Œзбекистон республикаси фанлар академияси


Тадқиқотнинг объекти ва предмети



Download 239,5 Kb.
bet3/23
Sana08.07.2022
Hajmi239,5 Kb.
#758656
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Арабча луғавий ўзлашмаларнинг ўзбек тили сўз ясалишида ясовчи асос сифатида иштирок этиши ва бундаги иккиламчи номинация ҳосиласи бўлган лексемаларни тадқиқ қилиш ушбу диссертациянинг ўрганиш объектидир. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (5 жилдлик. Тошкент, 2006-2008 йиллар) ва баъзи энциклопедик ва бадиий нашрларнинг фактик материаллари диссертациянинг асосий манбаи ҳисобланади.
Тадқиқотнинг методлари. Реал борлиқнинг объективлигига оид материалистик қарашлар, шунингдек, диалектиканинг умумийлик ва хусусийлик, сабаб ва оқибат, шакл ва мазмун бирлиги каби қонун-қоидалари тадқиқотнинг умумметодологик асосини ташкил қилади. Шунингдек, ишда жаҳон ва рус тилшунослигида, шунингдек, туркийшунослик, жумладан ўзбек тилшунослигида синовдан ўтган ва сайқал топган тавсифнинг қиёсий таҳлил усулларидан ҳамда янги луғавий бирликларни ҳосил қилишнинг иккинчи номинация қонуниятлари ва таҳлил методларидан ҳам ўрни билан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Ўзбек тилига турли тарихий даврларда чет тиллардан, жумладан араб тилидан ўзлашган сўзлар ўзбек тилида янги сўзлар ҳосил қилишнинг ва ўзбек тили лексикасини бойитишнинг муҳим манбаидир.
2. Арабча луғавий негизлардан янги сўз ҳосил қилиш иккиламчи номинация, яъни ўзлашма лексемалардан иккинчи бор, янги вазифада фойдаланиш усулидир. Бунда сўз ясаш жараёни ономасиология ва номинациянинг талаб ва қонуниятларига амал қилади.
3. Иккиламчи номинация назарияси ва таҳлил усули сўз ҳосил қилиш жараёнига сўз ясовчи воситадан ясовчи асосга қараб эмас, балки асос лексемадан сўз ҳосил қилувчи қўшимчага қараб таҳлил қилишни талаб қилади.
4. Арабча луғавий ўзлашмалар ясалманинг асоси (негизи) сифатида деярли барча етакчи сўз туркумларига мансуб лексемаларни ясашда қатнашади. Арабча луғавий асослар, айниқса, от, сифат ва феъл туркумига мансуб сўзларни ясашда маҳсулдордир.
5. Арабча ўзлашма негизлар янги сўз ҳосил қилиш миқдорига кўра ҳам фарқланади. Баъзи негизлар биттагина сўз ҳосил қилса, баъзилари 2 ва 6 тагача янги сўзга асос бўла олади. Арабча сўзлар орасида сўз ясашда иштирок этмайдиганлари ҳам бор. Бунга сабаб улардан янги сўз ҳосил қилиш учун коммуникатив эҳтиёжнинг мавжуд эмаслигидир.
6. Янги сўз ҳосил қилишга асос бўладиган арабча сўзлар қайси, қандай ва қанча қўшимчани қабул қила олишига кўра ҳам фарқланади. Баъзи асослар биттагина қўшимчани қабул қилса, баъзилари бир неча қўшимчани қабул қилади. Бу жараён ушбу қўшимча орқали янги сўз ясаш эҳтиёжининг даражасига боғлиқ.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish