Брендни бошқариш фани СИЗ БРЕНД ЭМАСМИСИЗ? УНДА НИМАСИЗ? СИЗ ОДДИЙ ..... СИЗ Бренд тушунчаси таърифлари. - Бренд – рақобатчилардан фарқланиш мақсадида аниқ сотувчи ёки сотувчилар гуруҳининг товарлари ва хизматларини белгилаш учун қўлланадиган сўз, ифода, белги, символ, дизайнерлик иши ёки уларнинг комбинатсиясидир ( бу таъриф Америка Маркетинг Ассосиатсияси (Америcан Маркетинг Ассосиатионс) томонидан ишлаб чиқилган).
- Бренд - аниқ товар ёки компанияни идентификатсия қилиш учун қơлланадиган ноёб исм, символ, дизайн ёки образдир
Бренд қуйидагиларда ёрдам беради: - Товарни идентификатсия қилиш, яъни товар ишлатилиши биланоқ танилиши керак.
- Рақобатчилар маҳсулотларидан ажралиш, яъни маҳсулотни умумий массадан ажратиш.
- Истеъмочиларда ёқимли образни ҳис қилиш, яъни бренд уларда ишонч уйғотиши зарур.
- Товар билан боғланган турли эмотсияларни жамлаш.
- Харидорда сотиб олиш ҳақида қарорнинг пайдо бўлиши ва танловининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш, яъни қабул қилган қарорининг тўғрилигидан қониқиш ҳиссининг пайдо бўлишига ёрдам беради.
- Бренд билан ўз ҳаёти образини ассотсиатсия қилувчи доимий харидорлар гуруҳини шакллантириш.
“Бренд” ва “Савдо белгиси” - Париж конвентсиясига кўра, товар белгиси - сотишга рухсат берилган ҳар қандай маҳсулотнинг зарурий атрибутидир. Товар белгиси – бу фирманинг нафақат рекламаси, балки у ишлаб чиқарган товар сифати учун масъуллиги ҳамдир. Дунёда 5 млн.га яқин товар белгилари мавжуд. Кундалик нутқда “товар белгиси”ни кўпроқ “товар маркаси” деб аташади. Шу тариқа, “товар белгиси” – бу юридик тушунча бўлиб, “бренд” эса маркетинг терминидир.
Бренд хуссусиятлари ва турлари. - Маркетинг амалиётида брендларнинг бир нечта хуссусиятлари борлиги таъкидланади.
- 1. Ҳар бир бренд унга харидорлар ва потентсиал мижозлар томонидан берилган муаян атрибутлар - функтсионал ва эмотсионал ассотсиатсияларга эга бơлади. Бренднинг артибутлари позитив ҳам, негатив ҳам бўлиши мумкин, улар бозорнинг турли сегментлари учун ҳар хил кучга эга бўлиши мумкин.
- 2. Ҳар бир бренд унинг моҳиятини белгиловчи бош, асосий характеристикага эга бơлади (Бранд Эссенcе).
- 3. Бренднинг барча атрибутлари йғиндиси бренд бўйича мутахассис яратадиган ва сақлаб турадиган бренднинг индивидуаллигини (Бранд Идентиту) ташкил қилади. Бренднинг индивидуаллиги бренд нимани билдириши ва бренд муаллифларининг исте'молчиларга нисбатан узоқ муддатли ваъдаларини ифодалайди.
- 4. Ҳар бир аниқ вақт давомида ҳар қандай бренд муаян имиджга эга бơлади - бу шу дамда истеъмолчилар онгида мавжуд бўлган ассотсиатсияларнинг ноёб йиғиндисидир. Бу ассотсиатсиялар бренднинг айнан шу пайтда нима ифодалаётганини билдиради, улар бренд муаллифларининг истеъмолчиларга айнан шу пайтдаги ваъдаларидир. Ҳусусан, бренд имиджини реклама компанияси ҳам шакллантириши мумкин.
Таниқлилик даражаси бўйича брендлар турлари. - Бренд ҳар қандай ҳодиса каби истеъмолчилар онгига таъсир кўрсатиш ва улар хоҳишларини шакллантириш имкониятига эга.
- Кучли бренд – бу шундай брендки (стронг бранд), уни мазкур товар категорияси истеъмолчиларининг 60% яхши билади бошқа маркалардан ажратиб олади.
- Ривожланаётган брендни 30% дан 60% гача истеъмолчилар танишади ва ажратишади.
- Заиф бренд – бу рақобатчилар орасидан 30% исте'молчилар таниб оладиган бренддир.
Брендинг объектларига кўра брендлар турлари. - Товарлар брендлари (Продукт брандс) – бу бозорда пайдо бўлган брендларнинг энг биринчисидир. Улар брендингнинг асоси, ядроси ҳисобланади, чунки улар бренднинг бошқа типларига нисбатан миқдорий устунликка эга ва истеъмолчилар томонидан биринчи навбатда эсланадилар.
- Сервис (хизмат) брендлари (Сервиcе брандс) - бозорда бу брендлар товарлар брендларига нисбатан кам, чунки кўзга кўриниб, сезиш органларига таъсир этиши қийин бўлган хизматларни чиройли ҳолда тақдим қилиш анча мураккабдир.
- Ташкилотлар брендлари (Организатионал Брандс) – бу корпоратсиялар, нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, таълим муассасаларининг брендларидир.
- Воқеа-ҳодисалар брендлари ( Эвент брандс) – бу доимий равишда спорт, шоу бизнес ва санъат оламида юз берадиган воқеа-ҳодисалар брендларидир.
Бренд имиджини яратиш. (“Бранд Имаге”) “Бренд қурилиши” бўйича мутахассисларнинг айримлари (“Бранд Буилдинг”) “бренд-зина”нинг қуйидаги босқичларидан фойдаланишни таклиф қиладилар: - ◊ идентификатсия (у нима?)
- ◊ аҳамияти (у нима учун?)
- ◊ реактрсия (мен у ҳақида нимани ўйлайман?)
- ◊ муносабат ( у билан қандай ассотсиатсиялар боғлиқ?).
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |