Қўшимча сарфлар. Бир қисмини аниқ ўлчаш қийин ёки мақсадга
мувофиқ бўлмаган кўплаб алоҳида моддаларни қамраб олгани муносабати
билан қўшимча сарфлар андозалари миқдорий меъёрлари кўрсатилмаган
ҳолда пул баҳосида берилади. Қўшимча сарфларнинг энг муҳим таркибий
қисмлари мустасно этилади (масалан, ишлаб чиқариш, иш ҳақи), уларга
қараб айрим ҳолларда миқдорий андозалар белгиланиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитларида материаллар нархи талаб ва
таклифларга боғлиқ равишда узлуксиз тебраниб туради. Шу боис
материаллар андозаси кўпинча улар ишлаб чиқилаётган вақтда амал қилган
нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда, етук меъёрлардан фойдаланиш
даври давомида устунлик қиладиган ўртача нархларини аниқлашдан келиб
чиқиб, белгиланади. Шунга мувофиқ технологик жараён операциялари
бўйича иш ҳақи ставкаларининг андозалари аксар ўртача нархлар
ҳисобланади.
Материаллар қарори ва ишлаб чиқариш иш ҳақи меъёрлари одатда, бир
одамга нисбатан ҳисобланиб, белгиланади. Қўшимча сарфлар назорати
маҳсулотнинг тахминий ҳажмидан келиб чиқиб, маълум давр учун
226
ставкалари ишлаб чиқилади. Қўшимча сарфлар сметалари доимий характерга
эга. Бироқ ишлаб чиқариш ҳажми тебранишларида қўшимча сарфлар
назорати учун ўзгарувчан андозалар ва беқарор сметалар тузилади.
Қўшимча сарфларнинг беқарор сметалари белгилари асосида доимий,
ўзгарувчан ва ярим ўзгарувчан харажатларга буюм чиқариш ҳажми
катталигига боғлиқ равишда харажатлар таснифи ётади. Сўнггилари, ўз
навбатида, доимий ва ўзгарувчан таркибий унсурларга бўлиб чиқилади.
Натижада қўшимча сарфларнинг смета ставкаси (меъёри) буюм чиқариш ва
доимий чиқимлар бирлигига олдиндан белгиланган меъёрлар улушининг
ўзгарувчан қисми сифатида аниқланади.
Маҳсулот андозаси таннарҳини ҳисоблаш учун материалларнинг
меъёрий харажатлари, ишчи кучи ва қўшимча сарфлар умум-лаштирилади.
Юзага келган оғишлар эса қуйидаги тарзда аниқланади: «Стандарт-кост»
ҳисоб тизимини қўлловчи корхоналарда ҳақиқий сарфларнинг андозаси
меъёрлардан оғишлар ҳисобини, одатда, қуйидаги ҳисобларда юргизадилар:
-
материаллар сарфи бўйича аниқлаш;
-
иш ҳақи бўйича оғишлар;
-
қўшимча сарфлар бўйича оғишлар;
-
тижорат андозали таннарҳдан оғишлар.
Бу тизим тамойиллари ҳар тарафламадир, шу боис улар хара-
жатларнинг ҳар қандай усулида ва маҳсулот таннарҳининг калькуляция
қилиш усулида мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга, бу тизимнинг ўзига хос камчиликлари – бир амалда
андозаларни ишлаб чиқариш технологик харитасига мувофиқ тузиш ғоят
муҳим. Товар сотиш бозори учун рақобатли курашдан келиб чиққан нарх
ўзгариши ва инфляция омбордаги тайёр буюмлар қолдиғи ва тугалланмаган
маҳсулот нархини (қийматини) ҳисоблашни мураккаблаштиради.
Ривожланган бозор муносабатлари шароитида корхона ишлаб чиқариш
фаолиятини самарали бошқариш тобора кўпроқ уни ахборот билан
таъминлашга боғлиқ бўлиб бормоқда.
Ғарб мамлакатларида тарихан маржинал даромаддан ишлаб чиқаришни
миқдор жиҳатдан (экстенсив) ривожлантириш модели ўз умрини яшаб
бўлиб, унинг ўрнига янги модел жадал (интенсив) ривожланиш модели
келганида фойдалана бошладилар. Бундай моделдан фойдаланиш, ўз
навбатида, харажатларни бевосита ва билвосита, асосий ва қўшимча, доимий
ва ўзгарувчан, ишлаб чиқарувчи ва даврийга аниқ бўлиш асосида
бошқаришнинг стратегик вазифала-рини хал этишни талаб қилди.
1936 йилда Америка иқтисодчиси Жонатан Гаррисон «Директ-
костинг» таълимотини яратди. Унда таннарҳ таркибида фақат бевосита
сарфларни ҳисобга олиш ғоялари акс эттирилган. Ўша вақтда ҳисоб
ходимлари шундай хулосага келишдики, барча хара-жатларни мазкур
ҳисобот даврига (унда сотиладиганлар) тегишлиларга ва маҳсулот чиқариш
билан боғлиқларга (улар маҳсулот сотилгандаги ҳисобот даврига тегишли)
бўлиш лозим. Бунда биринчиси доимий харажатлар, иккинчиси ўзгарувчан
харажатлар, деб айтилди.
227
«Директ-костинг» ғоясини ривожлантиришга «Харажатлар ва ишлаб
чиқариш катталиклари мутаносибликлари асосида харажатлар ҳисобининг
ягона тизими» китобининг муаллифи К.Румель ҳисса қўшди. Китобда
харажатлар ҳисобининг «Директ-костинг» томонлари бўйича қолувчи
ахборот қуроли сифатида фойдаланиш бўйича амалий йўлйўриқлар,
«Блоклар бўйича харажатлар ҳисоби» тушунчаси мавжуд. Унинг фикрича,
агар доимий харажатлар блокини мутаносиб харажатлар блокига
қарамақарши қўйилса ва буюмга ишлатилган сарфларни эмас, фақат
мутаносиб харажатларни киритилса, бундай тизимини «блоклар бўйича
харажатлар ҳисоби» деб айтиш лозим. К. Румель ғоясининг моҳияти ҳажмига
муносиб харажатлар ва календар даври давомийлигига муносиб харажатлар
бевосита харажатларни элтувчиларга киритилади, давр давомийлигига
муносиб харажатлар эса бир блокда тақсимланмаган харажатлар каби
тўпланади.
АҚШда «Директ-костинг» тизимининг татбиқ этилиши билан
Бухгалтер-калькуляторлар Миллий ассоциацияси ўзининг ҳисоботида (1953
йилига тўғри келади) бу тизим тавсифини эълон қилган. 1961 йилда у
иккинчи ҳисоботни эълон қилади, унда мазкур тизимини қўллайдиган 50 та
йирик фирма тадқиқ қилинган эди.
Ҳозирги вақтда «Директ-костинг» барча иқтисоди ривожланган
мамлакатларда кенг тарқалган. Германия ва Австралияда мазкур усул
«қисман харажатлар ҳисоби» деб аталади. Бироқ Британияда у «мар-жинал
харажатлар ҳисоби», Францияда – «маржинал бухгалтерия» ёки « маржинал
учёт» деган номлар олган.
Ушбу тизим бўйича Ўзбекистон адабиётида керакли «чекланган,
нотўлиқ ёки қисқартирилган таннарҳ ҳисоби» атамаси учрайди. Ушбу
тизимни аташ учун мақбул ном «бухгалтерия ҳисобининг маржинал усули»
ҳисобланади. Уни «Директ-костинг» тизимида асосий кўрсат-кич маржинал
даромад бўлганлиги билан боғлаймиз. Унинг ёрдамида ишлаб чиқариш
рентабеллиги остонаси аниқланади, маҳсулотни зарарсиз сотиш нархи
белгиланади, корхона ассортимент сиёсати тузилади ва ҳ.к. Бундай
шароитларга «маржинал усули» атамаси Ўзбекистон мутахассислари учун
«Директ-костинг»га қараганда тушунарлироқ ва маънолироқ бўлади. Бундан
ташқари, олдин таъкидлаганимиздек, Буюк Британия ва Францияда ушбу
тизимни тав-сифлаш учун яна айнан маржинал йўналишига зўр берилади.
«Директ костинг» усулининг икки варианти бор:
1) учётда фақат ўзгарувчан (тезкор) харажатлар тўғрисидаги
маълумотларга асосланган оддий директ-костинг;
2) ривожланган директ-костингда ўзгарувчан харажатлар билан бир
қаторда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ўзгарувчан харажатлар
ҳам таннарҳга киритилади.
«Директ-костинг» ҳисоби тизимининг асосий афзалликлари
қуйидагилар:
228
1. Маҳсулот таннарҳини ҳисоблашдаги соддалаштириш ва аниқлаш,
чунки таннарҳ фақат ўзгарувчан харажатлар қисмидагина режалаштирилади
ва ҳисобга олинади.
2. Меҳнат турлари ўртасида доимий харажатларни шартли тақсимлаш
учун мураккаб ҳисоб-китоблар тузиш бўйича процессорлар йўқлиги. Уларни
маҳсулот таннарҳи таркибига киритмайдилар ва молиявий натижани
камайтиришга бевосита ёзиб қўядилар.
3. Рентабеллик остонаси (зароратлик нуқтаси, сотишлар остонали
ҳажми), корхона чидамлилиги захираси ва маҳсулот ёки буюртма нархини
қуйи чегарасини аниқлаш имконияти.
4. Маҳсулотнинг хилма-хил турлари рентабеллигини қиёсий таҳлил
қилиш имконияти.
5. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулай дастурини аниқлаш
имконияти.
6. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ёки хизматлар билан уларни четдан
сотиб олиш ўртасидаги танлов имконияти.
«Директ-костинг» раҳбарларга бутун корхона бўйича ҳам, турли
буюмлар бўйича ҳам маржинал даромад ўзгаришига эътиборни
кучайтиришга имкон беради: катта рентабелли маҳсулотни аниқлаш, асосан
шуни ишлаб чиқаришга ўтиш, чунки сотиш нархи ва ўзгарувчан харажатлар
суммаси ўртасидаги тафовут алоҳида буюмлар таннарҳига доимий
харажатларни ёзиб қўйиш натижасида яшириниб қолмайди, тизим бозор
шароитлари ўзгаришига жавобан ишлаб чиқаришни тез илғаб олиш
имконини беради. Бундай шароитда у яна бозор ва эркин рақобат шароитида
корхонани бошқариш тизими-маркетингнинг таркибий қисмига айланади.
Хулоса қилиб айтганда, «Директ-костинг» тизими бўйича Ўзбекистон
корхоналари ҳисоби амалиётини ташкил этиш бугунги кун талабидир. Уни
қўллаш корхоналар ишлаб чиқариш ва тижорат фаолияти самарадорлигини
оширишга, санаб ўтилган кўрсаткичлар назорати, таҳлилийлиги ва
ишончлилигини кучайтиришга ва маҳсулот таннарҳини пасайтиришнинг
захираларини тўла аниқлаш ва фойдаланишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |