Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ҳужжатлар билан танишув орқали, баъзи мансабдор шахслар вако-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Ҳужжатлар билан танишув орқали, баъзи мансабдор шахслар вако-
лати, ҳужжатларнинг талабларига риоя этиш даражаси тўғрисида 
хулоса қилиш мумкин. Бу ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларни 
ифодалайдиган ва жиноят ишига тиркаб қўядиган асосий ҳужжатлар 
даражасини аниқлаш имкониятини беради. 
Ҳужжатларни уларнинг тўла-тўкислиги ва мантиқийлиги нуқтаи на-
заридан ҳам, тузатиш ва қўшимча киритиш имкониятларини техник-
криминалистик воситаларни жорий этиш орқали аниқлаш билан ҳам 
чуқур ўрганиш зарур.
Ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижасида аниқланган фактлар-


дан сўроқ қилишда, экспертиза тайинлашда ва бошқа тергов ҳаракатлари-
ни ўтказишда фойдаланиш мумкин. 
Терговчи воқеа содир бўлган жойга оид ҳужжатларни ўрганиш жа-
раёнида суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, 
зарур ҳужжатларни тайёрлаб қўйиши керак. Шунингдек, сув ҳавзалари, 
тупроқ ва атмосфера ҳавосининг ифлосланганлигига қадар ва ундан кейи-
нги ҳолатини кўрсатадиган ашёвий далиллар ва олинган намуналарга эга 
бўлиши зарур. Экспертиза ифлосланган макон, унинг вақти, давомийлиги, 
жадаллашуви ва келиб чиқиш сабаблари, тозалаш иншоотидаги камчили-
клар, атроф муҳитни муҳофаза қилишда йўл қўйилган хатоларни белги-
лашга ёрдам беради. 
Мазкур тоифадаги ишлар бўйича қуйидаги экспертиза турлари ўтка-
зилади:
- суд-тиббиёт экспертизаси – одамлар вафот этган ёки заҳарланган-
лиги сабабларини белгилаш, чиқинди ва ташландиқлар (қурум, кўл, чанг, 
газ, турли суюқликлар ва моддаларнинг) одам соғлиғига хавфлилик дара-
жаси, уларнинг таъсир кўрсатиш механизми, оқибатларини бартараф этиш 
чораларини кўриш ва ҳоказолар учун;
- суд-ветеринария экспертизаси – ҳайвонларнинг ўлиш ва касалла-
ниш сабабларини, сув, тупроқ ва ҳаво ифлосланишининг ҳайвонлар ҳаёти-
га таъсирини аниқлаш учун;
- ихтиологик экспертиза – балиқларнинг ўлиш сабаблари, унга са-
баб бўлган моддаларни аниқлаш учун;
- кимёвий экспертиза – сув ҳавзалари, тупроқ ва атмосфера ҳавоси-
ни ифлословчи моддалар таркиби, концентрацияси, манбаларини аниқлаш 
учун;
- технологик экспертиза – сув ҳавзалари, тупроқ ва ҳавони иф-
лословчи технологик жараёнда йўл қўйилган қоидабузарликни, саноат 


оқоваларини тозалаш, суюқлик ва газ чиқиндиларини зарарсизлантириш 
қоидаларига риоя қилмаслик сабабларини аниқлаш учун; 
- техник экспертиза – тозалаш иншоотлари, чанг ва газларни тутиб 
қоладиган қурилмаларни ишдан чиқиши, тузатилмаслиги сабаблари, 
уларни бартараф этиш имкониятларини аниқлаш учун. 
Баъзан бошқа турдаги экспертизаларни (гидротехник, иқтисодий, 
бухгалтерияга оид), шунингдек комплекс экспертиза (тиббий-биологик, 
техник-санитария, кимёвий-ветеринария ва бошқа)ларни белгилаш зарур 
бўлади.
Экологик жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гувоҳларнинг кўр-
сатмалари муҳим далиллар манбаи ҳисобланади. Амалда мазкур иш бўйи-
ча гувоҳ сифатида бир неча гуруҳдаги гувоҳлар бўлиши мумкин:
1) ифлосланиш фактлари ва зарарли оқибатларга оид маълумотларни 
берадиган гувоҳлар. Улар орасида турли инспекциялар ва назорат орган-
лари мансабдорлари ва оддий фуқаролар бўлиши мумкин; 
2) тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган саноат, коммунал ва бо-
шқа чиқиндиларни сув ҳавзалари ва ҳавога чиқарилганлигини бевосита 
кузатган гувоҳлар; ифлослантираётган манбаларни биладиган шахслар. 
Улар асосан, тозалаш иншоотларида ишловчи ходимлар бўлиб, ўзлари-
нинг камчиликларини яшириш ва саноат объекти раҳбари билан муноса-
батни бузмаслик учун ифлосланиш вазиятларини сир тутишга ҳаракат қи-
лади;
3) тозалаш иншоотларидан нотўғри фойдаланиш сабаблари ва баъзи 
шахсларнинг нотўғри берган кўрсатмаси туфайли сув ҳавзаси, тупроқ ва 
атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақида хабардор бўлган шахслар. 
Сўроқ қилиш йўли билан ифлосланишгача бўлган вазият, тозалаш 
иншоотларининг аввалги ҳолати, технология қоидасига масъул шахснинг 
фаолияти ва кўрсатмалари, илгари қандай ифлосланиш фактлари кузати-


лгани каби масалалар аниқлаб олинади. Кўп ҳолларда оқова сувлар, зара-
рли моддалар, газларни ташлаш, ифлосланиш оқибатларига барҳам бериш 
ва экологик жиноятни содир этишга олиб келадиган вазиятни бартараф 
этишга йўналтирилган бошқа тадбирлар юзасидан гувоҳлар муҳим кўрса-
тувлар бериши мумкин. 
Гумон қилинган ва айбланаётганларни сўроқ қилиш самарадорлиги-
ни таъминлаш учун, қоидага кўра, содир этилган жиноят иши юзасидан 
ишончли далиллар йиғилган бўлиши керак. Уларни сўроқ қилиш тактика-
си сўроқ қилинувчини ўз айбини инкор этиши бемаъни эканлигига ишон-
тирадиган маълумотларнинг мантиқий таҳлилига асосланган бўлиши ке-
рак. Бундай тоифадаги ишлар бўйича айбланувчилар ўз айбини бошқалар-
га, айниқса, бўйсунувчиларга тўнкашга мойил бўладилар, тажрибалари 
етишмаганликлари, норматив ҳужжатлар талабларини бузиш хавфлилиги-
ни билмаганликларини рўкач қиладилар. Баъзан улар ўз айбларини тан 
олиб уни юмшатишга ҳаракат қиладилар, зарарли оқибатларни инкор эта-
дилар ёки унчалик эмас деб ҳисоблайдилар, баъзан ишлаб чиқариш ман-
фаати учун шундай қилганликлари, юқори лавозим шахс кўрсатмалари 
мавжудлигини пеш қиладилар. 
Экологик жиноят тўғрисидаги ишлар бўйича айбланувчи шахслар 
махсус билимга, профессионал тажрибага эга эканлигини эътиборга олиб, 
терговчи сўроққа жиддий тайёргарлик кўриши ва норматив материаллар-
ни ўрганиши, корхона ва унинг тозалаш иншоотлари фаолиятининг ўзига 
хос томонлари, жиноят иши материалларини билиб олиши, мутахассислар 
билан маслаҳатлашиши зарур. 
Терговчи айбланувчини сўроқ қилаётганда унинг шахси, профессио-
нал стажи, зарарли чиқиндиларни қаерга ва қанча ташлашга оид кўрсатма 
беришда нималарга асосланганлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлиши 
керак. Мазкур иш бўйича айбланувчи кўрсатмасини экспертиза хулосаси 


ва бошқа маълумотлар билан таққослаб кўриш керак. 
Айбланувчини сўроқ қилиш жараёнида ва бошқа тергов ҳаракатла-
рини мазкур жиноий қилмишни содир этиш сабаблари ва шароитларини 
белгилашга алоҳида аҳамият бериш керак: бу ишлаб чиқаришни ташкил 
этишда ва фаолият кўрсатишидаги нуқсонлар, табиий ресурсларни муҳо-
фаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишда баъзи мансабдор шахслар-
нинг эътиборсизлиги, тозалаш иншоотлари иши бўйича назоратнинг 
йўқлиги, техник воситалар ва транспорт билан ёмон таъминланганлиги, 
баъзи бир ишлаб чиқариш жараёнларида ҳисоб ишларини юритиш, 
чиқиндилар сақлаш ва уларни ҳисобга олиб бориш ва бошқалар талабга 
жавоб бермайди. Терговчи мутахассислар ёрдамида худди шундай жи-
ноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш чораларини кўришга мажбур.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish