча ўзлашма қатламга мансуб лексемаларнинг ўзбек тили сўз ясалиши тизимида мотивловчи асос сифатидаги роли номинация нуқтаи назаридан илк бор тадқиқ этилди. Қайд қилинганлар диссертация мавзусининг долзарблигини тасдиқлай олади.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish