IV БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ
АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ
АМАЛИЙ ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
4.1. Банк активлари ҳажмини интенсив ошириш-
нинг амалий ва услубий муаммолари тадқиқи
Т
ижорат банкларида фақат даромадли актив
амалиёт лар ҳажмини ошириш стратегиясига асос-
ланиш уларнинг самарадорлигини оширишни тўлиқ ка-
фолатлай олмайди. Чунки кредит бозоридаги етарли та-
лабнинг мавжудлиги, ҳукуматнинг кредит экспансиясини
рағбатлантириш сиёсати актив амалиётлар фаоллигига
ижобий таъсир қилиши мумкин. Бу каби чоралар, одат-
да, давлат томонидан иқтисодиёт соҳаларини ривожлан-
тириш бора сидаги стратегик дастурлар талабларида на-
моён бўлади.
Бизнинг фикримизча, актив амалиётлар самарадорли-
гига эришиш эркин иқтисодиёт шароитидаги молия-кре-
дит тизимининг соғломлиги, кредит муносабатлари ва
инструментларининг оқилона ташкил этилишига боғлиқ.
Аксинча, инқирозли вазиятларда банк активларини бош-
қариш принципларидаги номутаносибликлар оғир му-
аммоларни келтириб чиқаради.
Шу ўринда, жаҳон иқтисодиёти тизимида кузатилган
молиявий инқирозларнинг сабаблари банк активлари-
нинг нотўғри бошқарилишига боғлиқ бўлганлигини таъ-
кидлаш жоиз.
1929–1933 йилларда АҚШда, 1981 йилда Чилида,
1997–1998 йилларда Жанубий Корея ва Японияда, 2008
йилда АҚШда бошланган молиявий инқирозлар банк
активларининг қадрсизланиши натижасида банклар би-
лан кредит муносабатларига киришган компанияларнинг
ҳам касодга учрашига олиб келди
104
.
104
Қодиров Э.Т., Мажидов Ж.К. Хорижий мамлакатларда банк иши.
154
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Мисол тариқасида, Россия банклари кредит портфе-
лида кредит олган жами мижозларнинг муаммоли ва
умидсиз қарзлари 2005–2007 йилларда ўртача 2,4-2,6
фоизни ташкил этган бўлса, мазкур кўрсаткич 2008 йилда
3,8 фоизни ташкил қилиб, 2009 йил якунида 9,6 фоизга
етди. Шунингдек, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотиш-
ларга яратилган захиралар 2005–2007 йилларда ўрта-
ча 3,6-4,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2009 йил якунида
9,1 фоизга етди
105
.
Банкларда активлар сифатининг мунтазам равишда
бузилиши банк фаолиятининг хавфли ва носоғлом тоифа-
га киритилишига олиб келади. Республикамиз банк қонун-
чилигида активлар сифатининг бу каби бузилишига қу-
йидаги жиҳатлар олиб келиши мумкинлиги қайд этилган:
– қарз олувчининг кредитларни тўлашга доир етарли
имкониятларисиз, таҳлил ва текширувларсиз кредитлар
берилиши;
– қониқарсиз кредит тарихига эга бўлган ёхуд ўша ёки
бошқа банкда кредитга оид мажбуриятларни мунтазам
равишда бажармай келган қарздорларга кредитларнинг
берилиши;
– ҳисоботда кўрсатилганидек, гаров қийматини тас-
диқловчи етарли ахборот ва таҳлил мавжуд бўлмаган
баҳолаш ҳисоботлари асосида кредитлар берилиши;
– молиявий аҳволи беқарор бўлган қарздорлар кре-
дитларининг янгиланиши ёки муддатининг узайтирили-
ши;
– муддати ўтган фоизларни олмай туриб, кредитлар-
нинг доимий равишда янгиланиши ёки муддатининг
узайтирилиши;
– кредитларни тўлашга доир сиёсатнинг йўқлиги ёки
унинг ўтказилмаслиги;
– мазкур банк молиявий аҳволи учун сезиларли тавак-
Ўқув қўлланма. –Т.: ТМИ, 2016.-184 б. (178-179-бетлар).
105
Тихомирова Е.В. Банковский рынок корпоративных кредитов:
особенности и принципы//Деньги и кредит. –М.:2011.- №7. (41-бет).
155
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
калчиликни юзага келтирувчи ёки етарли даражада та-
жрибага эга бўлмай инвестициялар ёки қимматли қоғоз-
ларга доир бошқа операцияларнинг амалга оширилиши;
– Марказий банкка ҳаққоний бўлмаган ҳисоботларни
тақдим этиш, активлар таваккалчилигини етарли даража-
да диверсификация қилмаслик;
– банкка хос ҳолатларга нисбатан капитал даражаси-
нинг номувофиқлиги (банк активларининг тури ва сифа-
ти, фаолият турлари ва б.);
– банкнинг аралаш активлари ва пассивларига нисба-
тан ликвидликнинг етарли эмаслиги;
– кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун етар-
ли чегирмаларнинг мавжуд эмаслиги ва ҳ.к
106
.
Биз томонимиздан ўтказилган тадқиқотлар респуб-
ликамизнинг айрим тижорат банклари амалиётида ак-
тивлар самарадорлигини пасайишига олиб келувчи бир
қатор муаммоли жиҳатлар ҳамон сақланиб қолаётганли-
гини кўрсатмоқда. Ушбу муаммолар доирасидан келиб
чиқиб, уларни тизимлаштириш мақсадида гуруҳларга
ажратган ҳолда келтиришни мақсадга мувофиқ, деб топ-
дик.
Биринчи гуруҳ муаммоларига активлар самарадорли-
гини ошириш ҳамда активлар портфелини шаклланти-
риш муаммоларини киритиш зарур.
Кредит маблағлари бозорида банк хизматлари сифа-
тини ошириш зарурати юқорилигича қолмоқда. Кредит
маблағлари бозорида самарали фаолият кўрсатиш банк
даромадларининг йирик қисмини шакллантириши билан
бирга, банклараро рақобатда устунликни таъминловчи
муҳим мезон ҳамдир. Бизнингча, бу тоифадаги муаммо-
лар қуйидаги салбий ҳолатларни келтириб чиқаради:
106
“Хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти тўғрисида”ги Ни-
зом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил
11 февралда 628-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда
431-сон билан тасдиқланган.
156
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- даромад келтирувчи актив амалиётлар ҳажмининг
камайиши;
- потенциал мижозлар қўнимсизлигининг ошиб кети-
ши ва мижозлар эътирозларининг кўпайиши.
Иккинчи гуруҳ активларни жойлаштириш билан боғ-
лиқ муаммолар. Бунда:
- биринчидан, активларни жойлаштириш билан боғ-
лиқ ички меъёрий ҳужжатларда етишмовчиликлар-
нинг мавжудлиги.
Банкларда ички сиёсатлар активлар сифатини таъ-
минлашга ягона талабларни белгиловчи муҳим дастак
ҳисобланади. Айниқса, молия бозоридаги ўзгаришлар,
рақобат муҳитининг кучайиши шароитида ички меъё-
рий ҳужжатлар мослашувчанлик талабларини ифодалаш
билан бирга, банк ликвидлигини сақлаш, муаммоли ак-
тивларни юзага келиш омилларини бартараф этиш меха-
низмини тартибга солиши зарур;
иккинчидан, тижорат банкларида муаммоли актив-
ларни олдиндан аниқлашнинг мавжуд механизмида бир
қатор камчиликларнинг кўзга ташланаётганлиги.
Тадқиқотларимизга асосланиб қайд этишимиз мум-
кинки, муаммоли активларнинг юзага келишини олдин-
дан аниқлашдаги асосий хатоликлар активларни жой-
лаштирилганидан сўнгги назорат тизимини сустлиги
билан боғлиқ;
учинчидан, активларни самарали жойлаштириш бо-
расидаги қарорлардаги номувофиқликлар.
Одатда, банкларда йирик лойиҳаларни молиялашти-
риш жараёни синчиклаб, пухта ўйланган қарорлар қабул
қилишни тақозо этади. Нотўғри қарорлар жойлаштирил-
ган активларни келгусида муаммога айланиш хавфини
юзага келтиради.
157
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |