Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Замонавий фильмлардаги операторлик ишига оид айрим муаммолар



Download 1,88 Mb.
bet11/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

2.2. Замонавий фильмлардаги операторлик ишига оид айрим муаммолар
Хусусий фильмларда, умуман бугунги кунда кино ва медиа махсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ёш ижодкорларнинг, операторларнинг ижодида ютуқлар билан бир қаторда айрим хатолик ва камчиликлар ҳам кўзга ташланиб қолмоқда. Тадқиқот жараёнида бу камчиликларни тахлилий ўрганиб чиқиб уларни асосий 4 та катта гурухга бўлдик:
1–гурух: Операторлик соҳаси бўйича тегишли олий таълим муассасаларида тахсил олмаганлиги учун кино санъатининг назарий асосларини (ёруғлик, унинг бадиий жихатлари, композиция, монтаж, режиссура ва драматургия, кино мактаблари, жанр хусусиятлари ва бошқ.) билмаслик, жуда тор тасаввур ва билимга эга бўлиш – билимсизлик;
2-гурух: Етарлича назарий билимга эга бўлсада, уларни амалда қўллай олиш малакасининг, уқувнинг йўқлиги, замонавий операторлик техник воситаларнинг техник ва бадиий имкониятларини яхши билмаслик – тажрибасизлик;
3-гурух: Етарлича назарий билимга эга бўлиб, уларни амалда қўллай олиш малакаси ва уқувга, тажрибага, замонавий операторлик техник воситаларнинг техник ва бадиий имкониятларини ҳақида яхши билимга эга бўлиб ҳам ижодий изланмаслик, “хайбаракаллачилик” – дангасалик.
4–гурух: Операторлик соҳаси бўйича тегишли олий таълим муассасаларида тахсил олмаганлиги учун кино санъатининг назарий асосларини (ёруғлик, унинг бадиий жихатлари, композиция, монтаж, режиссура ва драматургия, кино мактаблари, жанр хусусиятлари ва бошқ.) билмасдан туриб ҳам, жуда тор тасаввур ва билимга эга бўлиб ҳам буни тан олмаслик ва танқидни инкор этиш – делитантизм;
Ижодий жараёнда оператор режиссёрга қараганда кечаётган воқеаларни тезроқ илғай олиши лозим. Фильмни суратга олиш пайтида оператор, режиссёр вазифасини уддалаши мумкин. Лекин режиссёр ўзи суратга олаётган фильмга операторлик қила олмайди. Кинооператор ўз қаҳрамонларининг ташқи гўзаллигига эмас, уларнинг ички дунёсини ва қалб гўзаллигини очиб бера олиши керак.
Бугунги кеча кундузда хусусий кино соҳасида фаолият юритаётган ёш операторлар ижодини кузутадиган бўлсак, уларнинг муайян жанр ва услуб хусусиятларини, кадрларнинг драматургик юки, ранг, ёруғлик драматургияси ва бошқа тасвирий ифода воситаларининг кучини тўғри ва тўлиқ англаб етмасдан, фильмнинг мавзуси, жанри ва стилистикасидан қатъи назар фақат бир хил услубда ишлаётганликларини гувоҳи бўламиз.
Кинооператорлик санъатида таъсирчан ва ифодали воситалар устида изланишлар-эпизодларни шунчаки чиройли кўчиришга эмас, балки режиссёр мақсадини ва асар ғоясини образли тасвирлашга қаратилади. Фильмдаги оператор иштирокида бўлган ва кун сайин мураккаблашиб бораётган техника, сезгирлиги кучайган плёнка ва оптика-фильмнинг тасвирий ечимининг юксак бадиийлиги учун хизмат қилади. Картинада ранглар қурилмаси кенг имкониятларни қамраб олган тасвир воситаси сифатида ҳам иштирок этади. У фильмда турли - туман маънодаги мазмун ва моҳиятни яратади.
Афсуски, бугунги кунда кўплаб операторлар ташқи гўзаллик “шайдосига” айланганлар. Биринчи навбатда актёрнинг маҳоратини эмас, унинг чиройли чеҳрасини кўрсатиш билан чегараланиб қолмоқдалар.
Режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Ошиқлар” (2008) фильмида оператор (кичик) Баҳодир Юлдашев фильмнинг деярли барча сахналарида актёр ва айниқса актрисаларни максимал даражада гўзал қилиб кўрсатишга, уларнинг жисмоний камчиликларини беркитишга интилган. Бунинг учун у майин ва соясиз ёритиш усулидан фойдаланган. Фильмнинг умумий сифати, сценарий, режиссура, актёрлар танлови ва уларнинг ижроси жуда яхши. Операторлик иши ҳам кўп томонлама тахсинга сазовор. Бироқ, айнан турли руҳий холатлар, турлича кечинмалар ва турли вақт холатларида (тонг, кеч, кундуз ва бошқ.) ёритишнинг умумий стилистикаси ўзгармаган, яъни тун сахналарида ҳам актёр юзидаги нур-соя ўйини “кундуз” сахналаридаги билан бир хил бўлиб қолган. Бу эса кино бадиий ёритиш меъёрларидан оғишни билдиради. Оператор бу ишни ёритишнинг техник ва бадиий талабларини билмаганлигидан эмас, балки фильм эстетикасини ошириш, қахрамонларини максимал даражада чиройли ва бенуқсон қилиб кўрсатиш учун қилганлиги аниқ.
Аслида, бу ўзига хос тенденция 1930-40 йилларда Голливудда юзага келган бўлиб, унда хусусий киностудияларнинг иш жараёни шу даражада ўзгардики, фильмни тасвирга оладиган операторларни бош роль актёрлари танлаш даражасига чикди. Ха, оператор актёрни эмас, балки актёр операторни танлаши мумкин эди.
Голливуднинг таниқли ва истеъдодли операторларидан бири Чарлз Б.Ланг ўша даврни шундай эслайди: “...бу бизга ўргатишган энг биринчи сабоқ эди, чунки бу кинооператорнинг “нон”и эди. Кинооператорга доимо хазил аралаш эслатиб туришардики, “...оёғингни истаган жойга қўйишинг мумкин, лекин уларнинг (актёрларнинг) юзига эмас, чунки томошабинлар уларнинг юзини кўришни истайдилар...”, бу қонун эди...”7.
Голливуднинг таниқли ва истеъдодли операторларидан бири Гарри Вольф ҳам бу давр ҳақида шундай дейди: “...режиссёр Луи Майер жуда ақлли инсон эди. У ўз ёнига операторни чақириб шундай дер эди: “...Менга қара, актриса (бош роль ижрочиси) фильмда жуда мураккаб ахволда, довул, ёнғин, кучли шамол ёки сел ёғиб турган шароитда бўлса ҳам, хар доим жуда мафтункор ва гўзал бўлиши шарт...”.8
Умуман олганда “Ошиқлар” фильмидаги операторлик иши кадр композицияси, ракурслар, ёритиш, операторлик қўшимча техник воситаларидан бадиий фойдалаш, кадрларнинг драмургик юки, тасвирий ифодалилик нуқтаи назаридан жуда яхши.
Кинооператор фильм сюжетини қурилишида образлар талқини ва режиссёр стилистикасини кўзда тутган ҳолда, бош мавзуни очишга ёрдам берадиган услуб танлаши ҳамда кадрлар композицияси тус-тоналлиги, ранглар динамикаси орқали томошабинларга фикрини етказиб бериши лозим. Демак, суратга олиш вақтида кинооператор томошабин билан ўзига хос образли тилда суҳбатлашади. Яна бошқа турда ижод этишни маъқул кўрадиган операторлар эса ўз фильмларини тасвирга тушириш жараёнида кескин суратда ўзгариб борувчи тасвирлар, хилма – хил мураккаб ракурсли композициялар, ранглар “тўқнашувини” ҳосил қиладиган кадрлар орқали ўз услубларини тақдим этади. Бу ҳолларда кинооператор кўпинча тасвирий воситаларни қўллашда кадрнинг тузилиш таркибини ҳисобга олмаса, кино кадрлардаги тасвир ва овоз воситаларинин мутаносиблигини ёддан чиқарса, фильмнинг бадиий компонентлари ўртасидаги муносабатлар ўзгаришига сабаб бўлади.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish