Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


“Ўзбек хусусий фильмлар яратилишидаги илк қадамлар



Download 1,88 Mb.
bet9/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

1.2 “Ўзбек хусусий фильмлар яратилишидаги илк қадамлар.
Бозор иқтисодиёти даври, хусусий тадбиркорлик ва мулкчиликни ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат туфайли мамлакатимизда жуда кўп хусусий фирмалар, корхоналар иш бошлади. Шуларнинг қаторида бир неча хусусий киностудиялар ҳам ташкил этилиб, уларнинг таркибида “Ўзбекфильм” ва бошқа киностудиялардаги иқтисодий танглик туфайли вақтинча ишсиз қолиб кетган, кўзга кўринган ижодкорлар ҳам иш бошладилар.
Хусусий кино студияларнинг ривожланганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаган бўлса-да, лекин ижодкорлар самарали меҳнат қилмоқдалар. Фикримиз исботи сифатида, кино театрлардаги афишалардаги ранг-баранг мавзулардаги фильмларни келтира оламиз. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, кино ижодкорлар қизғин меҳнат қилмоқдалар. Бу жуда қувонарли ҳодиса. Негаки, ижодкорлар ўртасидаги дўстона рақобатнинг ривожланиши нанижасида кинотеатрларимиз томошабинлар билан гавжум.
Мамлакатимизда хусусий киностудияларнинг пайдо бўлиш тарихи Ўзбекистон мустақилликка эришишидан олдинроққа бориб тақалади. 1991 йилда мамлакатимизда илк бор биринчи хусусий киностудия хусусий кино олиш ва тижорий мақсадларда намойиш этиш ваколатини олди. Бу киностудия Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Жумхурият жамғармаси қошида ташкил этилган, «Улуғбекфильм» ижодий ишлаб-чиқариш бирлашмаси эди.
Студия 1991 йил 19-февраль куни Ҳожимурод Ибрагимов ташабуси билан ташкил топган бўлиб, киностудия бюжетини “АЛАВР” ташқи иқтисодий тижорат ишлаб-чиқариш фирмаси ўз тасарруфига олган. «Улуғбекфильм» киностудияси Бадиий кенгашида Бўривой Аҳмедов, Шухрат Аббасов, Одил Ёқубов, Муҳаммад Али, Шароф Бошбеков, Ҳожимурод Ибрагимов, Саддириддин Зиёмуҳаммедов, Элдор Мамедов каби бир гуруҳ истеъдодли ва номдор ижодкорлар фаолият юритди. Шу кундан Ўзбек кино саноатида янги давр – хусусий киностудиялар даври бошланди.
1991-1994 йилларда студия томонидан бир неча хужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар яратилди. Кейинчалик, студия ижодий гурухи уч қисмли “Улуғбек мероси” хужжатли-публистик фильмини, мавжуд хужжатлар ва далилларга асосланган Амир Темурнинг Хиндистон, Эрон ва бошқа давлатларга қилган юришлари хақидаги “Амир Темур” кўп қисмли хужжатли-публистик фильмини, Орол ва оролбўйи ҳудуди экологик холатини асраш қўмитасининг буюртмасига биноан “Орол фожеаси” деб номланган хужжатли-публистик фильмини ҳамда ЮНЕСКОнинг кенг кўламли акциясига эга бўлишга қаратилган “Ипак йўли” каби хужжатли-публистик фильмларини яратишди.
«Улуғбекфильм» хусусий киностудиясининг шаклланганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаган бўлсада, унинг ижодий таркибида меҳнат қилаётган (юқорида номлари келтирилган) ижодкорларнинг бадиий кино соҳасидаги малакалари ва истеъдодлари бизга таниш. Бироқ, 1994 йил май ойида студия ижодкорлари томонидан тасвирга туширилган биринчи хусусий фильм дея аталиши лозим бўлган “Тақдир” кинофильмининг бадиийлик хусусиятларини яхши деб бўлмайди.
“Тақдир” фильмининг сценарий муаллифи Анвар Нурматов, постановкачи режиссёр ва оператор Элдор Мамедов, бош роль бўлган Санжар ролини ўша пайтда М.Уйғур номли Тошкент Театр ва рассомчилик институтининг “Драма театри ва кино актёрлиги” бўлими 4-курс талабаси Нажот Хожиев ижро этган. Бундан ташқари, Санжарнинг хотини Лола ролини ҳам худди шу олийгоҳнинг рассомчилик факультети, “рангтасвир” бўлими 2-курс талабаси Дилором Ҳамдамова ўйнаган. Корхона директори ролида Фарҳод Хамроев рол ижро этган бўлиб, у фильмнинг бош администратори вазифасини ҳам бажарган. «Ўзбекфильм» киностудиясининг каскадёрлари Баҳодир Расулҳожиев, Камолиддин Жаҳонгировлар фильмдаги жанг ва мураккаб саҳналарда иштирок этишган.
Мелодрама жанридаги “Тақдир” фильмининг сюжетига эътиборни қаратадиган бўлсак, унда ўз хаётий мақсади, соф мухаббати учун курашган оддий инсоннинг қалтис қарор қабул қилиб ўз ҳаётини поймол қилганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Оилада отасиз қийинчиликда ўсган Санжар маҳалласидаги ўзи яхши кўрган қўшни қиз билан одатдагидай хиёбонда учрашади. Бадавлат оиланинг арзанда фарзанди икки ёшнинг олдиларида хира пашшадек пайдо бўлишади ва бир гуруҳ ҳамтовоқлари билан Санжарни калтаклайдилар. Нима қилишини билмай, ўз жонини асраш учун кўчадаги бўш шиша идишни синдириб «рақиби»га ташланади ва уни қаттиқ яралайди. Охир оқибат суд ҳукми билан Санжар узоқ муддатга қамалиб кетади.
Ўз муддати ўтаб қамоқдан чиққан Санжар, қамалганлик тавқи-лаънати туфайли ишга ҳам киролмайди ва жамиятда ёлғизланиб қолади. У ҳудди хеч кимга керак бўлмай қолган нарсадай жамиятда ёлғизланиб қолади. Ёқтирган қизини қидириб топишдан ҳам маъно йўқлигини, уни энди топган тақдирида ҳам баҳтли қила олмаслигини тушуниб етган Санжар нотинч давралар асири бўлиб қолади. Аниқроғи ичкилик, кашандалик ва бехаё давралар уни ўз домига тортади. Ана шундай кунларнинг бирида фоҳиша аёл уни «қўлга олади». Санжарни уйига таклиф этади. Улар тунни бирга ўтказишганларидан сўнг, тонгда аёл Санжар уни зўрлаб номусига текканлиги ҳақида барчага айю-ханнос солади. Ноилож қолган Санжар тўй қилиб ўша аёлга уйланишга мажбур бўлади. Орадан бир оз вақт ўтади. Санжарнинг бошига турли савдолар тушади, тақдирида кўпдан-кўп саргузаштлар кечади, аёли эса эски касбини қумсам хиёнат кўчасига қадам қўяди. Турмуши бузилиб, ўртадаги норасида болани қишлоққа ташлаб кетади. Санжарни эски рақиблари яна таъқиб қилишади. Уни қишлоқдаги тоғ бағридаги ҳилват жойга олиб бориб ўлдирмоқчи бўлиб туришганида, тақдир тақозоси билан шу атрофдан ўтиб қолган бир йигит уни қутқариб уйига олиб кетади. У Санжарнинг ташлаб кетилган ўғлини топиб олганини айтади ва уни Санжарнинг қўлига топширади. Айш-ишратлардан, ҳорликлардан тўйган Санжарнинг хотини эса ўзини ўлдиришга қарор қилади. Санъатсевар Санжар хофизлигини давом этириб, ўз ўғли билан бахтли яшай бошлайди...
Фильм Наманган вилоятида тасвирга олинган бўлиб, бунга асосий сабаб, «Улуғбекфильм» хусусий киностудиясига тайёр қаҳрамонларнинг прототипи асосида ёзилган сценарий билан таклиф тушганлигидир, қолаверса, Наманган вилоят ҳокимлиги, фильмга ҳомийлик қилган «Ёш куч» фирмаси ва унинг раҳбари Каримжон Жўраев, шунинг¬дек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев раҳбарлигидаги Наманган вилоят театри, Маҳмуджон Мамадалиев раҳбар бўлган вилоят кимё заводи, ўша пайтдаги Ўзбе¬кистон халқ депутати Парпишер Саидазимов раҳбар бўлган темир-йўл ишчилар таъминоти бўлими, Бундан ташқари, Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси, Наманган мусиқа билим юрти жамоалари ижодкорларга яхши шарт-шароитлар яратилишига бош-қош бўлишган.
Энг биринчи хусусий фильм бўлган «Тақдир» фильмининг премъераси ҳам шу ерда, Наманган вилояти “Баҳор” кинотеатрида 1994 йилнинг 12 октябрида бўлиб ўтган ва бир ой мабойнида кинотеатр репертуаридан жой олган.
“Тақдир” картинасининг тасвирий сифатига эътибор қаратадиган бўлсак, оператор Элдор Қисмир ўғли Мамедов, бадиий кинода ва Ўзбекистон илмий-оммабоп ва хужжатли фильмлар киностудиясида узоқ йиллар ишлаганини инобатга олиб, тасвирчининг тажрибаси ва малакасини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз деб хисобламаймиз. Фильм Япониянинг Panasonic фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган National M5 Profesional (аналогли) VHS видеокамерасида тасвирга туширилган.
Фильмнинг яратилиш жараёнига батафсил тўхталиб ўтиш унинг бадиийлик жихатдан паст сифатли бўлиши сабабига ойдинлик киритади деб хисобладик. Тадқиқот ишлари натижасида фильмнинг сценарий муаллифи бўлган Анвар Нурматов ушбу фильмда аввалига режиссёр сифатида ўзини синаб кўрмоқчи бўлганлиги ва кейинчалик бу масъулиятли ишни эплай олмаслигини англаб етиб, фильм постановкачи-оператори Элдор Мамедовга топширганлиги аниқланди.
Фильмнинг тасвирий жихатига батафсил тўҳталиб ўтамиз: фильмга ажратилган маблағ қанчалиги бизга қоронғу бўлсада, тасвирга олиш ишларини кинотасмали камерада олиб борилмаганлигидан хулоса қилиш мумкинки, молиявий жихатдан фильм жуда чекланган имкониятлар шароитида тасвирга олинган ва бу тежамкорлик тасвир сифатига таъсир кўрсатганлиги томошабинга шундоққина кўриниб туради. Ижодкорлар фильмни фақатгина ёз фаслида тасвирга туширганлиги сабабли, юқори контрастлиликка, ҳамда картина сюжетидаги ҳолат, вақт ўтганлиги, яъни қахрамонларнинг кексайишидаги жараёнлар ва фасллар алмашиниши каби ўзгаришларга таъсирини бермасдан қолмаган. Фильмда асосан тайёр объектлардан фойдаланилган бўлиб, павилонли, декарацияли тасвирга олиш ишлари кўринмайди ва бу ҳам фильм бюджетининг жуда кам бўлган деган фикримизни исботлаб турибди, назаримизда.
Оператор суратга олиш пайтида кадр композицияси, унинг тасвирий ечими устида иш олиб боради. Агар у режиссёрлик ҳам қилса унинг вазифаси бўлган мезонсаҳна қуриш, актёрлар билан ишлаш, умумий ижодий гуруҳни бошқариш каби ишларга чалғиб, тўлақонли тасвир устида ишлашга имкон бўлмай, операторлик масъулияти издан чиқади. Минг афсуски, “Тақдир” кинокартинасида айнан шу ҳол юз берган. Фильмда операторлик тасвирий ифода ва техник воситаларидан самарали фойдаланган деб айта олмаймиз. Операторнинг ёрдамчи техникалари бўлган кран, рельс ва тележка, стэдикам , елка штативи (наплечник) сингари техник воситалардан фойдаланганида, фильмнинг драматургик таъсир кучи, унинг тамп ва ритмини жонлантирарди. “National M5 Profesional Vhs” камерасида тасвирга олиш пайтида одатда ранг ҳароратини мувозанатлаш (цветовой баланс)да камеранинг “manual – ” режимидан фойдаланилади. Чунки бу режим ҳар қандай муҳитда ранглар балансини тўғри олишга имкон беради. Қолаверса, бу режимда ҳар-хил рангли қоғозларга ранг баланси олиб, маълум бир атмосферани яратишга ҳам имкон бор. Ушбу фильмнинг бошланишидаги Санжарнинг ўз тақдиридан ранжишини ифодаловчи ички монологи айтилаётган эпизодида шу усулдан, яъни кундузни, тонгги кўкимтир рангда тасвирлай олган. Ҳар доим ўз фильмларини кинотасмали камерада тасвирга тушириб юрган оператор Элдор Мамедов учун “Тақдир” фильмини суратга олишда фойдаланган камера тажриба вазифасини ҳам ўтади. Тажрибалар ҳар доим ҳам омадли чиқавермаслиги мумкин. Чунки биринчидан, ўша даврдаги кинотеатлардаги кинопроекторлар асосан кинотасмадан кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, бунинг устига, тажрибадаги камеранинг тасвир сифат даражаси пастлиги туфайли катта экранда яхши чиқмаслиги мумкин эди. Иккинчидан эса қайсидир маънода тасвирга олиш қулайликлари кам, қўшимча объективлардан фойдаланиш имконияти йўқ. Чунки “National M5 Profesional Vhs” видеокамераси хаваскорлар учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унда қўшимча объективлардан фойдаланиш назарда тутилмаган. Бу эса кинода, камеранинг техник имконияти пастлиги туфайли кадрнинг бой композицияли чиқишини чеклаб қўйган.
“Тақдир” фильмининг кўп эпизодлари, асосан табиий шароитларда, кундузи суратга олинган бўлиб, оператор кадрларда қўшимча ёритиш усулларидан фойдаланмаган. Бунинг устига, камеранинг фокус тўғрилаш тизими ва ранг хароратини мувозанатлаш тизими ҳам камеранинг автоматик ишлаш режимига юкланганлиги сабабли ҳам ҳаракат пайтида тасвир тиниқлиги ва экспозиция кадр давомида бир неча бор ўзгариб кетганлигини кўришимиз мумкин.
Ҳар бир операторнинг у ёки бу турдаги фильмга, маълум бир услубга мойиллиги бўлгани каби Элдор Мамедовнинг ҳам “Тақдир” фильмидаги тасвирга олиш услубида интерьер шароитидаги ва тунги саҳналарни ёритишда ёйиб нур берувчи ёритиш воситаларидан фойдаланган. Камеранинг трансфокатор тизими, яъни тасвирни яқинлаштириш ва узоқлаштириш функсиясидан хаддат ташқари кўп фойдаланилгани фильмда кадрлар сонини кам бўлиб, тушунарсиз бўлиб қолишига, экспозициянинг бузилиш ҳолатига, кадр яқинлаштирилганда муайян урғу берилган жойга боргунча, экспозиция ва фокуснинг ўзгариб кетиши каби қўпол хато ва нуқсонлар фильмнинг тасвирий ечимига, унинг бадиий қийматига жуда катта салбий таъсир кўрсатган.
Мураккаб тасвирга олиш усули фильмда, икки эпизода яққол кўринади. Санжарнинг хофизлиги ва шеърий назмга усталиги туфайли бойларнинг базму-жамшид кечаларига қўшилиб юради. Ана шундай кечаларнинг бирида ўз хотини Лоланинг шармандали холатда кўриб қолиб ўртада жанжал кўтарилади. Воқеа охирида Санжарни ўлакса қилиб калтаклашиб тоғдаги бир тепаликдан ташлаб юборишади. Айнан шу сахнада мураккаб тасвирга олиш усулидан фойдаланилган ва иккинчи саҳна, бу жирканч ҳаётидан тўйган Лоланинг машинада ҳалокатга учраш саҳнасида фойдаланилган. Ҳар иккала саҳнада ҳам каскадёрлар ўзларига берилган топшириқни аъло даражада уддалашган.
Даврнинг талаби ва ҳар томонлама ривожланиш йўлида қилинган саъй-харакатлар самараси ўлароқ, хусусий киностудиялар ва давлат киностудиялари ўртасида ҳам ўзаро манфаатли ижодий алоқалар ўрнатилиб, ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширила бошланди. Ана шундай ҳамкорликнинг меваси сифатида “Ўзбектелефильм” студияси ва атоқли ўзбек кинорежиссёри Л.Файзиев томонидан асос солинган «Файзий-фильм» хусусий студиялари томонидан 1994 йилда “Тақдир эшиги” деб номланган тўлиқ метражли бадиий фильм тасвирга олинди. Бу ҳам хусусий киностудияларнинг қарор топиши ва ривожланишидаги яна бир босқич бўлиб хизмат қилди.
Таниқли адиб Ш.Бошбековнинг “Тақдир эшиги” пьесаси асосида режиссёр Латиф Файзиев, ва оператор Б.Содиқовлар томонидан суратга олинган бу фильмда ёлғизликда яшовчи икки қўшнилар тақдир тақозоси – қулфи бузилган эшик сабабли бир-бирлари билан тамомила тасодифан учрашиб қоладилар ва эрталабгача бир хонада қамалиб қолиб кетадилар, оҳир-оқибат турмуш қуришади. Фильмдаги бош ролларни истеъдодли актёрлар Хожакбар Нурматов ва Дилором Қамбаровалар ижро этишган.
Хусусий киностудия томонидан суратга олинган кейинги фильм “Байрам хусусий киностудияси томонидан 2000 йилда тасвирга олинган «Бумбастик» фильмидир. Фильмнинг сценарий муаллифи Валерий Гусев, постановкачи-режиссёр Фарид Давлетшин, постановкачи-оператор Эльдор Мамедов. Фильмда асосан хаваскор актёрлар роль ижро этишган.
Фильм жуда қисқа фурсатларда ва жуда кам маблағ эвазига суратга олинган. “Бумбастик” фильми илк бор видеопроектор ёрдамида катта экранда намойиш этилган фильмдир. Унинг премъераси 2000 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган. Фильм томошабинлар томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди.
Фильм жанри комедия бўлиб, ўша давр санъат оламидаги рўй берган кирдикорларни ёритишга хизмат қилади. “Сценарий муаллифи, режиссёр ўз асари учун муайян жанрни танлаши бу фильм драматургиясига асос қилиб олинган материални муайян тарзда инкишоф этиши бу асарнинг бадиий ўлчовини белгиламоқ. Шундай қилиб, жанр режиссёрга ниятини амалга ошириш учун зарур ифода воситаларини танланишини белгилаб беради. Жанрни танлаш-сценарий муаллифининг ҳам, режиссёрнинг ҳам ишидаги маъсулиятли жиҳатлардан биридир” . Бундан маълум бўладики, асар орқали томошабинга айтмоқчи бўлган фикрларни тез ва таъсирчан етиб бориши фильмнинг жанрига боғлиқ. Ушбу фильмда эса жанр мавзуга хос тарзда ифодаланмаган. Барча ҳолатлар бачкана ҳаракатлар, асоссиз, сунъий вазиятларга асосланганлиги томошабинда салъбий фикр уйғонишига олиб келади. Бундан аён бўладики, фильмда, аввало, жанр тўғри танланмаган.
Ушбу фильм воқеалари “Бустон” эстрада гуруҳи ва шу каби бир қанча ёш хонандаларнинг фестивали жараёнидан бошланади. Кинокартинадаги конфликт бош қаҳрамонлардан бири Обид Обидович (Обид Асомов) ва “Бўстон” эстрада гуруҳи аъзоларининг ўртасида кечади. Обид Обидович ўз машуқаси хонанда Гулойимни фестивалда ғолиб бўлишига уринади. Бу йўлда танловни баҳоловчи барча ҳакамлар ҳайъати аъзоларига пора бериб, Гулойимнинг ғолиб бўлишига ҳаракат қилади. Бироқ вазият акс томонга ривожланиб, фестивалда ғолибликни “Бўстон” гуруҳи аъзолари қўлга киритади. Натижада, гуруҳ аъзолари танловнинг ғолиби сифатида “Сиам”га саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритади. Ўзининг ғаразли ниятини амалга ошира олмаган Обид Обидович ҳомийлиги остидаги хонанда Гулойимга тасалли бериш учун, саёҳат давомида “Бўстон” гуруҳи аъзоларининг концертларига ҳалал бериш мақсадида улар билан биргаликда гострол сафарига боради.
Умумий қилиб айтганда, аввало, фильмга бош мавзу қилиб олинган воқеа долзарблиги жиҳатидан талаб даражасида бўлиши мумкин, бироқ унинг, мазмуннинг ёритиб берилиши томонидан анча суст ифодаланган. Буни актёрлар ижросида, тасвир ҳолатларида ҳамда воқеалар кетма-кетлигидаги тартибсизликларда ҳам яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда ҳам кўпгина соҳаларда рўй бераётган порахўрлик, хасадгўйлик каби иллатларнинг жазоси ўлароқ ифодаланган кинокартина сюжети енгил-елпи, саёз мазмунга эгалигини кўрсатади.
Фильмдаги операторлик ишига тўхталадиган бўлсак, у кўпроқ хужжатли фильм стилистикасида, хеч қандай ортиқча бадиийлаштиришларсиз олинганини кўриш мумкин. Айтиш мумкинки, операторнинг бу усулда ишлаши, яъни хужжатли фильм услубида фильмни суратга олиши атайин қилинмаган бўлиб, аксинча яримпрофессионал видеокамеранинг имкониятларини яхши билмаслик ва улардан фойдалана олмаслик натижасида юзага келган. Машхур ва профессионал кинооператор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинооператор Хатам Файзиев ўзининг “Ўзбекистонда мустақиллик йилларида яратилган бадиий фильмлардаги операторлик маҳорати” номли мақоласида “Бумбастик” фильмидаги операторлик иши хақида тўхталар экан, шундай ёзади: “...оператор бадиий кинонинг тасвирий ифода воситаларидан фойдалана олмаган. У фильмни яримпрофессионал камерада тасвирга олган. Шунинг учун ҳам катта экранда фильм тасвирлари хиралик ва ноаниқлик касб этган...”.
Хулоса қилиб айтганда, фильмда ўзбек киноижодкорларининг тўлиқ имконияти, маҳорати акс этган, деб айтиш қийин. Негаки, кино санъати актёрлар ижроси, сўз ва мусиқа, оператор иши ва режиссёр маҳоратининг узвий боғлиқлигида вужудга келадиган санъат туридир. Бундаги биргина уйғунлик бузилиши фильмнинг муваффақиятли чиқишига путур етказади. Ушбу фильмда эса шу ҳолатлар билан боғлиқ бир қанча камчиликларни кузатиш мумкин.
Шундай бўлсада илк фильмларининг кичик ютуғидан рухланган фильм ижодкорлари «Бумбастик-2» (2001) ва «Бумбастик-3» (2002) фильмларини тасвирга олдилар. Бу фильмларда, видеокамеранинг техник имкониятлари, унинг енгиллиги, ишлатишда қулайлиги ва ёруғликтаъсирчанлиги кучли бўлган матрица билан жихозланганлиги ва бунинг натижасида жуда паст ёруғликда ҳам ишлаш имконини бериши сабабли, оператор жуда осонлик билан, ортиқча қўшимча техник воситаларсиз ишлаган.
Хусусий киностудия томонидан суратга олинган навбатдаги фильм 2000 йилда "Ёшлар" телерадиокомпанияси ҳодимлари билан хамкорликда яратилган “Тоҳир ва Зухра” фильмидир. Бу фильмни хусусий киностудия махсулоти эмас, деб уни кўпроқ давлат студиясига тегишли, дея фикрлайдиганлар бисёр. Аслида, Собир Абдулла қаламига мансуб асар қахрамонлари Тоҳир ва Зухра номини олган ушбу на бадиий, на ижтимоий мағизга эга бўлган фильм мамлакатимизда суратга олинган илк мусиқий хусусий кино асардир. Бироқ бизнинг фикримизча, бу сахналаштирилган, бадиийлаштирилган ва мантиқий бирлаштириб чиқилган мусиқий клиплар жамланмаси, бир сўз билан айтганда телевидениеда намойиш этишга мўлжалланган фильм-концертдан бошқа нарса эмас. Бу каби фильм концертлар ўша пайтда Россия телеканалларида, айниқса ОРТ (Общественное Российское телевидение)да “Старые песни о главном” номи остида талайгина яратилар ва ТВ экранларида намойиш этиб борилар эди.
Мазкур экран асари бош қахрамони – Тоҳирни (Тоҳир Содиқов) уйлантириш муаммоси билан бошланади. Аммо консерватория талабаси бўлмиш йигит уйланиш нияти йўқлигини айтиб, ота-онасини анчагина хафа қилади ва ўша куни кайфияти тушган холда ўқишга боради-ю тасодифан ўз Зухрасини учратади. Сўнг уни излаб топиш мақсадида институт кадрлар бўлимига киради. Бироқ асарнинг мантиқан хаққоний чиқишини истаган сценарий муаллифлари-ю режиссёр истаги билан асарга тиқиштирилган замонавий "қоработир" (Жавоҳир Зокиров)нинг хоҳиши туфайли кадрлар бўлими бошлиғи (Клара Жалилова) уни нотўғри маълумот билан Самаркандга жўнатиб юборади. Ўғлининг нихоят уйланиш максадида эканидан қувонган ота (Обид Асомов) у билан бирга Самарқандга йўл олади. Ана шундан сўнг шунчаки юзаки хажвга қурилган фильмнинг асосий воқеалари бошланади. Тоҳир Зухрасини Самарканддан, Бухоро-ю Хоразмдан ҳам излайди. Уни тополмайди, бироқ "уни барибир топишим керак!", дея ўжарлик қилади. У Хоразмда эканлигида эса ойнаи жахон орқали намойиш этилган концертда севган парирўйини кўради. Ота-бола зудлик билан яна Тошкентга кайтишади. Шу ўринда Қоработир ҳам Зухра у ўйлаган қиз эмаслигини, уни Захро билан адаштираётганини билиб колади. Ва нихоят, Тоҳир ўз Зухрасини топади ва бахтли якун рўй беради.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фильм яратилган пайтларда хали ўзбек хусусий кино саноати бугунгидек ривожланмаган эди. Шу боис на мазмунга, на асосли мантиққа ва на маънавий аҳамиятга эга бўлган ушбу фильм гулдурос қарсаклару шов-шувларга эриша олди. Дархақиқат, ўша даврнинг энг машхур эстарада юлдузларининг деярли барчаси – Тоҳир Содиқов, Ирода Йўлдошева, "Анор" гурухи, "Жоним" гурухи, Манзура, Райхон, "Аср", Ўктам Хакимов ҳамда Лариса Москалёвалар иштирокидаги мазкур фильмнинг довруғ қозониши тушунарлидек эди. Бу фильмнинг, бизнингча хусусий кинога хеч қандай алоқаси йўқ. Уни кўп мутахассис ва ёш тадқиқотчилар томонидан илк хусусий фильм сифатида (нотўғри) таъкидлаб ўтилгани боис, биз ҳам унга қисман бўлсада тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish