Тошкент Кимё технология институтида «Ибройим Юсупов Ошиқ Аяз» номли хужжатли филм намойишига бағишлаб ўтказиладиган маърифий тадбир дастурининг очилиш қисми учун сўз Ўтказиш санаси: 13.09.2021 Ассалому алайкум ҳурматли бугунги кинотақдимотимизга ташриф буйурган ижод аҳли, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар.
Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз.
Ёшларимизнинг бугунги тарбиясида адабиётни улар қалбига сингдириш муҳум рол ўйнайди. Ёшларимиз адабиётга ошно бўлиши керак. Адабиёт билан жамият хаёти барқарордир. Адабиёт бу - тарихимиз ва келажагимиз. Адабиёт бу-инсон қалбига йўл.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбони яқинда янада бой ва янгича ечимда халқимизга тақдим этилди. Бугунги кунда Адиблар хиёбони чин маънода адабиёт, маърифат ва маданият масканига айланиб бормоқда. Алишер Навоий ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва ёзувчиларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композитсияда жойлаштирилди. Янги ёдгорлик мажмуалари қаторида Ибройим Юсупов сиймоси ҳам қад ростлаган.
Адиблар ҳиёбонидаги ушбу хайкал - адибга юксак эҳтиром ва эътибор маьносини англатади. Ҳиёбонга келган одам ўзида илҳом ҳис этади бу ердаги муҳит хам худди ижодга ундайдиган муҳит ҳисобланади. Ҳиёбонга келган одам ўзида ижодий бир саҳифа очади бугунги кундаги хаётий мақсадларини қайтадан кўриб чиқади белгилайди уни бир яхшиликка гўзалликка ундайдиган бир маскандир.
Инсон қалбини англамай туриб, йўл топмай туриб унинг тафаккури, билими, мақсад интилишлари ва хатти харакатларига назар ташлаш ва моҳиятига етиш мушкул. Шу ма'нода ҳам Ибройим Юсупов ижодини чуқур ўрганиш ва кенг жамоатчилилга тарғиб этиш мақсадида адабиётга чуқурроқ кириш фаолиятимизда муҳим ўрин тутади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси институтимизга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири давлат ва жамият арбоби Ибройим Юсупов хаёти ва ижодини, ёзган асарларини тарғиб қилиш бўйича алохида топшириқ берганлар.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири давлат ва жамият арбоби Ибройим Юсупов ўзининг хаёти давомида ижод асарларида ўзларининг ватанга бўлган туйғуларини бир умрга шеъриятга муҳрлаб кетди.
Адиб қолдирган маънавий меърос бугунги кунда ёшларни тарбиялаш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантиришда бунёдкор ғоя бўлиб хизмат қилади.
Институтимиз жамоаси алохида белгиланган режа асосида туркум тадбирларни амалга оширмоқда.
Адиблар ҳиёбонда мунтазам ташкил этилаётган маьрифий тадбирларимизга Ибройим Юсупов ижодини ўрганган, уларнинг асарларини таржима қилган олимларни таклиф қиляпмиз. Талабалар ўртасида давра сухбатларини, хаёти ва ижодини тарғиб қилувчи турли хил кўрик танловлар, викториналар шоир шеьрларининг мушоираларини ўтказаяпмиз. Масалан:
Июн-август ойлари давомида "Ижодкор ёниб яшаши керак" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танловга 70 га яқин ижодий ишлар келиб тушди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ғолиблар аниқланди. Ғолибларнинг ижодий ишлари “Халқ сўзи”, “Ёшлар овози” газеталарида эълон қилинди.
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Энг яхши видеороликлар" танловлари ўтказилди. Танловда Республикамиздаги 57 та Олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишди.
2020-йилнинг 20-25 сентябр кунлари «Иброҳим Юсупов ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш» мақсадида «Аждодларни хотирлаш бурчимиздир» шиори остида экспедитсия ташкил этилди. Экспедитсия давомида Ибройим Юсупов тахсил олган мактаб, институт билан танишиш, Ибройим Юсупов ижод мактаби, адиб ижод қилган “Амударё”, “Эркин Қорақалпоғистон” журналларига, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасига ташриф, Нажим Дав-қораев номидаги тил ва адабиёт институтига, Адиб туғилиб ўсган Чимбой тумани Азот овулига ва уларнинг оиласи билан учрашув каби бир қанча тадбирлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 3-6 май кунлари адибнинг таваллуд куни арафасида Қорақалпоқ давлат университетида очиқ осмон остида Ибройим Юсупов таваллудининг 92 йиллиги муносабати билан “Тил, маданият ва ижод: замонавий таьлимда ёшлар тарбияси масалалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференция 600 га яқин ижодий ишлар келиб тушди.
Адибнинг ижодини ўрганиш, талаба-ёшларга тарбиявий жиҳатиларини тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кележакда адибнинг 3 номдаги асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, қайта нашр қилиниши режалаштирилган. Адиб туғилган Қорақалпоғистон Республикасининг Шимбой қишлогиъдаги Академик лицейда ташкил этилган “Ибройим Юсупов музейи” жамоаси, музейдаги барча экспонатлар билан ижодий сафар билан сентябр-октябр ойларида Тошкент шахрига келиб, институтимизда ушбу музейнинг намойиши ўтказилиши ва ушбу тадбирларимизга барча Олий таълим муасасалари талабаларини қамраб олишни режа қилаяпмиз. Тошкент кимё технология институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Ибройим Юсупов ижод мактаби ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан хамкорликда онлайн-офлайн давра сухбатлари, учрашувлар ижодий кечалар ўтказилмоқда. Адибнинг муҳлислари учун қулайликлар яратиш мақсадида адиб ижодига бағишланган махсус Wеб сайт ва расмий сайтимизда Ибройим Юсупов ижодиёти бурчагини ташкил этилди. Ахборот ресурс марказида шоир асарларининг, таржима қилган китоблари кўргазмаси ташкил этилган. “Ибройим Юсупов музей хонаси” ҳам ташкил этилди. Ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун “Ибройим Юсупов номидаги махсус стипендия” ва “Ибройим Юсупов номидаги кўкрак нишони” тасис этилди. Хозирги кунда махсус стипендия ва кўкрак нишони соҳибларини саралаш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда “Қорақалпоқфильм” киностудияси ДУК томонидан суратга олинган “