Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

Таянч иборалари
 
Бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб, менежер, ички фойдаланувчилар, 
ташқи фойдаланувчилар, «Директ-костинг», «Стандарт кост», бошқарув 
тамойиллари, харажатлар даромадлар. 
 
Мавзуни ўқитишда қўлланиладиган педогогик технологиялар. 
 
Синдикат, ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш. 
 
Мавзу -17. Харажатлар тақсимоти ва таннарҳ калькуляцияси 


233 
1.
Харажатлар тушунчаси, таркиби ва уларнинг ҳисобини юритиш 
2. Маҳсулот таннарҳини аниқлаш усуллари. 
 
Хулоса 
Таянч иборалар 
Назорат саволлари 
 
1. 
Харажатлар тушунчаси, таркиби ва уларнинг ҳисобини юритиш. 
Харажат - бу моддий ресурсларни сотиб олишга қилинган сарфлар 
бўлиб‚ даромадлар ва харажатлар концепциясига кўра‚ ўша даврнинг ўзида 
даромад келтириши керак. Харажатларнинг тўғри ҳисобга олинишини 
таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннарҳини аниқ ҳисоблаш мақсадида 
харажатларни мезонлари бўйича туркумлаштириш илмий ва амалий 
жиҳатдан мукаммал ва аниқ бўлади. 
Харажатларни ҳисобга олишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар 
киради: 

иқтисодий натижаларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини 
қабул қилиш учун субъект маъмуриятини зарур маълумотлар билан 
таъминлаш; 

четга чиқишларни аниқлаш мақсадида ҳақиқатда сарфланган 
харажатларни кузатиш ва назорат ўрнатиш, уларни меъёрий ва режадаги 
ҳажми билан таққослаш, келгусидаги иқтисодий стратегиясини 
шакллантириш; 

баҳолаш ва молиявий натижаларни ҳисоблаш учун ишлаб чиқарилган 
тайёр маҳсулотларнинг таннарҳини ҳисоблаш; 

субъектнинг таркибий бўлинмалари ишлаб чиқариш фаолия-тининг 
иқтисодий натижаларини аниқлаш ва баҳолаш; 

узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган ишлаб чиқариш
технологияларининг қопланиши, бозорларда сотилаётган маҳсулотларнинг 
турлари бўйича рентабеллик даражаси, уларга қўйилган капиталларнинг 
самарадорлиги ва фаолияти бўйича бошқарув ҳисоби маълумотларини бир 
тизимга келтириш. 
Ишлаб 
чиқариш 
харажатлари 
маҳсулотни 
тайёрлаш 
учун 
моддийлаштирилган меҳнат сарфларининг пул шаклидага ифодасидир. 
Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри режалаштириш ва ҳисобга олиш 
мақсадида улар маълум тартибда туркумларга ажратилади: 
1. 
Маҳсулотни тайёрлашдаги техник-иқтисодий ролига қараб: 

асосий; 

устама. 
2. 
Айрим 
маҳсулот 
турларининг 
таннарҳига 
қўшилиши 
(тақсимланиши)га қараб: 

бевосита (тўғри); 

билвосита (эгри). 
3. 
Тайёрланаётган маҳсулот миқдорига боғлиқлигига қараб: 

ўзгарувчан; 


234 

ўзгармас (шартли). 
4. 
Харажатнинг турига қараб: 

иқтисодий элементлар; 

калкуляция моддалари. 
5. 
Таркибига қараб: 

бир элементли; 

комплекс. 
6. 
Ишлаб чиқариш билан боғлиқлигига қараб: 

ишлаб чиқаришдаги; 

ноишлаб чиқаришдаги. 
7. 
Маҳсулот таннарҳини ҳосил қилишдаги характерига қараб: 

унумли; 

унумсиз. 
8. 
Режага киритилишига қараб: 

режалаштириладиган; 

режалаштирилмайдиган. 
9. 
Ҳосил бўлиш жойига қараб: 

цех; 

участка; 

бўлим; 

бригада. 
10. 
Тақвим даврига тегишлилига қараб: 

жорий давр; 

келгуси давр; 

келажакдаги харажатлар резерви. 
Амалга 
оширилаётган 
ишлаб 
чиқариш 
харажатларини 
туркумлаштиришдан мақсад уларни ҳисобга олишда норматив ҳужжатларинг 
талабларига асосланишни таъминлашдир.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish