Бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида ахборот олиш учун тергов ҳаракатла-
рини тезкор-қидирув тадбирлари билан қўшиб олиб бориш тавсия
этилади.
Милиция ходимларига топшириқ бериб, унда тозаланмаган ва зарар-
сизлантирилмаган оқова сувни ташлаганларни кўрган гувоҳларни билиб
олиш, атрофдаги жойларни текшириб чиқиш йўли билан моддий да-
лилларни аниқлаш, ҳаракатдаги воситалар (автомашина, кема ва ҳока-
зо)ни тўхтатиш, жойларни айланиб чиқиш ва изидан кузатиб бориш йўли
билан ифлосланган жойдан яширинганларни аниқлаш керак.
3-§. Жиноят моҳиятини исботлаш
Атроф муҳит ифлосланганлик факти ва даражасини исботлаш учун
то ифлосланганга қадар тупроқ, сув объекти ва атмосфера ҳавосининг ҳо-
лати (кимёвий таркиби, баъзи моддалар бўйича РЭМ, маҳаллий табиий
шароитлар), рўй берган ҳодисалар ва уларнинг салбий оқибатларини бар-
тараф этиш ва ифлослашни тўхтатиш юзасидан кўрилган чоралар тўғри-
сида ахборотга эга бўлиш керак. Шунингдек, юқорида тилга олинган
объектларни ифлосланишига йўл очадиган вазиятни (тозалаш қурилмала-
ри носоз, ишлаб чиқаришнинг технологик талабларига риоя қилмаслик,
чиқинди ва ташландиқларни зарарсизлантириш ва тозалаш жараёнининг
бузилиши, саноат, коммунал-маиший хўжаликлардан чиқадиган оқовалар
тозаланишни таъминловчи қурилмалар бир меъёрда ишламаслиги, назора-
тининг сусайиб кетганлиги) аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқ. Терговнинг
охиригача кутиб ўтирмай терговчи жиноятни келиб чиқишига йўл очган
аниқ сабаб ва шароитларни белгилаши, уни бартараф этиш имкониятла-
рини ўрганиши ва олдини олиш тўғрисида тегишли органларга тақдимот
киритиши шарт.
Экологик жамиятларни тергов қилишда ҳақиқий ҳолатни тез, тўла ва
самарали аниқлаб олиш керак. Тергов ҳаракатларига таъсир кўрсатадиган
бир қатор ўзига хос тактик йўналишлар мавжуд.
Воқеа рўй берган жойни кўздан кечириш жараёнида ифлосланган
сув ҳавзаси, ер участкаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига дуч келиш мум-
кин. Бунда ифлосланиш характери, унинг бошланиши, ривожланиши ва
жадаллашиш даражаси аниқланади. Сув ва ер нефть маҳсулотлари билан
ифлосланганда юзада юпқа қатлам ҳосил бўлади, у ички қатламга ўтиши,
тупроқ шимиб олган бўлиши мумкин. Натижада ифлосланган ер ва сув-
нинг физик хоссаси ўзгаради (ялтирайди, ҳид чиқаради, ранги ўзгаради).
Атмосфера ҳавоси ифлосланганда зарарли чанг-тузон ва турли газларни
шамол йўналиши бўйича ўз манбаларидан узоқларга олиб кетади. Ифло-
сланган ҳаво турли даражада флора ва фауналарга ҳам таъсир кўрсатади.
Ифлосланган жойда ўзига хос томонларни исботлаш учун текшириш
ишларига турли мутахассислар – тегишли ишлаб чиқариш тармоқлари,
санитария-эпидемиология, сув муҳофазаси, балиқ муҳофазаси ва бошқа-
лар билан шуғулланадиган ходимларни жалб этиш керак. Бундан мақсад
илмий методлар ва махсус асбоблар, қурилмалар ва бошқа техник восита-
лардан фойдаланиб, олинган ахборот ва намуналар тўла-тўкис аниқлиги
таъминланади.
Ифлосланган жойни кўздан кечирганда кўп ҳолларда марказдан
бошлаб кейин четга чиқилади., яъни ифлослаш манбаидан тозалаш ин-
шоотига, сув тўпланадиган жойга, сўнгра чиқиндилар тўкиладиган ва
кўмиладиган яқин ҳудудга ўтиш, хуллас спирал бўйича ҳаракат қилиш
мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, фақат ифлосланаётган манбанигина
эмас, балки чиқиндилар, ташландиқлар, ўлган балиқ ва бошқа ҳайвонлар
тўпланиб қолган участкаларни ҳам ўрганиш имконияти яратилади. Бу
участкалардаги сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳаводан намуналар олинади. Ви-
деога олиш, суратга тушириш, шунингдек ифлосланиш манбаи, унинг
қолдиқлари, излари ва намуна олинган участкаларнинг чизмаси кўздан ке-
чириш баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Улар сув ҳавзала-
ри, тупроқ ва ҳавони зарарлаётган далиллар, шунингдек фауналарнинг қи-
рилиб кетиши, ўрмон ва бошқа ўсимликларнинг йўқолиши тўғрисида
маълумотлар беради.
Экологик ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги энг қимматли маълумотлар
қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) саноат объектлари қурилиши, қайта қуриш ва таъмирлаш
лойиҳаси, тозалаш, фильтрлаш ва сув тўплаш иншоотларини қабул қилин-
ганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
2) саноат, коммунал хўжалиги ва бошқа объектлардан чиқадиган
чиқиндилар ҳисобини юритиш, уларнинг сони, кимёвий таркиби ва кон-
центрациясига оид ҳужжат;
3) саноат объектлари, канализация ва тозалаш иншоотларини
кўриш, таъминлаш ва фойдаланиш тартибига оид инструкция ва бошқа
норматив ҳужжатлар;
4) ишлаб чиқариш чиқиндиларини ташиш тўғрисида ҳужжатлар;
5) чиқиндиларни текшириш ва лаборатория текширувига оид ҳуж-
жатлар;
6) санитария-эпидемиология станцияси, давлат ўт ўчириш назорати,
давлат балиқчилик назорати ва бошқа инспекцияларнинг сув ҳавзалари,
тупроқ, ҳавони ифлослантириш фактларига оид ҳужжатлари ва кўрсатма-
лари.
Do'stlaringiz bilan baham: |