ОШИҚ АЯЗ” филми суратга олиниб мана бугун ушбу филмни тақдимотига йиғилиб турибмиз.
Сизларни рухсатингиз билан ушбу филмни суратга олишда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Фридунович Абдухаликов, “Қорақалпоқфильм” киностудияси директори Бахтиёр Мадияров ҳамда “ОШИҚ АЯЗ” филм Сценарий муаллифи (ўзининг ҳаётийлиги билан 7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма томашабинларнинг кўнглидан жой олган “Танк” филм Сценарий муаллифи) Муратбай Низанов ва филм режиссёри Азиз Асқаровга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Кўрсатилган ташаббуснинг самарадорлигини таьминлайдиган омил бошланган ишларни муттасил ривожлантириш, чуқурлаштириш, тизимли ишларни амалга ошириш ва кенг тарғиб этишдир. Ибройим Юсупов ижоди, хаёти, маьнавий-фалсафий меросини талаба-ёшлар қалби ва онгига янада чуқур сингдириш борасидаги ишлар нафақат ёшлар, балки бутун ҳалқимизда шоир хаёти ва ижодига бўлган ҳурматни янада юксалтиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |