Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


-БОБ. ХУСУСИЙ ФИЛЬМЛАР БАДИИЙ СИФАТИНИНГ ЎСИБ БОРИШ ЖАРАЁНИ



Download 1,88 Mb.
bet10/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

2-БОБ. ХУСУСИЙ ФИЛЬМЛАР БАДИИЙ СИФАТИНИНГ ЎСИБ БОРИШ ЖАРАЁНИ.
2.1. Хусусий фильмлар бадиий сифатининг ўсиб бориш жараёни
Кино доимо ривожланиб борадиган санъатдир. Унинг техник жиҳатлари даврнинг ривожланиши натижасида такомиллашиб, янгиланиб боришда давом этади. Бу афзалликлар ўз-ўзидан кино поэтикасини бойитади. Киночилар ўз даврида телевидение оптикасидан фойдалана бошлаганларида унинг тасвирий оламида сезиларли ўзгаришлар содир этган эдилар. Замонавий тараққиёт натижаси ҳисобланмиш электроника кино санаъти учун яна бир қанча ўзгаришларга сабаб бўлди. Бугунги кунда эса фильмларни яратилишида компьютер графикаси фаол иштирок этмоқда. Ҳатто кино режиссёрлар компьютер имкониятларидан фойдаланган ҳолда дунё бўйлаб томошабинларни ҳайратга солишдан чарчамаяптилар (Жемс Камерон режиссёрлигидаги “Аватар” фильмини мисол қила оламиз). Бироқ кино техниканинг қанчалик мураккаблашишига қарамасдан, томошабин ҳаётий воқеаларга қурилган фильмларга кўпроқ эҳтиёж сезади. Шу сабабдан ҳам кино санъатлар ичида энг кўлами кенг санъатдир.
Бугунги кунда республикамиз кинотеатрларида намойиш этилаётган фильм ижодкорларининг кўп қисмини ёшлар ташкил этади. Бу ҳолни ижобий баҳолаш мумкин албатта. Негаки, бугинги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар етарли даражада. Айниқса, кино соҳасида кўпгина ёшлар ўзига хос анъаналар асосида йўлларини топишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу каби янгиликлар асрида жаҳон кино ижодкорлри билан тенгма-тенг ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ўзбек кинооператорлик санъатида шу йиллар давомида ёш операторлар ижоди шаклланди. Айниқса бадиий кинода операторлик санъатида фаолият юритаётган ёш ижодкорлар уларгача мавжуд бўлган анъаналарни шакллантирган ҳолда ўз қарашлари ва мулоҳазаларини намоён этмоқдалар. Тўғри, айни кунларда кинооператорлик фаолиятида ижод қилаётган инсонлар кўпчиликдек тасаввур беради. Лекин профессионол, мактаб кўрган операторлар сони жуда оз. Ўз касбининг малакали мутахассиси бўламан деган, ижодкорлар албатта бошланғич мутахассислик билимини олишлари шарт. Кўп йиллар давомида устозлар ўгитларини ўзлаштирган ва улардаги тажрибаларни ўз ижодларига татбиқ қила олган операторларгина ҳақиқий касб устасига айланади. Ижодкорларда маҳорат йиллар давомида шаклланади ва улар томонидан тасвирга муҳрланган асарлар кино дурдоналарига айланади.
2002 йилнинг охирларида режиссёр Рустам Саъдиевнинг кинодаги дебюти “Муҳаббат синовлари” фильми катта экранлар юзини кўрди. Фильм оператори Даврон Нодиров, мусиқалар муаллифи Дониёр Агзамов. Фильмда бош ролларни Самандар Ҳамроқулов (Бобур) ҳамда Лобар Полвонова (Рухшона) ижро этишган.
Таъкидлаш лозимки, “Мухаббат синовлари” фильми том маънодаги хусусий фильм бўлиб, у (бундан аввал яратилган давлат маблағлари хисобига хусусий студиялар томонидан ёки улар билан ижодий ҳамкорликда эмас, балки) тўлиқ мустақил продюсерлар маблағлари ҳисобига хусусий киностудия томонидан ва албатта, хаваскор кинорежиссёр томонидан суратга олинган. Фильм хусусий фильмлар саноатида янги даврни бошлаб берди ва тан олиш керакки, ўзининг сифат кўрсаткичларидан қатъи назар, бу фильм томошабинларни ёппасига кинотеатрларга қайтара олган фильмдир. Балки, айнан шунинг учун ҳам жуда кўпчилик ватандошларимиздан “Сизнингча, ўзбекистонда суратга олинган энг биринчи хусусий фильм қайси?” деб берган саволимизга саволга тутилганларнинг 92% и “Муҳаббат синовлари” дея жавоб беришди.
Фильм тўғрисида умумий фикрларимизни билдирадиган бўлсак, Рустам Саъдиевнинг бу дебюти “Тохир ва Зухра”дан илҳомланиб ишлангани сезилади. Таниқли киношунос Феруза Нодирова ўзининг “Мухаббатжон” номли мақоласида мазкур фильмни “...Хозирги ёшларимиз хаётидан олинган қизиқарли, ёрқин лавҳалар, бугунги кун қахрамонларининг эзгу-мақсадлари, пок туйғулари, соф мухаббат тарихи...”6, дея баҳолайди. Аммо фильмни томоша қиларкансиз, хақиқий хаёт билан фильмда акс эттирилган хаёт ўртасидаги жуда катта фарқ борлиги яққол кўзга ташланади. Фильмнинг баъзи жойларида мантиқсиз воқеаларнинг гувохи бўлишимиз мумкин. Фильмда хаёт фақат бойлик ва камбағаллик, пул топиш, севиш ва севилишдан иборатга ўхшаб қолган.
Тўғри, иш бор жойда камчилик бўлиши табиий хол. Тан олиш керакки, айрим камчилигу номукаммаллигига карамай, мазкур киноасар ўзига хос ютуқларига ҳам эга. Масалан, берилган сўзнинг устидан чиқиш, фарзандининг бахтли бўлишини кўриш илинжида баъзи бир ота-оналарнинг суриштирмай-нетмай, ёхуд кўриб туриб кўрмасликка, билиб туриб билмасликка олиши оқибатида аксарият оилаларнинг ажралиб кетаётгани бор гап. Шунингдек, хасад туйғуси ҳам инсониятнинг барча гунохларнинг отасидир. Шу икки омилнинг ўзиёқ фильм ижодкорларининг асл нияти ижтимоий хаётимиздаги ечилиши зарурий муаммоларни кинога олиб чиқиш бўлганлигидан далолат беради. Аммо тажрибасизлик, сохада зарурий назарий билим ва малакага эга эмаслик сингари камчиликлар уларга яхшигина халал бергани кўриниб турибди.
Фильм оператори Даврон Нодиров хусусий фильмлардаги ҳақиқий операторлик ишини бошлаб берди. Жуда кам бюджетга эга бўлган фильмда, минимал шароитларда ишлашда, шу билан бирга фильмнинг тасвирий ечими жихатидан ўз маҳоратини кўрсата олди. Таъкидлаш керакки, хатто бугунги кунда баъзи операторлар томонидан олинган фильмлардаги операторлик иши, тасвир сифати бундан 11 йил олдин бугунги кунимиз учун жуда қолоқ хисобланган техник воситалар ёрдамида Д.Нодиров томонидан олинган фильм кадрларидан сифати пастроқ.
Техника тараққиёти натижасида операторлик санъати юксак даражага кўтарилди, десак хато бўлмайди. Унинг негизини техника ташкил этса-да, лекин ижодкорлар салоҳияти ва уларнинг изланишлари фильм савиясини белгилайди. Фильм воқеалари ичида яшаган, уларни қалбидан ҳис қила олган операторгина ҳақиқий санъат асарини ярата олади.
Кинофильмни суратга олиш жараёнида ранглар уйғунлиги, ранглилик (колорит) асар драматургиясини ва режиссёр ғояси учун зарур бўлган кашфиётни яратишда қўл келади. Фильмнинг умумий услубини тасвирий олам, актёрлар санъати, мусиқа белгилайди ва ўз вазифаси, ўзига хос хусусиятлари билан улар режиссёр ғоясини амалга ошириш учун бирлашадилар. Кинонинг муҳим хусусияти ва тасвирий санъатдан фарқли томони ҳам шунда.
“Муҳаббат синовлари” фильмида оператори Даврон Нодиров ўз олдига ана шундай юқори мақсад қўйиб ишлаган фильм кадрларида сезилади. Хусусий кино саноати илк қадамларини ташлаган пайтдан бошлаб “Муҳаббат синовлари” фильмигача бўлган фильмларнинг тасвирий жихатини умумий кузатганимизда уларнинг сифат даражаси том маънода “Муҳаббат синовлари” фильмида бир оз замонавий ва профессионал кўриниш олган. “Тақдир”, “Бумбастик”, ёки бўлмаса, “Чаён боласи”, “Бурч”, “Мунис онам” каби фильмлар бўладими, ҳаммаси худди кино санъатидан, унинг тасвирий ифода воситалари, ёруғлик каби компонентларидан тамомила беҳабар хаваскорлар томонидан суратга олинганга ўхшайди. Бу эса фильмларнинг бадиий қийматига жуда катта салбий таъсир кўрсатган.
Бу ҳол, балки ўша пайтдаги техник воситаларнинг сифатининг ёмонлиги, ёки бўлмаса, ўша техника воситаларнинг оператор томонидан тўғри ишлатилмаганлиди учун юзага келгандир. Бироқ ҳар қандай холатда ҳам оператор ўз касбига, санъатга ва албатта касбий принципларига содиқ бўлиши ва ўзи тасвирга олаётган фильм учун жавобгарликни ҳис қилиши лозим.
Атоқли устоз операторлардан бири профессор Абдураҳим Исмоилов ўз маърузаларида шундай деган эдилар: “...операторнинг тасвирга олган ҳар бир кадри бевосита унинг биографиясига ёзилади. Эртага келажак авлод шу тасвирлар орқали бу операторга баҳо берадилар. Унинг бу тасвирларни қандай муаммолар исканжасида олганининг томошабинга заррача ахамияти йўқ. Шунинг учун ҳам оператор ҳар бир кадрни олишда камера тугмасига босишдан олдин етти ўлчаб бир кесиши лозим...” деган эдилар. Яна айтгандиларки, “...операторнинг тасвирга олган фильмларига қараб унинг қанақа инсон эканини, унинг тафаккурини, руҳиятини, ички дунёсини билиб олиш мумкин...”. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу фикрларга асосланадиган бўлсак, хозирги аксарият ёш операторларнинг олий мақсадлари ижод эмас, аксинча, моддий манфаатдорлик экан деган хулосага келиб қолиш хеч гап эмас.
Йўқ, биз хозирги операторлар ичида бирорта ҳам истеъдодли оператор йўқ, ёки ҳаммасининг мақсади фақат пул топиш демоқчи эмасмиз. Санъатда ўз йўналишини топишга интилаётган ёш операторлар ҳам бор. Лекин улар жуда камчиликни ташкил қилади.
Оператор бевосита тасвир яратувчи санъаткордир. У ўз камераси ёрдамида маълум ҳолатга кирган актёрни “нишонга олади”, зийраклик билан кузатади, нур хазинаси, ранг бойликлари унинг хизматида бўлади. Бадиий фильмларда қўлланиладиган тасвирий воситалар ёрдамида гавдаланган тасвирий образларни, яхлит қилиб айтганда умумий жараённи кўз олдимизга келтирсак, картинани суратга олиш майдонида кинооператорнинг ўрни ниҳоятда катта ва муҳим эканлигини билишимиз мумкин.
Ҳозирги техника ривожи ва имкониятлари кинооператорлик касбини бироз енгилаштригандек туюлади. Баъзи ҳолларда эса унинг иштирокини сезмай қолиш ҳам мумкин. Тўғри, бу каби тараққиёт натижалари кишини қувонтиради. Лекин мана шу имкониятлар оператор ишини енгиллаштириши билан бир қаторда, уни изланишга, ижодий имкониятларини юзага чиқариш учун хизмат қилмоғи лозим.
Кино санъати мактабини кўрган, экран маданиятини тушунган, исътедодли ва бугунги кунда устозлар анъаналарини давом эттиришга интилиб келаётган кинооператорлар қаторига биз Рустам Муродовни ҳам қўша оламиз. Бу ижодкор суратга олаётган кўпгина фильмлар турли услуб ва йўналишларда яратилмоқда. У томонидан суратга олнган кўпгина фильмлар режиссёр Мирмақсуд Оҳунов билан ҳамкорликда суратга олинган. Улар ҳамкорлигидаги мувафаққият қозона олган фильмлар сифатида биз “Ҳавфли бурилиш”, “Севги фазоси”, “Шабнам”, “Жаноб ҳеч ким”, “Бегоналар” каби ижод намуналарини келтиришимиз мумкин.
Ёш кино режиссёр М.Оҳунов ҳамда оператор Р.Муродов томонидан суратга олинган “Севги фазоси” (2005) фильми гарчи бундан 12 йил аввал суратга олинганига қарамай ўзининг драматургияси, бадиийлиги, тасвирий-ифодавийлик каби хусусиятлари билан айни кундаги жуда кўп фильмлардан анча муваффақиятли чиққан.
Фильм айнан бугунги кунимиз ёшлари хаётидан хикоя қилиб, 3 нафар талаба йигитнинг шахсий хаёти, турли муаммолари ва албатта муҳаббат қиссалари ҳақида хикоя қилади. Шунингдек, жамиятда учрайдиган иккиюзламачилик, кибр, ёлғончилик ва бир қатор салбий одатларни қоралаб меҳр-муҳаббат, оқибат, дўстлик ва бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларни тарғиб қилади.
Операторда фильмдаги воқеага нисбатан шунчаки кузатувчилик эмас айнан муносабат бор. Ҳар бир кадр ўзининг композицияси, ракурслари, ёритиш услублари шу муносабат меваси бўлиб улар муҳитни, эмоцияларни, қахрамонлар ички кечинмаларини максимал даражада томошабинга етказиб беради ва драматургияга хизмат қилади. Кадрларда тасвирий-ифодавийлик ва метафора кучли.
Масалан, “Севги фазоси” фильмида лирик кайфият берувчи, романтик муҳитга олиб кира оладиган кадрлар орқали оператор картинадаги қаҳрамонлар ва асарнинг адабий асосини ёритишга интилади. Фильмдаги қаҳрамонларнинг барчаси ёшлардан иборат бўлганлиги сабабли, режиссёр ва оператор тасвирий ечимда, кадрлар мазмунини очиб берадиган муҳитларнинг танлай олганликлари бу тасвирий оламнинг ўзига хос тамонларини ёритишга ҳизмат қилган.
Бош қаҳрамонлардан бири Гули (Гучеҳра Эшонқулова) ижросидаги қаҳрамоннинг умри хазон бўлаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқлиги фақатгина яна бир образ Шерзодни ўйлантиради. Қиз бева бўлишига қарамасдан йигит унга кўнгил қўяди. Оператор томонидан Гулининг хонадони тасвирланиши ниҳоятда чиройли чиққан. Қоронғу хонага бирданига ёруғликни кириб келиши ва Шерзодни бу тўсилган матоларни олиб ташлаши Гулиниг ҳаётига ёруғлик кириб келаётганлигига ишорадек гўё. Худди мана шу кадрларга аҳамияат қаратсак, унда оперптор жуда ифодали нур соя ўйинларидан фойдаланади. Қуёш нурларининг хонага бирданига тушиши ва қоронғу хонага ёрқин рангларнинг жилосида бош қаҳрамон Гулининг умидлари ҳали саробга айланмаганлиги ва эртанги кунга ишончини уйғониши билан боғлиқ эпизодлар оператор орқали томошабингга жуда ишонарли, аниқ кўрсатиб берилади.
Яна бир мисол: бош қаҳрамонлар Шерзод, Жаҳонгир (Жаҳонгир Позилжонов), Ёдгор (Ёдгор Мирзажонов)ларнинг шаҳар чеккасидаги суҳбатлари қизил сариқ уфқ фонида берилади. Уфқнинг бу каби рангланиши орқали оператор уларнинг келажак ҳаётга бўлган интилишлари ва ишончлари мустахкамлигига ишора қилади. Ёки худди шу асардаги яна бир бош қаҳрамонлардан бири Лола (Элмира Алинбаева)нинг аэропортдан қуриган ҳазонлар устидан секин юриб келишида оператор унинг умидлари саробга айланиб, севгиси топталганлиги ҳақида томошабинларга маълумот беради.
“Севги фазоси” фильми драматургия томондан у қадар “шедевр” бўлмаса ҳам сюжетдаги кўп линиялилик, бу линияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг фильм ғоясига ва сюжет ривожига ёрдами, ҳар бир қахрамон линияларининг оригиналлиги ва тугалланганлиги билан ўз даври ва хозирги кун фильмлари учун ҳам андоза сифатида хизмат қила олади. Фильм сюжетида воқеаларнинг сунъийлиги хис қилинмайди ва бир нафасда қабул қилинади.
“Севги фазоси” Фильмадаги режиссёрлик иши ҳам жуда яхши. Режиссёр фильмдаги воқеалар, эмоциялар ва фикрларни усталик билан жойлаштирган. Иккита ва баъзида учтагача воқеанинг фикрини ва эмоционал кучини бир кадрнинг ўзида бера олган. Масалан: Барно (Гулчехра Эшонқулова) Шерзод (Шерзод Акбаров)га розилик бериши ва турмушга чиқиши эпизодидаги каттакон эпизод бўлиш мумкин бўлган воқеаларни томошабин учун “кутилмаганлик” эффектини бериши ва 12 секундлик бир кадрнинг ўзида хал қилингани, кичик бир эпизодча билан бу икки қахрамоннинг линияси батамом ечимини топиши билан диққатга сазовор. Шу бир мисолнинг ўзида режиссёрнинг маҳорати сезилади. Қахрамонларга актёрларни танлашда ҳам унинг маҳорати яққол кўзга ташланади.
Оператор Рустам Муродовнинг фиьмлари йил сайин сифати ошиб борди. Шу билан бирга айрим фильмларда бу операторнинг ўринсиз жойда ҳам “харакатдаги камера” усулидан фойдаланишини, ёки операторлик крани, рельс-тележкасидан фойдаланишни суистеъмол қилишига гувоҳ бўламиз (масалан “9 ой”, “Шабнам” фильмларида).

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish