Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


- БОБ. СЎНГИ ЙИЛЛАРДА ЯРАТИЛГАН ХУСУСИЙ ФИЛЬМЛАРДАГИ ЁШ ОПЕРАТОРЛАРНИНГ МАХОРАТИ



Download 1,88 Mb.
bet12/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

3- БОБ. СЎНГИ ЙИЛЛАРДА ЯРАТИЛГАН ХУСУСИЙ ФИЛЬМЛАРДАГИ ЁШ ОПЕРАТОРЛАРНИНГ МАХОРАТИ
3.1. Сўнги йилларда яратилган хусусий фильмлардаги ёш операторларнинг махорати
Сўнгги йилларда хусусий киностудиялар томонидан олинаётган бадиий фильмлардаги операторлик маҳоратини тахлил қилишимиз жараёнида асосан мактаб кўрган, яъни ўз мутахассислиги бўйича Олий таълим масканида тахсил олган ҳамда сохаси бўйича назарий билимга эга бўлмаган хаваскор операторларнинг ижоди, ютуқ ва камчиликларини таққослаш орқали тахлил қиламиз.
И.АКаримов ўз мулоҳазаларида “Шуни холисона айтиш керакки, ёшларнинг тарбиясига чуқур таъсир кўрсатадиган замонавий қаҳрамон образи кино экранларимизда ҳали яратилганича йўқ. Суратга олинаётган аксарият фильмларда киноижодкорларимиз бугунги куннинг ҳақиқий манзараси, унинг ўткир муаммолари ҳис эта олмасликлари, оддий одамлар ҳаётидан узоқлашиб қолганликлари сезилиб туради.”9 Бу каби масалаларга давлат сиёсати доирасида алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Чунки кино санъати оммага таъсир этадиган энг муҳим санъат турларидан ҳисобланади. Агар бу каби ҳолатларни вақтида олди олинмаса, салбий оқибатларга олиб келади. Биз томошабинларга мана шундай маиший ва кўнгилочар мавзулардаги фильмларни мунтазам тақдим этиб келаверсак, улардаги бадиий адабиётга, мумтоз мавзулардаги асарларга бўлган қизиқишларини сўндириб қўйишимиз мумкин.
Ҳозирги кунда кинотеатрларда бир ойнинг ўзида беш-олтита фильмнинг премьералари бўлиб ўтиши, юқорида айтгандек бу соҳада иш қизғин кетаётганлигидан далолат беради. Ижодкорлар ўртасида дўстона рақобатнинг ривожланиши натижасида эса кўплаб фильмлар ўз томошабинларига эга бўлаётганини инкор эта олмаймиз. Ҳар бир фильмни томоша қилар эканмиз, бевосита шу воқеалар ишрирокчисига айланиб, қаҳрамон ўрнида ўзимизни кўришни истаймиз.
Афсуски, бугунги кунда, актёр ижросидаги камчиликларни, режиссёр ечиб бера олмаган қирраларини яққол очилиб қолиши натижасида биз қаҳрамонларнинг ҳолатларига совуққонлик билан муносабат билдиряпмиз. Хўш, бу каби ҳолатга тушишимизга ким айибдор? Касбини чаласавод эгаллаган режиссёрми ёки ўзи ҳоҳлаган кадрларини тасвирга олаётган ва тасвирга олишда фақат техник ходим сифатида иштирок этаётган операторми? Бу каби саволларга алоҳида-алоҳида жавоб излаш нотўғри.
Мамлакатимиз кино афишаларида кўп вақтгача томошабин йиға олмай экрандан тушиб кетаётган фильмлардаги асосий камчиликлар худди юқоридаги вазиятларидан келиб чиқаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хусусий кино студиялар фаолиятини ривожланиши, кинотеатрларда намойиш этилаётган фильмлардаги мавзуларнинг ранг-баранглигини таъминлаган бўлса бошқа томондан эса малакасиз “мутахассислар фаолиятини кучайишига” сабаб бўлди. Бу жараёнлар ўзидаги қизиқишлари сабабли умуман бу соҳадаги маълум бир билим малакага эга бўлмаган режиссёр, оператор ёки актёрлар ижоди орқали кўплаб томошабинлар ва киноижодкорлранинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Тан олиш керак, шу соҳада малакали мутахссисларнинг фаолиятини ривожланиши, кинооператорлик санъатини шаклланишига туртки бўлади. Операторлик касбининг масъулияти ҳақида фикр юритар экан италиялик буюк кинооператор Витторио Сторраро шундай деганди: “...Фильмнинг ёруғлик ва ранг драматургияси ечимига, кадр композициясига фақат бир одам масъулдир – оператор...”10
Оператор бу рассом, чунки, у тасвирий санъат асарини яратади. Бу асарда композиция, колорит, муайян мактаб хусусиятлари, нур, соя, қўйинки барча рангтасвир элементлари мавжуд. Оператор бу режиссер, чунки, у ҳар бир кадри орқали муайян бир маъно-мантиққа эга бўлади ва ҳох у харакатда, ҳох у тинч бўлсин, ўз ривожи ва ечимига эга бўлади ва оператор айнан шу кадр ёки кадрлар кетма-кетлиги орқали томошабинга фикр беради. Оператор бу композитор, чунки у тасвирларнинг ритмини ҳис қилади ва белгилайди. Тасвирлар орқали мусиқа яратади. Оператор бу монтажчи, чунки у ҳар бир кадрнинг кейинги ёки олдинги кадрлар билан қай тарзда уланиши ва қандай маъно ташишини чуқур англагани ва ҳис қилгани ҳолда тасвирга олиш нуқталарини, услубларини белгилайди. Хулоса, оператор бу ижодкор!
Лекин, бугунги кунда ўзбек киноси операторлари шу талабларга жавоб бера оладими? Ҳозирги кунда кинода операторнинг ўрни қанчалик муҳим? Ёки операторлар ўз мавқеларини йўқотиб шунчаки камеранинг қизил тугмачасини босиб турадиган техникка айланиб қолдими, ёки ўз ваколатини бошқа турдаги “оператор”ларга – махсус эффектлар усталарига олдириб қўйишдими?
Замона зайли билан бугун кино операторларининг эмас, компьютер “оператор”ларининг омади чопган. Чунки, жахон миқёсида бугун махсус эффектларга қурилган фильмларга катта эътибор қаратилмоқда, касса ортидан қувиш кучайган. Техник ривожланиш ҳақиқий санъатни аллақачон сиқиб чиқара бошлаган. Соф кино эса фақатгина ҳақиқий кино тарафдорлари бўлган фидойиларнинг машаққатли меҳнатлари туфайлигина сақланиб турибди.
Бу ўринда операторларнинг ўз позицияларини, касбларининг асл моҳиятини, масъулиятини, қудратини тўлалигича англаб олаолмаётган баъзи бир операторларнинг “ижодий” фаолиятлари кинонинг бадиий савиясини тушириб юбормоқда.
Агар кимдадир “Хозирги киноимизда ишлаётган операторлар ҳаваскорлар эмас, улар олий маълумотга эга бўлган профессионал ижодкорларку...” деган акс фикр пайдо бўлган бўлса шуни айтиш керакки, бу ҳол муаммонинг янада ачинарлироқ эканлигини билдиради, чунки, “профессионал” деб юритилаётган операторларки шу каби ўзбўларчилик билан ишлаётган бўлишса бошқалардан сифатни талаб қилишда мантиқ кўринмайди.
Энг ачинарлиси, ёш операторлар орасида ўз услубига, ўз дасхатига эга бўлганлари йўқлигидир. Фильмларни кўрар экансиз деярли ҳаммасин худди битта оператор тасвирга олганга ўхшайди. Фильмларда операторлик ишларини фақатгина муайян операторлик техникасинидан ёки тасвирий ифода воситаларидан фойдаланишни суистеъмол қилинишидангина ажратиш мумкин.
Инсонни ўйга толдирадиган масалалалардан яна бири 5-6 та фильмни тасвирга олиб ўз номига эга бўлиб қолган баъзи бир операторларнинг сўнгги пайтларда ижодий юксалиш ўрнига тобора қашшоқлашиб бораётганидир. Ўзининг илк фильмини тасвирга олаётган оператор бўлганида тушуниш мумкин эди. Хали ёшда, тажрибасиз, шунинг учун ҳам продюссерлар унга кўп ҳам ишонишмаган ва тезроқ ишлашни талаб қилавериб фикрлашга ҳам беришмаган деб ўйлаш мумкин эди. Бироқ озми-кўпми муваффақиятга эришган айрим ёш операторларнинг фильмларни “штамп” қилиб юбораётганини, ёки бўлмаса, “бўлаверади-да...” қабилида иш олиб бораётганликларини тушуниш қийин.
Келинг, ёш операторлар ижодини тахлил қилишга ўтсак. Бу ишни биз, гарчи жуда ёш бўлмасада бугунги хусусий кино саноатида ўз услуби ва ўрнига эга бўлган оператор, Рустам Муродов ижодини тахлил қилишдан бошлашни лозим топдик. Бундан олдинди бобда унинг ижодига батафсил тўхталган бўлсакда, ушбу боб мавзусини ёритишда унинг ижодига тўхталиб, ижодий услубини эслаб ўтиш катта ёрдам беради деб хисоблаймиз. Бундан ташқари у сўнгги (2007-2012) йилларда ҳам фаол ижод қилиб келаётган оператордир.
Ё. Тўйчиевнинг “Шабнам” киносценарийси чин муҳаббатга ташна йигит-қиз тақдир йўли ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу киносценарий қаҳрамонлари бугунги кун одамлари сирасидан бўлса ҳам, уларнинг табиати, ор-номуси, ибо-ҳаёси гўё ўтган аср инсонларини ёдга солади.
Сценарий қаҳрамони Шабнам йигитнинг висолига етишга ҳар қанча интиқ бўлса-да ўзбеклигини унутмайди. Буни бир неча саҳналар мисолида изоҳлаш мумкин. Масалан, йигит ва қиз учрашуви фикримизга далилдир.
Йигит қиздан унинг розилигини сўрайди. Шабнам ич-ичидан у билан бирга яшашни истаса-да унга ўз ҳисларини ошкора айтолмайди. У бир вақтнинг ўзида ички туйғулари, қолаверса, ташқи тарафдан келаётган талаб ва таклифни бир-бирига боғлашни истайди. Аммо Шабнамда ўзбек қизларига хос ибо-ҳаё устунлик қилади. Лекин бу устунлик чин муҳаббат ҳисси олдида тиз чўкишга маҳкум... Киносценарийда тасвирлаб ёзилган (бу саҳна фильмда маҳорат билан акс эттирилган) йигит ва қиз учрашуви саҳнасида шабада сабаб айвондаги оппоқ ҳарир парда икки севишган қалб эгасининг юзидан юқори кўтарилади ва Шабнам розилик аломати сифатида йигитга “Бегим” дея мурожаат қилади.
Расм 1. “Шабнам” фильмидан кадр.

Ё. Тўйчиев “Шабнам” сценарийси орқали ҳозирги кун учун муҳим фикрларини айта олган. Муаллиф ушбу сценарийни ёзиш чоғида айрим хатоликларга, мантиқсизликларга ҳам йўл қўйган. Масалан:“...Бувиси йигитнинг отасини ўғлининг қалбини тушунмаётганликда, аслида унинг қалби отасиники каби тош қотмаганлиги, меҳр-муҳаббатга тўла эканини айтиш билан бирга неварасига ўзи тарбия берганини алоҳида таъкидлаб “сенлар чет элда шаҳарма-шаҳар юрганларингда унга мен тарбия берганман, у менинг тарбиямни олган, уни койима”, – дейди. Энди табиий бир савол туғилади. Биз биринчи ёдга олган эпизодимиз билан иккинчисини мантиқан бирлаштирсак, гўёки йигитга бундай тарбияни (саёқликни) бувиси берган кўринади...11”. Сценарийнинг мана шу жиҳати мантиққа тўғри келмайди.


Ачинарлиси, “Шабнам” фильм сценарийсида нафақат йигитлар, балки Бобурнинг синглиси ҳам кўча тилида гаплашади. Ака синглиси билан машинада кетаётганида гап билан оввора бўлиб, қизил чироқда ўтиб, бир кишини туртиб юборади. Ака жабрланган йигит билан гап талашаётганида қиз машинадан тушиб:
— “Ў, манга қара, терпила. Нега қий-чув қивассан бу ёда? Духин борми ўзи? Етадими дух? Санга гапирвамман, ў, дераза. Не ўзиндан-ўзин виступат қивассан бу ёда? Манга қара, ў, “Акфа”. Агар-чи конкретна гапин бўлса, мана ман гарант. Любой жойда-чи по любому гаплашаман сан билан, чундин. Ў лашара, туришини қара. А теперь рассасалса быстра. Понил. Юрин, ака, кеч қовамман” дейди.
Балки муаллиф асосий қаҳрамон — Шабнамни ёрқин қиёфада гавдалантириш мақсадида ҳам атайин йигитнинг синглисига шундай характер бергандир. Лекин киносценарийдаги қаҳрамонлар кун келиб катта экранга олиб чиқилишини унутмаслик керак.
Фильм оператори Р.Муродов томонидан суратга олинган кадрларда оператор қаҳрамонларнинг ҳарактерини ёритишда турли ранглар ва тасвирий ечимлардан усталик билан фойдаланилганини кўришимиз мумкин. “Шабнам” фильмида романтик кайфиятдаги тўқ, ёрқин ранглар асосида кадр мазмуни ва моҳияти очиб берилади. Қаҳрамонлар қиёфасидаги ҳис-туйғуларга бой кайфиятни оператор тўқ-қизғиш ранглар жилоси билан ифодалайди. Масалан, Рустам (Улуғбек Қодиров), Шабнам (Гулчеҳра Эшонқулова) қаҳрамонларнинг чўл, дашт орасидаги тўқнашувлари тўқ қизғиш рангларда кўрсатилади. Бу уларни севги оташида азоб чекаётганликларидан далолат беради. Чўл. Бир томчи сувга ташна чўл. У шу қадар сувга ташнаки, гўё тонгги бир томчи шабнам унинг чанқоғини босгудек. Бу ўхшатиш йигит ва қизнинг бир-бирига интиқлик рамзидир.


Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish