224
меъёрий ҳужжатлар доирасида ва улардаги оғишлар бўйича ҳисоб ва назорат
тамойиллари ётади.
Харажатларни меъёрий ҳисоблашлар билан аниқлаш усули XX аср
бошларида АҚШ да пайдо бўлди ва тизимни ривожлантиришга туртки берди.
«Стандард-кост» ҳисоб тизими икки қоидага асосланади, яъни:
1) барча харажатлар ҳисобда андозалар билан солиштирилган бўлиши;
2)
ҳақиқий харажатлар андозалар билан қиёслаганда аниқланган
оғишлар бўйича бўлакларга ажратилган бўлиши керак.
Ўзининг вужудга келиш вақти билан «Стандарт-кост» ҳисоб
тизими
муваффақиятли ривожланди ва ҳозир бозор иқтисодиёти ривожланган
мамлакатларнинг кўплаб фирмалари ундан кенг фойдаланмоқдалар.
«Стандарт-кост» атамаси икки сўздан ташкил топган: «стандарт»
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун зарурий ишлаб чиқариш
харажатлари миқдорини (моддий ва меҳнат) ёки маҳсулот ё хизмат кўрсатиш
бирлиги ишлаб чиқаришга олдиндан ҳисоблаб қўйилган харажатларни
англатади, «кост» сўзи эса маҳсулот бирлигига тўғри
келадиган
харажатлардир. «Стандар-кост» сўзининг тўлиқ маъноси андозали
харажатларни англатади. Бу тизим, энг аввало, ишлаб чиқаришнинг бевосита
чиқимларидан фойдаланиш устидан ўрнатилган назоратга йўналтирилган,
бир-бирига боғлиқ калькуляциялар эса қўшимча сарфлар назорати учундир.
«Стандарт-кост» тизими ишбилармонлар талабларини қондиради ва
ишлаб чиқариш харажатлари назорати учун қудратли қурол бўлиб хизмат
қилади. Белгиланган андазалар асосида буюмлар ишлаб чиқариш ва сотишга
кутилган харажатлар
суммасини олдиндан белгилаш, нархларни аниқлаш
учун бирон бирлик таннарҳини ҳисоблаб қўйиш, шунингдек, келаси йилда
кутиладиган даромадлар ҳақида ҳисобот тузиш мумкин. Бу
тизимда
раҳбарлар мавжуд оғишлар тўғрисидаги ахборотдан тезкор бошқарув
чораларини қабул қилишда фойдаланадилар.
«Стандарт-кост» тизими асосида моддалар бўйича харажатларнинг
дастлабки (ишлаб чиқариш жараёни бошлангунча) меъёрлар тизими ётади.
Улар:
-
асосий материаллар;
-
асосий ишлаб чиқариш ишчилари меҳнат ҳақи;
-
ишлаб чиқаришдаги қўшимча сарфлар (ёрдамчи ишчиларнинг иш
ҳақи, қўшимча материаллар, ижара ҳақи, жиҳозлар амортизацияси ва ҳ.к.);
-
тижорат сарфлари (маҳсулотни сотиш бўйича сарфлар).
Дастлабки ҳисоб қилинган меъёрлар қатъий
белгиланган ставкалар
сифатида кўриб чиқилади, бунда ҳақиқий харажатлар корхонага моҳирлик
билан раҳбарлик қилиш орқали андозаларга мувофиқлаштирилади.
Сотишлар юзага келганда андозали меъёрлар ўзгартирилмайди, улар
белгиланган бутун даврга нисбатан барқарор туради, янги иқтисодий
шароитлар, материаллар, ишчи кучи нархининг бир оз кўтарилиши ё тушиши
ёки ишлаб чиқариш шарт ва усуллари ўзгаришидан келиб чиққан иқтисодий
ўзгаришлар бундан мустасно. Ҳар бир ҳисобот даврида юзага келувчи
ҳақиқий ва тахминий харажатлар ўртасидаги оғишлар йил давомидаги
225
оғишларнинг алоҳида ҳисобларида тўпланиб боради ва ишлаб чиқариш
харажатларига эмас, балки бевосита корхона молия натижаларига тўла
равишда қўшиб қўйилади.
«Стандарт-кост» ҳисоб тизими қуйидаги кесим ёрдамида тақдим
этилиши мумкин:
маҳсулот сотишдан тушган кирим;
маҳсулотнинг андозаси таннарҳи;
ялпи фойда;
андозалардан оғишлар;
ҳақиқий фойда.
Андозали меъёрлар ёрдамида ҳисоблаб чиқилган
калькуляция ишлаб
чиқариш ва харажатларни тезкор бошқаришнинг асоси ҳисоб-ланади.
Харажатларнинг белгиланган андозаси меъёрларидан жорий тартибда
аниқланган оғишларнинг юқорилиги келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
учун таҳлил қилинади.
Бу маъмуриятга ишлаб чиқаришдаги камчиликларни тезкор бартараф
этишга, келажакда ҳам уларнинг олдини олишга имкон яратади. Шуни
таъкидлаш керакки, «Стандарт-кост» тизими хориж амалиётида меъёрий
хужжатлар билан белгилаб қўйилмаган, шу
муносабат билан андозаларни
белгилаш ва ҳисоб қайдномалари юргизишнинг ягона услубига эга эмас.
Натижада биргина компания ичида турлича меъёрлар амал қилади: базисли,
жорий, идеал, тахминий, эришиб бўладиган ва енгиллаштирилган.
Меъёрлар белгиланишида ушбу буюмни ишлаб чиқариш учун зарур
материал, ишчи кучи миқдори ва хизматлар ҳажми сарфини табиий ҳолда
ифода этишга имкон берувчи жисмоний (миқдорий)
андозалардан кенг
фойдаланилади. Бу жисмоний андозалар кейин пул ҳисобидаги
коэффициентларга кўпайтирилади ва нарх меъёрларини оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: