Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


асосан гумон қилинаётганлар, айбдорлар, жабрланувчилар, ҳодиса гу-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

асосан гумон қилинаётганлар, айбдорлар, жабрланувчилар, ҳодиса гу-
воҳлари ёки шоҳидларининг кўрсатмаларини текшириш мақсадида 
ўтказилади. Бу шахслар терговчига воқеага субъектив баҳо берган ҳо-
лда далилларни маълум қиладилар. Ушбу далилларни объектив та-
сдиқлаш учун сўроқ вақтида маълум қилинган воқеа юз бериши ва 
ҳодиса иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари манзаралари тикла-
нади. Излар ҳосил бўлиши механизмини аниқлаштириш, турли йўл 
шароитларида автомобилнинг эксплуатация сифатларини текши-
риш учун тергов экспериментлари камроқ ўтказилади. 
Энг кўп тарқалган тергов экспериментлари қуйидаги мақсадларда, 
чунончи: 
1) транспорт воситаларининг, пиёдаларнинг ҳаракат тезлиги тўғри-
сида, ҳодиса юз берган пайтда улар орасидаги ва бошқа объектлар ораси-
даги масофа тўғрисида воқеани четда туриб кузатган гувоҳлар айтиб бер-
ган маълумотларни текшириш ва тасдиқлаш; 
2) транспорт воситаси ёки пиёда аниқ масофани босиб ўтиши учун 
зарур бўлган вақтни аниқлаш; 


3) транспорт воситасида муайян вақт ичида, йўлдаги муайян шаро-
итларда транспорт воситасини бошқаришнинг тегишли усулларидан фой-
даланган ҳолда босиб ўтиш мумкин бўлган оралиқ масофани топиш; 
4) автомобиль йўлнинг транспорт воситаси ҳаракатланадиган қисми-
да турган бир пайтда аниқ жойдан туриб ҳодисани кузатиш, ҳайдовчи ка-
бинасидан қандайдир тўсиқлар ёки йўл белгиларини кўриш ёҳуд куннинг 
муайян вақтида, муайян об-ҳаво шароитларида, кўчанинг керакли даража-
да ёритилганлиги ва бошқа шу каби шароитларда кўриш чегарасини бел-
гилаш имкониятини текшириш учун ўтказилади. 
Юқорида келтирилганлар тергов эксперименти воситасида ҳал эти-
ладиган масалаларнинг тугал рўйхати эмас, албатта. Бироқ, бу муаммо-
ларнинг исталган бирини ҳал этиш учун муайян тергов ҳаракатларини 
ўтказиш шароитлари эксперимент орқали текширилаётган воқеа содир 
бўлган шароитларга имкон қадар мос тушиши муҳим аҳамиятга эгадир. 
Бунинг учун эса, айни ўша аварияга учраган транспорт воситасидан (бу-
нинг иложи бўлмаса, ўша русум, модель, ранг, техник тавсифи ва шу ка-
билари ўхшаш автомобилдан), бўй-басти, жинси, ёши ўхшаш пиёдадан, 
худди ўша жойдан, ўхшаш об-ҳаво шароити ва ёритилганлик даражасидан 
фойдаланиш керак. 
Айбланувчини сўроқ қилишга айб эълон қилиш учун етарли даража-
да далил-исботлар тўплангани ва айб эълон қилинганидан кейин кириши-
лади. Айбланувчини сўроқ қилишнинг моҳияти ундан тегишли тушунти-
риш ва маълумотлар олишдир. Бундай тушунтиришлар кўпинча янги тер-
гов экспериментлари, сўроқлар, экспертизалар, бошқа тергов ҳаракатлари 
ёки тезкор қидирув чора-тадбирлари орқали қўшимча текширувлар ўтка-
зишни тақозо этади. Агар, айбланувчи текширилаётган воқеага янги ту-
шунтиришлар берса ва уларни мантиқан асослай олса, юқоридаги каби 
текширувни ўтказиш зарур. 


Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганлик 
тўғрисидаги ишлар бўйича айбланувчиларни сўроқ қилишнинг хос ху-
сусиятлари сўроқ вақтида аниқлаштирилаётган масалалар кўпинча махсус, 
техник йўналишларга эга эканлигида намоён бўлади. Масалан, суҳбат 
сўроқ қилинаётган шахс бошқарган транспорт воситасининг эксплуатация 
хусусиятлари; автомашинани ҳайдаганида унинг узеллари ва агрегатлари-
да сезган ўзгаришлар; ҳаракат хавфсизлиги қоидалари ва шу кабилар 
ҳақида бўлиши мумкин. Шунинг учун мазкур тергов ҳаракатининг сама-
радорлиги кўп жиҳатдан терговчининг автомобиль соҳасини, автотранс-
портни бошқаришни қай даражада мукаммал билишига, сўроққа қай да-
ражада пухта тайёргарлик кўрганлигига боғлиқ. Шу мақсадда кўпинча ол-
диндан махсус адабиётлар билан танишиш ёки автотехника мутахассиси-
дан маслаҳат олиш ҳам талаб қилинади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish